Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - "ШЎРТАН"

06.07.2015. Олий лига, 3-тур учрашуви. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. Соат 20:00

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Ўйин тугади. "Бунёдкор" 3-турнинг қолдирилган учрашувида "Шўртан"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
90'
Ғофуров узатган тўпни Шодиев боши билан дарвозага йўллади. Тўп тезлиги секин бўлди. Натижада Жўраев осонлик билан тўпга эга чиқди.
90'
+3 Иккинчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
87'
Сато жудаям ажойиб пас билан Зуагига тўп етказди. Шакер 6-7 метрлардан дарвозани аниқ ишғол қилолмади.
82'
Бекрич уч футболчи қуршовида бўлишига қарамасдан дарвоза томон яқинлашиб келди. Аммо у рақиб тўсиғини ёриб ўта олмади.
78'
Бойматовдан навбатдаги зарба! Зуҳуров эса осонлик билан тўпни эгаллаб олди.
73'
Сардор Собирхўжаев Майдонга тушди.
73'
Жовлон Иброҳимов Майдонни тарк этди.
73'
Суҳроб Бердиев Сатога нисбатан қўпол ўйнаган Бердиев огоҳлантирилди.
72'
Зуагининг жаримадан йўллаган тўпини Жўраев осонлик билан ушлаб олди.
68'
Самир Бекрич Майдонга тушди.
68'
Элдор Шомуродов Майдонни тарк этди.
66'
Бугунги баҳсни "Бунёдкор" стадионида бевосита 522 нафар томошабин кузатиб бормоқда.
60'
Тараннинг яқин масофадан йўллаган зарбасига озгина аниқлик етишмади.
59'
Жамол Отақулов Майдонга тушди.
59'
Мирзакамол Камолов Майдонни тарк этди.
58'
Воҳид Шодиев Майдонга тушди.
58'
Забиҳилло Ўринбоев Майдонни тарк этди.
56'
Асрор Алиқулов Майдонга тушди.
56'
Мурод Ражабов Майдонни тарк этди.
52'
Зуаги ўзи бошлаган ҳужумни Ҳамдамов орқали яна ўзи давом эттириб, чиройли гол билан ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди.
52'
Шакер Зуаги ГООООООООООООООЛ!
50'
Виктор Клишин Майдонга тушди.
50'
Зафар Полвонов Майдонни тарк этди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб 2:0.
45+1'
Тушунарсиз ҳолат. Яна битта тоза гол Нугмонов томонидан ҳисобланмади. Жуда аламли. 2 дақиқа ичида 2та гол бекор қилинди.
45'
"Бунёдкор"нинг тоза голи қанот ҳаками Ришат Нугмонов томонидан инобатга олинмади. Эҳ Ҳамдамов "дубль" қилувди-я!
40'
Бойматов чамаси 35 метрлар узоқликдан Зуҳуровни текшириб кўрмоқчи бўлди. Муроджон ўз ўрнида!
37'
Сатонинг суперпасидан сўнг Ҳамдамов қулай вазиятга чиқарилди. Достонбек ҳаволатиб оширилган тўпни тўхтатмасдан дарвозага жойлаб қўйди - 2:0.
36'
Достонбек Ҳамдамов ГОООООООООООЛ!
31'
Чап қанотдан Сато томонидан узатилган тўпни Шомуродов боши билан "Шўртан" дарвозасига жойлаб, ҳисобни очди - 1:0.
31'
Элдор Шомуродов ГООООООООООООООООООООЛ!
29'
Ғофуров чап қанотдан жуда яхши ҳаракат қилиб, дарвозагача яқинлашиб келди ва тўпни Зуагига узатди. Шакернинг зарбаси ўхшамади.
26'
Бўлим ўрталарига келиб, "Шўртан" футболчилари ҳужумкорликни оширишди.
15'
ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Зуаги ўз фаоллиги эвазига рақиблан тўпни олиб қўйиб, дарҳол Шомуродов томон узатди. Элдор 2-3 метрлардан дарвозага тўпни тўғрилай олмади.
14'
Зуаги узатган тўпни Ўринбоев боши билан "Шўртан" дарвозасига йўллади. Жўраев тўпни эгаллаб олди.
11'
Бу сафар яна Сато тўп оширишда аниқ ўйнай олмади. Ўринбоев томон оширилган тўп йўлига ҳимоячи ғов бўлди.
09'
Сато тўп оширишда бироз тўпни тезроқ тепиб юборди. Акс ҳолда Ҳамдамов қулай вазиятга чиқиб бораётганди.
06'
Ҳозирча жамоалар у қадар тез ўйин кўрсатишмаяпти. Бунинг сабаби об-ҳаво билан боғлиқ бўлса керак.
01'
ДИҚҚАТ!!! Ўйин бошланди.
'
Жамоалар ўйинолди машғулотларини якунлашиб, кийим алмаштириш хонасига кириб кетишди.
'
Бош ҳакам: Рустам Бобомуродов (Навоий)
Қанот ҳакамлари: Ришат Нугмонов (Тошкент), Дониёр Сайлавов (Тошкент)
Заҳира ҳаками: Жасур Муҳторов (Тошкент)
Назоратчи: Игорь Нехочин (Наманган)
'
"ШЎРТАН" ТАРКИБИ:
30.Темур Жўраев
7.Виктор Карпенко (С)
9.Игорь Таран
11.Зафар Полвонов
14.Умар Эшмуродов
17.Мирзакамол Камолов
18.Элдор Бойматов
19.Суҳроб Бердиев
20.Дарко Станоевич
22.Лазиз Убайдуллаев
28.Мурод Ражабов

ЗАҲИРАДАГИЛАР:
1.Элдор Тожибоев
4.Жамол Отақулов
5.Асрор Алиқулов
10.Виктор Клишин
16.Элёр Интизомов
21.Ғуломҳайдар Ғуломов
29.Шерзод Шарипов

Бош мураббий Мухтор ҚУРБОНОВ
'
“БУНЁДКОР” ТАРКИБИ:
25.Муроджон Зуҳуров
2.Акмал Шораҳмедов
4.Хайрулла Каримов (С)
6.Анвар Ғофуров
7.Шакер Зуаги
8.Жовлон Иброхимов
9.Минори Сато
13.Иван Милошевич
17.Достонбек Ҳамдамов
19.Забихилло Ўринбоев
39.Элдор Шомуродов
ЗАҲИРАДАГИЛАР:
1.Павел Бугало
11.Мирзоҳид Ғофуров
14.Воҳид Шодиев
15.Обид Жўрабоев
16.Артём Филипосян
20.Самир Бекрич
27.Сардор Собирхўжаев

Бош мураббий: Сергей ЛУШЧАН
'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
'
Соат 20:00да олий лига 3-турининг қолдирилган баҳси "Бунёдкор" - "Шўртан" учрашуви бошланади.
'
"Бунёдкор" стадионидан репортажимизни бошлаймиз.
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!