Онлайн трансляция

"НАВБАҲОР" - "БУНЁДКОР"

25.06.2016. Олий лига, 14-тур. Наманган. "Марказий" стадион. 19:00

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Ўйин тугади. "Бунёдкор" Наманганда 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, очколари сонини 36тага етказиб олди.
90'
+3 Иккинчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
86'
Баҳриддинов тепган тўпни Зуҳуров қийинчилик билан эгаллаб олди.
85'
Мўйдин Мамазулунов Майдонга тушди.
85'
Ҳасан Асқаров Майдонни тарк этди.
85'
Турғунбоевнинг боши билан йўллаган зарбаси бирозгина ноаниқ чиқди.
82'
Дилшодбек Аҳмадалиев Майдонга тушди.
82'
Достонбек Ҳамдамов Майдонни тарк этди.
74'
Забиҳилло Ўринбоев Майдонга тушди.
74'
Шакер Зуаги Майдонни тарк этди.
70'
Азизбек Турғунбоев Майдонга тушди.
70'
Сардор Азимов Майдонни тарк этди.
69'
Асқаровнинг чиройли пасидан кейин қулай вазиятга чиққан Раҳматуллаев имкониятдан фойдалана олмади.
66'
Шерикларидан тўпни қабул қилиб олган Элдор Шомуродов чамаси 18 метрлардан дарвозани аниқ ишғолиб қилиб, ҳисобни 1:3га оширди.
65'
Қайд этиш керакки, Нурматов жиддий жароҳат оқибатида майдонни мажбуран тарк этди.
64'
Баҳодир Насимов Майдонга тушди.
64'
Шаҳзодбек Нурматов Майдонни тарк этди.
62'
Шомуродовнинг айёрона ва бурама зарбасини Туробов қийинчилик билан эгаллаб олди.
58'
Зуаги ва Ҳамдамов комбинация ташкил этишиб, қарши ҳужумда қулай вазиятга чиқишди. Достонбекнинг якуний зарбаси ўхшамади.
54'
Бу сафар Азимов оширган тўпни Пишур боши билан дарвозага тўғрилди. Хавфли бироқ, салгина ноаниқ.
54'
Раҳматуллаев ўнг қанотдан заргарона паси билан Пишчурни таъминлади. Сашанинг зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
51'
Ҳамдамовнинг жарима майдончасига кирар-кирмас йўллаган зарбаси аниқ чиқмади.
46'
Алибобо Раҳматуллаев Майдонга тушди.
46'
Анвар Ражабов Майдонни тарк этди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 1:2, "Бунёдкор" олдинда.
45'
+1 Биринчи бўлимга бир дақиқа вақт қўшиб берилди.
45'
Қарши ҳужум. Ҳамдамов чиройли пас билан Шомуродовни қулай вазиятга чиқарди. Бироқ Элдор имкониятдан фойдалан олмади.
42'
"Бунёдкор" ўйин тизгинини ўз қўлига олди. "Навбаҳор" асосий эътиборини ҳимояда ўтказмоқда.
34'
Баҳриддинов ва Азимов чиройли комбинация ташкил этишди. Якунда Азимов жарима майдончаси ичида йиқилиб тушди. Цейтлин ўйинни давом эттириш кераклигини кўрсатди.
30'
Охирги дақиқаларда жамоалар очиқ ўйин кўрсатишмоқда.
24'
Шаҳзодбек Нурматов "Бунёдкор"нинг ўнг қаноти фаол ўйнади. Натижада Нурматов қулай вазиятга чиқарилди. Шаҳзодбек ўткир бурчак остида дарвозани ишғол қилди.
22'
Дилшод Жабборов ГОЛ! Ҳисоб тенглашди. Анвар Ражабов узатган тўпни Дилшод Жабборов боши билан "Бунёдкор" дарвозасига йўллади.
21'
Азимов-Баҳриддин комбинацияси. Акром қулай вазиятга чиқиб, ўарба берди. Зуҳуров маҳорат кўрсатиб, тўпни қайтариб қолди.
20'
Кураш асосан майдон марказида кечмоқда. Иккала жамоа ҳам асосан яқин-яқин масофаларга қисқа-қисқа тўп оширишга интиляпти.
16'
Алиев қанотдан Пишчурга аниқ тўпни етказиб берди. Бироқ Пишурнинг зарбаси ноаниқ чиқди.
14'
Каримовнинг жаримадан узатган тўпини Пишчур боши билан шерикларига оширди. Бироқ Зуҳуров чаққонлик билан тўпни ушлаб олди.
10'
Шукуров ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва Алемпиевичга тўпни оширди. Бироқ Голбан тўпни қайтаришга эришди.
04'
Достонбек Ҳамдамовнинг жарима зарбасидан узатган тўпини қайтармоқчи бўлган Олександр Пишчур кутилмаганда ўз дарвозасига киритиб юборди
04'
Олександр Пишчун (автогол) ГОООООООООООООООЛ!
03'
Дастлабки дақиқаларда наманганликлар ҳужумлар уюштиришди. Аммо вазиятларда ҳимоячиларимиз яхши ҳаракат қилишди.
01'
ДИҚҚАТ!!! Ўйин бошланди.
'
"Навбаҳор" сариқ, "Бунёдкор" оқ либосларда. Ҳакамлар гуруҳи эса қизил кийимда.
'
ЎзПФЛ мадҳияси садолари остида жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
'
НАЗОРАТЧИ: А.Хотамов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Р.Черников
'
ҲАКАМЛАР: Владислав Цейтлин, Алишер Усмонов (Тошкент), Шавкат Файзиев (Жиззах), Акмал Раҳимов (Андижон)
'
"БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
25.Муроджон Зуҳуров
2.Акмал Шораҳмедов
3.Акрамжон Комилов
7.Шакер Зуаги
10.Элдор Шомуродов
11.Шаҳзодбек Нурматов
17.Достонбек Ҳамдамов
22.Рустамжон Ашурматов
29.Отабек Шукуров
30.Бульят Юрица
71.Александр Алимпиевич

ЗАХИРА:
45.Акбар Тўраев
6.Анвар Ғофуров
8.Жовлон Иброҳимов
14.Баҳодир Насимов
16.Дилшод Аҳмадалиев
19.Забиҳилло Ўринбоев
77.Виктор Карпенко

Бош мураббий: Сергей ЛУШЧАН
'
"НАВБАҲОР" ТАРКИБИ:
23.Алибек Туробов
2.Ҳасан Асқаров
4.Хайрулло Каримов (С)
7.Акрам Баҳритдинов
9.Дилшод Жабборов
17.Владислав Павленко
18.Анвар Ражабов
21.Аъзам Алиев
22.Сардор Азимов
29.Игорь Голбан
77.Олександр Пишчур

ЗАХИРАДАГИЛАР:
25.Акмал Ортиқов
5.Нодир Мавлонов
10.Алишер Маҳмудов
11.Мўйдин Мамазулумов
26.Қаҳрамон Маҳаммаджанов
48.Азизбек Турғунбоев
70.Алибобо Раҳматуллаев

Бош мураббий в/б: Мустафо БАЙРАМОВ
'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
'
Айни пайтда ҳар иккала жамоа вакиллари ўйинолди машғулотларини олиб боришмоқда.
'
Соат 19:00да олий лига 14-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Бунёдкор" учрашуви бошланади.
'
Намангандаги "Марказий" стадиондан репортажимизни бошлаймиз.
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!