Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - "ҚЎҚОН-1912"

19.11.2015. Олий лига, 30-тур. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. Соат 14:00

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Эътиборингиз учун ташаккур!
'
Ўйин тугади. Ҳисоб 5:0
90+1'
Кутилмаганда Хайрулла Каримов автогол муаллифига айланиши мумкин эди. Унинг боши билан йўллаган зарбасини Бугало тўсиб қолди.
90'
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
90'
"Қўқон-1912"нинг хавфли ҳужумини Шораҳмедов бартараф этди.
86'
Қизиқ ҳолат. "Қўқон-1912" учта ўзгаришни амалга ошириб бўлганди. Ҳозирда Игорь Голбан қўлқопни қўлига олиб, дарвозага турмоқда.
85'
Руслан Матниёзов Ҳамдамов бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Унга сўнгги умид чорасини қўллаган Матниёзов четлатилди.
83'
Қайд этиш керакки, "Бунёдкор" бу мавсумда биринчи маротаба бир ўйинда бешта гол урди.
82'
Элдор Шомуродовнинг супер пасини Достонбек Ҳамдамов битта уриниш билан дарвозага тўғрилаб, ҳисобни 5:0 кўринишига келтирди.
82'
Достонбек Ҳамдамов ГОООООООООООООООООЛ!
80'
Шодиев чамаси 30 метрлардан жарима зарбасидан тўпни тўппа-тўғри дарвозага йўллади. Матниёзов қийинчилик билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
73'
Азиз Тўхтабоев Майдонга тушди.
73'
Дониёр Усмонов Майдонни тарк этди.
72'
Самир Бекрич Майдонга тушди.
72'
Шакер Зуаги Майдонни тарк этди.
71'
Анвар Ғофуров рақиб жарима майдончасида эркин ўйнаб, тўпни Шодиевга қулай тарзда узатди. Воҳид осонлик билан ҳисобни 4:0га оширди.
70'
Воҳид Шодиев ГООООООООООООООООЛ!
66'
Зуаги узатган тўпни Шодиев боши билан дарвозага йўллади. Матниёзов тўпни эгаллаб олди.
64'
Эргашев кутилмаганда тўпни ўз дарвозага киритиб қўйиши мумкин эди. Унинг бахтига Матниёзов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга улгурди.
63'
Усмонов ҳаводаги курашда ғолиб чиқди ва боши билан дарвоза томон зарба йўллади. Бугало тўпни эгаллаб олди.
61'
Сардор Собирхўжаевнинг тўп узатишидан сўнг Достонбек Ҳамдамов яккама-якка вазиятдан фойдалана олмади.
60'
Шодиев-Собирхўжаев-Шомуродов комбинациясини Шодиевнинг ўзи гол билан якунлаб, ҳисобни 3:0га оширди.
60'
Воҳид Шодиев ГОООООООООООООООООООЛ!
58'
Минори Сато Сато рақибини ортидан оёғига тепиб йиқитгани учун огоҳлантирилди.
56'
Достонбек Ҳамдамов Майдонга тушди.
56'
Виктор Карпенко Майдонни тарк этди.
55'
Собирхўжаев прессинг қўллаб, рақибдан тўпни олиб қўйди ва Шодиевга узатди. Шодиев вазиятни тўғри баҳолай олмади.
50'
Натижада ажойиб ҳужум самарасиз якун топди.
50'
Шомуродов чап қанотдан олдинга интилди ва Шодиевга тўпни узатди. Бироқ Воҳид тўпни дарвозага йўллашдан кўра Карпенкога узатишни маъқул топди.
46'
Ҳасанбой Эргашев ва Суҳроб Қобилов Майдонга тушишди.
46'
Қувондик Рўзиев ва Нодир Қўзибоев Майдонни тарк этишди.
46'
Сардор Собирхўжаев Майдонга тушди.
46'
Дилшод Жўраев Майдонни тарк этди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 2:0
41'
Шодиев биргина уриниши билан тўпни ўзига тўғрилаб олди ва дарвоза томон кучли зарба йўллади. Ноаниқ
40'
Сатодан ажойиб зарба, Матниёзовдан супер сейв!
37'
Усмонов узоқ масофдан кучли зарба йўллаб, ўз омадини текшириб кўрди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.
36'
Акрамов тўпни эгаллаб олиши биланоқ Бугало қўриқлаётган дарвоза томон кучли зарба берди. Паша тўпни эгаллаб олди.
34'
Қўзибоевнинг жарима зарбасидан тепган тўпни жонли деворга тегиб, бурчакка чиқиб кетди.
34'
Дилшод Жўраев Орифжон Мамажоновга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун Дилшод Жўраев огоҳлантирилди.
32'
Хавфли вазият! Зуаги тўп билан рақиб дарвозаси томон яқинлашиб келди. Бироқ сўнгги паллада у Шодиевга тўпни етказиб бера олмади.
28'
Сато-Шомуродов-Сато комбинацияси жуда чиройли кўриниш олди. Япониялик футболчи чиройли комбинацияни чиройли гол билан якунлади - 2:0.
27'
Минори Сато ГОООООООООООООЛ!
25'
Шомуродов ажойиб паси билан Карпенкони қулай вазиятга чиқарди. Бироқ Виктордан кўра Матниёзов чаққонроқ ўйнаб, тўпни эгаллаб олди.
23'
Қарши ҳужум. "Қўқон-1912" кўпчилик бўлиб олдинга ўтди. Ҳасанбоевнинг якуний зарбаси ноаниқ чиқди.
19'
"Қўқон-1912"нинг ҳужумлари хавфли кўриниш олмоқда.
16'
"Қўқон-1912" хавфли нуқтадан жарима зарбасини амалга оширди. Эминов тепган тўп жонли деворга тегиб қайтди.
12'
Статистикага мурожаат қиладиган бўлсак, 38 ёшли Виктор Карпенко бугун жорий чемпионатдаги 6-голини урди.
10'
Хавфли вазият!!! Дилшод Жўраев узатган тўпни Шодиев дарвозага йўллади. Кучли зарбани дарвоза тўсини қайтарди.
08'
Виктор Карпенко ГООООООООООЛ! 11 метрлик нуқтадан Виктор Карпенко ҳисобни очди - 1:0.
07'
Воҳид Шодиев "Қўқон-1912" жарима майдончаси ичида Воҳид Шодиев қўполлик билан йиқитилди ва пенальти белгиланди.
06'
Шомуродов ўнг қанотдан очилаётган Карпенкога тўпни оширди. Викторнинг дарвозага тепган тўпини Матниёзов эгаллаб олди.
02'
"Бунёдкор" ўнг қанотдан чиройли комбинация ташкил этди. Бироқ Карпенконинг тўп ошириши аниқ бўлмади.
01'
ДИҚҚАТ! Ўйин бошланди.
'
Айни пайтда ҳар иккала жамоа аъзолари ўйинолди машғулотларини якунлашиб, кийим алмаштириш хонасига кириб кетишди.
'
ҲАКАМЛАР: Дмитрий Пислегин, Андрей Снетков, Наби Рўзимов, Анатолий Рубаков (барчаси - Тошкент)
'
“ҚЎҚОН-1912” ТАРКИБИ:
1.Руслан Матниёзов
5.Жалил Кимсанов
6.Баҳодир Акрамов
8.Нодирбек Қўзибоев (С)
10.Қувондиқ Рўзиев
11.Дониёр Усмонов
18.Сардорбек Эминов
22.Орифжон Мамажонов
23.Фурқатжон Ҳасанбоев
24.Илья Ильин
29.Игорь Голбан
ЗАҲИРАДАГИЛАР:
12.Азиз Ашуров
3.Ҳасанбой Эргашев
14.Авазхон Маматхўжаев
15.Маъруф Зокиржонов
17.Азиз Тўхтабоев
26.Иқболжон Маликжонов
88.Суҳроб Қобилов

Бош мураббий в/б: Вадим ШОДИМАТОВ
'
“БУНЁДКОР” ТАРКИБИ:
1.Павел Бугало
2.Акмал Шораҳмедов
4.Хайрулла Каримов (С)
5.Дилшод Жўраев
6.Анвар Ғофуров
7.Шакер Зуаги
9.Минори Сато
14.Воҳид Шодиев
22.Рустамжон Ашурматов
77.Виктор Карпенко
39.Элдор Шомуродов

ЗАҲИРАДАГИЛАР:
45.Акбар Тўраев
17.Достонбек Ҳамдамов
20.Самир Бекрич
27.Сардор Собирхўжаев
47.Акрамжон Комилов
88.Анвар Ражабов

Жамоа раҳбари: Бахтиёр БОБОЕВ
'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
'
Айни пайтда ҳар иккала жамоа вакиллари ўйинолди машғулотларини олиб боришмоқда.
'
"Бунёдкор" стадионидан репортажимизни бошлаймиз.
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!