Онлайн трансляция

"ОЛМАЛИҚ" - "БУНЁДКОР"

04.11.2015. Олий лига, 29-тур. Олмалиқ. "Олмалиқ" спорт мажмуаси стадиони. Соат 14:00

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Соат 14:00да олий лига 30-тури доирасидаги "Бунёдкор" - "Қўқон-1912" учрашуви бошланади.
'
Ўйин тугади. "Олмалиқ" - "Бунёдкор" 1:1
90'
+3 Иккинчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
86'
"Олмалиқ" ҳисобни ўз томонига оғдириш учун кетма-кет ҳужумлар уюштирмоқда.
83'
Акрамжон Комилов Майдонга тушди.
83'
Достонбек Ҳамдамов Майдонни тарк этди.
77'
Шораҳмедов ўнг қанотдан олдинга ўтиб, дарвоза томон кучли зарба йўллади. Ноаниқ!
76'
Ғулом Урунов Майдонга тушди.
76'
Ислом Иномов Майдонни тарк этди.
75'
Сатодан заргарона пас. Ҳамдамов бирга-бир вазиятда тўпни дарвозага ноаниқ тепди.
73'
Забиҳилло Ўринбоев Майдонга тушди.
73'
Воҳид Шодиев Майдонни тарк этди.
72'
"Олмалиқ" дарвозамиз олдида босимни кучайтирмоқда.
68'
Арслонмурод Амонов Майдонга тушди.
68'
Зохир Пиримов Майдонни тарк этди.
64'
Сардор Собирхўжаев Майдонга тушди.
64'
Виктор Карпенко Майдонни тарк этди.
62'
Учрашув жудаям кескин ва ҳужумкор руҳда ўтмоқда.
57'
Шавкат Саломов ГОЛ! Захирадан майдонга тушган Исмоилов узатган тўпни Саломов дарвоза яқинидан туриб, ҳисобни тенглаштирди - 1:1.
56'
Туроповнинг кучли зарбасини Зуҳуров тўсиб қолди. Балли, Муроджон!
50'
Обид Жўрабоев жудаям қулай имкониятдан фойдалана олмади. Унинг 4-5 метрлардан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
48'
"Олмалиқ"нинг кетма-кет ҳужумлари. Туропов ва Абдумўминовнинг зарбаларини Зуҳуров қийинчилик билан бартараф этди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Биринчи бўлим якунланди. Танаффусга "Бунёдкор" Воҳид Шодиевнинг голи эвазига 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан чиқиб кетмоқда.
45'
+1 Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.
45'
Иномовнинг қанотдан оширган тўпини Туропов тўхтатмасдан дарвозага йўллади. Тўп йўлига Шораҳмедов тўғаноқ бўлди.
42'
"Бунёдкор" сардори Хайрулла Каримов бўйдор Йованович ва тезкор Саломовга ҳозирча имконият бераётгани йўқ.
39'
Саломов узатган тўпни Қуттибоев тўхтатмасдан дарвозага йўллади. Тўп Хайрулла Каримовга тегиб ўз кучини йўқотди. Бироқ йўналишини ўзгартирди. Шунга қарамасдан Зуҳуров тўпни эгаллаб олди.
35'
Саломов ўз омадини узоқ масофадан дарвозага зарба бериб синаб кўрди. Бироқ ноаниқ.
33'
Шомуродов чап қанотда Иномов ва Акбаровни доғда қолдириб, тўпни Ҳамдамовга узатди. Дарвоза яқинида Достонбек тепган тўпни Фомичёв эгаллаб олди.
31'
Саломов-Туропов комбинацияси жудаям чиройли ва хавфли чиқди. Якуний зарбани Диёржон дарвозага йўллай олмади.
26'
Қуттибоевнинг дарвоза томон йўллаган кучли зарбасига бирозгина аниқлик етишмади.
25'
Шавкат Саломовнинг бурчак зарбасидан тепган тўпи жуда хавфли кўриниш олди. Бу вазиятда Зуҳуров яхши ва аниқ ўйнади.
20'
Шодиев кутилмаганда чамаси 30 метрлардан дарвозани "ўққа" тутди. Фомичёв катта қийинчилик билан тўпни бурчакка чиқариб юборди.
19'
Шомуродов катта тезлиги эвазига ҳаммадан олдинга ўтиб кетди ва ўзидан-да қулай вазиятда турган Ҳамдамовга тўпни узатди. Бироқ Гоголь хавфни бартараф этди.
18'
"Бунёдкор" дарвозаси олдида хавфли вазият! Абдумўминов ва Пиримов қаршилигида Ғофуров устунлик қилиб, тўпни узоқроққа тепиб юборди.
17'
Ҳисобда олдинга чиқиб олган "Бунёдкор" яна кетма-кет ҳужумлар уюштирмоқда.
14'
Ушбу голда "қалдирғочлар"нинг 6 нафар аъзоаси - Карпенко-Сато-Зуаги-Ҳамдамов-Шораҳмедов-Шодиев иштирок этишди.
13'
Тезкор қарши ҳужум! Акмал Шораҳмедовнинг ўнг қанотдан, ерлатиб узатган тўпини Воҳид Шодиев дарвозага тўғрилаб, ҳисобни очди.
12'
Воҳид Шодиев ГООООООООООООООООООООООЛ!
08'
Йовановичда ажойиб имконият бўлди. Ҳимоядаги пала-партишликдан сўнг унда зарбда беришга вазият бўлди. Бироқ тўп йўлига Хайрулла Каримов тўғаноқ бўлди.
06'
"Олмалиқ"нинг кучли зарбасига "Бунёдкор"дан Виктор Карпенко жавоб қайтарди. Бироқ Виктор тепган тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
05'
"Олмалиқ" ҳам жонланди. Қутибоевнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбасини Зуҳуров тўсишга эришди.
02'
"Бунёдкор" ўйинни ҳужумкор руҳда бошлади.
01'
Шомуродво чап қанотдан олдинга ўтди. Бироқ у Иномовни алдаб ўтолмади.
'
ОЛҒА, "ҚАЛДИРҒОЧЛАР"!
01'
ДИҚҚАТ! Ўйин бошланди.
'
"Олмалиқ" тўқ кўк, "Бунёдкор" оқ, ҳакамлар гуруҳи эса сариқ либосларда.
'
Жамоалар ЎзПФЛ садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда.
'
Бугунги учрашувни томоша қилиш учун "Олмалиқ" спорт мажмуасига кам сонли футбол мухлислари ташриф буюришган.
'
Назоратчи: Р.Серазетдинов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Н.Лутфулин (Тошкент)
'
ҲАКАМЛАР: И.Танташев, Б.Қодиров, А.Қўлдошев (барчаси - Бухоро)
'
“БУНЁДКОР” ТАРКИБИ:
25.Муроджон Зуҳуров
2.Акмал Шораҳмедов
4.Хайрулла Каримов (С)
6.Анвар Ғофуров
7.Шакер Зуаги
9.Минори Сато
13.Иван Милошевич
14.Воҳид Шодиев
17.Достонбек Ҳамдамов
39.Элдор Шомуродов
77.Виктор Карпенко

ЗАҲИРАДАГИЛАР:
1.Павел Бугало
5.Дилшод Жўраев
19.Забиҳилло Ўринбоев
20.Самир Бекрич
27.Сардор Собирхўжаев
48.Акрамжон Комилов
88.Анвар Ражабов

Жамоа раҳбари: Бахтиёр БОБОЕВ
'
“ОЛМАЛИҚ” ТАРКИБИ:
88.Валерий Фомичёв
5.Евгений Гоголь (С)
10.Шавкат Саломов
11.Зоҳир Пиримов
15.Обид Жўрабоев
19.Ислом Иномов
21.Саломат Қуттибоев
24.Диёржон Туропов
33.Саидкамол Акбаров
77.Жаҳонгир Абдумўминов
84.Неманья Йованович

ЗАХИРАДАГИЛАР:
16.Умид Хонимқулов
4.Абдуқаҳҳор Хожиакбаров
7.Ғулом Ўрунов
8.Саҳоб Жўраев
14.Дониёр Исмоилов
27.Никита Павленко
70.Арслонмурод Амонов

Бош мураббий: Игорь ШКВИРИН
'
Марҳамат жамоалар таркиблари билан танишиб олинг.
'
Айни пайтда ҳар иккала жамоа аъзолари ва ҳакамлар гуруҳи майдонда ўйинолди машғулотларини олиб боришмоқда.
'
Соат 14:00да олий лига 29-тури доирасидаги "Олмалиқ" - "Бунёдкор" учрашуви бошланади.
'
Олмалиқ шаҳридан репортажимизни бошлаймиз.
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!