Онлайн трансляция

"НАВБАҲОР" - "БУНЁДКОР"

20.09.2014. Олий лига, 20-тур. Наманган. Марказий стадион. Соат 18:00

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Ўйин тугади. Ҳисоб 0:0
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
85'
Бугун Марказий стадионга 8367 нафар томошабин ташриф буюрган.
82'
Аъзамжон Алиев Майдонга тушди.
82'
Роббимжон Ҳасанов Майдонни тарк этди.
76'
Акмал Шораҳмедов Майдонга тушди.
76'
Ислом Иномов Майдонни тарк этди.
71'
Бердимуродовнинг олис масофадан йўллаган кучли зарбасини Тўраев қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.
70'
Жавлон Иброҳимов Майдонга тушди.
70'
Самир Бекрич Майдонни тарк этди.
68'
Бекричнинг айёрона зарбасини Денчев эгаллаб олди.
66'
Аюповнинг зарбаси ҳам бироз юқорироқдан ўтиб кетди.
65'
Акбар Тўраев қийинчилик билан тўпни ушлаб олди. Акс ҳолда Качур ҳисобни очиши мумкин эди.
63'
Илҳом Бойдедаев Майдонга тушди.
63'
Бахтиёр Ёқубов Майдонни тарк этди.
60'
Руслан Качур Майдонга тушди.
60'
Мансуржон Саидов Майдонни тарк этди.
57'
Ғофуровнинг кучли зарбасини Денчев эгаллаб олди. Ўйин анча қизиди.
56'
Олександр Пишур Майдонга тушди.
56'
Нуриддин Ҳасанов Майдонни тарк этди.
55'
Зотеевнинг зарбасини Денчев майдон ташқарисига чиқариб юборди.
53'
Ғофуровнинг зарбаси ноаниқ чиқди.
52'
"Қалдирғочлар" бурчак зарбасини чиройли комбинация орқали бошлашди. Зотеевнинг якуний зарбаси йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди.
50'
Ҳасанов икки футболчини тезлик билан алдаб ўтиб, тўпни Зотеевга оширди. Аммо Олег тўпни ўзидан узоқлаштириб, вазиятни бой берди.
48'
Бердимуродов оширган тўпни Жабборов боши билан дарвозага йўллади. Лекин ноаниқ.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:0
45+1'
Зотеевнинг навбатдаги зарбаси ҳам дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.
41'
Бўлим сўнггида "Бунёдкор" ўйин тизгинини тўлиқ ўз қўлига олди.
35'
Бекрич уч футболчини алдаб ўтиб, дарвозага зарба берди. Бироқ Денчев тўпни қайтарди.
33'
Сато ва Аюпов чиройли комбинация ўйнашди ва Минори бирга-бир вазиятга чиқди. Бироқ Сато якуний зарбада адашди.
29'
Зотеевнинг навбатдаги зарбаси... бу сафар Денчев тўпни оёқлари билан қайтарди.
28'
Зотеев бир футболчини алдаб ўтиб, дарвоза томон зарба берди. Аммо тўп йўлига рақиб ҳимоячиси тўғаноқ бўлди.
24'
Нуриддин Ҳасановнинг ҳаракатлари яхши. Бироқ унга озгина тажриба етишмаяпти.
22'
Равшан Эрматов ва Жаҳонгир Саидовнинг қарорлари турхи хил бўлди. Якунда Эрматов ўз қарорида қолди ва бурчак тўпи белгиланди.
21'
Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда. Ҳозирги дақиқаларга келиб яққол устунлик ҳеч бир жамоада эмас.
17'
Зотеев оширган тўпни қабул қилиб олган Аюпов дарвоза томон зарба йўллади. Ноаниқ.
11'
"Бунёдкор" ҳужумга ўтди. Лекин "Навбаҳор" ҳимоячилари ҳар иккала вазиятда ҳам зарба беришга имкон беришмади.
09'
Ўйин суръати бироз тушди.
07'
Акбар Тўраевнинг чаққонлиги "Бунёдкор"ни муқаррар голдан сақлаб қолди.
05'
Илк дақиқаларда "Навбаҳор" футболчилари "Бунёдкор" дарвозаси олдида босим уюштиришмоқда.
02'
Алишер Саматовнинг ўнг қанотдан узатган тўпи хавфли чиқди. Лекин тўпни Акбар Тўраев эгаллаб олди.
01'
ДИҚҚАТ! Учрашув бошланди.
'
ЖЧ-2014 иштирокчилари Равшан Эрматов ва Абдуҳамидулло Расулов мутасаддилар томонидан мукофотланмоқда.
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. "Навбаҳор" сариқ, "Бунёдкор" оқ либосда. Ҳакамлар гуруҳи эса қизил кийимларда.
'
Таъкидлаш жоизки, учрашувни "Спорт" телеканали соат 18:55дан бошлаб Намангандан тўғридан-тўғри эфирда ҳам олиб кўрсатади.
'
Учрашув назоратчиси: Алишер Абдуллаев (Тошкент)
Учрашув комиссари: Григорий Ретвеладзе (Тошкент)
'
Ҳакамлар: Равшан Эрматов, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов (барчаси - Тошкент), Рустам Толибжонов (Қўқон)
'
"НАВБАҲОР ТАРКИБИ:
1.Пётр Денчев
2.Алишер Саматов
5.Раҳматилло Бердимуродов
6.Бахтиёр Ёқубов
7.Мансуржон Саидов
22.Шахбоз Эркинов
27.Роббимжон Ҳасанов
29.Дилшод Жабборов (С)
33.Тоҳир Шамсиддинов
50.Юрий Рижко
89.Бобиржон Акбаров

ЗАХИРАДАГИЛАР:
46.Хуршид Хўжаев
9.Илҳомжон Бойдедаев
21.Аъзамжон Алиев
23.Абдумалик Абдуллаев
25.Элёр Жаҳонов
44.Акбар Саттаев
88.Руслан Качур

Катта мураббий: Мустафо БАЙРАМОВ
'
"БУНЁДКОР"
45.Акбар Тўраев
3.Шукурали Пўлатов
6.Анвар Ғофуров (С)
9.Минори Сато
13.Иван Милошевич
15.Ислом Иномов
20.Самир Бекрич
27.Сардор Собирхўжаев
33.Олег Зотеев
54.Темур Аюпов
59.Нуриддин Ҳасанов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
1.Павел Бугало
2.Акмал Шораҳмедов
4.Хайрулла Каримов
7.Алибобо Раҳматуллаев
8.Жавлон Иброхимов
10.Анвар Бердиев
11.Олександр Пишур

Бош мураббий: Сергей ЛУШАН
'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
'
Об-ҳаво ҳарорати таҳминан +26 атрофида. Майдон ҳолати ҳам яхши ҳолатда.
'
Айни пайтда стадионда 3-4 минг мухлис жамланган. Жамоалар ўйинолди машғулотларини олиб боришмоқда.
'
Намангандаги "Марказий" стадиондан ўз репортажимизни бошлаймиз.
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!