Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - "ҚИЗИЛҚУМ"

07.08.2015. Олий лига, 17-тур. Тошкент. "Жар" стадиони. Соат 19:00

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
ҒАЛАБА МУБОРАК, АЗИЗЛАР!
'
Ўйин тугади. "Бунёдкор" - "Қизилқум" 2:1
90+2'
Сато рақибдан тўпни олиб қўйиб, бир футболчини ёш болаларча алдаб ўтди. Лекин у бирга-бир вазиятда тўпни дарвозабонга хадя қилди.
90+1'
Сатодан тўпни қабул қилиб олган Ҳамдамов ўткир бурчакдан дарвоза томон зарба берди. Жабборов тўпни эгаллаб олди.
90'
+3 Иккинчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
89'
Анвар Ражабов Майдонга тушди.
89'
Элдор Шомуродов Майдонни тарк этди.
78'
Акрамжон Комилов Акрамжон Комилов рақиб футболчисини қўполлик билан тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.
76'
Бугунги учрашувни бевосита стадионда 1068 нафар мухлис кузатиб бормоқда.
75'
Бобуржон Искандаров Майдонга тушди.
75'
Баҳриддин Ваҳобов Майдонни тарк этди.
71'
Сарвар Холматов Майдонга тушди.
71'
Ғайрат Жумаев Майдонни тарк этди.
70'
Воҳид Шодиев ва Акмал Рустамов Бир-бирларига нисбатан спортчиларга хос бўлмаган муносабатда бўлганликлари учун Шодиев ва Рустамов огоҳлантирилди.
67'
Комилов чиройли тарзда рақиб дарвозаси томон яқинлашиб келди. Лекин у якуний тўп оширишда ҳаракатларини рақибга сездириб қўйди.
65'
Воҳид Шодиев Майдонга тушди.
65'
Забиҳилло Ўринбоев Майдонни тарк этди.
63'
"Қизилқум" футболчилари кетма-кет икки бор дарвозамиз томон зарба беришди. Биринчисида ҳимоячилар, кейингисида Тўраев тўпни қайтарди.
61'
Милошевичнинг хатосидан сўнг Жўраев ундан тўпни олиб, дарҳол Ваҳобов томон оширди. Комилов яхши ўйнаб, тўпни бурчакка чиқариб юборди.
56'
Достон Абдураҳмоновнинг узоқ масофадан тепган тўпи дарвоза устунига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.
52'
Дилшод Жўраев рақиб футболчисига қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.
51'
"Бунёдкор" қисқа-қисқа паслар оширган ҳолда жуда чиройли ўйин намойиш этмоқда.
'
Ваҳобовда имконият. Баҳриддиннинг 2-3 метрлардан тепган тўпи дарвоза тўсини ёнгинасидан ўтиб кетди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Бунёдкор" 2:1 ҳисобида олдинда бормоқда.
45'
+1 Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.
44'
Достонбек Ҳамдамов Рақиб футболчисига хавфли ўйин кўрсатгани учун Ҳамдамовга огоҳлантириш кўрсатилди.
37'
Ҳамдамовнинг олис масофадан тепган тўпини Жабборов қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.
31'
Ҳамдамов жарима майдончасига кириб бораётган Шомуродовни пайқади ва унга тўпни узатди. Элдор осонлик билан ҳисобни 2:1га келтирди.
31'
Элдор Шомуродов ГООООООООООООЛ!
26'
Ҳамдамов узатган тўпни Шомуродов боши билан дарвозага йўллади. Зарба кучсиз чиққани учун Жабборов осонлик билан тўпни ушлаб олди.
24'
Шомуродов-Сато-Ҳамдамов бу сафар ҳам чиройли комбинация ташкил этишди. Ҳамдамовнинг якуний зарбаси ўхшамади.
19'
Ўринбоев-Сато-Ҳамдамов чиройли ҳужум ташкил этишди. Аммо якунда тўп йўқотилди.
17'
Наврўзбек Алимов ГОЛ! Наврўзбек Алимов ўткир бурчак остида чамаси 23 метрлардан "Бунёдкор" дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни тенглаштирди - 1:1.
09'
Сато марказдан Шомуродовга жуда чиройли пас ташлади. Элдор эса чиройли тарзда, дарвозабон устидан дарвозага тўпни жойлаб қўйди.
08'
Элдор Шомуродов ГООООООООООООООООООЛ!
05'
Дилшод Жўраев Майдонга тушди.
05'
Жовлон Иброҳимов Майдонни тарк этди.
04'
Жовлон Иброҳимов рақиб билан тўқнашувда жароҳатланди. Унга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда.
01'
Ўйин бошланди.
'
"БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
45.Акбар Тўраев
2.Акмал Шораҳмедов
7.Шакер Зуаги (С)
8.Жовлон Иброҳимов
9.Минори Сато
13.Иван Милошевич
17.Достонбек Ҳамдамов
19.Забиҳилло Ўринбоев
22.Рустамжон Ашурматов
39.Элдор Шомуродов

ЗАҲИРАДАГИЛАР:
25.Муроджон Зуҳуров
4.Хайрулла Каримов
5.Дилшод Жўраев
14.Воҳид Шодиев
27.Сардор Собирхўжаев
77.Виктор Карпенко
88.Анвар Ражабов

Бош мураббий: Сергей ЛУШЧАН
48.Акрамжон Комилов
'
“ҚИЗИЛҚУМ” ТАРКИБИ:
1.Эркин Жаббаров
8.Акмал Рустамов
10.Баҳриддин Ваҳобов
20.Ғайрат Жумаев
21.Миржалол Қурбонов
23.Шерали Жўраев
33.Андрей Деркач
44.Наврўзбек Алимов
50. Георгий Квесиешвили
92.Азизбек Усмонов
95.Достон Абдураҳмонов

ЗАҲИРАДАГИЛАР:
22.Артём Макосин
14.Файзулло Қамбаров
24.Асқаржон Муҳиддинов
26.Алишер Холиқов
30.Сарвар Холматов
82.Виктор Клишин

Бош мураббий: Юрий ЛУКИН
'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
'
Соат 19:00да олий лига 17-тури доирасидаги "Бунёдкор" - "Қизилқум" учрашуви бошланади.
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!