Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - "ХОРАЗМ"

2009 йил. 9 сентябрь. 25-тур учрашуви

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

90+2'
Учрашув 5:1 ҳисобида "Бунёдкор"нинг ғалабаси билан якунланди. Онлайн трансляциямизни кузатиб борганингиз учун ташаккур изҳор қиламиз. Учрашгунча!
90+1'
Рустам Қурбонбоев ГОООООЛЛЛЛЛ!!! "Хоразм" аъзоси Рустам Ыурбонбоев чамаси 25 метрлардан Нестеров дарвозасига тщп киритди
90'
+2 Учрашувга икки дақиқа қўшиб берилди
89'
Мурод Абдумуротов Анвар Ғофуровни ортидан ушлаб қолгани учун огоҳлантирилди
88'
Тўпни майдон эгалари ўз назоратига олишган, аммо олтинчи гол уриш учун улар шошилишмаяпти
85'
"Қалдирғочлар" ҳужум кетидан ҳужум уюштиришмоқда. Бироқ захирадан майдонга туширилган ёш дарвозабон Ғайрат Ўдаев ҳозирча ўзига юклатилган вазифани яхши бажармоқда
80'
Шерзод Раимжоновнинг чамаси 20 метрлардан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ чиқди
77'
Камол Мурзоев ўйинга қовушиб кетди. У ҳам хавфли вазиятлар содир эта бошлади
72'
Ғайрат Ўдаев Ёш дарвозабон Ғайрат Ўдаев исмдоши ўрнини эгаллади
72'
Ғайрат Ҳасанов Вали Султонов ўз дарвозасидан бешта тўп олиб чиққан Ғайрат Ҳасановни алмаштирди
70'
Камолиддин Мурзоев Майдонда иккинчи ҳужумчи пайдо бўлди
70'
Ривалдо "Бунёдкор" сардори майдонни тарк этди
69'
Хайрулла Каримов ГООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Бурчакка яқин жойдан белгиланган жарима зарбасини Сервер Жепаров қойилмақом тарзда дарвоза томон йўллади. Тўғри "Хоразм" дарвозасига кириб кетаётган тўпга Хайрулла Каримов боши билан тегиб, зарба йўнилишини бироз ўзгартирди. Гол Хайрулла Каримов ҳисобига ёзилди
68'
Мурод Абдумуротов Ўнг қанот ярим ҳимоячиси майдонга туширилди
68'
Миржалол Қурбонов Таян ярим ҳимоячиси майдонни тарк этди
67'
Ривалдо ГООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Жепаровнинг алдамчи ҳаракатларидан сўнг тўп Кападзега келиб тушди. Бироқ Тимур ўзидан янада қулайроқ вазиятда турган Ривалдони тўп билан таъминлади. Бразилиялик юлдуз эса жуда кучли зарба билан "Хоразм" дарвозасига тўртинчи тўпни йўллади
66'
Тимур Васильев Симулация ишлатгани учун Тимур Васильев огоҳлантирилди
65'
Рамос ошириб берган тўпни Анвар Солиев боши билан дарвоза томон кучсиз зарба йўллади. Бир қарашда оддий йўлланган зарбани Ғайрат Ҳасанов аввалига қўлидан чиқариб юборди, кейинроқ эса уни эгаллаб олди
63'
Эдсон Рамос Қолган дақиқаларда Рамос ўнг қанотга жавоб беради
63'
Виктор Карпенко Биринчи бўлимда ўнг қанот ҳимоч ва ярим ҳимояси амплуасида тўп сурган Карпенко майдонни тарк этди
62'
Эвертон Дос Чагос тўпни жарима майдончаси ичида бўш қолдирилган Тимур Василевга етказиб берди. Василевнинг зарбаси кучсиз чиқди ва Нестеровга ҳеч қандай хавф туғдиргани йўқ
60'
Тимур Кападзе Жасурнинг ўрнини Тимур Кападзе тўлдирди
60'
Жасур Ҳасанов Сколари Жасур Ҳасановга дам беришни истади чоғи, уни алмаштирди
59'
Жасур Ҳасанов ҳисобни 4:0га ошириши мумкин эди. Бироқ Ҳасанов яна ҳам олдинроққа бориш ўрнига дарвозага анча олисдан зарба йўллади. Лекин бу зарба Ғайрат Ҳасановга ҳеч қандай қийинчилик туғдиргани йўқ
57'
Анвар Солиев ГОООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Анвар Солиев ўз хет-тригини нишонлади. Жепаровнинг жаримадан йўллаган зарбасини Ғайрат Ҳасанов қўлидан чиқариб юборди. Қайтган тўпни Солиев осонлик билан дарвозага тўғрилаб ҳисобни йирик кўринишга келтирди - 3:0
56'
Таъкидлаш жоизки, Солиевнинг ушбу голи "Бунёдкор"нинг олий лигалар тарихидаги 200-юбилей голи сифатида тарихда қолди
55'
Анвар Солиев ГОООООЛЛЛЛЛ!!! Жоао Викторнинг пасини Анвар Солиев голга айлантирди - 2:0
53'
Илёс Хайров Зафарнинг ўрнини ёш ҳужумчи Илёс Хайров эгаллади
53'
Зафар Холмуродов Биринчи таймда фақатгина огоҳлантириш олганлиги билан эсда қолган Зафар Холмуродов майдонни тарк этди
50'
37 ёшли Ривалдо майдоннинг жуда катта масофасини тўпни ўзида ушлаган ҳолда босиб ўтди ва тўпни Жепаровга узайтди. Сервернинг зарбаси эса Афзал Азизовг теккан ҳолда майдон ташқарисига чиқиб кетди
49'
Анвар Ғофуровнинг чамаси 35 метрлар узоқликдан йўллаган зарбасини Ғайрат Ҳасанов эгаллаб олди
48'
Иккинчи бўлимни ҳам майдон эгалари хавфли ҳужумлар билан бошлашди
46'
Жамоалар таркибида ҳозирча ҳеч қандай ўзгариш йўқ
46'
Иккинчи тайм бошланди
45'
Биринчи бўлим 1:0 ҳисобида якунланди. Танаффусдан сўнг онлайн трансляциямизни давом эттирамиз
45'
Бўлим сўнггида ҳисоб 2:0га ошиши мумкин эди. Дарвозабон билан яккама-якка чиқиб бораётган Солиевга Абдумажид Тоиров имконият бермади ва тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
43'
"Бунёдкор"нинг шунча ҳужумлари самарасиз кетмоқда. Бунга сабаб тажрибали "Хоразм" ҳимоячилари ҳозирча "қалдирғочлар"га имкон беришмаяпти
40'
Жепаров чиройли тарзда очилиб борган Анвар Солиевни деярли бирга-бир вазиятга чиқарди. Бироқ Солиев олдинга бориш ўрнига тўпни, Ривалдога узатди. Ҳужум якунланмай қолди
39'
39-дақиқага келиб урганчликлар илк хавфли вазиятларни содир этишди. Ўнг қанот бўйлаб олдинга ташланган Абдумажид Тоировнинг жарима майдончасига ошириб берган тўпини Нестеров қийинчилик билан бўлса-да ушлаб олди. Акс ҳолда Зафар Ҳолмуродов ҳисобни тенглаштириш мумкин эди
37'
18 метрлар узоқликдан Ривалдонинг амалга оширган жарима зарбаси салгина ноаниқ кетди
36'
Ҳайдаров-Карпенко-Жепаров триоси ажойиб конбинация ташкил этишди. Сўнгги зарбани Жепаров амалга оширди. Бироқ зарба кучсиз чиққанлиги боис Ғайрат Ҳасанов уни осонлик билан эгаллаб олди
33'
Ғайрат Ҳасановдан қайтган тўпни Анвар Ғофуров яна дарвоза томон йўллади. Лекин ноаниқ
30'
Карпенконинг зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди. Худди аввалги ўйин сингари "қалдирғочлар" бугунги баҳсда ҳам узоқ масофадан дарвоза томон зарбалар беришмоқда
28'
Зафар Холмуродов Бош ҳакам билан тортишгани учун Зафар Холмуродовга огоҳлантириш кўрсатилди
27'
Шерзод Раимжонов тўпни номинал ҳужумчи сифатида ҳаракат қилаётган Зафар Ҳолмародовга оширди. Бироқ Зафар тўпга етиб кела олмади
25'
"Бунёдкор" аъзолари жуда чиройли паслар оширишган ҳолда рақиб дарвозаси томон хавф солиш учун олдинга ташланишмоқда. Бироқ "Хоразм" ҳимоячилари имкон беришаётгани йўқ
22'
Гол бўлишига бир бахя қолди. Ҳасановнинг чап қанотдан ошириб берган тўпини Сервер Жепаров тўхтатмасдан, ўнг оёғида дарвоза томон тўғрилади. Бироқ унинг зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди
21'
Тўп асосан майдон марказида. Иккала жамоа ҳам хавфли вазиятлар содир этаётганлари йўқ
18'
Ўйин сурати бироз тушгандек. Тўп майдон эгаларида ва улар бир-бирларига тўп оширишмоқда. Олдинга бориш учун урганчликлар имконият беришаётгани йўқ
14'
Анвар Солиев яккама-якка вазиятни голга айлантира олмади. Аниқроғи бу сафар Солиевнинг зарбасини Ғайрат Ҳасанов ққайтаришга мувоффақ бўлди
12'
Ўтказиб юборилган гол "Хоразм" жамоасини олдинга ўтишга ундади. Бироқ қарши ҳужумда улар яна бир бор ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишлари мумкин эди. Бироқ Сервер Жепаровнинг ўнг оёқда йўллаган зарбаси кучсиз чиқди ва зарбани Ғайрат Ҳасанов осонлик билан эгаллаб олди
09'
Орадан икки дақиқа ўтиб, иккинчи гол киритилиши мумкин эди. Ҳасанов ошириб берган тўпни Жепаров дарвозага тўғрилаб қўйди, бирозгина ноаниқ
07'
Анвар Солиев ГОООООООЛЛЛЛЛ!!! Дарвозабон Ғайрат Ҳасановнинг қўпол хатосидан сўнг Анвар Солиев ҳисобни очди. Дарвозабон тўпни олдинга тепиб юбормоқчи эди, бироқ тўп Солиевга тегди ва ўз йўналишини ўзгартирди. Бўш қолган дарвозани эса Солиев осонлик билан ишғол қилди - 1:0
05'
"Хоразм"нинг илк ҳужуми Раимжонов томонидан ташкил этилди. Бироқ бу ҳужум ўз якунига етмай қолди. Аниқроғи ҳимоячилар бунга имконият беришмади
04'
Бугунги учрашувда Сколари таркибда тактик ўзгаришларни амалга оширганлиги шундоққина сезилиб турибди. Карпенко ва Жепаров одатдагидек бошқачароқ позицияларда тўп суришмоқда
03'
Карпенконинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси бироз ноаниқ кетди, акс ҳолда Ғайрат Ҳасанов 3-дақиқадаёқ ўз дарвозасидан тўп олиб чиқиши мумкин эди
02'
Илк дақиқаларданоқ урганчликлар ҳимояланишмоқда
02'
Бурчакдан оширилган тўпни Хайрулла Каримов бош билан йўллади. Аммо ноаниқ
01'
Ўйинни "Хоразм" аъзолари бошлаб беришди. Бироқ биринчи бўлиб уларнинг дарвозаси томонда бурчак тўпи тепилмоқда
00'
Жамоалар сардорлари - Ривалдо ва Афзал Азизов бош ҳакамни олдига келиб, ўйинни ким бошлаб беришини келишиб олишмоқда
00'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди
00'
ҲАКАМЛАР ТАРКИБИ: Бош ҳакам: Александр ПЕТРОВ (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Андрей СНЕТКОВ (Тошкент вилояти), Маҳмуд ШАРИПОВ (Бухоро)
Захира ҳаками: Николай МЕШКОВ (Самарқанд)
Назоратчи: Артём АРУТЮНОВ (Тошкент)
00'
“ХОРАЗМ”:
21. Ғайрат Ҳасанов
3. Ином Отабоев
4. Абдумажид Тоиров
5. Рустам Қурбонбоев
6. Жасур Ҳамроев
8. Миржалол Қурбонов
9. Зафар Холмуродов
10. Эвертон Дос Чагос
11. Тимур Васильев
13. Афзал Азизов
96. Шерзод Раимжонов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
1. Ғайрат Ўдаев
2. Шерзод Шарипов
7. Маркс Қуранбоев
15. Илёс Хайров
18. Сарвар Ибодуллаев
23. Умид Исоқов
24. Мурот Абдумуротов
00'
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ "БУНЁДКОР":
1. Игнатий Нестеров
4. Хайрулла Каримов
6. Анвар Ғофуров
7. Азизбек Ҳайдаров
10. Ривалдо
19. Жасур Ҳасанов
20. Анвар Солиев
22. Виктор Карпенко
23. Саҳоб Жўраев
29. Жоао Виктор
30. Сервер Жепаров

ЗАХИРАДАГИЛАР:
25. Павел Бугало
3. Гочгули Гочгулиев
8. Эдсон Рамос
9. Шавкат Саломов
11. Камол Мурзоев
18. Тимур Кападзе
28. Руслан Мельзиддинов
00'
"Хоразм" таркибида Шерзод Шарипов ва Владимир Баранов жароҳатлари туфайли бугунги учрашувни ўтказиб юборишади
00'
Ҳозиргина "Бунёдкор" ва "Хорзам" жамоалари аъзолари "Жар" стадионига кириб келишди. Соат 16:15 бошланғич таркиблар маълум бўлади
00'
"Бунёдкор" ва "Хоразм" жамоалари ўртасидаги 25-тур доирасидан ўрин олган учрашув соат 17:00да бошланади. Ушбу учрашувнинг онлайн трансляцияси эса 16:30дан эътиборан ҳавола қилинади