Онлайн трансляция

"АЛ-НАСР" - "БУНЁДКОР"

24.02.2015. Осиё Чемпионлар лигаси. "А" гуруҳи. 1-тур. Ар-Риёд, Саудия Арабистони. "Қирол Фаҳд" стадиони. Соат 22:25

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

90+4'
Учрашув якунланди. "Бунёдкор" ОЧЛ гуруҳ босқичини сафардаги дуранг билан бошлади.
90'
Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди
89'
Ўйинда бурчак тўплари жуда кўп бор амалга оширилди. Ҳозирча 9:8 "Ал Наср" олдинда
88'
Сулаймони чап қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, Саҳлави боши билан дарвозага зарба берди, ноаниқ.
85'
Яҳё Ал Шеҳри майдонга тушди
85'
Аҳмад Ал Фрайди майдонни тарк этди
80'
Ўйинни томоша қилиш учун стадионга 23664 нафар томошабин келди
78'
Ҳассан Ал Раҳиб майдонга тушди
78'
Адриан Миерзежевски майдонни тарк этди
78'
Рашидов бурчак тўпини амалга оширди, у тўпни тўғри дарвозага йўллашга уринди, ноаниқ.
77'
Самир Бекрич майдонга тушди
77'
Шакер Зуаги майдонни тарк этди
76'
"Ал Наср"нинг ҳужумини Акбар Тўраев қайтарди
75'
Жавлон Иброҳимов огоҳлантирилди
73'
Акбар Тўраев жарима майдонини тарк этиб тўпни қайтариш чоғида хатога йўл қўйди. Унинг хатосини Акром Комилов тўғрилаб кетди
70'
Воҳид Шодиев майдонга тушди
70'
Достон Ҳамдамов майдонни тарк этди
67'
Рашидов рақиб жарима майдони ичида зарба беришга уринди, ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди. Бурчак тўпи наф келтирмади
65'
Муҳаммад Ал Саҳлави майдонга тушди
65'
Армандо Вила майдонни тарк этди
63'
Акмал Шораҳмедов ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига оширди, Ҳамдамовнинг бош билан берган зарбаси дарвозага етиб бормади
60'
Сато Минори огоҳлантирилди
58'
Эстоянофф 22 метрлардан дарвозага зарба берди, Акбар Тўраев ўз ўрнида
56'
Акром Комилов Адрианни йиқитди. Жарима тўпини айнан Адрианнинг ўзи дарвозага йўллади, Акбар Тўраев маҳорат кўрсатди!
53'
Рашидовнинг пасидан сўнг Минори жарима майдони ташқарисидан ўнг оёқда дарвозага кучли зарба йўллади, тўп устун ёнидан ўтиб кетди
51'
Фабиан Эстоянофф Адриан Миерзежевскининг пасидан сўнг жарима майдони ичидан Эстоянофф дарвозага йўллади - 1:1.
48'
Армандо Вила тўпни шерикларига узатди, Ал Фрайдининг зарбасидан сўнг Тўраев тўпни қайтарди!
46'
Мирзоҳид Ғофуров майдонга тушди
46'
Забиҳилло Ўринбоев майдонни тарк этди
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча жамоамиз 1:0 ҳисобида олдинда бормоқда.
45+2'
Сато Минори 30 метрлардан дарвозага зарба берди, ноаниқ!
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
42'
Мезбонларнинг ҳужуми, Филипосян тўпни қайтарди. Бурчак тўпидан сўнг Акбар Тўраев осонлик билан тўпга эгалик қилди
39'
Рашидов бурчак тўпини амалга оширди, Абдуллоҳ Ал Энази бу сафар тўпни қайтаришга эришди!
38'
Иван Милошевичга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Ўйин давом этади
35'
Стадионга келган ўзбекистонлик мухлисларнинг ҳам овози эшитилмоқда!
32'
Майдон эгалари катта куч билан ҳужумга ўтишмоқда, "Бунёдкор" асосан қарши ҳужумда ўйнамоқда
30'
"Ал Наср"нинг яна бир ҳужуми, Адрианнинг кучли зарбасидан сўнг Тўраев ўзини кўрсатди!
28'
Мезбонлар 25 метр масофадан жарима тўпига эга бўлишди, Эстояноффнинг кучли зарбасидан сўнг Акбар Тўраев тўпни ушлаб олди!
24'
Рашидов чап қанотда тўпни ўзига бўйсундириб марказдаги шерикларига тўпни оширди, Забиҳилло Ўринбоев жарима майдони чизиғи устидан зарба берди, анчагина ноаниқ!
23'
"Ал Наср" футболчилари навбатдаги бор бурчак тўпига эга бўлишди, ҳаводан узатилаётган барча тўпларни ҳимоячилар қайтаришмоқда
19'
Ҳисоб очилгач мезбонлар янада катта куч билан ҳужумга ўтишмоқда. "Бунёдкор" ҳимоячилари ўз ўрнида
15'
Шакер Зуаги огоҳлантирилди
14'
Рашидов бурчак тўпини амалга оширди, дарвозабон тўпни муштлари билан қайтариш чоғида ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди - 0:1.
14'
ГООООООООООООЛ! 0:1
13'
Рашидовнинг бурчакднан оширган тўпини Зуаги дарвозага йўллашга яқин эди, Иброҳим Ғолиб тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди!
12'
Рашидов ва Шораҳмедов ўнг қанотда фаол ўйнаб ҳужум ташкил этишди, бурчак тўпи.
10'
Достон Ҳамдамов марказга яқин жойда Ал Фрайдини йиқитди, жарима тўпидан сўнг Акбар Тўраев ўз ишини бажарди
8'
Дарвоазага қадар 22 метр масофа бор. Эстояноффнинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди, қайтган тўпни Иброҳим Ғолиб дарвозага йўллади. Филипосян тўп йўлига тўғаноқ бўлди
7'
Минори ўз жарима майдони ёнида тўпни қўли билан ўйнади. Хавфли жарима тўпи!
5'
Сато Минори ўнг қанотдан тезлик олган Рашидовни кўриб унга тўпни оширди, бироқ дарвозабон тўпга биринчи бўлиб етиб келди
4'
"Ал Наср" биринчи бурчак тўпига эга бўлди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди.
3'
"Бунёдкор"нинг илк ҳужуми, Шораҳмедов ўнг қанотдан тўпни шерикларига узатишга уринди, тўп майдонни тарк этди.
2'
Жавлон Иброҳимовнинг хатосидан сўнг тўпни эгаллаб олган Эстоянофф дарвозага зарба берди, ноаниқ!
1'
Ўйин бошланди!
'
"Ал Наср": 22.Абдуллоҳ Ал Энази, 4.Умар Отман, 7.Армандо Вила, 11.Фабиан Эстоянофф, 12.Холид Ал Гамди, 13.Муҳаммад Ал Биши, 14.Иброҳим Ғолиб, 15.Аҳмад Ал Фрайди, 24.Ҳуссайин Сулаимани, 27.Авад Ал Фараж, 86.Адриан Миерзежевски.
Захира: 26.Ҳуссайин Шаиан, 2.Муҳаммад Ҳасан. 8.Яҳё Ал Шеҳри, 10.Муҳаммад Ал Саҳлави, 16.Абдулазиз Ал Жебрин, 26.Шайя Шараҳили, 99.Ҳассан Ал Раҳиб.
'
"Бунёдкор": 45.Акбар Тўраев, 2.Акмал Шораҳмедов, 7.Шакер Зуаги, 8.Жавлон Иброҳимов, 9.Сато Минори, 13.Иван Милошевич, 16.Артём Филипосян, 17.Достонбек Ҳамдамов, 19.Забиҳилло Ўринбоев, 21.Сардор Рашидов, 48.Акромжон Комилов.
Захира: 25.Муротжон Зуҳуров, 4.Хайрулла Каримов, 11.Мирзоҳид Ғофуров, 14.Воҳид Шодиев, 15.Обид Жўрабоев, 20.Самир Бекрич, 39.Элдор Шомуродов.
'
Ўйиннинг бошланғич таркиблари маълум бўлди.
'
Учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар ва расмий шахсларни ёдингизга соламиз:
Ҳакамлар: Муҳаммад Тақи Алжафари Бин Жаҳари, Гох Гек Фенг Жеффрей, Ли Цзу Лянг, Фу Чун Хай (барчаси – Сингапур)
Ҳакамлар эксперти: Абдулраҳмон Абдулҳолиқ Абдулраҳим Алделавар (Баҳрайн)
Учрашув комиссари: Абдулғофур Абдулҳамид (Мальдив ороллари)
'
Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! ОЧЛ "А" гуруҳи 1-туридан ўрин олган "Ал Наср" - "Бунёдкор" учрашуви соат 22:25да бошланади