Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - "ДИНАМО"

23.05.2015. Олий лига, 10-тур. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. Соат 19:00

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Ўйин тугади. "Бунёдкор" - "Динамо" 1:0
90+2'
Чипев узатган тўпни Шарофутдинов боши билан дарвозага йўллади. Тўп йўлига Ғофуров тўғаноқ бўлди.
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
90'
"Динамо"нинг хавфли қарши ҳужуми. Зокировнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ.
86'
Фирдавс Абдусалимов Майдонга тушди.
86'
Ислом Шарипов Майдонни тарк этди.
84'
Ҳозиргача қоида бузиш бўйича ҳисоб 14/14
83'
Шундоққина жарима майдончаси чизиғи ёнгинасидан Сатони рақиб футболчилари чалиб йиқитишди. Жарима зарбаси.
81'
Анвар Бердиев Майдонга тушди.
81'
Темур Аюпов Майдонни тарк этди.
77'
Рашидов тўпни Сатога узатиб ўзи очилди. Япониялик футболчи дарҳол тўпни Сардорга қайтарди. Рашидов охиста, бурама зарбаси билан гол урди.
77'
Сардор Рашидов ГОООООООООООООООООООООЛ!
75'
Чипев оширган тўпни Зокиров дарвозага тўғрилади. Зуҳуров тўпни аранг тўсиб қолди.
72'
"Бунёдкор" - "Динамо" учрашувини кузатиш учун "Бунёдкор" стадионига 1080 нафар мухлис ташриф буюрган.
72'
Рашидов ўнг қанотдан марказ томон кириб борди ва зарба берди. Озгина аниқлик етишмади.
70'
Шакер Зуаги Рақиб жарима майдончаси ичида симуляция ишлатгани учун Шакер Зуаги огоҳлантирилди.
70'
Собирхўжаев жуда чиройли ҳаракат қилиб Зуагини бирга-бир вазиятга чиқарди. Шакернинг зарбасини Мельничук маҳорат билан қайтарди.
68'
Тимур Шарипов Майдонга тушди.
68'
Жасур Азимов Майдонни тарк этди.
67'
Ислом Шарипов Майдонга тушди.
67'
Маъруфжон Муродов Майдонни тарк этди.
66'
Сардор Собирхўжаевнинг узоқ масофадан тепган тўпи дарвоза тўсини ёнгинасидан ўтиб кетди.
65'
Зуаги Рашидовни қулай вазиятга чиқарди. Рашидов тепган тўпни Мельничук тўсиб қолди.
64'
Чипевнинг кучли зарбасини Зуҳуров қийинчилик билан эгаллаб олди.
61'
Жўрабоевнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Мельничук катта қийинчилик билан қайтарди.
60'
"Бунёдкор" ва "Динамо" жамоалари ўртасидаги баҳснинг иккинчи бўлими ҳужумкор руҳда ўтмоқда.
54'
Собирхўжаевнинг зарбасига аниқлик етишмади.
47'
Агалиевнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси хавли чиқди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча 0:0
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.
45'
Рашидов тўпни шеригига узатаётган паллада Холмуродов тўпни қўли билан ўйнади. Орадаги масофа яқин бўлганлиги боис Қодиров пенальти бермади.
42'
Фомин ҳисобни очиши мумкин эди. Унинг яқин масофадан берган зарбаси дарвоса тўсини ёнгинасидан ўтиб кетди.
40'
Чипевнинг бу сафарги жаримадан тепган тўпи ҳам Зуҳуровга ташвиш туғдирди. Муроджон тўпни муштлари билан уриб юборди.
38'
"Бунёдкор" ва "Динамо"нинг ҳеч бир футболчисида фаоллик сезилмаяпти. Дарвозалар олдида ҳам айтарли хавфли вазият кўрмаяпмиз.
32'
"Динамо"нинг кам сонли ҳужумларидан бири. Азиз Ибрагимовнинг зарбаси ноаниқ чиқди.
29'
Минори Сато жуда чиройли тарзда рақиб жарима майдончасига кириб бораётганди. Афсуски, Темур Аюпов унга кутилмаганда ҳалал бериб қолди.
21'
Зуаги ва Аюпов "девор" услубида рақиб жарима майдончасига кириб боришаётганди. Ҳимоячилар қўполлик ишлатишди. Жарима зарбаси.
16'
Ҳимоячилардан қайтган тўпга Николай Чипев зарба берди. Хавфли, лекин ноаниқ.
13'
Рашидов уч футболчидан ўтиб кетиб, дарвоза томон зарба берди. Бироқ ноаниқ.
12'
Аюповда имконият! Темур чамаси 7-8 метрлардан дарвозани аниқ ишғол қилолмади.
11'
Шораҳмедов-Зуаги тандеми ўнг қанотдан чиройли ҳужум ташкил этишди. Афсуски, сўнгги лаҳзада Холмуродов тўпни узоқлаштирди.
09'
Рашидовнинг жарима зарбасидан йўллаган кучли зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.
08'
"Динамо"нинг стандарт вазиятидан тепган тўпи хавфли кўриниш олди. Футболчилар устидан ошиб ўтган тўпни Зуҳуров тўпни эгаллаб олди.
05'
Отабек Зокировнинг чамаси 28 метрлар узоқликдан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
02'
Сато чап қанотдан олдинга ўтди. Бироқ уни динамочилар қўполлик билан тўхтатиб қолишди.
01'
ДИҚҚАТ! Ўйин бошланди.
'
ҲАКАМЛАР: Зокир Қодиров (Навоий), Андрей Снетков (Янгийўл), Санжар Шоюсупов (Тошкент), Элёр Турсунов (Бухоро)
'
"БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
25.Муроджон Зухуров
2.Акмал Шораҳмедов
4.Хайрулла Каримов (С)
6.Анвар Ғофуров
7.Шакер Зуаги
8.Жовлон Иброҳимов
9.Минори Сато
15.Обид Жўрабоев
21.Сардор Рашидов
27.Сардор Собирхўжаев
40.Темур Аюпов

ЗАҲИРАДАГИЛАР:
45.Акбар Тўраев
10.Анвар Бердиев
11.Мирзоҳид Ғофуров
13.Иван Милошевич
20.Самир Бекрич
28.Эргаш Исмоилов
34.Владислав Нуриев

Бош мураббий: Сергей ЛУШЧАН
'
“ДИНАМО” ТАРКИБИ:
27.Андрей Мельничук
5.Ильдар Маматказин
6.Максимилян Фомин
7.Отабек Зокиров
10.Азиз Ибрагимов
16.Акмал Холмуродов
17.Жасур Азимов
26.Комил Шарофутдинов
29.Маъруфжон Муродов
33.Николай Чипев
55.Аваз Агалиев
ЗАҲИРАДАГИЛАР:
25.Мухиддин Худоёров
4.Бунёд Исроилов
9.Павел Смоляченко
19.Ислом Шарипов
22.Муроджон Тўйчибоев
23.Тимур Шарипов
95.Фирдавс Абдусалимов

Бош мураббий: Тачмурод АГАМУРОДОВ
'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
'
Ҳозирда ҳар иккала жамоа аъзолари ўйинолдидан сўнгги машғулотларини олиб боришмоқда.
'
Соат 19:00да олий лига 10-тури доирасидаги "Бунёдкор" - "Динамо" учрашуви бошланади.
'
"Бунёдкор" стадионидан репортажимизни бошлаймиз.
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!