Онлайн трансляция

"НЕФТЧИ" - "БУНЁДКОР"

20.09.2015. Олий лига, 22-тур. Фарғона. "Истиқлол" стадиони. Соат 17:00

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Ўйин тугади. "Нефтчи" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
90+1'
Муродбек Бобожонов Акмал Холматовнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Муродбек Бобожонов боши билан дарвозага йўллаб, ҳисобни 2:0га оширди.
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.
88'
Акмал Холматов Майдонга тушди.
88'
Мансур Саидов Майдонни тарк этди.
86'
Шомуродов узатган тўпни Шодиев дарвозага тепди. Черемисин тўпни эгаллаб олди.
85'
Виктор Карпенко Майдонга тушди.
85'
Достонбек Ҳамдамов Майдонни тарк этди.
78'
"Бунёдкор" яна бир чиройли ҳужум ташкил қилди. Шодиевнинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
76'
Бурчакдан оширилган тўпни Шакер Зуаги боши билан дарвозага йўллади. Бирозгина ноаниқ.
75'
Отабек Исроилов Майдонга тушди.
75'
Рўзимбой Аҳмедов Майдонни тарк этди.
72'
Учрашув жуда-жуда қизиқарли ва кескин ҳужумларга бой тарзда ўтмоқда.
70'
Воҳид Шодиев Майдонга тушди.
70'
Забиҳилло Ўринбоев Майдонни тарк этди.
69'
Муродбек Бобожонов Майдонга тушди.
69'
Шерзод Ҳакимов Майдонни тарк этди.
68'
Саидов ўнг қанотдан дарвоза томон яқинлашиб келди ва тўпни Ҳакимовга узатди. Шерзод 2-метрлардан дарвозани ишғол қилолмади.
67'
"Нефтчи" - "Бунёдкор" учрашувини бевосита стадионда 5160 нафар мухлис кузатиб бормоқда.
64'
Раҳмонов тўпни очиқчасига қўли билан ўйнади. Лекин Цейтлин вазиятга эътибор қаратмади.
63'
Шукурали Пўлатов Ўйин вақтини атайин чўзишга урингани учун Шукурали Пўлатов огоҳлантирилди.
58'
Қанотдан узатилган тўпни дарвозага буриб юбориш учун Ўринбоевга бир неча сантиметр етишмади.
55'
Иккинчи бўлим ҳам худди биринчиси каби кетма-кет ҳужумлар билан бошланди.
50'
Ҳакимовнинг чап оёқда йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.
48'
Иван Милошевич Мансур Саидовга нисбатан қўпол ўйнаганлиги учун Иван Милошевич огоҳлантирилди.
46'
Сардор Собирхўжаев Майдонга тушди.
46'
Дилшод Жўраев Майдонни тарк этди.
'
Биринчи бўлим якунланди. Танаффусга жамоалар мезбонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан чиқиб кетишмоқда.
45'
+1 Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.
45'
Зуагининг зарбаси... Бу сафар ҳам Черемисин тўпни эгаллаб олишга эришди.
44'
"Бунёдкор" футболчилари Черемисин дарвозаси томон кетма-кет зарбалар йўллашди. Ҳимоячилар ҳар сафар тўп йўлига тўғаноқ бўлишди.
40'
Ҳакимовда яна бир имконият. Унинг чамаси 7-8 метрлардан шошиб йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
35'
Умиджон Қодиров Ҳамдамовга қўполлик ишлатгани учун Умиджон Қодиров огоҳлантирилди.
34'
Яна Шораҳмедовнинг қаноти фаол ўйнади. Оширилган тўпни Ўринбоев боши билан дарвозага тўғрилади. Ноаниқ.
30'
Бурчак зарбасидан сўнг "Нефтчи" дарвозаси олдида пала-партишлик юзага келди. Комиловнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Черемисин эгаллаб олди.
29'
"Бунёдкор" кўпчилик бўлиб жуда чиройли ҳужум уюштирди. Бироқ сўнгги лаҳзада Пўлатов тўпни деярли дарвоза чизиғи устидан қайтарди.
27'
"Нефтчи"нинг қарши ҳужуми. Ҳакимовнинг зарбаси Ашурматовга тегиб ўз кучини йўқотди. Натижада Зухуров тўпни осонлик билан эгаллаб олди.
26'
"Нефтчи" посбони Евгений Черемисин жуда яхши ҳаракат қилмоқда.
23'
Шораҳмедов-Зуаги-Ўринбоев комбинациясидан сўнг Забиҳиллонинг бош билан берган зарбаси бирозгина ноаниқ чиқди.
20'
Достонбек Ҳамдамов Цейтлиннинг қарорига эътироз билдиргани учун Ҳамдамовга сариқ карточкага кўрсатилди.
19'
Кашкавал кучли зарба билан тўпни аутга тепиб юбораётганди. Тўп кутилмаганда қанот ҳаками Бобур Қодировга тегди.
17'
Забиҳилло Ўринбоев Рақиб жарима майдончаси ичида симуляция ишлатгани учун Забиҳилло Ўринбоев огоҳлантирилди.
15'
"Нефтчи"нинг қарши ҳужуми. Аҳмедов тўпни Ҳакимовга узатди. Шерзод эса даровоза томон зарба берди. Шораҳмедов тўпни тўсиб қолди.
12'
Бурчакдан оширилган тўпдан сўнг "Нефтчи"да яна бир қулай вазият бўлди. Ҳимоячиларимиз яхши ҳаракат қилишиб, тўпни тепиб юборишди.
11'
"Бунёдкор" секин-аста ўйин тизгинини ўз қўлига олмоқда.
09'
Шораҳмедовнинг ўнг қанотдан Шомуродов томон оширган тўпини Раҳмонов майдон ташқарисига чиқариб юборди.
07'
Саидов чамаси 22 метрлардан дарвозага зарба берди. Ноаниқ
05'
Тезкор гол стадионга йиғилган мухлисларни мезбонларни янада кучли шижоат билан қўллаб-қувватлашга чақирди.
03'
Шерзод Ҳакимов ГОЛ! Сидовнинг бурчак оширган тўпини Кашкавал боши билан дарвозага йўллади. Тўп узоқ устунга тегиб, тўрга бориб тушди.
02'
Саидовнинг фаоллиги эвазига Ҳакимов қулай вазиятга чиқарилди. Унинг зарбасини Милошевич бурчакка чиқариб юборди.
01'
Дастлабки дақиқада Аҳмедов ҳимоячи Милошевичга қўполлик ишлатди.
01'
ДИҚҚАТ! Ўйин бошланди.
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. "Бунёдкор" оқ, "Нефтчи" кўк-оқ йўл-йўл либосда. Ҳакамлар гуруҳи эса қора кийимларда.
'
"БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
25.Муроджон Зухуров
2.Акмал Шораҳмедов
5.Дилшод Жўраев
7.Шакер Зуаги (С)
9.Минори Сато
13.Иван Милошевич
17.Достонбек Ҳамдамов
19.Забиҳилло Ўринбоев
22.Рустамжон Ашурматов
39.Элдор Шомуродов
48.Акрамжон Комилов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
45.Акбар Тўраев
6.Анвар Ғофуров
14.Воҳид Шодиев
18.Хуршид Ғиёсов
20.Самир Бекрич
27.Сардор Собирхўжаев
77.Виктор Карпенко

Бош мураббий: Сергей ЛУШЧАН
'
"НЕФТЧИ" ТАРКИБИ:
30.Евгений Черемисин
3.Шукурали Пўлатов
7.Мансурбек Саидов (С)
9.Шерзод Ҳакимов
18.Жавоҳир Расулов
20.Дилёрбек Эрматов
22.Рўзимбой Аҳмедовэ
27.Адриан Кашкавал
33.Сардор Раҳмонов
44.Умиджон Қодиров

ЗАХИРАДАГИЛАР:
16.Абдумавлон Абдужалилов
2.Сардор Кулматов
5.Достонбек Турсунов
8.Акмал Тошматов
10.Муродбек Бобожонов
13.Зокиржон Нурматов
26.Отабек Исроилов

Бош мураббий: Мурод ИСМОИЛОВ
'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
'
Айни пайтда ҳар иккала жамоа аъзолари ўйинолди машғулотларини олиб боришмоқда.
'
Соат 17:00да ушбу аренада олий лига 22-тури доирсидаги "Нефтчи" - "Бунёдкор" учрашуви бошланади.
'
Фарғона шҳридаги "Истиқлол" стадионидан ўз репортажимизни бошлаймиз.
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислри!