Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - "СЎҒДИЁНА"

Олий лига, 17-тур. 09.08.2016. Тошкент. ТТЙМИ стадиони. Соат 19:00

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Ўйин тугади. "Бунёдкор" 1-0 "Сўғдиёна"
90+1'
"Сўғдиёна" сўнги дақиқаларда хавфли ҳужумлар ташкил этмоқда.
90'
+3 Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
90'
Эминовнинг чамаси 26 метрлардан йўллаган тўпини Зуҳуров майдон ташқарисига чиқариб юборишга эришди.
89'
Забиҳилло Ўринбоев Майдонга тушди.
89'
Минори Сато Майдонни тарк этди.
82'
Акмал Абдураҳмонов Майдонга тушди.
82'
Санжар Рашижов Майдонни тарк этди.
78'
Ихтиёр Тошпўлатов Сатога нисбатан қўпол ўйин кўрсатгани учун Тошпўлатов огоҳлантирилди.
77'
Сатонинг узоқ масофадан кутилмаган зарбасини Абдуллаев катта қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.
74'
Жўраев узатган тўпни Эминов тўхтатмасдан дарвозага йўллади. Зуҳуров тўпни эгаллаб олди.
73'
Баҳодир Насимов Майдонга тушди.
73'
Шаҳзодбек Нурматов Майдонни тарк этди.
72'
Сардор Эминов Майдонга тушди.
72'
Роббимжон Ҳасанов Майдонни тарк этди.
71'
Нурматов "Сўғдиёна" дарвозасига кучли зарба берди. АБдуллаев қийналиб, тўпни ушлаб олди.
70'
Шомуродовнинг яқин масофадан йўллаган кучли зарбаси йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди.
64'
Акрамжон Комилов Майдонга тушди.
64'
Сардорбек Азимов Майдонни тарк этди.
57'
Шукуровнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Абдуллаев қийинчилик билан эгаллаб олди.
51'
Шаҳзодбек Нурматов ГООООООООООООООЛ!
50'
Азимов дарвоза яқинида турган Нурматовга тўпни узатди. Бироқ Холмуродов тўпни қайтариб қолди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Биринчи якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:0.
41'
Бульятнинг қўпол хатосидан Жўраев фойдалана олмади. Сарвар тепган тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.
34'
Қарши ҳужум. Шомуродов узатган тўпни Азимов дарвозага йўллади. Салгина ноаниқ.
32'
Азимовнинг жаримадан йўллаган тўпи ҳеч кимга тегмай дарвозага кириб кетаётганди. Бироқ сўнги лаҳзада Абдуллаев тўпни қайтарди.
28'
Шораҳмедов-Сато-Шукуров комбинациясидан сўнг Отабек рақиб дарвозасини "ўққа" тутди. Зарбага озгина аниқлик етишмади.
25'
Санжар Рашидовнинг кучли зарбасига озгина аниылик етишмади.
19'
Зуҳуров ва Гадоев бир-бирларини яхши тушуниб ўйнашмади. Натижада Тошпўлатовда яхши имконият ҳосил бўлди. Бироқ Ихтиёр бу "совға"дан фойдалана олмади.
16'
Шомуродов ва Гадоев чиройли комбинация ташкил этишди. Бироқ Шоҳрухнинг тўп оширишини рақиб посбони йўққа чиқарди. АБдуллаев тўпни эгаллаб олди.
15'
Музаафаров тепган жарима тўпидан сўнг тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
11'
Сато икки бор рақиб дарвозаси томон юриш қилди. Бироқ ҳар иккала сафар ҳам рақиб ҳимоячилари яхши ўйин кўрсатишди.
06'
Роббимжон Ҳасановнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси хавафли кўриниш олди. Бироқ ноаниқ.
05'
Ҳозирча ўйин майдон марказида кечмоқда. Иккала жамоа вакиллари ҳам эҳтиёткор ўйин намойиш этишмоқда.
01'
ДИҚҚАТ! Ўйин бошланди.
'
Айни пайтда ҳар иккала жамоа вакиллари ўйинолди машғулотларини олиб боришмоқда.
'
Бош ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев
Қанот ҳакамлари: Даврон Сайлалов, Ришат Нўъмонов
Захира ҳаками: Игорь Худойдотов
Назоратчи: О.Рубаков (барчаси – Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Фарҳод Магаметов
'
"СЎҒДИЁНА" ТАРКИБИ:
21.Музаффар Абдуллаев
4.Элёр Орипов
7.Санжар Рашидов (С)
10.Музаффар Музаффаров
13.Сарвар Жўраев
14.Жамшид Ҳасанов
16.Акмал Холмуродов
18.Қаҳрамон Баҳодиров
20.Жаҳонгир Жиямуродов
70.Роббимжон Ҳасанов
93.Ихтиёр Тошпўлатов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
12.Ширинбой Абдуллаев
2.Дилмурод Икромов
8.Суҳроб Қобилов
9.Акмал Абдураҳмонов
22.Бобур Қосимов
77.Сардор Эминов
90.Сарвар Холматов

Бош мураббий: Даврон ФАЙЗИЕВ
'
"БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
25.Муроджон Зуҳуров
2.Акмал Шораҳмедов (С)
9.Минори Сато
10.Элдор Шомуродов
11.Шаҳзодбек Нурматов
21.Сардорбек Азимов
22.Рустамжон Ашурматов
23.Шоҳрух Гадоев
29.Отабек Шукуров
30.Юрица Бульят
71.Александар Алемпиевич

ЗАХИРАДАГИЛАР:
45.Акбар Тўраев
3.Акрамжон Комилов
4.Хайрулла Каримов
8.Жовлон Иброҳимов
14.Баҳодир Насимов
16.Дилшодбек Аҳмадалиев
19.Забиҳилло Ўринбоев

Бош мураббий: Сергей ЛУШЧАН
'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
'
Соат 19:00да ушбу аренада олий лига 17-тури доирасидаги "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" учрашуви бошланади.
'
ТТЙМИ стадионидан репортажимизни бошлаймиз.
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!