Онлайн трансляция

"ОЛМАЛИҚ" - "БУНЁДКОР"

18.10.2016. Олий лига, 20-тур. "Олмалиқ. ОКМК стадиони. Соат 16:45

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
ҒАЛАБА МУБОРАК, АЗИЗЛАР!
'
Ўйин тугади. Олмалиқ" - "Бунёдкор" 0:2.
90+1'
Ҳамдамов узатган тўпни Насимов тўхтатмасдан дарвозага тепди. Озгина ноаниқ.
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
89'
Норбековнинг кучли зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
87'
Азимовнинг ажойиб узатмасини Насимов яқин масофадан голга айлантира олмади.
77'
Отабек Валижонов Майдонга тушди.
77'
Дониёр Исмоилов Майдонни тарк этди.
76'
Азимов қулай вазиятда турган шерикларини тўпни аниқ етказиб бера олмади.
73'
Сардорбек Азимов Майдонга тушди.
73'
Шоҳрух Гадоев Майдонни тарк этди.
70'
Иккинчи бўлимда "Олмалиқ" жамоаси ўйини ижобий томонга ўзгарди.
66'
Шаҳзодбек Нурматов Майдонга тушди.
66'
Забиҳилло Ўринбоев Майдонни тарк этди.
61'
Шохназар Норбеков Майдонга тушди.
61'
Диёржон Туропов Майдонни тарк этди.
58'
Хожиакбаровнинг ўта кучли зарбасини Зуҳуров маҳорат кўрсатиб, катта қийинчилик билан қайтарди.
51'
Гадоевнинг жарима зарбасидан йўллаган тўпини Ортиқов қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.
48'
Дониёр Исмоиловнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Зуҳуров эгаллаб олди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
46'
Дониёр Усмонов Майдонга тушди.
46'
Мўйдин Мамазулунов Майдонни тарк этди.
46'
Баҳодир Насимов Майдонга тушди.
46'
Минори Сато Майдонни тарк этди.
'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:2, "Бунёдкор".
41'
Қарши ҳужум. Омоновнинг кучли зарбасини Зуҳуров қайтаришга эришди. Қайтган тўпга биринчи бўлиб Алемпиевич етиб келиб, хавфни бартараф этди.
40'
Комиловнинг чап қанотдан дарвоза яқинига зарб билан тепган тўпини Ортиқов қайтарди. Қайтган тўпни Сато осонлик билан дарвозага йўллади - 0:2.
39'
Минори Сато ГОООООООООООЛ!
36'
Сато олис масофадан ўз омадини синаб кўрди. Бироқ у тепган тўп мўлжалдан озгина ноаниқ кетди.
33'
Акмал Шораҳмедовнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Минори Сато боши билан дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни очди.
32'
Минори Сато ГООООООООООООООООЛ!
26'
Туроповнинг зарбасини Зуҳуров катта қийинчилик билан қайтарди.
24'
Ўйинни тўлиқ "қалдирғочлар" назораант қилишмоқда. Бироқ "Олмалиқ"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш ҳозирча ҳеч кимга насиб этмаяпти.
14'
Сатодан келган тўпни Ҳамдамов дарвозага йўллади. Ортиқов тўпни эгаллаб олди.
11'
"Олмалиқ"нинг ҳужуми. Омоновнинг кучли зарбасини Шукуров қайтарди.
08'
Хожиакбаров кутилмаганда хатоликка йўл қўйди. Бироқ Гадоев уни хатосидан фойдалана олмади.
06'
Жудаям чиройли ҳужум. Гадоев якуний нуқтани қўйишди аниқ ҳаракат қила олмади.
04'
"Бунёдкор" вакиллари тўпни ўзларида назорат қилиб туришибди.
01'
Ўринбоевнинг бош билан йўллаган зарбасига озгина аниқлик етишмади.
01'
"Бунёдкор"нинг илк ҳужуми бурчак зарбаси билан якунланди.
01'
ДИҚҚАТ! Ўйин бошланди.
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. "Бунёдкор" оқ, "Олмалиқ" кўк либосда.
'
Олмалиқ шаҳрида қор ёғиши тўхтамаётган бўлса-да, майдон ҳолатига юқори баҳо бериш мумкин.
'
ҲАКАМЛАР: В. Цейтлин (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), Д. Мухторов (Тошкент)
'
"БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
25.Муроджон Зуҳуров
2.Акмал Шораҳмедов (С)
3.Акрамжон Комилов
8.Жавлон Иброҳимов
9.Минори Сато
17.Достонбек Ҳамдамов
19.Забиҳилло Ўринбоев
22.Рустамжон Ашурматов
23.Шоҳрух Гадоев
29.Отабек Шукуров
71.Александр Алемпиевич

Захира:
45.Акбар Тўраев
10.Элдор Шомуродов
11.Шаҳзодбек Нурматов
14.Баҳодир Насимов
16.Дилшод Аҳмадалиев
21.Сардор Азимов
30.Юрица Бульят

Бош мураббий: Сергей ЛУШЧАН
'
"ОЛМАЛИҚ" ТАРКИБИ:
87.Акмал Ортиқов
3.Саидкомил Акбаров
4.Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров
5.Евгений Гоголь
7.Арслонмурод Омонов
9.Мўйдин Мамазулумов
11.Зоҳир Пиримов
14.Дониёр Исмоилов
25.Достон Абдураҳмонов
77.Диёр Туропов
94.Хуршид Мухторов

Захира:
16.Умид Хонимқулов
6.Раҳматулло Бердимуродов
13.Отабек Валижонов
17.Муҳаммад Исаев
19.Ислом Иномов
21.Дониёр Усмонов
99.Шохназар Норбеков

Бош мураббий: Игорь ШКВИРИН
'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
'
Соат 16:45да Олий лига 20-турининг қолдирилган учрашуви "Олмалиқ" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасида ўтказилади.
'
Олмалиқ шаҳридаги ОКМК спорт мажмуаси стадионидан репортажимизни бошлаймиз.
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!