Онлайн трансляция

"МЕТАЛЛУРГ" - "БУНЁДКОР"

Олий лига, 2-тур. 19.03.2010

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Эътиборингиз учун раҳмат!
90+3'
Ўйин тугади. "Бунёдкор" ғалаба қозонди - 1:0.
90+1'
"Металлург" 30 метрлардан жарима зарбасини берди. Калевичнинг зарбасини дарвоза устидан ўтиб кетди.
90'
+3 Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
87'
Мухлислар майдон эгаларидан гол кутишмоқда. Улар анча фаоллашиб қолишган.
84'
"Металлург"нинг ҳужумлари давом этмоқда. Бироқ самарасиз.
79'
Ривалдо қанотдан белгиланган "штрафной"ни тўғри дарвозага тепди. Маъмур Икромов муштлари билан қайтариб юборди ва тўпни эгаллаб олган бекободликларнинг 3 нафари "Бунёдкор"нинг биргина футболчиси - Анзур Исмоиловга қарши чиқиб борди ва тўп ошириш жараёнида Саҳоб Жўраев ёрдамга етиб келиб, тўпни майдон ташқарисига иқариб юборди.
77'
Руслан Мельзиддинов Майдонга тушди.
77'
Сервер Жепаров майдонни тарк этди.
76'
Сервер Жепаров Рақибига нисбатан хавфли "подкат" ишлатгани учун!
75'
"Металлург" кетма-кет ҳужум уюштирмоқда. Мезбонлар тўпни баландлатиб жарима майдончамиз ичига етказиб беришмоқда. Ҳимоячиларимиз эса рақибларига ҳеч қандай имконият беришмаяпти.
72'
Шундоққина жарима майдончаси чизиғи ёнгинасидан "Металлуг" аъзолари зарба йўллашди. Ҳошимовнинг зарбаси ноаниқ кетди.
68'
Майдон марказида 3 нафар бекободликлар тўпни ўзаро бир бирларига узатаётган пайтда Сервер Жепаров улардан тўпни олиб қўйиб, дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди. Бироқ Сервер зарба бераётган пайтда тўп нотекис майдонда сакраб кетди ва Жепаровнинг ўнг оёқда берган зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.
67'
Анвар Солиев Майдонга тушди
67'
Денилсон майдонни тарк этди.
59'
Ғулом Ҳалимтоев ижросидаги стандартни Нестеров муштлари билан қайтарди. Қайтган тўпни Зоҳид Абдуллаев тепди ва бироқ унинг зарбаси кучсиз бўлганлиги сабабли Игнатий ушлаб олди.
58'
Ривалдонинг 20 метрлардан берган бурама зарбасини дарвозабон Маъмур Икромов тўпга отилган ҳолда ушлаб олишга муваффақ бўлди. Дарвозагача 30 метрлар масофадан белгиланган "Бунёдкор"нинг жарима зарбасини ЖАсур ҲАсанов амалга оширди. Зарба ҳимоячилар томонидан бартараф этилди.
55'
Энди "Металлург" 3 ҳужумчи билан тўп сурмоқда - Калевич, Зоҳид Абдуллаев ва ва Илёс Қурбонов.
54'
Илёс Қурбонов (Металлург) майдонга тушди.
54'
Умид Тожимов (Металлург) Майдонни тарк этди.
50'
Соф бразилча ҳужум ва бразилча гол! Ривалдо-Рамос комбинациясидан сўнг жарима майдончасига етказилган тўпни Денилсон боши билан Икромов дарвозасига жойлаб қўйди - 0:1.
50'
Денилсон ГООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
47'
Саидкамол Акбаров кутилмаганда ўз дарвозасига тўп киритиб қўйиши мумкин эди.
46'
Зоҳид Абдуллаев майдонга тушди
46'
Илья Коваленко майдонни тарк этди.
46'
Жасур Ҳасанов майдонга тушди.
46'
Ристич майдонни тарк этди
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
45'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳисоб 0:0. Танаффус.
39'
Яна худди шундай пас ва бу сафар зарбани бош билан Жепаров берди. Бироқ зарба йўлига ҳимоячилар тўсиқ бўлишди.
37'
Рамоснинг ўнг қанот узатиб берган тўпини Денилсон бош билан дарвозага йўллади. Аммо ноаниқ...
30'
"Металлург" ҳужумчилари Боян Келавеч ва коваленколарларга "Бунёдкор" ҳимоячилари ўйин беришаётгани йўқ.
25'
Майдон ҳолатининг яхши эмаслиги жамоаларга комбинацион ўйин кўрсатишга халал бермоқда.
20'
Жепаровнинг 23 метрлардан йўллаган зарбасини мезбонлар дарвозабони Маъмур Икромов ушлаб олди.
17'
Ҳикмат Ҳошимовнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Игнатий Нестеров қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.
12'
Саҳоб Жўраев Рақибига нисбатан ўйин қоидасини бузгани учун огоҳлантирилди
08'
Футболчилар асосан узоқ масофадан дарвозаларга зарба беришга ҳаракат қилишмоқда. Ўтган вақт мобайнида Эдсон Рамос ва Денилсон томонидан амалга оширилган зарбалар хавфли кўриниш олди.
05'
Майдонниг ҳолати яхши эмаслиги жамоаларга комбинацион футбол намойиш этишга тўсқинлик қилмоқда. Шу боисдан ҳам ўйинда пала-партишликлар кўзга ташланиб турибди.
01'
Учрашув бошланди.
15:25'
“МЕТАЛЛУРГ” ТАРКИБИ: 1.Маъмур Икромов
2.Одил Исабоев
3.Саидкамол Акбаров
4.Ҳикмат Ҳошимов (жамоа сардори)
5.Ғулом Ҳалимтоев
7.Умид Тожимов
8.Хуршид Узоқбоев
11.Шуҳрат Йўлдошев
14.Даврон Каримқулов
18.Илья Коваленко
19.Боян Калевич

ЗАХИРАДАГИЛАР:
29.Андрей Сиротюк
6.Дилмурод Каримов
9.Руслан Вагапов
12.Абдували Мўминов
15.Зохид Абдуллаев
17.Дониёр Одилов
20.Илёс Қурбонов

Бош мураббий: Рустам Мирсодиқов
15:22'
“БУНЁДКОР” ТАРКИБИ: 1.Игнатий Нестеров
5.Стевица Ристич
6.Анвар Ғофуров
7.Азизбек Ҳайдаров
8.Эдсон Рамос
10.Ривалдо (жамоа сардори)
11.Денилсон
18.Тимур Кападзе
23.Саҳоб Жўраев
24.Анзур Исмоилов
30.Сервер Жепаров

ЗАХИРАДАГИЛАР:
12.Муроджон Зуҳуров
4.Хайрулла Каримов
19.Жасур Ҳасанов
20.Анвар Солиев
22.Виктор Карпенко
28.Руслан Мелзиддинов
31.Александр Ковалёв

Бош мураббий: Луиз Фелипе Сколари
15:18'
Жамоалар таркиби билан танишинг.
15:11'
Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари. Компьютерларимиз Бекобод шаҳридаги А.Анохин номли стадионга ўрнатилган. Бугун ушбу стадионда маҳаллий "Металлург" жамоаси мамлакатимиз чемпиони "Бунёдкор" футболчиларини қабул қилишмоқда.
'
2-турнинг "Металлург" - "Бунёдкор" учрашуви соат 15:30да бошланади.