Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - "МЕТАЛЛУРГ"

11.09.2015. Олий лига, 21-тур. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. Соат 18:00

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
ҒАЛАБА МУБОРАК, АЗИЗЛАР!
'
Ўйин тугади. "Бунёдкор" - "Металлург" 1:0
90+1'
Дилмурод Каримов Қўпол ўйин кўрсатгани учун Дилмурод Каримов огоҳлантирилди.
90'
+3 Иккинчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
90'
Дилшод Жўраев дарвоза томон зарба берди. Сафоев тўпни эгаллаб олди.
87'
Дилмурод Каримов Майдонга тушди.
87'
Дониёр Одилов Майдонни тарк этди.
84'
Ўринбоев икки футболчини алдаб ўтди ва у Сатони қулай вазиятга чиқармоқчи бўлди. Афсуски Мирабдуллаев сўнгги лаҳзада тўпни эгаллаб олди.
78'
Ўтказиб юборилган голдан сўнг "Металлург" олдин кўпчилик билан ўтмоқда.
74'
Ҳамдамовнинг бурчакдан оширган тўпини Зуаги боши билан дарвозага тўғрилаб, ҳисобни очди - 1:0.
73'
Шакер Зуаги ГООООООООООООООООООООООООООЛ!!!
70'
Алишер Зиёвуддинов Майдонга тушди.
70'
Муроджон Тошматов Майдонни тарк этди.
68'
Элдор Шомуродов Одиловга нисбатан қўпол ўйнагани учун Шомуродов огоҳлантирилди.
67'
Акрамжон Комилов 30-35 метрлардан Сафоевни текшириб кўрди. Зафар тўпни қийинчилик билан бурчакка чиқариб юборди.
66'
"Металлург"нинг яна бир қарши ҳужуми. Бу сафар Нўъмонов тепган тўп ноаниқ чиқди.
63'
Комиловнинг чан қанотдан оширган тўпини Ўринбоев боши билан дарвозага йўллади. Сафоев кучли реакция намойиш этиб, тўпни қайтарди.
61'
"Металлург" жуда-жуда хавфли вазият яратди. Вагапов бўш қолган дарвозани ишғол қилолмади.
58'
Достонбек Ҳамдамов Майдонга тушди.
58'
Виктор Карпенко Майдонни тарк этди.
57'
"Металлург"нинг қарши ҳужуми. Аввалига Норбеков кейин Абдужабборов имкониятларни кўкка совуришди.
56'
Сатои узоқ масофадан дарвозани ўққа тутди. Бироқ унинг кучли зарбаси бирозгина ноаниқ чиқди.
53'
Муроджон Тошматов Зуагига нисбатан қўпол ўйнагани учун Тошматовга огоҳлантириш кўрсатилди.
51'
Шохназар Норбеков Тўпни қўли билан ўйнаган Шохназар Норбеков огоҳлантирилди.
49'
Забиҳилло Ўринбоев Майдонга тушди.
49'
Воҳид Шодиев Майдонни тарк этди.
48'
"Металлург"нинг 4та футболчиси "Бунёдкор"нинг 2та ҳимоячисига қарши чиқди. Бироқ Абдужабборовнинг якуний зарбаси ноаниқ чиқди.
46'
Элдор Шомуродов Майдонга тушди.
46'
Анвар Ражабов Майдонни тарк этди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Биринчи тайм тугади. Ҳозирча ҳисоб очилгани йўқ - 0:0.
45+1'
Шохназар Норбеков Майдонга тушди.
45+1'
Шаҳзодбек Нурматов Майдонни тарк этди.
42'
Нурматов ўнг қанотдан олдинга ўтди ва Тошматовга қулай этиб тўпни узатди. Муроджон тепган тўпни Зуҳуров ушлаб олди.
41'
Ғофуров узатган тўпдан сўнг Комилов яхши позицияга чиқиб борди ва ўнг оёғида дарвозага зарба берди. Зарба кучсиз чиқди.
39'
Сатонинг супер пасидан сўнг Карпенко ўткир бурчакдан дарвозага яқинлашиб келди ва тўпни шерикларига узатди. Бироқ Сафоев қўлларини чўзиб тўп йўналишини ўзгартириб юборди.
35'
Қанотдан оширилган тўпни Вагапов ерталиб дарвозага йўллади. Бироқ Муроджон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга эришди.
34'
Сулаймоновнинг чамаси 35 метрлардан йўллаган зарбасини Зуҳуров қийинчилик билан эгаллаб олди.
31'
Узоқ давом этган ҳужумни Зуаги кучли зарбаси билан якунлади. Ноаниқ
26'
Карпенко узатган тўпни Шодиев боши билан дарвозага йўллади. Сафоев тўпни эгаллаб олди.
23'
Сато узоқ масофадан дарвоза томон зарба берди. Зафар Сафоев қўлига теккан тўп кейинчалик тўсинга тегиб қайтиб келди.
19'
"Металлург"нинг қарши ҳужумлари хавфли тус олмоқда.
15'
Шораҳмедов рақиб дарвозаси томон яқинлашиб келди. Бироқ сўнгги лаҳзада Мирабдуллаев уни "корпус"да ёпиб қўйди.
10'
Шодиев дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиши мумкин эди. Бироқ Хошимов бунга йўл қўймади.
09'
"Металлург" ҳужум уюштирмоқчи бўлди. Лекин Нўъмонов якуний тўп узатишда аниқ ўйнай олмади.
07'
Рустамжон Ашурматов Ашурматов тўпни рақибга олдириб қўйиб, кейин Нурматовни либосидан ториб йиқитгани учун огоҳлантирилди.
03'
"Бунёдкор" яна ўнг қанотдан ҳужум уюштирди. Бу сафар "Металлург"нинг зич ҳимояси аниқ ўйнади.
01'
Шораҳмедов тўп учун охиригача курашди ва рақибдан тўпни олиб қўйди. Бироқ у бошлаган ҳужумни Карпенко якунлай олмади.
01'
ДИҚҚАТ! Ўйин бошланди.
'
"Бунёдкор" оқ, "Металлург" сариқ, ҳакамлар гуруҳи қизил либосда.
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
'
Назоратчи: Гали Имомов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Фарҳод Магаметов (Тошкент)
'
Ҳакамлар: Бахтиёр Намозов (Тошкент), Тимур Гайнулин (Тошкент),Артём Калинин (Қарши)
Захира ҳаками: Игорь Гормашов (Тошкент)
'
"БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
25.Муроджон Зуҳуров
2.Акмал Шораҳмедов
5.Дилшод Жўраев
6.Анвар Ғофуров (С)
7.Шакер Зуаги
9.Минори Сато
14.Воҳид Шодиев
22.Рустамжон Ашурматов
48.Акрамжон Комилов
77.Виктор Карпенко
88.Анвар Ражабов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
45.Акбар Тўраев
13.Иван Милошевич
17.Достонбек Ҳамдамов
19.Забиҳилло Ўринбоев
20.Самир Бекрич
27.Сардор Собирхўжаев
39.Элдор Шормуродов

Бош мураббий: Сергей ЛУШЧАН
'
“МЕТАЛЛУРГ” ТАРКИБИ:
91.Сафар Сафоев
4.Хикмат Хошимов (С)
7.Дониёр Одилов
8.Аюбхон Нўъмонов
9.Шаҳзодбек Нурматов
14.Давронбек Каримқулов
19.Руслан Вагапов
20.Мирғиёс Сулаймонов
22.Муроджон Тошматов
77.Саиджон Абдужабборов
88.Жавлон Мирабдуллаев

ЗАХИРАДАГИЛАР:
32.Суҳробжон Султонов
6.Дилмурод Каримов
10.Шохназар Норбеков
13.Александр Ковалёв
15.Алишер Зиёвуддинов
23.Миртўра Акбаров
55.Зоҳид Абдуллаев

Бош мураббий: Рустам МИРСОДИҚОВ
'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
'
Соат 18:00да олий лига 21-тури доирасидан ўрин олган "Бунёдкор" - "Металлург" учрашувига старт берилади.
'
"Бунёдкор" стадионидан репортажимизни бошлаймиз.
'
Ассалому алайкум қадли футбол мухлислари!