Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - "АЛ-НАСР"

22.04.2015. Осиё Чемпионлар лигаси, "А" гуруҳи, 5-тур. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. Соат 19:00

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

90+6'
Учрашув якунланди
90+5'
Мержеевскининг хавфли зарбасини Акбар Тўраев қайтариб қолди.
90'
Учрашувнинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.
89'
Достон Ҳамдамов қоида бузди.
88'
Абдуллоҳ Маду Абдуллоҳ Маду Алшеҳрини ўрнига майдонга тушди.
87'
Муҳаммад Саҳлави Саҳлави қоидани бузди ва сариқ карточка олди.
86'
"Ал-Наср" 3 киши бўлиб ҳужумга ўтди, аммо улар бир-бирини тушунмагани сабаб гол ура олишмади.
83'
Сардор Рашидов яна бир бор тўпни гавдаси билан ўзига тўғирлаб зарба берди. Рақиб дарвозабонидан сейв.
81'
Ҳайрулла Каримов Ҳайрулла Каримов рақибга қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.
78'
Воҳид Шодиев жарима майдончасига ерлатиб тўпни ташлаб берди, аммо жамоадошлари бу тўпга қарши чиқмади.
76'
Ҳайрулла Каримов ҳужумда рақибга қўполлик ишлатди.
73'
Ўйин тўхтатилган. Дарвозабонга шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатяпти.
72'
Анвар Ғофуров Анвар Ғофуров иккинчи сариқ карточкадан сўнг майдондан четлатилди.
69'
Сардор Рашидовнинг йўллаган зарбаси ноаниқ.
67'
Муҳаммад Саҳлави Вила ўрнига Саҳлави майдонга тушди.
63'
Воҳид Шодиев Воҳид Шодиев Тимур Аюповни ўрнига майдонга тушди.
60'
Рашидовнинг хавфли зарбасини дарвозабон бир амллаб қайтарди.
59'
Ал Жебрин Алжебрин "Бунёдкор" футболчисига қўполлик ишлатди ва "қалдирғочлар"да гол уриш учун ажойиб имконият пайдо бўлди.
56'
Эстоянофф Алраҳеб ўрнига майдонга Фабиан Эстоянофф тушди.
55'
Достон Ҳамдамов Самир Бекрич ўрнига Достон Ҳамдамов учрашувга қўшилди.
51'
Сардор Рашидов гавдаси билан тўпни ўзига тўғирлаб, яна дарвоза томон зарба берди. Ал Энази тўпни илиб олаётганда жароҳат олган кўринади.
50'
Тимур Аюпов чап оёғи билан рақиб дарвозасини нишонга олди ва тўп дарвоза тўсинига тегди.
46'
Сардор Рашидов Сардор Рашидов Элдор Шомуродов ўрнига майдонга тушди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
45'
Биринчи бўлим якунланди! Ҳисоб 0:1
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
44'
Элдор Шомуродов бошини шикастлаб олган кўринади. Унга майдон ташқарисида шифокорлар ёрдам кўрсатишяпти.
41'
"Қалдирғочлар"нинг ҳужумлари ҳозирча бесамар якун топмоқда.
39'
Сато Минори узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди. Чап оёқ билан берилган зарба ноаниқ.
37'
Шая чап қанотдан жарима майдончасидаги жамоадошига тўпни етказиб берди, Виланинг зарбаси ноаниқ.
36'
Обид Жўрабоев узоқ масофадан рақиб дарвозасини нишонга олишга уриниб кўрди. Ноаниқ.
33'
Адриан Миержеевски ГОЛ! Адриан Миержежевски ўз жамоасининг комбинацион ҳужумини чап оёғида берган зарбаси билан якунлади.
28'
Темур Аюповнинг бош билан берган зарбасини рақиб дарвозабони бир амаллаб қайтариб қолди.
27'
Анвар Ғофуров ўз жарима майдончаси яқинида рақиб футболчисига қўполлик ишлатди.
24'
Ҳайрулла Каримов рақиб қарши ҳужумга ўтиб кетишига йўл қўймади.
23'
Ҳаммаси жойида, Акбар Тўраев соппа-соғ.
22'
Акбар Тўраев рақибнинг ҳаволатиб етказган тўпини уриб юбораётиб майдонга ноқулай йиқилди. Учрашув тўхтатилди.
21'
Милошевич Шаянинг кучли зарбасини танаси билан қайтариб қолди.
19'
"Ал-Наср" футболчилари қанотлардан ҳужумга ўтишга уринмоқда, аммо "қалдирғочлар" ҳимоячилари бунга йўл қўймаяпти.
16'
Обид Жўрабоев ўнг қанот яқинида рақибга нисбатан қўполлик ишлатди. Ўйинга киритилган стандартда Вила офсайдда қолиб кетди.
14'
Армандо Вила Армандо Вила ҳакамга эътироз билдиргани учун сариқ карточка билан жазоланди.
13'
Бекрич Элдор Шомуродов рақибдан олиб қўйган тўпга чап оёғи билан зарба берди. Бу сафар ҳам ноаниқ.
12'
Бекричнинг дарвозадан 26 метр узоқликдан йўллаган зарбаси ноаниқ.
9'
"Ал-Наср" футболчиси майдон марказида Бекрични тўхтатиб қолди. Қоидабузарлик.
7'
Мезбонлар ўйлаган ҳужум бурчак тўпи билан якунланди. Самио Бекрич тўпни юқоридан етказиб берди, аммо яна ҳимоячилар ҳужумни бартараф этди
5'
"Бунёдкор" алдамчи ҳаракатлар билан тўпга зарба берди. Обид Жўрабоевнинг йўллаган зарбаси ўз жамоадошига тегди ва ўйиндан ташқари ҳолат.
4'
Шараҳили ўз дарвозасидан 25-30 метр узоқликда Минорини тўхтатиб қолди. Қулай стандарт вазият.
2'
Сато ўнг қанотдан жарима майдончасига тўпни ташлаб берди, аммо меҳмон жамоа ҳимоячилари хавфни бартараф этди.
1'
Учрашув бошланди.
'
ҲАКАМЛАР ГУРУҲИ:
Рефери: Лиу Квок Ман (Гонгконг)
Рефери ассистенти 1: Ченг Ои Чо (Гонгконг)
Рефери ассистенти 2: Лам Най Кей Сам (Гонгконг)
Тўртинчи ҳакам: Рован Арумуган (Хиндистон)
Ҳакамлар эксперти: Омар Муса Ҳалаф Абу Лоум (Иордания)
Учрашув комиссари: Жаргал Сухбатар (Мўғилистон)
'
“АЛ-НАСР” ТАРКИБИ:
22.Абдуллоҳ Ал-Энази
2.Муҳаммад Ҳасан
4.Омар Иброхим
7.Армандо Вила (Эквадор)
8.Яҳё Ал-Сеҳри
12.Ҳалид Ал-Ғамди
16.Абдулазиз Ал-Жебрин
24.Хусайн Сулаймони (С)
26.Шая Шараҳли
86.Адриан Миержеевски (Польша)
99.Ҳассан Ал-Раҳеб

ЗАХИРАДАГИЛАР:
32.Хусайн Шаиан
3.Абдуллоҳ Маду
5.Иброхим Ал-Давсари
6.Аҳмад Аббос
10.Муҳаммад Ал-Саҳлави
11.Фабиан Эстоянофф (Уругвай)
29.Мусаб Ал-Отаиби


Бош мураббий: Хорхе да СИЛЬВА
'
“БУНЁДКОР” ТАРКИБИ:
45.Акбар Тўраев
4.Хайрулла Каримов (С)
6.Анвар Ғофуров
9.Минори Сато (Япония)
11.Мирзохид Ғофуров
13.Иван Милошевич (Сербия)
15.Обид Жўрабоев
20.Самир Бекрич (Босния)
27.Сардор Собирхўжаев
39.Элдор Шомуродов
40.Темур Аюпов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
1.Павел Бугало
8.Жовлон Иброхимов
14.Вохид Шодиев
16.Артём Филипосян
17.Достонбек Ҳамдамов
21.Сардор Рашидов
48.Акрамжон Комилов


Бош мураббий: Сергей ЛУШАН
'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
'
Яна бир неча дақиқалардан сўнг Осиё Чемпионлар лигаси "А" гуруҳи 5-тури доирасидаги "Бунёдкор" - "Ал-Наср" учрашуви бошланади.
'
"Бунёдкор" стадионидан репортажимизни бошлаймиз.
'
Ассалому алайкум ыадрли футбол мухлислари!