Онлайн трансляция

"МАШЪАЛ" - "БУНЁДКОР"

14.08.2016. Олий лига, 18-тур. Муборак. Б.Вафоев номли стадион. 18:30

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Олий лига-2016
18-тур
МАШЪАЛ - БУНЁДКОР 1:1
Голлар: Кенжа Тўраев 3' - Баҳодир Насимов 76'
ТУГАДИ
90+1'
Шораҳмедов узатмасидан кейин Ўринбоев тўпни дарвозага тўғрилади. Бирозгина ноаниқ.
90'
+5 Иккинчи бўлимга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.
89'
Сардор Абдураимов Майдонга тушди.
89'
Владислав Павленко Майдонни тарк этди.
86'
Минори Сато дарвозабаон чамаси 17 метрлар узоқликдан белгиланган жарима зарбасидан унумли фойдалана олмади.
83'
Сардорбек Азимов Зафар Тўраевга нисбатан қўпол ўйин кўрсатгани учун Сардорбек Азимов огоҳлантирилди.
81'
Зафар Тўраев Майдонга тушди.
81'
Хумоюн Муртазоев Майдонни тарк этди.
79'
Мирзоҳид Ғофуров Минори Сатога нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун Мирзоҳид Ғофуров огоҳлантирилди.
76'
Баҳодир Насимов ГООООООООООЛ! Дарвозабоннинг қўлидан чиқиб кетган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Насимов дарвозани ишғол қилди - 1:1.
74'
Шомуродовнинг узоқ масофадан тепган тўпига озгина аниқлик етишмади.
71'
Отабек Шукуров томонидан жарима зарбасидан тепилган тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
70'
Жамшид Ҳасанов Майдонга тушди.
70'
Кенжа Тўраев Майдонни тарк этди.
67'
Забиҳилло Ўринбоев ва Баҳодир Насимов Майдонга тушишди.
67'
Достонбек Ҳамдамов ва Шаҳзодбек Нурматов Майдонни тарк этишди.
65'
Ботир Носиров Ўйин вақтини атайин чўзганлиги учун Ботир Носиров огоҳлантирилди.
59'
Ҳамдамовнинг зарбасидан кейин тўп дарвозага кириб кетаётган паллада Ҳамроев тўпни сон қисми билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.
54'
Юрица Бульят Ҳакам хуштаги чалинмасидан тўпни ўйинга киритгани учун Юрица Бульят огоҳлантирилди.
54'
Зоҳир Қўзибоев Сардорбек Азимовга нисбатан қўпол ўйнаганлиги учун Зоҳир Қўзибоев огоҳлантирилди.
51'
Сардорбек Азимов Майдонга тушди.
51'
Шоҳрух Гадоев Майдонни тарк этди.
49'
Қарши ҳужум. Кенжа Тўраев тўпни Зоҳир Қўзиевга аниқ етказиб беролмади. Акс ҳолда Зоҳир бирга-бир вазиятга чиқарди.
47'
Минори Сато Рақиб футболчисига нисбатан қўпол ўйин кўрсатгани учун Сато Минори огоҳлантирилди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча муборакликлар 1:0 ҳисобида олдинда боришмоқда.
45'
+1 Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.
40'
Аббос Шодмонов Шомуродовни қўполлик билан тўхтатиб қолгани учун Аббос Шодмонов сариқ карточка билан жазоланди.
39'
"Машъал"нинг қарши ҳужуми. Кенжа Тўраев бир футболчини алдаб ўтиб, дарвозага зарба берди. Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
32'
Гадоев узатган тўпни Комилов боши билан дарвозага тўғрилади. Носимров бу вазиятда ҳам хушёр турди.
30'
Ҳавонинг иссиқлиги туфайли бош ҳакам жамоаларга сув ичиб олиш учун бир дақиқалик "тайм-аут" берди.
27'
Комилов оширган тўпни қайтариш учун ташланган Шаймонов кутилмаганда ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйиши мумкин эди.
23'
Ҳамдамов томонидан жарима зарбасидан йўлланган тўпни Носиров эгаллаб олди.
20'
Сато-Шомуродов комбинацияси. Бироқ Элдордан рақиб ҳимоячилари тўпни олиб қўйишди.
16'
"Машъал"нинг қарши ҳужумлари хавфли тус олмоқда.
11'
Хавфли вазият! Агалиев узатган тўпга жудаям яқин масофадан Қўзибоев боши билан зарба берди. Аммо ноаниқ.
08'
Тезкор қарши ҳужум. Ҳамдамовнинг чамаси 23 метрлардан тепган тўпини Носиров қийинчилик билан қайтариб қолди.
06'
Шаймоном томонидан жарима зарбасидан йўлланган тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
03'
Кенжа Тўраев ГОЛ! Ўнг қанотдан Шодмонов томонидан оширилган тўпни Кенжа Тўраев боши билан дарвоза тўрига жойлаб, ҳисобни очди - 1:0.
02'
Дастлабки дақиқаларда "Бунёдкор" вакиллари тўпни ўз назоратларига олишди ва тезкорҳужумлар уюштиришмоқда.
01'
ДИҚҚАТ!
Ўйин бошланди.
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. "Бунёдкор" оқ, "Машъал" кўк либосда. Ҳакамлар гуруҳи эса яшил кийимларда.
'
Назоратчи: Александр Попов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Ноил Лутфулин
'
ҲАКАМЛАР ГУРУҲИ:
Зокир Қодиров (Навоий), Фарруҳ Ёрмуҳаммедов (Тошкент), Баҳодир Баҳромов (Тошкент), Исҳоқ Ибрагимов (Нукус)
'
Айни пайтда ҳар иккала жамоа аъзолари ўйинолди машғулотларини олиб боришмоқда.
'
"МАШЪАЛ" ТАРКИБИ:
30.Ботир Носиров
2.Искандар Шойқулов
7.Зоҳир Қўзибоев
9.Ҳумоюн Муртазоев
13.Шаҳзод Шаймонов
17.Владислав Павленко
18.Аббос Шодмонов
19.Мирзоҳид Ғофуров
22.Сирож Ҳамроев
23.Кенжа Тўраев
55.Аваз Агалиев

ЗАХИРАДАГИЛАР:
12.Шоҳрухжон Эшбўтаев
5.Ғиёсжон Комилов
6.Сардор Абдураимов
8.Мирзакамол Камолов
10.Жамшид Ҳасанов
27.Ғулом-Ҳайдар Ғуломов
90.Зафар Тўраев

Бош мураббий: Александр ХОМЯКОВ
'
"БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
25.Муроджон Зуҳуров
2.Акмал Шораҳмедов (С)
3.Акрамжон Комилов
9.Минори Сато
10.Элдор Шомуродов
11.Шаҳзодбек Нурматов
17.Достонбек Ҳамдамов
22.Рустамжон Ашурматов
23.Шоҳрух Гадоев
29.Отабек Шукуров
30.Юрица Бульят

ЗАХИРАДАГИЛАР:
1.Павел Бугало
4.Хайрулла Каримов
14.Баҳодир Насимов
16.Дилшодбек Аҳмадалиев
19.Забиҳилло Ўринбоев
21.Сардорбек Азимов

Бош мураббий: Сергей ЛУШЧАН
'
Ҳар иккала жамоанинг бугунги учрашувда ҳаракат қиладиган таркиблари маълум. Марҳамат, танишиб олинг.
'
Б.Вафоев номли стадион майсаларига гап сўз бўлиши мумкин эмас - аъло даражада.
'
Муборак шаҳридаги об-ҳаво ҳарорати 32-34 даража иссиқ ва ўрта меъёрда шамол эсмоқда.
'
Муборак шаҳридаги Б.Вафоев номли стадиондан репортажимизни бошлаймиз.
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!