Онлайн трансляция

"АНДИЖОН" - "БУНЁДКОР"

02.11.2014. Олий лига, 25-тур. Андижон. "Соғлом авлод" стадиони. Соат 15:00

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Учрашув якунланди. "Бунёдкор" Андижонда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
90'
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
85'
Анвар Бердиев Майдонга тушди.
85'
Сардор Рашидов Майдонни тарк этди.
84'
Махсталиевнинг кучли зарбасини Бугало қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.
82'
"Бунёдкор"нинг тоза голи ён қанот ҳакамининг байроқчасини эрта кўтариб юборгани учун "офсайд" деб баҳоланиб, инобатга олинмади.
81'
Хуршид Ғиёсов Майдонга тушди.
81'
Достонбек Ҳамдамов Майдонни тарк этди.
80'
Абдулатиф Абдуқодиров Майдонга тушди.
80'
Азиз Ибрагимов Майдонни тарк этди.
73'
Забихилло Ўринбоев Майдонга тушди.
73'
Воҳид Шодиев Майдонни тарк этди.
70'
Шуҳрат Мирхолдиршаев Майдонга тушди.
70'
Лочин Солиев Майдонни тарк этди.
68'
Шодиев дарвозага кетма-кет иккита зарба йўллади. Биринчисида Худоёров тўпни қайтарган бўлса, иккинчи зарба ноаниқ чиқди.
66'
Жарима майдони чизиғи яқинидан белгиланган жарима зарбасини Ибрагимов тепди. Тўп жонли деворга тегиб қайтди.
65'
Акмал Шораҳмедов Аббос Махсталиевга нисбатан қўпол ўйин кўрсатгани учун Акмал Шораҳмедов огоҳлантирилди.
62'
Зотеевнинг узоқ масофадан йўлланган зарбасини Худоёров эгаллаб олди.
60'
Қарши ҳужум. Махсталиев тўпни шериклари томон узатди. Бироқ Ғозиев тўпга етиб келолмади.
59'
Шодиев икки футболчини алдаб ўтиб, дарвоза томон яқинлашиб келаётганди. Аммо уни қўполлик билан тўхтатиб қолишди.
50'
Рашидов-Зотеев комбинациясидан сўнг Шодиев қулай вазиятга чиқди. Лекин унинг зарбасига бирозгина аниқлик етишмади.
46'
Беҳзод Ғозиев Майдонга тушди.
46'
Мирзакамол Камолов Майдонни тарк этди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Биринчи бщлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:2
40'
Рашидов жудаям қулай вазиятга чиқди. Лекин унинг дарвозабон устидан ошириб йўллаган зарбаси тўсинга тегди.
38'
Рашидов рақибни тўп билан алдаб ўтаётганида "Андижон" аъзоси тўпни Шодиевнинг оёқларига йўллади. Бироқ бу вазиятни Воҳид кутмаган эди.
34'
Рашидов яна бир бор жарима зарбасини амалга оширди. Бу сафар Худоёров тўпни қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.
33'
Иброхим Отахонов Олег Зотеевга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун Иброхим Отахонов огоҳлантирилди.
32'
Ибрагимовнинг навбатдаги зарбаси...Милошевич тўп йўналишини ўзгартириб юборди.
30'
Достонбек Ҳамдамов Расул Раҳмоновга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун Достонбек Ҳамдамов огоҳлантирилди.
28'
40 ёшни қарши олган бўлса-да, Павел Бугало жуда чаққон ўйин намойиш этмоқда.
24'
"Бунёдкор" кетма-кет иккита гол уриб олгач, бироз эхтиёткорроқ ўйин кўрсата бошлади.
14'
Учрашув жуда қизиқарли ҳужумлар ва чиройли голлар билан бошланди.
12'
Иван Милошевич ГОООООООООЛ! Бурчак зарбасини Рашидов ва Зотеев бир-бирларига оширишган ҳолда комбинация ташкил этишди. Зотеев дарвоза яқинидаги Бекрич билан девор услубини ўйнаб, Милошевични қулай вазиятга чиқарди. Иван эса осонгина дарвозани ишғол қилиб, ҳисобни 0:2га оширди.
09'
Рашидов икки футболчини чалғитиб, ўткир бурчакдан кучли зарба йўллади. Худоёров қийинчилик билан тўпни тўсиб қолди.
07'
Сардор Рашидов ГООООЛ! Чамаси 30 метрлар узоқликдан Сардор Рашидов жарима зарбасини қойилмақом тарзда бажариб, ҳисобни очди - 0:1.
06'
Ибрагимов оширган тўпга Солиев боши билан зарба берди. Бугало тўпни эгаллаб олишга эришди.
04'
Дастлабки дақиқаларда андижонликлар кетма-кет ҳужум уюштиришди. Аммо бундан наф чиқмади.
02'
"Андижон"нинг илк ҳужуми. Азиз Ибрагимов йўллаган зарба ноаниқ чиқди.
01'
ДИҚҚАТ!!! Ўйин БОШЛАНДИ!
'
"Андижон" кўк, "Бунёдкор" оқ либосда.
'
Жамоалар ЎзПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда.
'
ҲАКАМЛАР:
Бош ҳакам: Зокир Қодиров
Қанот ҳакамлари: Руслан Самандаров, Обид Жўрабоев (барчаси – Навоий)
Захира ҳаками: Аҳмаджон Эргашев (Тошкент)
Учрашув назоратчиси: Игорь Нехочин (Наманган)
Учрашув комиссари: Владимир Штерн (Тошкент)
'
“АНДИЖОН” ТАРКИБИ:
1.Мухиддин Худоёров
3.Даврон Турсунов
4.Раҳимжон Қодиров
6.Иброхим Отахонов
8.Баҳром Абдураҳимов
9.Лочин Солиев
17.Мирзакамол Камолов
28.Расул Раҳмонов (С)
31.Аббос Махсталиев
55.Асрор Раҳмонов
64.Азиз Ибрагимов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
30.Сергей Смородин
7.Бекзод Ғозиев
11.Шуҳрат Мирхолдиршаев
14.Акмал Жўрабоев
15.Абдулатиф Абдуқодиров
19.Алишер Тўхтасинов
24.Акбар Хўжаев

Бош мураббий: Эдгар ГЕСС
'
“БУНЁДКОР” ТАРКИБИ:
1.Павел Бугало
2.Акмал Шораҳмедов
6.Анвар Ғофуров (С)
9.Минори Сато
13.Иван Милошевич
14.Воҳид Шодиев
20.Самир Бекрич
21.Сардор Рашидов
28.Достонбек Ҳамдамов
33.Олег Зотеев
48.Акрамжон Комилов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
45.Акбар Тўраев
3.Шукурали Пўлатов
10.Анвар Бердиев
11.Олександр Пишур
19.Забихилло Ўринбоев
30.Ҳасан Асқаров
43.Хуршид Ғиёсов

Бош мураббий: Сергей ЛУШАН
'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
'
Айни дақиқаларда ҳар иккала жамоа аъзолари майдонда ўйинолди машғулотларини олиб боришмоқда.
'
Соат 15:00да олий лига 25-тури доирасидаги "Андижон" - "Бунёдкор" баҳси бошланади.
'
Андижондаги "Соғлом авлод" стадионидан ўз репортажимизни бошлаймиз.
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!