Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - "ШЎРТАН"

Олий лига, 3-тур. 03.04.2010

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Онлайн трансляциямизни кузатиб борган барча мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз. Хайр саломат бўлинглар.
'
Учрашув якунланди. Ҳисоб 1:1
90+3'
Ҳимоячилардан қайтган тўпни Анвар Ғофуров дарвозага йўллади. Аммо ноаниқ.
90+3'
Лазиз Убайдуллаев Майдонга тушди.
90+3'
Игорь Таран Майдонни тарк этди.
90+2'
Карпенконинг кучли зарбаси ноаниқ кетди.
90+1'
Азизбек Ҳайдаровнинг зарбаси рақиб ҳимоячисининг белига тегиб қайтди.
+4'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.
90'
Анзур Исмоилов бугунги учрашувнинг қаҳрамони бўлиши мумкин эди. Аммо унинг зарбаси ноаниқ.
88'
Михаил Алавидзе Ўйин вақтини чўзганлиги учун огоҳлантирилди.
88'
Учрашувнинг сўнгги дақиқалари анча қизиқарли ўтмоқда.
85'
Зайниддин Тожиев Ҳакам билан тортишгани учун Зайниддин Тожиев огоҳлантирилди.
84'
Карпенконинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
82'
Бу сафар Солиев ҳисобни 2:1га ошириши мумкин эди. Аммо унинг бош билан йўллаган зарбаси бирозгина ноаниқ кетди.
82'
Рамос оширган тўпга Денилсон зарба берди. Аммо зарба кучсиз чиқди.
80'
Анвар Солиев Майдонга тушди.
80'
Сервер Жепаров Майдонни тарк этди.
78'
Жепаровнинг зарбасини Алавидзе эгаллаб олди.
76'
Вадим Афонин томонидан оширилган тўпни бўш қолдирилган Зайниддин Тожиев боши билан Нестеров дарвозасига тўғрилаб, ҳисобни тенглаштирди - 1:1.
76'
Зайниддин Тожиев ГОЛ!!!
75'
Виктор Карпенко Майдонга тушди.
75'
Тимур Кападзе Майдонни тарк этди.
72'
"Шўртан"нинг ҳам ҳужумлари аста-секин кўпайиб бормоқда.
70'
Чамаси 36 метрлардан Анвар Ғофуровнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди.
69'
Патрик Агбо Денилсонга нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.
67'
Рамоснинг жуда ўткир бурчакдан дарвозага йўллаган кучли зарбасини Алавидзе қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.
64'
Зайниддин Тожиев Ўйин қоидаси бузилгандан сўнг Тожиев тўпни дарвозага тўғрилаб қўйди.
60'
Жасур Ҳасановнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбасини Алавидзе эгаллаб олди.
58'
Александр Мерзляков Майдонга тушди.
58'
Жамол Отақулов Майдонни тарк этди.
57'
Жасур Ҳасанов Майдонга тушди.
57'
Стевица Ристич Майдонни тарк этди.
56'
Денилсон Жепаров ошириб берган тўпни Денилсон дарвозага жойлаб қўйди. Аммо чизиқ ҳаками ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди.
56'
Майдонга тушиш учун Жасур Ҳасанов тайёргарлик кўрмоқда.
54'
Жўраевнинг тўп оширишидан сўнг тўпга Денилсон жуда ноқулай зарба берди. Шунда ҳам тўп жуда хавфли кўриниш олди. Бироз юқоридан ўтиб кетди.
50'
Зайниддин Тожиев ва Вячеслав Пономарёв бир-бирларини яхши тушунишмади. Акс ҳолда Нестеров дарвозаси олдида хавфли вазият юзага келиши мумкин эди.
49'
Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларданоқ "қалдирғочлар" ҳужумга эътибор қаратишмоқда. Ғузорликлар эса ўз омадларини қарши ҳужумдан қидиришмоқда.
47'
Ма1дон эгаларидан тўпни олиб қўйган Патрик Агбо қарши ҳужум бошлади. Аммо унинг Нестеров дарвозасига йўллаган зарбаси кучсиз чиқди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
46'
Зайниддин Тожиев Майдонга тушди.
46'
Георги Мегреладзе Майдонни тарк этди.
'
Иккинчи бўлим бошланмоқда.
'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳисоб 1:0
45+1'
Рамоснинг узоқ масфадан йўллаган кучли зарбасини Алавидзе қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.
45'
Чап қанотдан тўпни ўнг оёғига тўғрилаб олиб, Денилсон "Шўртан" дарвозаси томон зарба йўллади. Тўп кутилмаганда Асрор Алиқуловга теккан ҳолда ўз йўналишини ўзгартирди ва дарвоза тўрига бориб тушди.
45'
Денилсон ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
41'
Аслида чапақай бўлган Жепаров кутилмаганда тўпни ўнг оёғида йўллади. Ноаниқ.
40'
Жарима майдончасига кириб бораётган Денилсонни қўполлик билан тўхтатиб қолишди. Шундоққина жарима майдончаси чизиғи ёнгинасидан жарима зарбаси.
36'
Денилсон-Рамос-Жепаров комбинациясидан сўнг Ристич томон оширилган тўпга биринчи бўлиб дарвозабон етиб келди ва тўпни эгаллаб олди.
33'
Ристичнинг бош билан йўллаган зарбаси кучсиз чиқди. Ҳимоячилардан қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Ҳайдаровнинг зарбаси эса ноаниқ кетди.
30'
Ўйин бироз тенглашди. Тўп асосан майдон марказида.
27'
Денилсон оширган тўпни Ристич Жепаровга тўхтатиб берди. Аммо Сервернинг зарбаси ноаниқ кетди.
26'
Ҳозирча "Шўртан" ҳимоячилари "қалдирғочлар"нинг ҳужумларини бартараф этиб туришибди.
24'
Чамаси 35 метрлардан Вадим Афониннинг жаримадан йўллаган зарбаси анча хавфли кўриниш олди.
22'
Денилсоннинг 20 метрлардан йўллаган кучли зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
20'
Жепаров оширган тўпга бира тўла уч футболчи ташланди - дарвозабон, Ристич ҳамда Денилсон. Натижада учала футболчи тўқнашиб кетишди. Ўйин тўхтатилди.
19'
Денилсон-Жўраев комбинациясидан сўнг Саҳоб тўпни жарима майдончасига ошириб берди. Аммо тўпга биринчи бўлиб зарбани "Шўртан" аъзолари беришди.
16'
Вячеслав Пономарёв Жепаровга нисбатан ишлатилган қўполлиги учун огоҳлантирилди.
15'
Таран бошлаган ҳужумни Афонин давом эттирди. Бироқ бу ҳужумни Исмоилов "бузиб" қўйди.
13'
Денилсон чап қанотдан жуда хавфли ҳужум уюштирди. Бир ҳимоячини доғда қолдириб, дарвозага берилган зарбани устун қайтариб қолди. Қайта зарба беришда Ристичга бирозгина аниқлик етишмади.
12'
Жепаров бурчак зарбасини амалга оширди. Тўпни қабул қилиб олган Ғофуров уни яна Серверга берди. Жепаровнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди.
11'
Узоқ комбинациядан сўнг Саҳоб Жўраевнинг чамаси 24 метрлардан йўллаган кучли зарбаси бирозгина ноаниқ кетди.
09'
Рамос чиройли тарзда Ристични тўп билан таъминлади. Аммо Стевица тўпни қўли билан тўхтатди.
07'
"Шўртан"нинг комбинацион ҳужуми. Аммо Нестеров чаққонроқ ҳаракат қилиб тўпни эгаллаб олди.
05'
Ниҳоят тўп Игнатий Нестеровгача етиб келди. Шунда ҳам ўз ҳимоячиларимиз Нестеровга тўпни оширишганди.
04'
Денилсон чап қанотдан рақиб дарвозаси томон хавф солди. Аммо самарасиз.
03'
"Қалдирғочлар" тўпни эркинлик билан ўзларида назорат қилиб туришибди.
02'
Ристич томони оширилган тўпни Алиқулов майдон ташқарисига чиқариб юборди.
01'
Рамон ўнг қанотдан ҳужум бошланди. Аммо Пономарёв хавфни бартараф этди.
01'
Учрашув бошланди.
16:59'
Учрашувни ғузорликлар бошлаб беришади.
16:59'
"Шўртан" вакиллари эса кўк рангли футболкаларда ҳаракатланишади.
16:58'
"Бунёдкор" бугун ўзининг янги - оқ, қизил рангли формасида майдонга тушган.
16:58'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
16:53'
"Бунёдкор" футбол клуби томонидан ҳар бир учрашувга алоҳида-алоҳида футболчиларнинг роликларини тайёрлаш анъана тусига кириб қолди. Бу сафар ҳам мухлисларга ана шундай роликлар тортиқ этилмоқда.
16:48'
Мана энди "Шўртан" аъзолари ҳам машғулотларини якунлашди.
16:46'
"Бунёдкор" аъзолари ўйинолди машғулотларини якунлашиб, ечиниш хонасига кириб кетишди.
16:30'
ҲАКАМЛАР ТАРКИБИ: ҲАКАМЛАР ТАРКИБИ:
Бош ҳакам: Рустам Ҳамидов (Андижон)
Қанот ҳакамлари: Улуғбек Каримов (Андижон), Алишер Усмонов (Тошкент)
Заҳира ҳаками: Артур Ахмадгалеев (Тошкент вилояти)
Учрашув назоратчиси: Сайфиддин Эрматов (Тошкент)
16:30'
“ШЎРТАН” ТАРКИБИ: “ШЎРТАН” ТАРКИБИ:
1.Алавидзе Михали
2.Ярослав Крушельницкий
3.Патрик Агбо
4.Жамол Отақулов
5.Асрор Алиқулов
6.Бахритдин Амонов
9.Игорь Таран
10.Георги Мегреладзе
11.Ильнур Хазигалиев
15.Вадим Афонин
17.Вячеслав Пономарёв

ЗАХИРАДАГИЛАР
30.Александр Корнейчук
7.Александр Мерзляков
12.Павел Павлов
14.Лазиз Убайдуллаев
16.Алишер Юсупов
19.Сайриддин Гаффаров
29.Зайниддин Тожиев

Бош мураббий: Эдгар Гесс
16:30'
“БУНЁДКОР” ТАРКИБИ: “БУНЁДКОР” ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров
8.Эдсон Рамос
6.Анвар Ғофуров
24.Анзур Исмоилов
23.Саҳоб Жўраев
7.Азизбек Хайдаров
29.Жоао Виктор
30.Сервер Жепаров
18.Тимур Кападзе
10.Денилсон
5.Стевица Ристич

ЗАХИРАДАГИЛАР
25.Мухиддин Худоёров
4.Хайрулла Каримов
31.Александр Ковалёв
28.Руслан Мелзиддинов
19.Жасур Ҳасанов
20.Анвар Солиев
22.Виктор Карпенко

Бош мураббий: Луиз Фелипе Сколари
'
3-турнинг "Бунёдкор" - "Шўртан" учрашувига бағишланган матнли онлайн трансляциямизни соат 16:30дан эътиборан бошлаймиз.