Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - "БУХОРО"

12.03.2015. Олий лига, 1-тур. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. Соат 18:00

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Ўйин тугади. "Бунёдкор" олий лига-2015ни ғалаба билан бошлади.
90'
+3 Иккинчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
16'
Жамшид Ҳасанов Майдонга тушди.
86'
Алибобо Раҳматуллаев Майдонни тарк этди.
85'
Алибобо Раҳматуллаевнинг ўнг қанотдан оширган бурама тўпи Акбар Тўраев учун ноқулайлик туғдирди.
83'
Элдор Шомуродов Майдонга тушди.
83'
Сардор Рашидов Майдонни тарк этди.
82'
Суҳроб Неъматов кутилмаганда дарвоза томон кучли зарба йўллади. Акбар Тўраевнинг бахтига зарба бироз ноаниқ чиқди.
79'
Зуаги ва Рашидов комбинацияси. Сардорнинг кучли зарбасини Корнейчук қайтарди.
78'
Зуагининг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.
78'
Ҳамдамов тўпни жарима майдончасига оширди. Тўп Рашидовга келиб тушди. Сардор ўнг оёғида зарба бергиси келмадими тўпни ортга қайтарди.
73'
Ислом Холиқов Майдонга тушди.
73'
Дилявер Абибуллаев Майдонни тарк этди.
68'
Ўринбоев рақибдан тўпни олиб қўйиб, дарҳол дарвоза томон зарба берди. Бирозгина ноаниқ.
67'
Достонбек Ҳамдамов Майдонга тушди.
67'
Мирзохид Ғофуров Майдонни тарк этди.
65'
Бугунги учрашувни стадионда 1594 нафар мухлис кузатиб бормоқда.
60'
Артём Филипосян Рақибига нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантирилди.
59'
Рашидов оширган тўпни Ўринбоев боши билан дарвозага йўллади. Бу сафар ҳам Корнейчук тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
57'
Бекричнинг кучли зарбаси... Корнейчук тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
56'
Забихилло Ўринбоев Майдонга тушди.
56'
Воҳид Шодиев Майдонни тарк этди.
56'
Дилявер Абибуллаев Бекричга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун Абибуллаев огоҳлантирилди.
53'
Зуагининг ажойиб пасидан сўнг Рашидов тўпни қабул қилиб олиб, дарвозабонни ҳам алдаб ўтди. Лекин ўткир бурчакдан тўпни дарвозага йўллай олмади.
46'
Жамолиддин Убайдуллаев Майдонга тушди.
46'
Евгений Кочнев Майдонни тарк этди.
47'
Отабек Исроиловнинг яқин масофадан йўллаган кучли зарбасини Тўраев майдон ташқарисига чиқариб юборишга эришди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 2:0
44'
Бекричнинг ўнг қанотдан ерлатиб узатган тўпини Мирзохид Ғофуров дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни 2:0га оширди.
43'
Мирзохид Ғофуров ГООООООООООООООООООООООЛ
40'
"Бунёдкор" 2 дақиқа ичида кетма-кет 5та бурчак зарбаси тепди. Лекин якуний зарбалар беришда аниқ ўйналмади.
38'
Рашидовнинг кучли зарбасини Корнейчук қайтарди. Бурчак зарбаси.
36'
Минори Сато Равшан Эрматов сариы карточкаларини "Бунёдкор" аъзоларидан аямаяпти. Бу сафар Сато огоҳлантирилди.
35'
Бекричнинг зарбаси. Бу сафар ҳам Корнейчук яхши ўйнади.
34'
Чамаси 18 метрлардан Неъматов жарима зарбасини амалга оширди. Лекин ноаниқ.
30'
Даҳшат! "Бунёдкор" кетма-кет хавфли вазиятлар яратди. Ҳимоячилар қайтган тўпга Зуаги зарба берди. Корнейчук катта қийинчилик билан тўпни қайтарди.
26'
Сардор Рашидов Тўп учун курашда рақибига нисбатан хавфли ўйнагани учун Сардор Рашидов огоҳлантирилди.
26'
"Бухоро" вакиллари ҳам онда-сонда ҳужум уюштиришмоқда. Лекин ҳозирча самарасиз.
23'
Бекричнинг кучли зарбаси йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди. Бурчак зарбаси
21'
"Бунёдкор" бурчак зарбаларини хилма-хил тарзда амалга ошириб, рақибга ноқулайлик туғдирмоқда.
19'
Шораҳмедовнинг пасидан сўнг Шодиев боши билан дарвозага зарба берди. Бирозгина ноаниқ.
19'
"Бунёдкор" жуда чиройли ва кучли ўйин намойиш этмоқда.
10'
Мирзохид Ғофуров 10-дақиқада Мирзохид Ғофуров ҳам сариқ карточка олган экан. Пайқамай қолибмиз)))
14'
Рашидовнинг бурчак оширган тўпига Филипосян боши билан зарба берди. Салгина ноаниқ.
13'
Жудаям чиройли комбинация. Рашидовнинг якуний, бурама зарбасини Корнейчук катта қийинчилик билан қайтарди.
11'
Воҳид Шодиев Рақибига нисбатан қўпол ўйнагани учун Воҳид Шодиев огоҳлантирилди.
11'
Акбар Тўраевга тасанно. Йўлланган кучли ва қийин зарбани у тўсиб қолишга эришди.
10'
Рашидов ва Бекрич бурчак зарбасидан комбинация ташкил этишди. Хавфли вазият юзага келди. Бироқ гол бўлмади.
07'
Ўнг қанотдан Сато оширган тўпни Зуаги пенальти нуқтаси ёнидан дарвозага тўғрилаб, ҳисобни очди.
06'
ГОООООООООООООООООЛ!
06'
Абибуллаевнинг кутилмаган кучли зарбасини Тўраев қайтарди.
04'
"Қалдирғочлар" яна бир ҳужум ташкил этишди. Бу сафар ҳам қанот ҳаками Жаҳонгир Саидов "офсайд"га ишора қилди.
03'
"Бунёдкор"нинг илк ҳужуми. Рашидовнинг ажойиб пасидан сўнг Шодиев ва Ғофуров қулай вазиятга чиқишди. Бироқ "офсайд"
01'
Ўйин бошланди.
'
Ҳакамлар: Равшан Эрматов, Абдуҳамидулло Расулов,
Жаҳонгир Саидов (учаласи – Тошкент)
Захира ҳаками: Давлетбой Джамилов (Нукус)
Учрашув назоратчиси: Александр Попов (Тошкент)
Комиссар: Фарҳод Магаметов (Тошкент)
'
“БУХОРО” ТАРКИБИ:
12.Александр Корнейчук
2.Азамат Шарипов
3.Саидкамол Акбаров
6.Евгений Кочнев
7.Суҳроб Неъматов (С)
8.Виталий Пламадела
11.Отабек Исроилов
17.Отабек Нарзуллаев
18.Дилявер Абибуллаев
44.Темур Турдиев
77.Алибобо Раҳматуллаев

ЗАХИРАДАГИЛАР:
21.Фарруҳ Турдалиев
9.Нозим Умуров
10.Зайниддин Тожиев
14.Вячеслав Пономарёв
16.Жамшид Ҳасанов
19.Жамолиддин Убайдуллаев
20.Ислом Холиқов
Бош мураббий: Александр МОЧИНОВ
'
“БУНЁДКОР” ТАРКИБИ:
45.Акбар Тўраев
2.Акмал Шораҳмедов (С)
7.Шакер Зуаги
9.Минори Сато
11.Мирзохид Ғофуров
13.Иван Милошевич
14.Воҳид Шодиев
16.Артём Филипосян
20.Самир Бекрич
21.Сардор Рашидов
48.Акрамжон Комилов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
1.Павел Бугало
6.Анвар Ғофуров
10.Анвар Бердиев
15.Обид Жўрабоев
17.Достонбек Ҳамдамов
19.Забихилло Ўринбоев
39.Элдор Шомуродов
Бош мураббий: Сергей ЛУШАН
'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
'
Айни пайтда ҳар иккала жамоа аъзолари ҳам майдонга чиқиб келишди ва ўйинолди машғулотларини бошлаб юборишди.
'
"Бунёдкор" - "Бухоро" учрашувидан ўз репортажимизни богшлаймиз.
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!