Онлайн трансляция

“НАВБАҲОР” – “БУНЁДКОР”

22.08.2015. Олий лига, 20-тур. Наманган. “Марказий” стадион. Соат 17:00

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Ўйин тугади - 0:1. "Бунёдкор" Намангандан муҳим уч очко билан қайтмоқда.
90+2'
Шомуродовнинг узоқ масофадан тепган тўпини Ортиқов эгаллаб олди.
90'
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.
88'
Шомуродов узатган тўпдан сўнг Сато бирга-бир вазиятга чиқди ва осонлик билан Ортиқов қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди - 0:1.
87'
Минори Сато ГОООООООООООЛ!
84'
Ҳамдамовнинг бурчакдан узатган тўпини Ўринбоев боши билан дарвозага тўғрилади. Бирозгина ноаниқ.
83'
Шомуродовнинг зарбаси ҳимоячи орқали дарвоза тўсинига тегиб қайтди.
81'
Шомуродовдан тўпни қабул қилиб олган Ўринбоев дарвоза томон кучли зарба йўллади. Бироқ ноаниқ.
79'
Алибобо Раҳматуллаев Майдонга тушди.
79'
Алишер Саматов Майдонни тарк этди.
75'
Улуғбек Бақоев Майдонга тушди.
75'
Шахбоз Эркинов Майдонни тарк этди.
71'
Ўринбоев узатган тўпни Зуаги тўхтатмасдан дарвозага йўллади. Бироқ кутилмаганда тўп Шомуродовга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.
70'
Забиҳилло Ўринбоев Майдонга тушди.
70'
Воҳид Шодиев Майдонни тарк этди.
69'
Даврон Исоқов Майдонга тушди.
69'
Отабек Валижонов Майдонни тарк этди.
68'
Иккинчи бўлим анчагина қизиқарли ўтмоқда.
63'
Шомуродовда имконият... Бироқ Элдор тепган тўп ноаниқ чиқди.
62'
Акрамжон Комилов Алишер Саматовга нисбатан ўйин қоидасини бузган Акрамжон Комиловга сариқ карточка кўрсатилди.
60'
Дилшод Жўраев Жабборовга нисбатан қўполлик ишлатган Дилшод Жўраев огоҳлантирилди.
57'
Достонбек Ҳамдамов Майдонга тушди.
57'
Виктор Карпенко Майдонни тарк этди.
57'
Шомуродов ва Сато жуда яхши комбинация ташкил этишди. Сато тепган тўп дарвозага кириб кетаётган паллада Акбаров тўпни тўсиб қолди.
55'
Отабек Валижонов Хайрулла Каримовга нисбатан ўйин қоидасини бузган Отабек Валижоновга сариқ карточка кўрсатилди.
52'
Элдор Шомуродов Майдонга тушди.
52'
Анвар Ражабов Майдонни тарк этди.
50'
Карпенконинг жарима зарбасидан тепган тўпни дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
48'
Шодиев ўткир бурчакдан Ражабовни олдинга бошлади. Бироқ Анвар рақибларни алдашга киришиб кетди. Натижада тўпни йўқотди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб очилганича йўқ - 0:0.
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
45'
Карпенконинг бурчакдан оширган тўпини Ражабов боши билан тўпни дарвозага йўллади. Ортиқов тўпни эгаллаб олди.
43'
Зуаги ўз фаоллиги эвазига Ражбовга тўпни қулай тарзда етказди. Бироқ Ражабовнинг чамаси 17 метрлардан тепган тўпи ноаниқ чиқди.
40'
Хайрулла Каримов Отабек Валижоновга нисбатан ўйин қоидасини бузган Хайрулла Каримовга сариқ карточка кўрсатилди.
37'
Эркинов ва Валижонов бир-бирларини яхши тушунишмади. Улар жудаям қулай вазиятни йўққа чиқаришди.
35'
Шодиев ва Карпенкода яхши вазиятлар бўлди. Лекин уларнинг зарбаларига аниқлик етишмади.
32'
Шодиев раыиб ҳимоячиси таъқиби остда дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқди. Аммо Воҳиднинг зарбасини Ортиқов эгаллаб олди.
31'
Икки дақиқа ичида "Навбаҳор" 2та хавфли ҳужум ташкил этди. Бирида Каримов, иккинчисида Зуҳуров яхши ўйнади.
29'
"Бунёдкор" кўпчилик бўлиб жуда чиройли ҳужум уюштирди. Бироқ якунда Карпенко "офсайд"га тушиб қолди.
27'
Зуагидан навбатдаги зарба. Бу сафар ҳам тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.
26'
Огоҳлантириш. Олдинга ўтаётган Саматовни қўполлик билан тўхтатиб қолган Сато огоҳлантирилди.
25'
Карпенконинг тўп ошириши хавфли чиқди. Бироқ Ортиқов баланд сакраб, тўпни муштлари билан уриб юборди.
23'
"Бунёдкор"нинг ўнг қаноти бугун анча фаол ўйин кўрсатмоқда.
20'
Каримов-Сато-Зуаги комбинациясидан сўнг Шакуер дарвоза томон зарба берди. Ҳимоячилар тўп йўлига тўғаноқ бўлишди.
17'
Азим Аҳмедов Зуагини қўполлик билан тўхтатиб қолгани учун Азим Аҳмедов огоҳлантирилди.
14'
Яна бир ҳужум. Ражабов узатган тўп режага кўра Шодиев орқали Карпенкога етиб келиши керак эди. Бироқ Саматов тўпга етиб келиб, уни тепиб юборди.
14'
ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Карпенконинг бурчакдан оширган тўпини Комилов боши билан дарвозага йўллади. Бирозгина ноаниқ.
12'
Комилов чамаси 26 метрлардан дарвоза томон кучли зарба йўллади. Ортиқов қийинчилик билан тўпни эгаллаб олди.
09'
Учрашувнинг дастлабки дақиқалари бироз қўполроқ ўтмоқда.
06'
Карпенкодан супер пас. Бироқ Шораҳмедов тўпга етиб кела олмади.
04'
Шиховнинг жаримадан йўллаган зарбасини Зуҳуров қийинчилик билан қайтаришга эришди.
01'
Шамсиддинов узатган тўпни Шихов тўхтата олмади. Акс ҳолда жуда-жуда хавфли вазият юзага келиши мумкин эди.
01'
ДИҚҚАТ! Ўйин бошланди.
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқд. "Бунёдкор" оқ, "Навбаҳор" сариқ либосда. Ҳакамлар гуруҳи эса тўқ кўк рангли кийимларда.
'
Жамоалар ўйинолди машғулотларини якунлашиб, кийим алмаштириш хонасига кириб кетдилар.
'
Назоратчи: Р.Айтеков (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Н.Лутфулин (Тошкент)
'
ҲАКАМЛАР: И.Танташев (Бухоро), Х.Шодмонов (Бухоро), Р.Серазетдинов (Тошкент), А.Раҳимов (Андижон)
'
"БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
25.Муроджон Зуҳуров
2.Акмал Шораҳмедов
4.Хайрулла Каримов (С)
5.Дилшод Жўраев
7.Шакер Зуаги
9.Минори Сато
12.Иван Милошевич
14.Воҳид Шодиев
48.Акрамжон Комилов
77.Виктор Карпенко
88.Анвар Ражабов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
45.Акбар Тўраев
17.Достонбек Ҳамдамов
19.Забиҳилло Ўринбоев
20.Самир Бекрич
22.Рустамжон Ашурматов
27.Сардор Собирхўжаев
39.Элдор Шомуродов

Бош мураббий: Сергей ЛУШЧАН
'
"НАВБАҲОР" ТАРКИБИ:
87.Акмал Ортиқов
2.Алишер Саматов
5.Раҳматулло Бердимуродов
7.Санъат Шихов
8.Азим Аҳмедов
11.Отабек Валижонов
22.Шаҳбоз Эркинов
26.Қаҳрамон Муҳаммаджонов
29.Дилшод Жабборов (С)
33.Тоҳир Шамсиддинов
89.Бобиржон Акбаров

ЗАХИРАДАГИЛАР:
46.Хуршид Хўжаев
9.Илҳом Бойдедаев
17.Азамат Бобожонов
18.Даврон Исоқов
20.Улуғбек Бақоев
23.Ғайрат Жўраев
70.Алибобо Раҳматуллаев

Бош мураббий: Бахтиёр АШУРМАТОВ
'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
'
Айни пайтда ҳар иккала жамоа вакиллари майдонда ўз машғулотларини олиб боришмоқда.
'
Соат 17:00да олий лига 20-тури доирасидаги "Навбаҳор" - "Бунёдкор" учрашуви бошланади.
'
Наманган шаҳридаги "Марказий" стадиондан репортажимизни бошлаймиз.
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!