Онлайн трансляция

"ЗОБ-АХАН" (IRN) - "БУНЁДКОР" (UZB)

2010 йил, 24 март. Чемпионлар лигаси 3-тур

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Онлайн трансляциямизни кузатиб борган барча мухлисларга ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз. Хайр саломат бўлинглар.
'
Нима ҳам дедик, "Бунёдкор"ннинг кейинги ўйинларида омадлар тилашдан бошқа чормиз йўқ.
'
Бугунги баҳсда "қалдирғочлар"га жамоанинг етакчилари - Ривалдо, Саҳоб Жўраев ва Жоао Викторларнинг йўқлиги ўз таъсирини кўрсатмай қолмади.
90+3'
Учрашув якунига етди. "Зоб-Ахан" - "Бунёдкор" 3:0.
90+3'
Деярли бирга-бир вазиятда Жепаров тўпни дарвозага тепгунга қадар, рақиб ҳимоячилари хавфни бартараф этишга улгуришди.
90+2'
Қўшимча дақиқаларда майдон эгалари тўпни ўзларида ушлаб туришибди.
90+1'
Мохсен Мосалман Майдонга тушди.
90+1'
Муҳаммад Мансури Майдонни тарк этди.
90'
+3 Иккинчи бўлимга уч дақиқа вақт қўшиб берилди.
89'
Карпенконинг ўнг қанотдан оширган тўпини дарвозабон эгаллаб олди.
87'
Захирадан майдонга тушилиган футболчилар ҳам ўйинимизга ижобий таъсир кўрсатгани йўқ.
86'
"Бунёдкор" таркибидаги йўқотишлар яққол сезилмоқда.
84'
"Зоб-Ахан" аъзолари ўйин вақтини чўзишмоқда.
82'
Мостафа Солиҳи Нажод Майдонга тушди.
82'
Муҳаммад Гази Майдонни тарк этди.
81'
Анвар Раҳимов Майдонга тушди.
81'
Денилсон Майдонни тарк этди.
80'
Қарши ҳужумда тезкорроқ ўйнаган "Зоб-Ахан" аъзолари ҳисобни 3:0га оширишди. Анзур Исмоиловдан қочиб кетган Муҳаммадризо Халатбори Нестеров дарвозасини аниқ нишонга олди.
79'
Муҳаммадризо Халатбори ГОЛ!!!
78'
Денислон-Жепаров комбинациясини Солиев тушунмади.
77'
Денилсон Муғомбирлик ишлатган деб топган Денилсонни ҳакам огоҳлантирди.
76'
Яқин масофадан аввалига Солиев, кейин эса Карпенконинг зарбаларини дарвозабон қайтариб қолди.
75'
Эсмоил Фарҳоди Майдонга тушди.
75'
Игор Кастро Майдонни тарк этди.
74'
Шавкат Саломов тўпни тўхтата олмади, акс ҳолда ҳужум жуда хавфли кўриниш олиши мумкин эди.
73'
Руслан Мелзиддинов Майдонга тушди.
73'
Александр Ковалёв Майдонни тарк этди.
72'
Ҳассан Ашжарининг жуда кучли зарбасини Нестеров қайтирб қолди.
71'
Анвар Ғофуров Рақибни тўхтатиб қолгани учун огоҳолантирилди.
71'
Нестеров дарвозасидан чамаси 17 метрлар узоқликдан жарима зарбаси белгиланди.
71'
Сколари майдонга Руслан Мелзиддиновни туширмоқчи
71'
Ковалёвнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди.
70'
Карпенко оширган тўпни Денилсон дарвозага йўллади. Аммо ноаниқ.
69'
Шавкат Саломов Майдонга тушди.
69'
Жасур Ҳасанов Майдонни тарк этди.
67'
Майдонга тушишга Шавкат Саломов тайёргарлик кўрмоқда.
66'
Гасем Хададифарнинг зарбаси дарвоза тўрига ташқи томондан тегди.
65'
Устунлик "Зоб-Ахан" аъзолаи томонига ўтиб бормоқда.
64'
Қарши ҳужум ташкил этишда Ҳасановга аниқлик етишмади.
62'
Игор Кастронинг кучли зарбаси ноаниқ кўриниш олди.
59'
Ҳасановнинг ўз қанотидан навбатдаги "рейди". Оширилган тўпни дарвозабон эгаллаб олди.
58'
Анзур Исмоилов йўл қўйган хатосини ўз вақтида тўғрилай олди ва рақиб ҳужумини тўхтатиб қўйди.
57'
Жасур Ҳасановнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбасини дарвозабон қийинчилик билан эгаллаб олди.
56'
"Бунёдкор"нинг ҳужумларини бошлаб беришда Ривалдонинг йўқлигини сезилмоқда.
55'
Ривалдо майдон ташқарисида машғулот ўтказмоқда.
54'
Муҳаммад Газининг чамаси 28 метрлардан йўллаган кучли зарбаси Нестеров қўриқлаётган дарвозанинг ўнг юқори қисмига бориб тушди. Ҳисоб 2:0
53'
Муҳаммад Гази ГОЛ!!!
52'
Анзур Исмоилов дарвозамиз олдида юзага келган ўта хавфли вазиятни бартараф этди.
51'
Кападзенинг тўп ошириши ноаниқ.
51'
Александр Ковалёвга айрим вазиятларда халқаро тажриба етишмаяпти.
49'
Жарима майдончасига етказилган тўпни Солиев Исмоиловга, Анзур эса Денилсонга етказди. Бироқ рақиб аъзолари хавфни бартараф этишди.
48'
Муҳаммад Газининг зарбаси анча ноаниқ кетди.
47'
Жепаров берган пасдан сўнг рақиб ҳимоячисини бошига тегиб ўз йўналишини ўзгартирган тўпга Солиевдан кўра, дарвозабон биринчи бўлиб етиб келди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳисоб 1:0 олдинда "Зоб-Ахан". Танаффусдан сўнг репортажимиз давом этади.
45+1'
Олдинга қааб борган Карпенкога зарба бериш учун исфахонликлар имконият беришгани йўқ.
45'
+2 Биринчи бўлимга икки дақиқа вақт қўшиб берилди.
45'
Кападзе билан яхши тушуниб ҳаракат қилган Жепаров ўнг оёғида дарвоза томон кучли зарба берди. Аммо дарвозабон тўпни мйдон ташқариига чиқариб юборди.
43'
Жепаров томонидан жарима майдончасига етказиб берилган тўпни ҳимоячилар бартараф этишди.
41'
Ҳимоядаги хато "Бунёдкор" учун қимматга тушиши мумкин эди. Бахтимизга Нестеров тўпни ушлаб олди.
40'
"Бунёдкор"нинг қарши ҳужумида Анвар Солиев ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Аммо унинг зарбаси ноаниқ кетди.
39'
Ҳассан Ашжарининг тўп оширишидан сўнг дарвозага анча яқин масофада турган Сейед Муҳаммад Хоссейни кучли зарба билан Нестеров дарвозасини ишғол қилди. 1:0 "Зоб-Ахан" олдинда.
39'
Сейед Муҳаммад Хоссейни ГОЛ!!!
37'
"Зоб-Ахан" аъзоси Муҳаммад Мансурининг зарбаси анча ноаниқ кетди.
35'
Жепаровнинг тўп ошириши Денилсонгача етиб келмади.
34'
Денилсоннинг кучли зарбасидан тўп рақиб футболчисига тегди ва Ҳассан Ашжари майдонга "қулаб" тушди.
32'
Мансури шериги Ҳассан Ашжарини ажойиб тарзда тўп билан таъминлади. Аммо у тўпни тўхтата олмади.
28'
Карпенко яхши ҳаракат қилиб, тўпни боши билан Нестеровга ўз вақтида узатди. Акс ҳолда рақиб ҳужумчиси бизни жазолши мумкин эди.
26'
Жепаров плеймекерлик вазиясини аъло даражада бажармоқда. Ҳозирги вазиятда Сервер ошириб берган тўпга Ҳасанов тўхтата олмади.
25'
Кападзедан қайтган тўпни Жепаров ноқулай вазиятда туришига қарамасдан дарвозага йўллашни лозим топди. Аммо ҳимоячилар Серверга зарба беришга имконият қолдиришмади.
23'
Азиз Ҳайдаров ва рақиб аъзоси Гасем Хададифар тўқнашиб кетишди.
22'
Игор Кастронинг кучли зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
21'
Рақиб аъзоларидан тўпни олиб қўйган Жепаров тезлик билан Денилсонни топди. Ҳужумчимиз эса ўткир бурчакдан дарвоза томон зарба берди. Аммо Гордан Шохаболдин тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
19'
Ҳасанов томонидан етказиб берилган тўпни Денилсон бош билан рақиб дарвозасига йўллади. Аммо тўп анча баланддан кетди.
18'
Солиев ва Денилсон ўз позицияларини алмаштришди.
17'
Ҳассан Ашжарининг жуда кучли зарбасини Нестеров эгаллаб олди.
16'
Анвар Ғофуров "Зоб-Ахан"нинг қарши ҳужумини "бузиб" қўйди.
15'
Ҳайдаровнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
15'
Карпенко томонидан оширилган тўп Денилсонгача етиб келмади.
14'
Ҳозиргача бўлган вазиятларда Тимур Кападзе рақиб ҳужумларини бузиш билан эсда қолмоқда. Бошқа бир таянч ярим ҳимоячимиз Азизбек Ҳайдаров эса ҳужумлар ташкил этишда фаоллик кўрсатмоқда.
12'
35 метрлар чамасидан Анвар Ғофуровнинг жаимадан йўллаган зарбаси анча кучли чиқди. Бироқ ноаниқ.
11'
Бу сафар ҳам исфахонликларнинг жаримадан йўллаган зарбаси хавфли кўриниш олди. Нестеров яна баланд сакраган ҳолда муштлари билан тўпни уриб юборди.
09'
Денилсон ва Жепаров бир-бирларини яхши тушуниб ҳаракат қилишганди. Аммо ҳужум якунига етмай қолди.
08'
Марказий ҳимоячиларимиз анча ишончли ўйин кўрсатишмоқда.
07'
Денилсонинг зарбасини рақиб ҳимоячилари бартараф этишди.
06'
Илк дақиқаларданоқ "Бунёдкор" аъзолари яхши таассурот қолдиришмоқда.
05'
Жаримадан хавфли тарзда йўлланган тўпни Нестеров муштлари билан уриб юборди.
05'
Анвар Солиев бугун ўнг қанот ярим ҳимоячиси сифатида тўп сурмоқда. Вазият туғилганда у ҳужумчига айланади.
04'
Денилсонга нисбатан рақиб аъзолари ўйин қоидасини бузишди.
03'
Тўпни "қалдирғочлар" ўзларида ушлаб туришбди.
02'
Жепаров томонидан оширилган тўпга Солиев етиб кела олмади.
01'
Ўйин бошланди.
18:29'
Учрашувни "Бунёдкор" аъзолари бошлаб беришадиган бўлишди.
18:26'
Жароҳати бор Ривалдо бугун захирада қолди. Сардорлик боғичи Сервер Жепаровда.
18:25'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди.
18:17'
Стадион дикторлари инглиз ва форс тилларида ишқибозларни бугун тўп сурадиган футболчилар ва ўйинни бошқарадиган ҳакамлар билан таништирмоқдалар.
18:15'
Иккала жамоа машғулотларни якунлаб, ечиниш хоналарига кириб кетишди.
18:10'
ҲАКАМЛАР ТАРКИБИ: Рефери: Ён Мьюн Чой (Жанубий Корея)
Рефери ассистенти 1: Йон Бок Ён (Жанубий Корея)
Рефери ассистенти 2: Мин Бюн Чой (Жанубий Корея)
Захирадаги ҳакам: Салоҳ Ал-Аббаси (Баҳрайн)
Ҳакамлар эксперти: Муҳаммад Жума Аҳмад Ёқуб (БАА)
Учрашув комиссари: Доржи Минду (Бутан)
18:05'
"Зоб-Ахан" таркиби:
1. Гордан Шохаболдин
2. Сейед Муҳаммад Хоссейни
3. Муҳаммадали Аҳмади
4. Фаршид Толеби
7. Муҳаммад Мансури (сардор)
8. Ҳассан Ашжари
9. Муҳаммадризо Халатбори
14. Гасем Хададифар
15. Игорь Кастро
17. Сина Ашури
19. Муҳаммад Гази

ЗАХИРАДАГИЛАР:
12. Аббос Гасеми
6. Мостафа Солиҳи Нажод
10. Эсмоил Фарҳоди
16. Мохсен Мосалман
18. Бобак Рози
23. Сейед Аҳмад Муҳаммадпур
26. Паям Садегиан

Бош мураббий: Мансур Эбрахимзадех
18:00'
"БУНЁДКОР" ТАРКИБИ: "Бунёдкор" таркиби:
1. Игнатий Нестеров
6. Анвар Ғофуров
7. Азизбек Ҳайдаров
11. Денилсон
18. Тимур Кападзе
19. Жасур Ҳасанов
20. Анваржон Солиев
22. Виктор Карпенко
24. Анзур Исмоилов
30. Сервер Жепаров (сардор)
31. Александр Ковалёв

ЗАХИРАДАГИЛАР:
12. Мурод Зуҳуров
4. Хайрулла Каримов
9. Шавкат Саломов
10. Ривалдо
26. Анвар Раҳимов
28. Руслан Мелзиддинов
44. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров

Бош мураббий: Луиз Фелипе Сколари
17:47'
Мана, яшил майдонга "Бунёдкор" ўз фанатлари олқишлари ва ҳайқириқлари остида кириб келди.
17:46'
Энди майдонда "Зоб-Ахан" футболчилари пайдо бўлишди.
17:45'
Майдонга чигалёзди машқларини ўтказиш учун иккала жамоа посбонлари ва дарвозабонлар мураббийлари чиқиб келишди ва машқларни бошлаб юборишди.
17:40'
Баланд адирликларда жойлашган стадион узра майда, аммо тез ёмғир ёғаётганди. Айни дақиқаларга келиб ёмғир тинди. Лекин барибир майдон футболчилар учун сирпанчиқ бўлиши турган гап. Ҳамюртларимиз эса буни ёдда тутиб тўп суришлари лозим.
17:33'
12 минг ишқибоз сиғдирадиган "Фулад шаҳр" стадионида бугун томошабинларни кўп деб бўлмайди. Ўйингоҳда ҳозирча, яъни учрашувга бир соатча қолганда, тахминан икки ярим мингга яқин ишқибоз бор. Улардан элликтачаси бу ерга Тошкентдан етиб келган "қалдирғочлар"нинг фанатлари.
17:30'
"Бунёдкор" фан-клуби стадионни бошга кўтармоқда. Мухлисларимиз барабан ва горн, баннер, катта ва кичкина байроқлар ёрдамида ўйин-кулгини бошлаб юборишди.
17:29'
17:28'
17:26'
17:25'
17:24'
17:23'
17:22'
17:21'
17:20'
"Бунёдкор" ФК делегацияси ва фан-клуб аъзолари пайтда Исфахондаги "Фулад шахр" стадионига кириб келишди. Эътиборингизга эксклюзив суратларни ҳавола қиламиз.
'
Веб-сайтимиз "Зоб-Ахан" - "Бунёдкор" учрашувига бағишланган матнли онлайн трансляцияни соат 18:00дан бошлаб эътиборингизга ҳавола этади. Учрашув бошлангунга қадар, жамоалар таркиби, стадионда юз бераётган ўзига хос муҳит, жамоалардаги ўзгаришлар ва шу каби қизиқарли маълумотларни бериб борамиз.
'
Исфахондаги учрашув Тошкент вақти билан соат 18:30да бошланади.