Онлайн трансляция

"ЛОКОМОТИВ" - "БУНЁДКОР"

25.10.2016. Ўзбекистон кубоги. Ярим финал. Биринчи учрашув. Тошкент. "Локомотив" стадиони. Соат 16:00

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Эътиборингиз учун раҳмат.
'
Ўйин тугади. Ярим финалнинг биринчи учрашувида "Локомотив" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
90+3'
Икром Алибоев Майдонга тушди.
90+3'
Сервер Жепаров Майдонни тарк этди.
90'
+3 Иккинчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
88'
Забиҳилло Ўринбоев Майдонга тушди.
88'
Жовлон Иброҳимов Майдонни тарк этди.
87'
"Бунёдкор"да ҳисобни тенглаштириш учун кетма-кет имкониятлар бўлди. Бироқ вазиятлардан самарали фойдаланилмади.
84'
Сардор Мирзаев ГОЛ! Кападзе томонидан узатилган тўпни Мирзаев боши билан дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни очди - 1:0.
83'
Артур Геворкян Майдонга тушди.
83'
Марат Бикмаев Майдонни тарк этди.
78'
Жепаровнинг узатган тўпини Абдухолиқов боши билан дарвозага йўллади. Зуҳуров деярли чизиқ устидан тўпни қайтарди.
78'
Сардорбек Азимов Майдонга тушди.
78'
Шаҳзодбек Нурматов Майдонни тарк этди.
76'
Нурматовнинг узоқ масофадан тепган тўпини Икромов эгаллаб олди.
74'
Тимур Кападзе Майдонга тушди.
74'
Санжар Шоаҳмедов Майдонни тарк этди.
67'
"Бунёдкор"да қарши ҳужумда вазиятлар бўлмоқда. Аммо уларни самарали якунлашга футболчиларга тажриба етишмаяпти.
63'
Ўйин анча жонланди. Жамоалар кетма-кет ҳужумлар уюштиришмоқда.
61'
Сервер Жепаров Аҳмадалиевнинг оёғига атайин зарба бергани учун Жепаров огоҳлантирилди.
59'
Жепаровнинг жарима зарбасидан йўллаган тўпини Зуҳуров қайтарди.
54'
Мирзаев шериклари билан "девор" услубида ўйнаб, ўзини-ўзи қулай вазиятга олиб чиқди ва дарвоза томон зарба берди. Ноаниқ.
50'
Иккинчи таймни жамоалар эҳтиёткор бошлашди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб очилганича йўқ - 0:0.
45'
+1 Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.
43'
Мустафоевнинг олис масоадан тепган тўпини Зуҳуров эгаллаб олди.
42'
Абдухолиқовнинг фаоллигидан сўнг Мирзаев дарвоза томон зарба берди. Зуҳуров маҳорат кўрсатди.
40'
Кахи Махарадзе Иброҳимовни қўли билан тўхтатиб қолганлиги учун Махарадзе огоҳлантирилди.
36'
Ўйин жонланди. Ҳамдамовнинг кучли зарбаси "рикошет" бўлиб дарвозага кириб кетаётган паллада Икромов тўпни тўсишга эришди.
34'
Бикмаевнинг узоқ масофадан тепган тўпини Зуҳуров қайтаришга эришди.
33'
"Бунёдкор"нинг яна бир хавфли ҳужуми. Ҳамдамов тепган бурама зарбасини Икромов эгаллаб олди.
32'
Мустафоев чап қанотдан олдинга ўтди ва Шоаҳмедовга тўпни узатди. Санжарнинг зарбаси ўхшамади. Натижада Зуҳуров тўпни эгаллаб олди.
30'
Юрица Бульят Абдухолиқовга нисбатан қўпол ўйин кўрсатганлиги учун Бульят огоҳлантирилди.
28'
Ҳамдамовнинг жарима зарбасидан йўллаган тўпи "рикошет"бўлиб, дарвозабонга қийинчилик туғдирди. Бироқ Икромов тўпни эгаллаб олишга эришди.
21'
Шукуров-Ҳамдамов-Сато-Нурматов "квартети" чиройли комбинация ташкил этишди. "Локо" ҳимоячилари хавфни бартараф этишди.
17'
"Бунёдкор" кўпчилик бўлиб ҳужумга ўтди. Аҳмадалиев узатган тўпни қайтариш чоғида Тўхтахўжаев автогол муаллифи бўлишига бир баҳя қолди.
12'
Ҳозирча "Локомотив" кўпроқ ташаббусга эга бўлмоқда.
06'
Қарши ҳужум Сатонинг зарбаси билан якунланди. Тўпни Икромов осонлик билан эгаллаб олди.
05'
"Локомотив" вакиллари тўпни ўзларида кўпроқ ушлуб туришибди. "Қалдирғочлар" эса дастлабки дақиқаларда эҳтиёткорроқ ўйин кўрсатишмоқда.
02'
"Бунёдкор" илк ҳужумни ташкил эди. Шукуровнинг Шомуродов томон узатган тўпини Икромов ушлаб олди.
01'
ДИҚҚАТ! Ўйин бошланди.
'
Жамоалар ЎзПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда. "Бунёдкор" оқ, "Локомотив" қизил либосларда.
'
Назоратчи: Алишер Абдуллаев (Тошкент)
'
Ҳакамлар: Шерзод Қосимов, Маъмур Саидқосимов, Руслан Серазетдинов, Дмитрий Пислегин (барчаси - Тошкент)
'
"ЛОКОМОТИВ" ТАРКИБИ:
12.Маъмур Икромов
4.Бобурбек Йўлдошев
5.Кахи Махарадзе
8.Сервер Жепаров
10.Марат Бикмаев
11.Темурхўжа Абдухолиқов
13.Неманья Яничич
15.Сардор Мирзаев
17.Салим Мустафоев
20.Ислом Тўхтахўжаев (С)
22.Санжар Шоаҳмедов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
1.Игнатий Нестеров
7.Садриддин Абдуллаев
18.Тимур Кападзе
28.Икром Алибоев
33.Олег Зотеев
37.Шерзод Файзиев
71.Артур Геворкян

Бош мураббий: Андрей МИКЛЯЕВ
'
"БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
25.Муроджон Зуҳуров
3.Акрамжон Комилов
8.Жовлон Иброҳимов (С)
9.Минори Сато
10.Элдор Шомуродов
11.Шаҳзодбек Нурматов
16.Дилшодбек Аҳмадалиев
17.Достонбек Ҳамдамов
22.Рустамжон Ашурматов
29.Отабек Шукуров
30.Юрица Бульят

ЗАХИРАДАГИЛАР:
45.Акбар Тўраев
14.Баҳодир Насимов
19.Забиҳилло Ўринбоев
21.Сардорбек Азимов
23.Шоҳрух Гадоев
77.Виктор Карпенко

Бош мураббий: Сергей ЛУШЧАН
'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
'
Соат 16:00да мамлакат кубоги ярим финал биринчи учрашувлари доирасидаги "Локомотив" - "Бунёдкор" учрашуви бошланади.
'
"Локомотив" стадионидан репортажимизни бошлаймиз.
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!