Онлайн трансляция

"МЕТАЛЛУРГ" - "БУНЁДКОР"

14.10.2017. Олий лига, 24-тур. Бекобод. "Металлург" стадиони. 15:30

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Ўйин тугади. "Бунёдкор" Бекободда дуранг қайд этди.
90+3'
Нурматов узатган тўпни Икромов эгаллаб олди ва бироячини алдаб ўтиб, ҳисобни тенглаштирди.
90+2'
Фарруҳ Икромов ГООООООООООООООЛ!
90+2'
Муҳаммаджон Султонов Майдонга тушди.
90+2'
Зохид Абдуллаев Майдонни тарк этди.
90'
+4 Иккинчи бўлимга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.
89'
Муҳаммадодил Қаҳрамонов Майдонга тушди.
89'
Санжар Қодирқулов Майдонни тарк этди.
83'
Аҳмаалиевнинг ўнг қанотдан ерлатиб узатган тўпини Нурматов 6-7 метрлардан дарвозага аниқ йўллай олмади.
80'
Зохид Абдуллаев Тўпни атайин тепиб юбориб, ўйин вақтини чўзганлиги учун Зохид Адуллаев огоҳлантирилди.
76'
Фарруҳ Икромов Майдонга тушди.
76'
Шоҳрух Гадоев Майдонни тарк этди.
73'
Воҳид Шодиев Майдонга тушди.
73'
Миржамол Қосимов Майдонни тарк этди.
73'
Зохид Абдуллаев ГОЛ! Зохид Абдуллаев кутилмаганда ўткир бурчак остидан тўпни Суҳробжон Султоновнинг устидан оширган ҳолда дарвоза тўрига жойлаб қўйди - 1:0.
68'
Комилов чап қанотдан тўпни дарвоза яқинига оширди. Ашурматовнинг бош билан йўллаган зарбасига озгина аниқлик етишмади.
65'
Шукуров бошлаган ҳужумни Гадоев дарвозага йўллаган зарбаси билан якунлади. Сафоев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
63'
Ҳамдамовнинг кучли зарбасини Сафоев тўсиб қолди.
59'
Шаҳзодбек Нурматов Майдонга тушди.
59'
Шохруз Норхонов Майдонни тарк этди.
58'
Ҳамдамов ҳам олис масофадан ўз омадини синаб кўрди. Лекин унинг зарбаси ҳам ноаниқ чиқди.
56'
Ҳимоячилардан қайтган тўпни Абдумўминов кучли зарба билан дарвоза томон йўллади. Бирозгина ноаниқ.
48'
"Металлург" иккинчи бўлимни фаол бошлади. Ҳозирги вазиятда Абдуллаев 5-6 метрлардан дарвозага аниқ зарба беролмади.
'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб очилгани йўқ - 0:0.
45'
ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Гадоевнинг чап қанотдан, ерлатиб узатган тўпини Қосимов 10-11 метрлардан дарвозага аниқ йўллай олмади.
42'
Биринчи бўлимнинг охирги дақиқалари ҳужумкор ва очиқ футболга бой бўлмоқда.
33'
Миржамолнинг бурчак зарбалари тобора хавфли тус олмоқда. Ҳозирги вазиятда унинг оширган тўпини Сафоев аранг ушлаб олди.
31'
Шукуров-Аҳмадалиев-Ҳамдамоқдан ажойиб комбинация. Достонбекнинг якуний зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.
27'
Қосимов жарима зарбасидан ажойиб ва бурама пас узатди. Бироқ тўпни дарвозага буриб юборадиган футболчи топилмади.
24'
"Бунёдкор" тезкор ҳужумга ўтди. Аҳмадалиев жуда қулай вазиятга чиқарилди. Афсуски Дилшодбек зарба беришда кечикди.
22'
Баракалла Султонов! Абдуллаевнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Суҳробжон қайтаришга эришди.
16'
Шукуровнинг чап оёқда йўллаган кучли зарбасини Сафоев эгаллаб олди.
15'
Ҳозирча "Металлург" вакиллари яхши ҳимояланишмоқда.
09'
Қосимовнинг ажойиб узатмасини Норхонов боши билан гол билан якунлади. Лекин қанот ҳаками байроқчасини кўтариб, "офсайд" қайд этди.
06'
"Бунёдкор" вакиллари тўпни ўзларида назорат қилишмоқда. "Металлург" эса чуқур ҳимояланиб, қарши ҳужумларни кутмоқда.
02'
"Металлург" футболчилари олдинга ўтишди ва Аҳмадалиевга нисбатан қўпол ўйин намойиш этишди.
'
ОЛИЙ ЛИГА-2017, 24-ТУР
"МЕТАЛЛУРГ" - "БУНЁДКОР"
ЎЙИН БОШЛАНДИ
'
Айни пайтда ҳар иккала жамоа аъзолари ўйинолди машғулотларини олиб боришмоқда. "Металлург" стадиони майсалари аъло даражада.
'
Учрашув назоратчиси: Шамиль Жумаев (Шаҳрисабз)
ЎзПФЛ вакили: Ноил Лутфулин
'
ҲАКАМЛАР: Темур Тўхтасинов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Анвар Маражабов (барчаси - Андижон)
Захира ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев (Тошкент)
'
"БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
32.Суҳробжон Султонов
2.Рустамжон Ашурматов
4.Акрамжон Комилов
6.Анвар Ғофуров
8.Жовлон Иброҳимов (С)
17.Достонбек Ҳамдамов
21.Дилшодбек Аҳмадалиев
22.Шохруҳ Гадоев
29.Отабек Шукуров
44.Миржамол Қосимов
77.Шохруз Норхонов

ЗАХИРА:
25.Муроджон Зуҳуров
3.Исломжон Қобилов
9.Шаҳзодбек Нурматов
14.Воҳид Шодиев
15.Фарруҳ Икромов
28.Давронбек Умиров
30.Хуршид Ғиёсов

Бош мураббий: Миржалол ҚОСИМОВ
'
"МЕТАЛЛУРГ" ТАРКИБИ:
1.Зафар Сафоев
2.Аброр Хусинов
4.Хикмат Хошимов (С)
6.Дилмурод Каримов
7.Дониёр Одилов
8.Аюбхон Нўъмонов
11.Муроджон Тошматов
13.Санжар Қодирқулов
15.Зоҳид Абдуллаев
19.Алишер Зиёвуддинов
70.Жаҳонгир Абдумўминов

ЗАХИРА:
25.Тимурбек Тўйчиев
5.Жасур Аҳмедов
16.Сирожиддин Аллаев
17.Мирғиёс Сулаймонов
27.Муҳаммадодил Қаҳрамонов
34.Зухрилло Бобоев
38.Муҳаммаджон Султонов

Бош мураббий: Рустам МИРСОДИҚОВ
'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
'
Яна бир неча дақиқалардан сўнг, аниқроғи 15:30да олий лига 24-тури доирасидаги "Металлург" - "Бунёдкор" баҳси старт олади.
'
Бекобод шаҳридаги "Металлург" стадионидан репортажимизни бошлаймиз.
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!