Онлайн трансляция

"ШЎРТАН" - "БУНЁДКОР"

16.08.2015. Олий лига, 18-тур. Тошкент. "Ғузор" стадиони. Соат 18:00

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

90+5'
Ўйин тугади. Жамоамиз Ғузорда икки очко йўқотди - 0:0.
90+4'
Анвар Ражабов огоҳлантирилди
90+1'
Дарко Станоевич огоҳлантирилди
90'
Асосий вақтга 5 дақиқа қўшиб берилди
89'
Мурод Ражабов тушди
89'
Игорь Таран майдонни тарк этди
87'
Бурчакдан оширилган тўпдан сўнг Тожибоев ва Анвар Ражабов тўқнашиб кетишди
82'
Хавфли вазият! Ғулом Ҳайдар Ғуломов дарвозага зарба берди, тўп Зуҳуровнинг устидан ўтиб дарвоза тўсинига тегиб қайтди!!!
78'
Мирзакамол Камолов тушди
78'
Зафар Полвонов майдонни тарк этди
76'
Анвар Ражабов тушди
76'
Элдор Шомуродов майдонни тарк этди
72'
Шерзод Шарипов огоҳлантирилди
71'
Ҳамдамовнинг пасидан сўнг Элдор Шомуродов дарвозага зарба берди, тўп устунга тегиб қайтди!
70'
Элдор Шомуродов чамаси 35 метрлардан дарвозага зарба берди, ноаниқ!
67'
Шакер Зуаги тушди
67'
Сардор Собирхўжаев майдонни тарк этди
63'
Элдор Бойматовнинг жаримадан йўллаган зарбасини Дилшод Жўраев тўпни қайтариб юборди!
55'
Хавфли вазият! Мамадалиевнинг пасидан сўнг Полвонов 3-4 метрлардан гол ура олмади!
53'
Воҳид Шодиев тушди
53'
Забиҳилло Ўринбоев майдонни тарк этди
52'
Ғулом Ҳайдар Ғуломов тушди
52'
Сарвар Жўраев майдонни тарк этди
51'
Мезбонларнинг ҳужумлари хавфли кўриниш олмоқда, Полвонов, кейинроқ Бердиевнинг зарбалари хавфли чиқди
50'
Таран ҳужумга ўтди, Шораҳмедов унга жарима майдонига киришга имкон бермади
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+2'
Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб очилгани йўқ
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
42'
Сатонинг пасидан сўнг Ҳамдамов бирга бир вазиятга чиқиб борди, аммо Достонбек вазиятдан фойдалана олмади
40'
Умар Эшмуродов Қўли билан ўйнаганлиги учун огоҳлантирилди
35'
Сал қолса Қораев автогол муаллифи бўлар эди, зарбани Ўринбоев йўллаганди
32'
Майдон эгалари ҳужумларни асосан қанотлардан ташкил этишмоқда. Таран ва Полвонов томона узатилаётган тўпларни ҳимоячиларимиз қайтариб туришибди
21'
Шораҳмедов ўз қанотидан олдинга ўтиб тўпни жарима майдонига узатди, Забиҳилло Ўринбоевнинг зарбаси кучсиз чиқди
16'
Ўйин майдон марказига кўчди, "Шўртан" ҳам ташаббусга эришишга уринмоқда
12'
Дилшод Жўраев ҳужум ташкил этди, аммо бу сафар ҳам ҳужум охирига етмади
8'
Собирхўжаев рақиб дарвозаси томон ўтди, уни ҳимоячилар тўхтатишди
5'
Элдор Шомуродовнинг қанотдан оширган тўпини Тожибоев ушлаб олди
3'
Сато шериклари бошлаган ҳужумни якунлай олмади.
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ!
'
Ҳакамлар: Б. Намозов (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), А. Рисқуллаев (Тошкент)
Назоратчи: И. Мустафин (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Р. Черников.
'
"БУНЁДКОР": 25.Муроджон Зуҳуров, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Хайрулла Каримов, 5.Дилшод Жўраев, 9.Сато Минори, 13.Иван Милошевич, 17.Достон Ҳамдамов, 19.Забиҳилло Ўринбоев, 27.Сардор Собирхўжаев, 39.Элдор Шомуродов, 48.Акром Комилов.
ЗАХИРАДАГИЛАР: 45.Акбар Тўраев, 7.Шакер Зуаги, 14.Воҳид Шодиев, 20.Самир Бекрич, 22.Рустам Ашурматов, 77.Виктор Карпенко, 88.Анвар Ражабов.
'
"ШЎРТАН": 1.Элдор Тожибоев, 9.Игорь Таран, 11.Зафар Полвонов, 14.Умар Эшмуродов, 18.Элдор Бойматов, 19.Суҳроб Бердиев, 20.Дарко Станоевич, 29.Шерзод Шарипов, 34.Суннатилла Мамадалиев, 35.Сарвар Жўраев, 55.Ботир Қораев.
ЗАХИРАДАГИЛАР: 12.Роман Абдулов, 5.Асрор Алиқулов, 17.Мирзакамол Камолов, 21.Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 22.Лазиз Убайдуллаев, 25.Ғулом Раҳмонов, 28.Мурод Ражабов.
'
Жамоалар таркиби маълум бўлди
'
"Шўртан" ва "Бунёдкор" ўртасидаги ўйиннинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг