Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - "НЕФТЧИ"

02.05.2015. Олий лига, 7-тур. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. Соат 18:00

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Эътиборингиз учун раҳмат!
'
Ўйин тугади. "Бунёдкор" ўз майдонида "Нефтчи"га 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди.
90+1'
Аббосбек Махсталиев Обид Жўрабоевга нисбатан қўпол ўйин кўрсатгани учун Аббосбек Махсталиев огоҳлантирилди.
90'
+5 Иккинчи бўлимга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.
85'
Мухсинжон Убайдуллаев Майдонга тушди.
85'
Бахтиёр Ёқубов Майдонни тарк этди.
82'
Воҳид Шодиев Аббосбек Махсталиевга нисбатан тажоввузкор ҳаракат қилгани уун Воҳид Шодиевга қизил карточка кўрсатилди.
80'
Элдор Шомуродов Майдонга тушди.
80'
Достонбек Ҳамдамов Майдонни тарк этди.
79'
Бугунги баҳсни "Бунёдкор" стадионида 2511 нафар мухлис кузатиб бормоқда.
78'
Мансуржон Саидов Рашидовга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун Мансуржон Саидов огоҳлантирилди.
76'
Яна "Нефтчи" дарвозасига зарба ва яна Аюповнинг зарбаси. Черемисин тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
72'
"Бунёдкор" қанотлардан ҳам, марказдан ҳам ҳужум қилиб "Нефтчи" ҳимоясини ёриб ўтолмаяпти.
66'
Охирги дақиқалар жуда шиддатли ҳужумларга бой тарзда ўтмоқда.
62'
Муродбек Бобожонов Майдонга тушди.
62'
Рўзимбой Аҳмедов Майдонни тарк этди.
60'
Рашидовнинг супер зарбасини Черемисин чиройли сейв билан тўпни қайтарди.
59'
Шукурали Пўлатов Тўпни қўли билан ўйнаганлиги учун Шукурали Пўлатов огоҳлантирилди.
58'
Кетма-кет ҳужумлар... "Нефтчи" ҳимоячилари ҳозирча бехато ўйнашмоқда.
54'
Қандай вазият! Аюповнинг зарбасини тўсин, Рашидовнинг тепган тўпини ҳимоячилар қайтаришди.
52'
Хайрулла Каримов Майдонга тушди.
52'
Акмал Шораҳмедов Майдонни тарк этди.
50'
Меҳмонов ҳам хатоликка йўл қўйди. Бироқ Рашидов унинг хатосидан фойдалана олмади.
49'
Яна Аҳмедовда қулай вазият. Рўзимбойнинг зарбасини Тўраев қайтаришга эришди.
48'
Рашидовнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Черемисин эгаллаб олди.
47'
Хавфли вазият!!! Аҳмедов тўпни олиб қўйди ва дарҳол олдинга ўтди. Унинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.
46'
Темур Аюпов Майдонга тушди.
46'
Мирзоҳид Ғофуров Майдонни тарк этди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб - 0:1.
41'
"Бунёдкор" аъзолари кетма-кет ҳужумда. Бироқ тошкентликлар "Нефтчи" дарвозаси яқинида аниқ ўйнай олишмаяпти.
38'
Мирзохид Ғофуров пасидан сўнг Шодиев тўпни дарвозага тепди. Тўп дарвозас устунига тегиб қайтди.
37'
Рашидов рақиб жарима майдончасига ёриб кирди ва шерикларига тўпни узатди. Бироқ "Нефтчи"нинг зич ҳимоячи тўпни қайтарди.
34'
Комбинацион ҳужумни Шораҳмедов чап оёғидаги зарба билан якунлади. Тўпга озгина аниқлик етишмади.
30'
Рашидов узатган тўпни ҳимоячилар қайтаришди. Такрорий зарбани Сато йўллади. Бу сафар ҳам ҳимоячилар тўп йўлига тўғаноқ бўлишди.
27'
Пўлатов узоқ масофадан Тўраев қўриқлаётган дарвоза томон зарба йўллади. Ноаниқ.
22'
Рўзимбой Аҳмедов Пенальтини Рўзимбой Аҳмедов аниқ амалга ошириб, "Нефтчи"ни олдинга олиб чиқди.
21'
Дилёрбек Эрматов Пенальти! Шораҳмедов ва Эрматов тўп учун курашишди. Елкалар жангида Дилёрбек йиқилиб тушди. Коваленко пенальти белгилади.
19'
Шодиев кутилмаганда чамаси 28 метрлар узоқликдан дарвоза томон зарба берди. Тўп дарвоза устуни енгинасидан ўтиб кетди.
15'
"Бунёдкор" тўпни ўзида сақлаган ҳолда ўйинни тўлиқ назорат қилмоқла. "Нефтчи" ҳозирча қарши ҳужумда пайт пойлаяпти.
12'
Минори Сато Ҳакам хуштаги чалинмасидан жарима зарбасини амалга оширгани учун Минори Сато огоҳлантирилди.
11'
Дилёрбек Эрматов Акмал Шораҳмедовни очиқчасига тепиб йиқитгани учун Дилёрбек Эрматов огоҳлантирилди.
09'
"Бунёдкор" позицион ҳужумга ўтди. Шораҳмедов томонидан оширилган тўп кутилган нутага, Ғофуровга етиб келмади.
07'
Шодиев-Рашидов комбинацияси жуда чиройли чиқди. Биров Сардор тўпни рақибга олдириб қўйди.
04'
Пўлатов тўп учун курашда Шодиевга нисбатан ўйин қоидасини бузди.
02'
"Қалдирғочлар" яна ҳужумга ўтишди. Бироқ Рашидов ўйиндан ташқари ҳолатга тушиб қолди.
01'
"Бунёдкор" ҳужумга ўтди. Бироқ ҳимоячи Меҳмонов Шодиевга имкон бермади.
01'
Диққат! Ўйин бошланди.
'
ҲАКАМЛАР:
Бош ҳакам: Валентин Коваленко (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Алишер Усмонов (Тошкент), Артём Калинин (Қашқадарё)
Захира ҳаками: Шохрух Қаюмов (Жиззах)
Назоратчи: Сардор Нажафалиев (Тошкент)
Комиссар: Фарҳод Магаметов (Тошкент)
'
“НЕФТЧИ” ТАРКИБИ:
30.Евгений Черемисин
3.Шукурали Пўлатов
6.Бахтиёржон Ёқубов
7.Мансуржон Саидов
18.Жавохирбек Расулов
20.Дилёрбек Эрматов
22.Рўзимбой Аҳмедов
32.Жаҳонгир Меҳмонов
33.Сардор Раҳмонов
38.Аббосбек Махсталиев
44.Умиджон Қодиров

ЗАХИРАДАГИЛАР:
1.Сергей Смородин
4.Ойбек Нурбоев
8.Акмал Холматов
9.Шерзод Ҳакимов
10.Муродбек Бобожонов
21.Мухсинжон Убайдуллаев
28.Абдуллоҳ Олимов
Бош мураббий: Мурод ИСМОИЛОВ
'
“БУНЁДКОР” ТАРКИБИ:
45.Акбар Тўраев
2.Акмал Шораҳмедов
6.Анвар Ғофуров
9.Минори Сато
11.Мирзоҳид Ғофуров
14.Воҳид Шодиев
15.Обид Жўрабоев
16.Артём Филипосян
17.Достонбек Ҳамдамов
21.Сардор Рашидов
27.Сардор Собирхўжаев
ЗАХИРАДАГИЛАР:
1.Павел Бугало
4.Хайрулла Каримов
8.Жавлон Иброхимов
20.Самир Бекрич
39.Элдор Шомуродов
40.Темур Аюпов
48.Акрамжон Комилов

Бош мураббий: Сергей ЛУШЧАН
'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
'
Соат 18:00да стадионимизда олий лига 7-тури доирасидаги "Бунёдкор" - "Нефтчи" учрашуви бошланади.
'
"Бунёдкор" стадионидан репортажимизни бошлаймиз.
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!