Онлайн трансляция

"АНДИЖОН" - "БУНЁДКОР"

20.06.2015. Олий лига, 13-тур. Андижон. "Соғлом авлод" стадиони. 18:30

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Эътиборингиз учун ташаккур!
'
Учрашув якунланди. Ҳисоб 0:2
90+2'
Қарши ҳужум. Шораҳмедов Рашидовни, Сардор эса Ҳамдамовни қулай вазиятга чиқарди. Достонбек бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланди - 0:2.
90+2'
Достонбек Ҳамдамов ГООООООООООООООООЛ!
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
86'
Самир Бекрич Майдонга тушди.
86'
Забиҳило Ўринбоев Майдонни тарк этди.
83'
Расул Раҳмонов кутилмаганда 40 метрлардан дарвоза томон зарба берди. Зуҳуров қийналган ҳолда муштлари билан тўпни уриб юборди.
82'
Аюповнинг зарбаси... Мошнягага қойил қолиш керак. У кўп вазиятларда андижонликларни муқаррар голлардан сақлаб қолмоқда.
80'
Рашидовнинг ҳатти-ҳаракатларига тасанно дейиг керак. У уч рақибни кўрмадим деб, алдаб ўтиб кетяпти.
78'
Шукур Жумабоев Майдонга тушди.
78'
Лочин Солиев Майдонни тарк этди.
77'
Тимур Аюпов Майдонга тушди.
77'
Элдор Шомуродов Майдонни тарк этди.
77'
Яна Рашидов. У уч футболчини алдаб ўтиб, дарвозага зарба берди. Бу сафар Мошняга тўпни ушлаб олди.
76'
Рашидовнинг чамаси 35 метрлардан тепган жарима зарбасини Мошняга бурчакка чиқариб юборди.
75'
Олдинга ўтиб кетаётган Рашидовни қўллари билан ушлаб қолгани учун Раҳмонов огоҳлантирилди.
73'
Абдуллаев ўз тезлиги ҳисобига ҳимоячиларимиздан қочиб кетди. Унинг бирга-бир вазиятдаги якуний зарбасини Зуҳуров қайтарди.
68'
Акмал Шораҳмедов Абдуллаевни қўполлик билан тўхтатиб қолгани учун Акмал Шораҳмедов огоҳлантирилди.
65'
Сардор Рашидов Майдонга тушди.
65'
Сардор Собирхўжаев Майдонни тарк этди.
65'
Ҳамдамов тепган тўпни Мошняга қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.
61'
Абдуллаев узоқ масофадан Зуҳуров қўриқлаётган дарвоза томон зарба берди. Муроджон тўпни қайтаришга эришди.
59'
Шомуродов тўпни Ўринбоев узатди. Забиҳилло дарвоза томон тепган тўпга озгина аниқлик етишмади.
53'
Даврон Турсунов Собирхўжаевнинг оёғига очиқчасига тепган Даврон Турсуновга сариқ карточка кўрсатилди.
51'
Ҳамдамовнинг яқин масофадан тепган тўпини Мошняга қайтарди.
46'
Абдумалик Абдуллаев Майдонга тушди.
46'
Асқар Жадигеров Майдонни тарк этди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:1
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.
43'
"Бунёдкор" футболчиларида кетма-кет вазиятлар бўлмоқда. Аммо уларни самарали якунлашга келганда футболчилардан омад юз ўгирмоқда.
40'
Иқбол Акрамов Майдонга тушди.
40'
Асрор Раҳмонов Майдонни тарк этди.
37'
Собирхўжаев қарши ҳужумда фаол ўйнади ва икки футболчини алдаб ўтиб, Сатони қулай вазиятга чиқарди. Сато вазиятни голга айлантирди.
37'
Минори Сато ГООООООООООООООЛ!
35'
Сатонинг жарима зарбасидан тепган тўпи дарвоза устунига тегиб қайтди.
33'
Рустам Аъзамов бир неча футболчиларни алдаб ўтиб, дарвозамизга зарба берди. Ғофуров тўп йўлига тўғаноқ бўлишга эришди.
31'
Асрор Раҳмонов Сато Минорига нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун Асрор Раҳмонов сариқ карточка ишлаб олди.
30'
Ғофуровнинг фаоллигидан сўнг Ҳамдамов қулай вазиятга чиқарилди. Аммо Достонбек чамаси 10-12 метрлардан дарвозани ишғол қилолмади.
26'
Бурчакдан оширилган тўпни Шомуродов боши билан дарвозага йўллади. Мошняга ўз ўрнида.
22'
Шомуродов рақибдан тўпни олиб қўйиб, дарвозага зарба берди. Ноаниқ.
19'
Шораҳмедовнинг ўнг қанотдан оширган пасини Ўринбоев дарвозага боши билан тўғрилади. Мошняга катта қийинчилик тўпни бурчакка чиқариб юборди.
15'
Сато Минори жароҳат олди. Унга шифокорлар ёрдам кўрсатишяпти.
12'
Гусейнов тўпни Шораҳмедовга олдириб қўйди. Бироқ Акмал шерикларига якуний тўпни оширишда аниқ ўйнай олмади.
09'
Шораҳмедов узатган тўпдан сўнг Ҳамдамов яна дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқди. Аммо бу сафар у "офсайд"да қолди.
08'
Ғофуровнинг пасидан сўнг Ҳамдамов ўткир бурчакдан қулай вазиятга чиқди. Аммо Достонбекнинг якуний зарбаси яхши чиқмади.
06'
Ҳамдамов, Шомуродов ва Ўринбоев учлиги ҳозирча жуда фаол ўйин кўрсатишмоқда.
03'
Хавфли вазият!!! Сатонинг кутилмаган кучли зарбасини Мошняга катта қийинчилик билан қайтарди.
03'
Ҳозирча андижонликлар тўпни ўз жарима майдончалари яқинида бир-бирларига оширишган ҳолда сақлаб туришибди.
01'
ДИҚҚАТ! Ўйин бошланди.
'
Жамоалар ва учрашув ҳакамлари майдонга чиқиб келишмоқда.
'
Ҳакамлар назоратчиси: Вячеслав Валицкий
Учрашув комиссари: Владимир Штерн
'
ҲАКАМЛАР: Бахтиёр Намозов (Тошкент), Равиль Шояҳметов (Тошкент), Владлен Лушин (Гулистон), Дмитрий Пислегин (Тошкент)
'
"БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
25.Муроджон Зуҳуров
2.Акмал Шораҳмедов
4.Хайрулла Каримов (С)
6.Анвар Ғофуров
8.Жовлон Иброҳимов
9.Минори Сато
13.Иван Милошевич
17.Достонбек Ҳамдамов
19.Забиҳилло Ўринбоев
27.Сардор Собирхўжаев
39.Элдор Шомуродов

ЗАҲИРАДАГИЛАР:
45.Акбар Тўраев
10.Анвар Бердиев
15.Обид Жўрабоев
16.Артём Филипосян
20.Самир Бекрич
21.Сардор Рашидов
40.Темур Аюпов

Бош мураббий: Сергей ЛУШЧАН
'
"АНДИЖОН" ТАРКИБИ:
12.Геннадий Мошняга
3.Даврон Турсунов
4.Раҳим Қодиров
7.Асқар Жадигеров
9.Лочин Солиев
10.Предраг Вуйович
17.Тимур Васильев
18.Рустам Аъзамов
21.Жавлон Гусейнов
28.Расул Раҳмонов (С)
55.Асрор Раҳмонов

ЗАҲИРАДАГИЛАР:
1.Элдор Исабоев
8.Шукур Жумабоев
11.Абдумалик Абдуллаев
19.Дониёр Усмонов
22.Иқбол Акрамов
33.Умирилло Рамазонов
70.Фарруҳ Шотурсунов

Бош мураббий: Эдгар ГЕСС
'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
'
Соат 18:30да олий лига 13-тури доирасидаги "Андижон" - "Бунёдкор" учрашуви бошланади.
'
Андижондаги "Соғлом авлод" стадионидан репортажимизни бошлаймиз.
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!