Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - "АЛ-ИТТИҲОД" (KSA)

2010 йил, 23 февраль. Чемпионлар лигаси 1-тур

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Онлайн трансляциямизни кузатиб борганингиз учун ташаккур билдириб қоламиз. Хайр
'
Бугун "Бунёдкор" ажойиб ғалабага эришди. Эртага эса мамлакатимиз шарафини халқаро майдонларда ҳимоя қилаётган "Пахтакор" ва "Насаф" жамоаларидан мана шундай ғалабаларни кутиб қоламиз. Ушбу жамоаларимизга омадлар тилаб қоламиз.
'
Ўзбекистонда 2010 йилги футбол мавсуми ажойиб ғалаба билан бошланди. Барчангизга ғалаба муборак!!!
90+4'
Ўйин тугади. 3:0 "Бунёдкор" ғалаба қозонди.
90+3'
Муҳаммад Нур томонидан амалга оширилган 11 метрлик жарима зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.
90+3'
"Ал-иттиҳод" аъзолари пенальти тепишмоқда.
90+1'
Анвар Солиев Майдонга тушди.
90+1'
Сервер Жепаров Майдонни тарк этди.
90'
+4 Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.
90'
Жепаровнинг кучли зарбаси бирозгина ноаниқ кетди. Акс ҳолда ҳисоб 4:0га ошиши мумкин эди.
88'
Тимур Кападзе Майдонга тушди.
88'
Жасур Ҳасанов Майдонни тарк этди.
87'
Ўйин суръати анча тушган. Араблар ҳужум қилишга уринишмоқда. Аммо уларга ҳимоячиларимиз имконият беришаётгани йўқ.
83'
Султон Алнумари Майдонга тушди
83'
Манаф Абошгаир Майдонни тарк этди.
82'
Анзур Исмоилов Рақиб аъзосини туртиб юборгани учун огоҳлантирилди.
81'
Жепаров-Ҳасанов-Жепаров комбинациясидан сўнг Сервернинг тепган тўпи ҳимоячиларга тегиб дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.
78'
Карпенконинг тўп оширишидан сўнг Жепаров дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Аммо Серверга тезлик етишмади.
76'
Ҳайдаров сафга қайтди.
74'
Азизбек Ҳайдаров жароҳат олиб майдон ташқарисида шификорлардан ёрдам олмоқда.
72'
Тўрт ҳимоячи қуршовида бўлишига қарамасдан Денилсонга олдинга боришга ҳаракат қилди. Аммо ўтиб кетолмади.
71'
Ҳасанов оширган тўпни Денилсон дарвозага йўллади. Аммо ноаниқ.
69'
Ривалдо Тўп учун курашда рақибига тирсаклари билан жароҳат етказган учун огоҳлантирилди.
69'
Муҳаммад Нурнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди.
67'
Амин Чермити Майдонга тушди.
67'
Хисам Абушеруона Майдонни тарк этди.
67'
Денилсон Жасур Ҳасанов тепган жарима зарбасидан сўнг тўп рақиб аъзосига тегиб ўз йўналишини ўзгартирди. Тўпга баланд сакраган Денилсон боши билан Антаиф дарвозасига жойлаб ҳисобни 3:0га оширди.
66'
ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!!
64'
"Жар" стадиони ларзага келди. Мухлислар қўшиқ куйлашмоқда.
63'
Рашид Ал Раҳаб Майдонга тушди.
63'
Аҳмад Хадид Майдонни тарк этди.
63'
Ўткир бурчакдан Ҳасановнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди.
61'
Жепаровнинг қанотдан оширган тўпини Ривалдо боши билан дарвозага тўғрилади. Аммо Антаиф тўпни дарвоза тўридан жой олишини истамади.
61'
"Бунёдкор" ҳужумлар ёмғирини уюштирмоқда.
60'
Қарши ҳужумда Жепаров ҳисобни йириклаштириш мумкин эди. Аммо унинг зарбаси бирозгина ноаниқ кетди. Ушбу ҳужумда Жўраев ва Денилсон ажойиб ҳаракат қилишди.
59'
Хисам Абушеруонанинг узоқ масофадан навбатдаги зарбаси. Аммо Нестеров муштлари билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
58'
Азизбек Ҳайдаров Рақиб аъзосини қўполлик билан тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.
57'
Жўраевнинг чап қанотдан тепган кучли зарбаси рақиб футболчисига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.
56'
Хисам Абушеруонанинг зарбаси Ҳайдаровга тегиб ўз йўналишини ўзгартирди. Бироқ Нестеров ўз жойида хушёр ўйнаб тўпни эгаллаб олди.
53'
Жоао Виктор уч ҳимоячини ортда қолдириб, тўпни жарима майдончасига етказди. Бироқ тўпни Антаиф қайтаришга эришди. Қайтган тўпни Ривалдо ўзига келишини умуман кутмаганди, акс ҳолда ҳисоб йириклашиши мумкин эди.
50'
Саҳоб Жўраев Ҳакам ҳуштагидан сўнг тўпни атайин тепиб юборгани учун огоҳлантирилди.
49'
Жасур Ҳасанов арабларни ортта қолдириб катта тезликда олдинга борди. Аммо у тўп оширишда хатоликка йўл қўйди.
48'
Игнатий Нестеров яна бир бор маҳорат кўрсатиб, дарвозасини муқаррар голдан сақлаб қолди.
47'
"Ал-Иттиҳод"нинг иккинчи таймдаги илк ҳужумини Саҳоб Жўраев бартараф этди
46'
Жепаров оширган тўпни ҳимоячилар қайтариб қолишди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Иккинчи тайм бошланмоқда.
'
Танаффусда стадион таблосида ОФК Чемпионлар лигасини мадҳ этувчи турли хил роликлар намойиш этилмоқда.
45'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳисоб 2:0 "Бунёдкор" олдинда.
45'
Жаримадан Ривалдонинг зарбасини Ал Антаиф ушлаб олди.
45'
Жепаровга нисбатан ўйин қоидасини бузишди ва "Бунёдкор"нинг ҳужумини тўхтатишди.
43'
Муҳаммад Нур Ривалдога нисбатан ўйин қоидасини бузгани учун огоҳлантирилди.
40'
Ҳозирги вазиятда Ҳасанов, Жепаров ва Ривалдо яхши ҳаракат қилишди. Улар бошлаган ҳужумни Жоао Викторнинг зарбаси якунлаб берди. Аммо ноаниқ.
39'
Жепаров ажойиб тарзда Денилсонни тўп билан таъминлади. Аммо уни олдинга боришига ҳимоячилар йўл қўйишмади.
37'
Кўп ҳолларда кичик жароҳати билан ҳаракат қилаётган Саҳоб Жўраев тўпни Нестеровга қайтаришга мажбур бўлмоқда.
34'
Муҳаммад Нур бошчилигидаги саудияликларнинг навбатдаги ҳужуми. Хисам Абушеруонанинг зарбаси ноаниқ кетди.
32'
Арабларнинг ҳужуми чоғида Денилсон ҳимоячиларга ёрдамга келди ва ҳаводан узатилган тўпни боши билан уриб юборди.
28'
Муҳаммад Нур ошириб берган тўпни Абдулмалик Зиая боши билан дарвозамизнинг чап пастки бурчагига йўллади. Дарвозага кириб кетаётган тўпни Нестеров маҳорат кўрсатган ҳолда уриб юборди.
26'
Бугун ўнг қанот ҳимоячиси амплуасида тўп сураётган Виктор Карпенко ҳозирча яхши таассурот қолдирмоқда.
24'
Ривалдо ҳисобни 3:0га ошириши мумкин эди. Аммо зарбани Антаиф эгаллаб олди.
22'
Жасур Ҳасанов Ривалдо уч ҳимоячини алдаб ўтиб, тўпни ўнг қанотда турган Карпенкога берди. У эса тўпни жарима майдончасига ошириб берди. Антаиф тўпни мушти билан уриб юборишда хатоликка йўл қўйди. Қулай вазиятда турган Жасур Ҳасанов тўпни ўнг оёғи билан дарвоза тўрига жойлаб ҳисобни 2:0га оширди.
21'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
20'
Бурчакдан оширилган тўпни аввалига ҳимоячилар қайтаришди, қайтган тўпни Анвар Ғофуров қайси услубида дарвозага йўллади. Бу сафар Ал Антаиф тўпни ушлаб олди.
19'
Карпенконинг жуда кучли зарбасини Антаиф маҳорат билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.
18'
Обаид Ал Шаммари Жасур Ҳасановни қўполлик билан тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.
17'
Сервер Жепаров ошириб берган тўпни "Ал-Иттиҳод" ҳимоячилари бартараф этишди.
15'
Анзур Исмоилов ошириб берган тўпни дарвозага тўғрилайдиган футболчи топилмади.
14'
Ўйин суръати бироз тушди. Ўйин асосан майдон марказига кўчди.
10'
"Бунёдкор"нинг тезкор ҳужуми. Жово Виктор чамаси 23 метрлар узоқликдан Антаиф дарвозаси томон зарба берди. Аммо ноаниқ
09'
Чамасии 25 метрлар узоқликдан Хисам Абушеруона томонидан амалга оширилган жарима зарбасини Нестеров қийинчилик билан эгаллаб олди.
08'
Қарши ҳужумда Денилсон ўз омадини узоқ масофадан синаб кўрди. Аммо бу зарба ҳам дарвозага тўғри йўналмади.
07'
Хисам Абушеруонанинг узоқ масофадан тепган тўпи ноаниқ кетди.
06'
"Бунёдкор"нинг навбатдаги хавфли ҳужуми. Аммо Жова Виктор бошлаган ҳужум якунланмай қолди.
03'
Ривалдо Жепаров-Денилсон комбинациясидан сўнг тўп Жасур Ҳасановга келиб тушди. Жасур эса тўпни орқароқда ўзидан-да қулайроқ вазиятда тўрган Ривалдо берди. "Бунёдкор" сардори чамаси 21 метрлардан тўпни дарвозанинг тўққизлигига жойлаб қўйди - 1:0
03'
ГОООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
02'
Анвар Ғофуров оширган тўпни ҳимоячилар хатосидан унумли фойдаланган Денилсон дарвоза томон йўллади. Аммо ноаниқ
02'
Карпенко аутдан тўпни Жепаровга оширди. Рақиблар тўпни яна майдон ташқарисига чиқариб юборишди.
01'
Ўйин бошланди
15:59'
Демак, учрашувни "Ал-Иттиҳод" аъзолари бошлаб беришади.
15:58'
Ҳозир учрашувни ким бошлаши жамоа сардорлари иштирокида аниқланди.
15:56'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
15:55'
"Жар" стадионидан бўш жой топиш қийин. Мухлисларнинг стадионга бўлган оқими давом этмоқда. Қизиқиш юқори
15:52'
Стадионда ҳамма нарса тахт. Фақат учрашув бошланса бўлди.
15:45'
ҲАКАМЛАР ТАРКИБИ: Рефери: Бенжамин Уильямс (Австралия)
Рефери ассистенти 1: Жейсон Пауэр (Австралия)
Рефери ассистенти 2: Хакан Аназ (Австралия)
Захирадаги ҳакам: Равшан Ишматов (Тожикистон)
Ҳакамлар эксперти: Жума Аҳмад Ёқуб (БАА)
Учрашув комиссари: Айман Сауд Харун (Иордания)
15:43'
Мана энди "Бунёдкор" аъзолари ўйин олдидан сўнгги машқларини якунлашди.
15:41'
"Ал-Иттиҳод" аъзолари чигалёзди машғулотларини якунлаб, ечиниш хонасига кириб кетишди.
15:33'
Трибуналардан мухлисларнинг хайқириқлари ва ўзбекона карнай-сурнай садолари янграб турибди.
15:32'
Айни пайтда иккала жамоа аъзолари "Жар" стадионида ўйин олдидан сўнгги тайёргарликларини олиб боришмоқда.
15:10'
“АЛ-ИТТИҲОД” ТАРКИБИ: 22.Тисир Ал Антаиф
6.Обаид Ал Шаммари
8.Манаф Абошгаир
10.Абдумалик Зиая
11.Хисам Абушеруона
12.Аҳмад Хадид
14.Сауд Харири
18.Муҳаммад Нур (сардор)
19.Солиҳ Ал Сақри
21.Ҳамад Ал Монташари
33.Осама Ал Харири

25.Мустафо Малик
2.Рашид Ал Раҳаб
16.Мишал Ал Саид
27.Амин Чермити
29.Талал Ал Мешал
30.Султон Алнумари
31.Али Ал Зубаиди
15:09'
“БУНЁДКОР” ТАРКИБИ: 1.Игнатий Нестеров
24.Анзур Исмоилов
6.Анвар Ғофуров
23.Саҳоб Жўраев
22.Виктор Карпенко
7.Азизбек Ҳайдаров
29.Жоао Виктор
30.Сервер Жепаров
19.Жасур Ҳасанов
10.Ривалдо (сардор)
11.Денилсон

12.Муроджон Зуҳуров
4.Хайрулла Каримов
31.Александр Ковалёв
9.Шавкат Саломов
18.Тимур Кападзе
26.Анвар Раҳимов
20.Анвар Солиев
'
"Бунёдкор" - "Ал-Иттиҳод" учрашуви соат 16:00да бошланади.