Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" (UZB) - "ЗОБ-АХАН" (IRN)

2010 йил, 30 март. Чемпионлар лигаси 4-тур

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Онлайн трансляциямизни кузатиб борган барча мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз. Хайр
90+4'
Учрашув якунланди. "Зоб Ахан" Тошкентдан уч очко олиб кетди.
90+3'
Анвар Ғофуров Рақибни ўйин қоидасини бузган ҳолда тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.
90+2'
Ҳасанов бу сафар ҳам ўз қанотидан чиройли рейд уюштирди. Аммо самарасиз.
90+1'
Ҳасанов оширган тўпни Денилсон боши билан дарвозага йўллади. Аммо тўп юқоридан ўтиб кетди..
90'
Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
88'
Мохсен Мосалман Майдонга тушди.
88'
Гасем Хададифар Майдонни тарк этди.
87'
Бурчакдан оширилган тўпни Денилсон бош билан дарвозага йўллади. Тўпни тўрга бориб тушишига бир неча сантиметрлар етишмади.
87'
Денилсоннинг зарбасини қайтаришда рақиб аъзолари ўз дарвозаларига тўп киритиб қўйишига салгина қолди.
85'
Бурчакдан оширилган тўпни Ғофуров боши билан Солиев томон оширди. Солиевнинг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.
85'
Жепаровнинг кучли зарбасини дарвозабон қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.
83'
Майдонда бир киши кўп бўлиб ўйнаётган исфахонликларнинг навбатдаги қарши ҳужуми. Аммо тўпни шундоққина дарвоза чизиғи устидан Анзур Исмоилов тўхтатиб қолди.
79'
Жримадан Сервернинг йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
78'
Мостафа Солиҳи Нажод Жепаровни қўполлик билан тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.
77'
Тимур Кападзе Майдонга тушди.
77'
Жоао Виктор Майдонни тарк этди.
75'
Жепаров тўпни Солиевга етказиб берди. Аммо Анварнинг олдинга боришига қариб футболчилари имконият беришмади.
73'
"Зоб Ахан"нинг хавфли қарши ҳужуми. Аммо Исмоилов хафни бартараф этди.
70'
Мостафа Солиҳи Нажод Майдонга тушди.
70'
Муҳаммадали Аҳмади Майдонни тарк этди.
70'
Муҳаммадали Аҳмади Ўйин вақтини сўзганлиги учун огоҳлантирилди.
69'
Муҳаммад Гази Солиевни чалиб йиқитгани учун огоҳлантирилди.
68'
Солиевни йиқитишди.
66'
Ривалдо Рақибига нисбатан ишлатилган қўполлик учун Ривалдо майдондан четлатилди.
65'
Анвар Солиев Майдонга тушди.
65'
Азизбек Ҳайдаров Майдонни тарки этди.
65'
Майдонга тушиш учун Анвар Солиев тайёргарлик кўрмоқда.
64'
Бунёдкорчилар кетма-кет ҳужумлар уюштиришмоқда. Аммо гол киритиш ҳозирча насиб этаётгани йўқ.
60'
Игорь Кастро Майдонга тушди.
60'
Эсмоил Фарҳоди Майдонни тарк этди.
59'
Ҳимоячилардан қайтган тўпни Жоао Виктор дарвозага кучли зарба йўллади. Аммо бироз баланд.
57'
Саҳоб Жўраев ва Эсмоил Фарҳоди тўқнашиб кетгач бироз ўйин тўхтади.
55'
Ҳасанов қулай вазиятга чиқиб борди. Аммо ўйиндан ташқари ҳолат.
52'
Жасур Ҳасанов жудаям қулай вазиятда тўпни шерикларига етказиб беришни ўринли деб топди. Аммо исфахонликлар унга имкон беришмади.
50'
Ривалдо боши билан тўпни Жепаровга тўғрилаб берди. Аммо Сервернинг зарбаси ноаниқ кетди.
49'
Тўпни узоқ вақт ўзларида назоарт қилишган "қалдирғочлар" тезкор ҳужумга ўтишди. Аммо рақиб ҳимоячилари олдинга боришга имкон беришмади.
48'
Жепаровнинг зарбасини дарвозабон қўлидан чиқариб юборди. Аммо тўпга зарба берадиган футболчи топилмади.
47'
Денилсоннинг зарбасини дарвозабон эгаллаб олди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
"Бунёдкор" вакиллари ҳам майдонга чиқиб келишди.
'
"Зоб Ахан" вакиллари майдонга чиқиб келишди.
'
Танаффусдан сўнг онлайн трансляциямизни давом эттирамиз.
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳисоб 0:1
45+1'
Жасур Ҳасанов ажойиб тарзда рақибдан тўпни олиб қўйганди. Аммо у тўп оширишда хатоликка йўл қўйди.
45'
+2 Учрашувнинг биринчи бўлимига 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
43'
Гасем Хададифар Денилсонни қўполлик билан тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.
40'
Жаримадан тўпни Ривалдо Жепаровга оширди. Сервернинг зарбаси ҳам ноаниқ кўриниш олди.
40'
Сейед Муҳаммад Хоссейни Денилсонни чалиб йиқитгани учун огоҳлантирилди.
39'
Жепаров тўпни Денилсонга оширди. Аммо у ўзидан ҳам қулай вазиятда турган Ривалдога тўпни қолдирди. Бироқ Ривалдонинг зарбаси салгина ноаниқ.
37'
Карпенконинг ўнг қанотдан чап оёқда дарвозага йўллаган зарбаси ноаниқ.
36'
"Зоб Ахан" вакиллари шундоққина жарима майдончамиз чизиғи ёнгинасидан жарима зарбасини амалга оширишди. Яхшиямки тўп жонли деворга тегиб қайтди.
34'
Энди Жепаров Ривалдони қулай вазиятга чиқарди. Аммо унинг зарбаси йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди.
33'
"Бунёдкор"нинг қарши ҳужуми жуда хавфли тус олди. Ривалдо Жепаровни қулай вазиятга чқарди. Аммо тўпга биринчи бўлим дарвозабон етиб келди.
31'
"Бунёдкор" шунча ҳужум уюштирди. Аммо ҳисобни очиш "Зоб Ахан" аъзоларига насиб этди.
30'
Аутдан ўйинга киритилган тўпни исфахонликлар боши билан дарвоза томон йўллашди. Нестеров тўпни қўлидан чиқариб юборгач, тўпга яқин турган Муҳаммадризо Халатбори дарвозани осонлик билан эгаллаб олди.
30'
Муҳаммадризо Халатбори ГОЛ!!!
27'
Жепаров Денилсонни жуда қулай вазиятга чиқарди. Аммо Денилсоннинг зарба беришига рақиб ҳимоячиси ҳалал берди. Бурчак тўпи.
26'
Денилсон-Ривалдо-Ҳасанов комбинациясидан сўнг Жасурнинг йўллаган кучли зарбаси бирозгина ноаниқ кетди.
24'
Ривалдонинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.
24'
Чамаси 25 метрлардан "қалдирғочлар" жарима зарбаси тепиш ҳуқуқига эга бўлишди.
21'
"Бунёдкор" тезлик билан қарши ҳужум ташкил этди. Аммо Ҳасановнинг тўп ошириши ноаниқ бўлди. Акс ҳолда Ривалдо жуда қулай вазиятга чиқарди.
20'
Жепаров-Ривалдо-Денилсон комбинациясидан сўнг. Жепаров дарвозага яқин жойда турганди. Аммо унга оширилган тўпни дарвозабон эгаллаб олди.
19'
Карпенко тўп оширган жойда ҳеч ким йўқ.
18'
Муҳаммадризо Халатборининг 23 метрлардан йўллаган кучли зарбасини Нестеров эгаллаб олди.
16'
"Қалдирғочлар" жарима зарбасини ажойиб комбинация билан амалга оширишди. Аммо сўнгги зарбани дарвозага йўллашда аниқлик етишмади.
14'
Денилсон икки футболчидан ўтиб кетди. Аммо уни яна йиқитишди.
12'
Жўраев-Ривалдо комбинациясидан сўнг Жепаров дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиши мумкин эди. Аммо Гордан Шохаболдин тўпни эгаллаб олди.
10'
Карпенконинг тўп оширишидан сўнг Денилсоннинг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
09'
Жасур Ҳасанов ўз қанотида ҳозирча рақиб аъзоларига катта ташвиш туғдирмоқда.
08'
"Бунёдкор" аъзолари учрашувни жуда яхши бошлашди.
07'
Карпенконинг чамаси 26 метрлардан йўллаган кучли зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтариб қолди.
06'
Рақиб ҳимоячилари Денилсонга тўп тегди дегунча уни йиқитишмоқда.
05'
Ҳозирги вазиятда тўп аввалига "Зоб-Ахан" дарвозабонига кейин эса тўсинга тегди.
04'
Жасур Ҳасановнинг чап қанотдан йўллаган кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегди.
02'
"Қалдирғочлар" тезкор гол киритиш илинжида олдинга ташланишмоқда.
01'
Жарима зарбасини Анвар Ғофуров амалга оширди. Бироқ ноаниқ.
01'
Денилсон бир ҳимоячини алдаб ўтиб, тезлик билан олдинга қараб бораётганди. Аммо уни чалиб йиқитишди.
01'
Учрашув бошланди.
16:59'
Учрашувни "Зоб-Ахан" аъзолари бошлаб беришади.
16:59'
Ўйинолдидан иккала жамоа аъзолари суратларга тушишди.
16:58'
Жамоамиз сардори ўзи билан "Зоб-Ахан" жамоасига "қалдирғочлар" номидан ажойиб совға ҳам олиб чиққан.
16:56'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
16:53'
Учрашувни бошлашга барча нарса шай ҳолатда.
16:50'
Эрон давлати байроғини қўлларида ушлаб келаётган мухлислар хам кўзга ташланиб турибди.
16:47'
"Бунёдкор" таркиби таништирилаётганда стадионга йиғилган мухлислар сухонданга жўр бўлишган холда футболчилар исм-фамилияларини айтишди.
16:44'
Стадион сухандонлари жамоалар таркибларини таништириб ўтишмоқда.
16:42'
Стадион таблосида Ривалдонинг футболчилик фаолиятига атаб тайёрланган видеоролик намойиш этилмоқда.
16:41'
Жамоалар ўйинолдидан сўнгги машғулотларини ўтказиб бўлишди.
16:24'
ҲАКАМЛАР ТАРКИБИ: Рефери: Сунь Баоцзи (Хитой)
Рефери ассистенти 1: Лю Кинвэй (Хитой)
Рефери ассистенти 2: Хан Вэй (Хитой)
Захирадаги ҳакам: Равшан Ишматов (Тожикистон)
Ҳакамлар эксперти: Абдулраҳмон Ал-Заид (Саудия Арабистони)
Учрашув комиссари: Абдулразоқ Муҳаммад Аббос Камол (Баҳрайн)
16:22'
“ЗОБ-АХАН” ТАРКИБИ: 1. Гордан Шохаболдин
2. Сейед Муҳаммад Хоссейни
3. Муҳаммадали Аҳмади
4. Фаршид Толеби
7. Муҳаммад Мансури (сардор)
8. Ҳассан Ашжари
9. Муҳаммадризо Халатбори
10. Эсмоил Фарҳоди
14. Гасем Хададифар
17. Сина Ашури
19. Муҳаммад Гази

ЗАХИРАДАГИЛАР:
12. Аббос Гасеми
6. Мостафа Солиҳи Нажод
13. Габриэль Алехандро
15. Игорь Кастро
16. Мохсен Мосалман
23. Сейед Аҳмад Муҳаммадпур
26. Паям Садегиан
16:16'
“БУНЁДКОР” ТАРКИБИ: 1.Игнатий Нестеров
24.Анзур Исмоилов
6.Анвар Ғофуров
23.Саҳоб Жўраев
22.Виктор Карпенко
7.Азизбек Ҳайдаров
29.Жоао Виктор
30.Сервер Жепаров
19.Жасур Ҳасанов
10.Ривалдо (сардор)
11.Денилсон

ЗАХИРАДАГИЛАР:
12.Муроджон Зуҳуров
4.Хайрулла Каримов
31.Александр Ковалёв
9.Шавкат Саломов
18.Тимур Кападзе
28.Руслан Мелзиддинов
20.Анвар Солиев
11:35'
Веб-сайтимиз "Бунёдкор" - ""Зоб-Ахан"" учрашувига бағишланган матнли онлайн трансляцияни соат 16:30дан бошлаб эътиборингизга ҳавола этади. Учрашув бошлангунга қадар, жамоалар таркиби, стадионда юз бераётган ўзига хос муҳит, жамоалардаги ўзгаришлар ва шу каби қизиқарли маълумотларни бериб борамиз.
11:33'
"Бунёдкор" - "Зоб-Ахан" учрашуви соат 17:00да бошланади.