Онлайн трансляция

"ҚЎҚОН-1912" - "БУНЁДКОР"

09.05.2016. Олий лига, 8-тур. Қўқон. "Марказий" стадион. Соат 17:00

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Олий лига, 8-тур
“ҚЎҚОН-1912” – “БУНЁДКОР” 0:2 (0:0)
Голлар: Элдор Шомуродов 59, Шаҳзодбек Нурматов 73
ТУГАДИ
90+1'
Дилшодбек Аҳмадалиев Майдонга тушди.
90+1'
Шакер Зуаги Майдонни тарк этди.
90'
+3 Иккинчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
88'
Қарши ҳужум. Шомуродов узатган тўпдан сўнг Ҳамдамов 9-10 метрлардан дарвоза томон зарба берди. Ҳасанов тўпни қайтарди.
84'
Нурматов 3 дақиқ ичида 2та ажойиб имкониятга эга бўлди. Бироқ улардан унумли фойдалана олмади.
74'
Шораҳмедовнинг ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб бориб, узатган тўпини Нурматов голга айлантирди.
73'
Шаҳзодбек Нурматов ГООООООООООООООООЛ!
71'
Носирбек Отақўзиев Майдонга тушди.
71'
Наврўзбек Алимов Майдонни тарк этди.
68'
"Қўқон-1912" - "Бунёдкор" учрашувини томоша қилиш учун стадионга 6280 нафар мухлис ташриф буюрган.
61'
Минори Сато Майдонга тушди.
61'
Александар Алемпиевич Майдонни тарк этди.
60'
Шаҳзодбек Нурматовнинг ўткир бурчак остида узатган тўпини Элдор Шомурождов дарвозага аниқ тўғрилаб, ҳисобни очди - 0:1.
59'
Элдор Шомуродов ГОООООООООООООООООООЛ!
59'
Шаҳзодбек Нурматов Майдонга тушди.
59'
Забиҳилло Ўринбоев Майдонни тарк этди.
55'
ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Шораҳмедов-Зуаги комбинациясидан сўнг Ҳамдамов чамаси 7-8 метрлардан боши билан дарвоза томон зарба берди. Ҳасанов тўпни қайтарди.
46'
Жалил Кимсанов ва Илья Ильин Майдонга тушишди.
46'
Баҳодир Акрамов ва Отабек Зокиров Майдонни тарк этишди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Биринчи тайм якунланди. Хозирча 0:0
43'
Шораҳмедов ўнг қанотда икки футболчилан ўтиб, тўпни Шомуродовга узатди. Элдорнинг чап оёқда йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
38'
"Қўқон-1912" вакиллари қарши ҳужумда вазият яратишга уринишмоқда.
34'
Шомуродов бир футболчини алдаб ўтиб, узоқ масофадан дарвоза томон зарба йўллади. Ноаниқ
27'
Чамаси 37-38 метрлардан жарима зарбаси белгиланди. Абдуллоҳ Олимовнинг зарбасини Муроджон Зуҳуров катта қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.
25'
Забиҳилло Ўринбоев "Бунёдкор" жамоавий ҳужум ташкил этди. Ўнг қанотдан Шораҳмедов узатган тўпга зарба бермоқчи бўлган Ўринбоев кутилмаганда тўпга ташланган рақиб футболчисини тепиб юборди. Натижада Эрматов уни огоҳлантирди.
19'
Шораҳмедовнинг ўнг қанотдан оширган тўпини Зуаги боши билан дарвоза томон йўллади. Тўп шундоққина дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
17'
"ШЎХ" триосидан ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Ҳамдамовнинг якуний зарбаси бироз кучсизроқ чиқди. Натижада тўпни Ҳасанов эгаллаб олди.
15'
Отабек Шукуровнинг жарима зарбасидан йўллаган тўпини Ғайрат Ҳасанов эгаллаб олди.
14'
Қарши ҳужум. Зуаги тўпни олдинда очилаётган Шомуродовга узатди. Элдор ҳужумни жонлантира олмади.
12'
Ғайрат Ҳасанов тўпга чиқишда хатоликка йўл қўйди. Бироқ унинг хатосидан Достонбек Ҳамдамов фойдалана олмади.
11'
"Бунёдкор" вакиллари тўпни тўлиқ ўз назоратларига олишди.
07'
Ўйин асосан майдон марказига кўчди.
03'
Ўринбоев-Ҳамдамов-Шомуродов комбинацияси яхши чиқди. Бироқ Элдор якунда тўпни ўзига бўйсундура олмади.
01'
ДИҚҚАТ! Ўйин бошланди.
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. "Бунёдкор" оқ, "Қўқон-1912" кўк, ҳакамлар сариқ либосларда.
'
Назоратчи: Андрей Клепиков (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Роман Черников (Тошкент)
'
Бош ҳакам: Равшан Эрматов
Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов
Захира ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев (барчаси - Тошкент)
'
25.Муроджон Зуҳуров
2.Акмал Шораҳмедов (С)
3.Акрамжон Комилов
7.Шакер Зуаги
10.Элдор Шомуродов
17.Достонбек Ҳамдамов
19.Забиҳилло Ўринбоев
22.Рустамжон Ашурматов
29.Отабек Шукуров
30.Бульят Юрица
71.Алемпиевич Александар

ЗАХИРАДАГИЛАР:
1.Павел Бугало
6.Анвар Ғофуров
9.Минори Сато
11.Шаҳзодбек Нурматов
16.Дилшодбек Аҳмадалиев

Бош мураббий: Сергей Лушчан
'
"ҚЎҚОН-1912" ТАРКИБИ:
21.Ғайрат Ҳасанов (С)
4.Миржалол Қурбонов
6.Баҳодир Акрамов
7.Отабек Зокиров
10.Отабек Ҳайдаров
11.Наврўзбек Алимов
19.Сардор Қаҳҳоров
20.Достон Турсунов
23.Фурқат Ҳасанбоев
28.Абдуллоҳ Олимов
31.Ойбек Нурбоев

ЗАХИРАДАГИЛАР:
1.Руслан Матниёзов
5.Жалил Кимсанов
9.Носир Отақўзиев
17.Азиз Тўхтабоев
24.Илья Ильин
29.Иқбол Маликжонов
33.Абдулазиз Юсупов

Бош мураббий: Мурод Исмоилов
'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
'
Қўқон шаҳридаги об-ҳаво ҳарорати анча иссиқ бўлса-да, енгил шамол эсиб турибди. Майдон яхши ҳолатда.
'
Соат 17:00да олий лига 8-турини якунлаб берувчи "Қўқон-1912" - "Бунёдкор" учрашуви бошланади.
'
Қўқон шаҳридаги "Марказий" стадиондан репортажимизни бошлаймиз.
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!