Онлайн трансляция

"ОЛМАЛИҚ" - "БУНЁДКОР"

15.08.2014. Олий лига, 16-тур. Олмалиқ. "Олмалиқ" спорт мажмуаси стадиони. Соат 19:00

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Ғалаба муборак, азизлар!
'
"Бунёдкор" Олмалиқдаги сўнгги икки йилдаги нохуш анъанага барҳам бериб, ғалаба қозонди.
'
Ўйин тугади. "Бунёдкор" Олмалиқ сафаридан 3 очко билан қайдмоқда.
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
88'
Сўнгги дақиқаларда "Олмалиқ" босим уюштирмоқда.
85'
Гогол томонидан амалга оширилган жарима зарбаси Акбар Тўраев учун ҳеч қандай муаммо туғдирмади.
83'
Дилшод Жўраев Майдонга тушди.
83'
Самир Бекрич Майдонни тарк этди.
80'
Исломбек Исоқжонов Майдонга тушди.
80'
Зафар Полвонов Майдонни тарк этди.
78'
Узоқ давом этган ҳужумга якуний зарбани Туропов берди. Акбар Тўраев аниқ ўйнаб, тўпни эгаллаб олди.
76'
Ғофуров узатган тўпни Шодиев боши билан Иброхимовга тўхтатиб берди. Аммо Жавлоннинг зарбаси ўхшамади.
74'
Воҳид Шодиев Майдонга тушди.
74'
Олександр Пишур Майдонни тарк этди.
73'
Бекрич биргина зарба билан Рашидовни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқарди. Сардорнинг зарбасини Хонимқулов тўсиб қолди.
70'
Ўйин жуда ҳам ҳужумларга бой бўлмоқда. Кетма-кет вазиятлар... бироқ вазиятлар голга айлантирилмаяпти.
70'
Ўйин жуда ҳам ҳужумларга бой бўлмоқда. Кетма-кет вазиятлар... бироқ вазиятлар голга айлантирилмаяпти.
65'
Собирхўжаев битта пас билан Бекричга қулай вазият яратиб берди. Аммо у тўпни дарвозага йўллай олмади.
63'
Алибобо Раҳматуллаев Майдонга тушди.
63'
Олег Зотеев Майдонни тарк этди.
61'
Пишур икки дақиқа ичида кетма-кет иккита вазиятни кўкка совурди.
59'
Дилявер Абибуллаев Майдонга тушди.
59'
Петер Франжич Майдонни тарк этди.
52'
Пишурнинг чап оёқда олисдан йўллаган зарбаси аниқ чиқди. Лекин тўпни Хонимқулов эгаллаб олди.
50'
Шораҳмедовнинг тўп узатиши ва Рашидов бирга-бир ҳолатга чиқди. Лекин сўнгги лаҳзада Гоголь тўпга ташланиб, уни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
48'
Станоевич кетма-кет икки бор олис масофадан Тўраев дарвозаси томон зарба берди. Жудаям хавфли зарбалар бўлди...
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳисоб 1:2.
45'
Биринчи бўлимга бир дақиқа вақт қўшиб берилди.
45'
"Бунёдкор" рақиб дарвозаси олдида кучли прессинг қўллади ва тўпни олиб қўйди. Зотеев узатган тўпни Пишур қабул қилиб олди ва бир футболчини алдаб ўтиб, дарвозани чап оёғида аниқ нишонга олди - 1:2.
45'
ГООООООООООООООООООЛ!
43'
Рашидовнинг суперпасидан кейин Зотеев қулай вазиятга чиқди ва зарба берди. Лекин Олегнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди.
38'
Ўйинни асосан "қалдирғочлар" назорат қилишмоқда.
33'
Диёржон Туропов Майдонга тушди.
33'
Азамат Исроилов Майдонни тарк этди.
32'
Шораҳмедовнинг навбатдаги рейди. Бироқ бу сафар Рашидов имкониятдан фойдалана олмади.
30'
Шораҳмедов яна ўнг қанотда фаол ўйнади. Унинг бу сафарги тўп ошириши гол билан якунланиши мумкин эди. Лекин Пишурнинг бош билан берган зарбаси кучсиз чиқди.
28'
Рашидов ўз тезлиги эвазига ўткир бурчакдан дарвозага яқинлашиб келди ва тўпни Зотеев томон узатди. Бироқ Олег тўпга етиб келолмади.
25'
Бекрич олис масофадан "Олмалиқ" дарвозасига зарба берди. Лекин ноаниқ.
22'
Бурчак зарбасидан тўпни Зотеев шериги Рашидовга узатди. Сардор эса жуда ақлли йўл тутиб, ўткир бурчак остида футболчилар орасидан дарвозани ишғол қилди. Ҳисоб 1-1.
22'
Сардор Рашидов ГОООООООООООООООООООООООЛ!
17'
Рашидовнинг жарима зарбаси жуда хавфли тус олди. Аммо бироз ноаниқ.
16'
Шакер Зуаги ГОЛ! Шакер Зуаги пенальтини аниқ амалга ошириб, учрашувдаги ҳисобни очди.
15'
Акмал Шораҳмедов Исроиловга нисбатан ўйин қоидасини бузган Шораҳмедов огоҳлантирилди.
15'
Шораҳмедов ва Исроилов тўп учун курашда майдонга йиқилишди. Эрматов пенальти белгилади.
11'
Шораҳмедов ўнг қанотдан жуда ажойиб тарзда олдинга ўтди. Бироқ унинг якуний тўп ошириши ноаниқ чиқди.
09'
Учрашув жуда қизиқарли давом этмоқда. Кураш асосан майдон марказида.
06'
Зуаги чап қанотда Исроиловга тўпни узатди. Азамат эса марказга Полвонов томон тўп оширди. Акбар Тўраев тўпга ташланиб, уни эгаллаб олди.
3'
Сардор Рашидов жарима майдончасига кириб келиб, бир ҳимоячини чалғитди ва дарвозага кучли зарба йўллади. Мезбонларни дарвоза тўсини муқаррар голдан қутқариб қолди.
'
Тўп назорати борасида "Бунёдкор" футболчилари устунликни ўз қўлларига олишди.
1'
Равшан Эрматовнинг ҳуштаги чалинди ва ўйинга старт берилди.
'
Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишди. Вакилларимиз биринчи бўлимда майдоннинг чап дарвозасини қўриқлашади.
'
Бош ҳакам: Равшан Эрматов
Ёрдамчи ҳакамлар: Абдуҳамид Расулов ва Жаҳонгир Саидов
Заҳира ҳаками: Олим Тўйчибоев
Назоратчи: Булат Галеев
'
"БУНЁДКОР":
45. Акбар Тўраев
2. Акмал Шораҳмедов
3. Шукурали Пўлатов
6. Анвар Ғофуров
8. Жавлон Иброҳимов
11. Олександр Пишур
13. Иван Милошевич
20. Самир Бекрич
21. Сардор Рашидов
27. Сардор Собирхўжаев
33. Олег Зотеев

ЗАҲИРАДАГИЛАР:
1. Павел Бугало
5. Дилшод Жўраев
7. Алибобо Раҳматуллаев
10. Анвар Бердиев
14. Воҳид Шодиев
15. Ислом Иномов
59. Нуриддин Ҳасанов

Бош мураббий: Сергей Лушан
'
"ОЛМАЛИҚ":
16. Умиджон Хонимқулов
5. Азамат Исроилов
6. Шакер Зуаги
7. Достон Абдураҳмонов
9. Зафар Полвонов
11. Зоҳир Пиримов
15. Обид Жўрабоев
20. Дарко Станоевич
50. Евгений Гоголь
55. Петар Франжич
87. Жаҳонгир Жиямуродов

ЗАҲИРАДАГИЛАР:
25. Акмал Ортиқов
2. Тимур Кагиров
4. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров
17. Никита Павленко
18. Дилявер Абибуллаев
24. Диёр Турапов
93. Исломбек Исоқжонов

Бош мураббий: Игорь Шквирин
'
Қуйида жамоалар таркиби билан танишиб олишингиз мумкин.
'
Яна бир неча дақиқалардан кейин 16-тур доирасидан ўрин олган "Олмалиқ" ҳамда "Бунёдкор" клублари иштирокидаги ўйин старт олади.
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!