Онлайн трансляция

"ЛАХВИЯ" - "БУНЁДКОР"

08.04.2015. Осиё Чемпионлар лигаси, "А" гуруҳи. 4-тур. Доҳа. "Абдуллоҳ бин Ҳалифа" стадиони. Соат 18:30

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

90+1'
Учрашув якунланди! "Лахвия" - "Бунёдкор" 1:0
89'
"Бунёдкор" вакиллари катта куч билан ҳужумга ўтишмоқда
88'
Исмоил Муҳаммаднинг кучли ва аниқ зарбасидан сўнг яна ўша Акбар Тўраев тўпни қайтарди!
86'
Жарима зарбаси жонли деворга тегиб қайтди
85'
Хайрулла Каримов Нам Таэ Хини йиқитди, ҳакам жарима тўпи белгилади ва Каримовни кечирди
82'
Нам Таэ Хи жарима майдони ичидан туриб кучли зарба берди, Тўраев жамоани муқаррар голдан қутқарди!
78'
Себастян Сория икки метрдан дарвозага ноаниқ зарба берди!
75'
Тимур Аюпов майдонга тушди
75'
Достон Ҳамдамов майдонни тарк этди
73'
Қатарликлар қарши ҳужумларда жуда хавфли...Бу сафар Нам Таэ Хи ҳимоячилардан қочиб кетди, Тўраев пасни тўхтатиб қолди
72'
Бурчак тўпидан сўнг Сория боши билан дарвозага зарба берди, ноаниқ!
71'
Сориянинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасидан сўнг Акбар Тўраев тўпни қайтарди!
68'
"Лахвия"нинг қарши ҳужуми. Вайсс жарима майдонига кириб бориб зарба берди, Тўраев тўпни ушлаб олди
66'
"Бунёдкор" ҳужумкорликни оширди, лекин аниқ ва кучли зарба йўқ...
64'
Ҳамдамовнинг кучли зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди, қайтган тўпни Жўрабоев дарвозага йўллади, бу сафар тўп Ҳамдамовга тегиб қайтди...
62'
Исмоил Муҳаммад майдонга тушди
62'
Юсуф Мсакни майдонни тарк этди
60'
Хайрулла Каримов огоҳлантирилди
59'
Вайсс жарима майдони ичига кириб бориб тўпни шерикларига узатди, ҳимоячиларимиз ўз ўринларида...
56'
Хавфли вазият! Сория ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, Мсакни боши билан яқин масофадан дарвозага зарба берди, Акбар Тўраев тўпни қайтарди!
53'
Забиҳилло Ўринбоев майдонга тушди
53'
Воҳид Шодиев майдонни тарк этди
52'
РАШИДОВ! Жарима майдони ёнидан тўпни чап оёғи билан дарвозага йўллади, ноаниқ!
51'
Қатарликлар тўпни ўзларида сақлаб туриб ҳужумга ўтишга уринишмоқда. Аммо ҳужум жарима майдонига етиб бормаяпти
47'
Зарба! Рашидов жарима тўпини амалга оширди, унинг зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди!
46'
Иккинчи бўлим бошланди
46'
Сардор Собирхўжаев майдонга тушди
46'
Самир Бекрич майдонни тарк этди
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча 1:0 "Лахвия" олдинда
45+1'
Бекричнинг зарбаси ноаниқ кетди
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
45'
Акмал Шораҳмедов огоҳлантирилди
44'
Уч нафар ҳимоячидан қочиб кетган Вайсс жарима майдони ичида тўпни Акбар Тўраев қўриқлаётган дарвозанинг узоқ бурчагига йўллади - 1:0.
43'
Владимир Вайсс ГОЛ! 1:0. Владимир Вайсс!
40'
Бурчак тўпидан сўнг тўп Сориянинг қўлига тегди, бу ҳолатда жарима майдони ичида кузатилди, ҳакам бу сафар ҳам пенальти белгилашга асос йўқ деб ҳисоблади
39'
РАШИДОВ! 25 метрлардан белгиланган жарима тўпини Сардор дарвозага аниқ йўллади, Клод Амин тўпни қийинчилик билан қайтарди!
38'
Нам Таэ Хининг жарима майдонига узатган тўпини Мсакни боши билан дарвозага йўллади, Акбар Тўраев тўпни қайтарди
37'
Муҳаммад Тресорга нисбатан ишлатилган қўполлик учун мезбонлар жарима тўпига эга бўлишди.
36'
Бекричнинг 30 метрлардан йўллаган зарбаси дарвозага борди, дарвозабон ўз ўрнида!
35'
Зуаги рақиб жарима майдони томон борди, рақиблар уни йиқитишга мажбур бўлишди
33'
Вайсс жарима тўпини амалга оширди, жонли девордан қайтган тўпни Луиз Сеара дарвозага йўллади, Филипосянга теккан тўп сал қолса дарвозадан ўрин оларди...
30'
Вайсс ва Нам Таэ Хи қисқа паслар билан жарима майдони ичига кириб келди, Филипосян ва Хайрулла Каримов зарба беришга имкон беришмади
28'
Қатарликлар ҳужумни асосан жарима майдони ёнига қадар ташкил этишмоқда ундан уёғига нотўғри пас туфайли ҳужум тўхтамоқда
24'
Рашидовнинг пасидан сўнг Достон Ҳамдамов дарвозага зарба берди, тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди!
20'
Обид Жўрабоевга шифокорлар ёрдам кўрсатишди ҳаммаси жойида ўйин давом этади
19'
Ўйин темпи бироз пастроқ, жамоалар асосан тўпни майдон марказида ушлаб туришибди. Хавфли ҳужумлар кам
16'
Зарба! Рашидов ўнг қанотдан жарима майдонига кириб бориб ҳимоячини чалғитиб зарба берди, ноаниқ!
14'
Вайсс анчагина фаол ўйнамоқда. Ҳимоячиларни сергак туришларига сабаб бўлмоқда
12'
Владимир Вайсс жарима майдонимиз ичига кириб борди ва йиқилди, бош ҳакам бу вазиятда ҳам пенальти йўқлигини кўрсатди
10'
Тўп назорати вакилларимизда, аммо ҳужум ҳали йўқ.
8'
Юсуф Мсакни жарима майдони ичига кириб келди ва йиқилиб тушди, Хайрулла Каримов унга тегмаганди ҳам. Ҳакам вазиятнинг ёнгинасида эди ва пенальти йўқлигини кўрсатди
6'
Сория ўнг қанотдан жарима майдонига кириб бориб тўпни жарима майдонига узатди, ноаниқ пас. Кейинги тўп узатишни Акбар Тўраев ушлаб олди
5'
Лаудруп ҳам Лушан ҳам майдон четида туриб ўз шогирдларига кўрсатма бериб туришибди
3'
Самир Бекрич чамаси 30 метрлардан кучли зарба берди, ноаниқ!
2'
Филипосян олдинга ўтаётган Сорияни йиқитди. Қатарликлар жарима тўпини тезда ўйинга киритишди
1'
Учрашув бошланди!
'
Айни пайтда жамоалар ўйинолди чигалёзди машғулотларини олиб боришмоқда
'
ҲАКАМЛАР: Абдуллоҳ Ал-Ҳилоли (Уммон), Ҳамид Ал-Маяҳи (Уммон), Муҳаммад Абдуллоҳ Муборак (Уммон), Мазарю Омар Муборак (Уммон)

НАЗОРАТЧИ: Хидоят Момбени (Эрон)
КОМИССАР: Кемел Токабаев (Қирғизистон)
'
"БУНЁДКОР": 45.Акбар Тўраев, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Хайрулла Каримов, 7.Шакер Зуаги, 9.Сато Минори, 14.Воҳид Шодиев, 15.Обид Жўрабоев, 16.Артём Филипосян, 17.Достон Ҳамдамов, 20.Самир Бекрич, 21.Сардор Рашидов.

ЗАХИРАДАГИЛАР: 25.Мурод Зуҳуров, 6.Анвар Ғофуров, 11.Мирзоҳид Ғофуров, 19.Забиҳилло Ўринбоев, 27.Сардор Собирхўжаев, 40.Тимур Аюпов.
'
"ЛАХВИЯ": 40.Клод Амин, 2.Муҳаммад Муса, 4.Чико Флорес, 7.Холид Муфта, 8.Луиз Сеара, 10.Нам Таэ Хи, 12.Карим Будиаф, 14.Муҳаммад Тресор, 23.Себастьян Сория, 26.Юсуф Мсакни, 79.Владимир Вайсс.

ЗАХИРАДАГИЛАР: 90.Иванилдо, 5.Муҳаммад Разоқ, 6.Даме Траоре, 9.Абдулраҳмон Ҳуссайин, 11.Талал Саид, 20.Али Афиф, 70.Исмоил Муҳаммад.
'
Жамоаларнинг асосий таркиблари маълум
'
Осиё чемпионлар лигаси 4-туридан ўрин олган "Лахвия" - "Бунёдкор" учрашуви бошланмоқда
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!