Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - "МАШЪАЛ"

10.08.2014. Олий лига, 15-тур. Тошкент. "Жар" стадиони. Соат 19:00

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Эътиборингиз учун раҳмат!
'
"Бунёдкор" ўз ҳисобига навбатдаги уч очкони қўшиб қўйди.
'
Ўйин тугади. "Бунёдкор" Муборакнинг "Машъал" жамоаси устидан 5:1 ҳисобида зафар қучди.
88'
Акрамжон Комилов чап қанотдан олдинга ўтиб борди ва ўткир бурчак остидан дарвозани аниқ нишонга олди - 5:1.
87'
Акрамжон Комилов ГОООООООООООООООЛ!
82'
Акмал Шораҳмедов ўнг қанотдан олдинга ўтди ва тўпни Шодиевга қулай тарзда етказди. ВОҳиднинг зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
77'
Искандар Шойқулов Майдонга тушди.
77'
Аббос Шодмонов Майдонни тарк этди.
76'
Олег Зотеев Майдонга тушди.
76'
Сардор Рашидов Майдонни тарк этди.
75'
Сардор Рашидов жудаям қулай имкониятдан фойдалана олмади.
70'
Воҳид Шодиев Майдонга тушди.
70'
Забихилло Ўринбоев Майдонни тарк этди.
68'
Минори Сато томонидан узатилган тўпга Достонбек Ҳамдамов кучли ва аниқ зарба йўллаб, ҳисобни 4:1га оширди.
68'
Достонбек Ҳамдамов ГООООООООООООООЛ!
62'
Минори Сато Майдонга тушди.
62'
Самир Бекрич Майдонни тарк этди.
58'
Рашидов яна битта ажойиб гол муаллифи бўлиши мумкин эди. Бироқ унинг бу сафарги зарбаси ноаниқ чиқди.
53'
Элдор Шомуродов Майдонга тушди.
53'
Мўйдин Мамазулунов Майдонни тарк этди.
46'
Жамшид Ҳасанов Майдонга тушди.
46'
Мирзоҳид Ғофуров Майдонни тарк этди.
'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 3:1.
45+1'
Аббос Омонов чамаси 25 метрлардан жарима зарбасини амалга оширди. Ноаниқ.
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.
42'
Тўлиқ устунлик "Бунёдкор"да. Жамоа тўпни узоқ вақт ўзида сақлаб турибди.
36'
Жаҳонгир Абдумўминов Акрамжон Комиловга нисбатан ўйин қоидасини бузган Жаҳонгир Абдумўминов огоҳлантирилди.
32'
Мўйдин Мамазулунов ГОЛ! Мамазулунов жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олди ва бир ҳимоячини алдаб ўтиб, дарвозани ишғол қилди - 3:1.
27'
Сардор Рашидовдан "хет-трик"! Достонбек Ҳамдамов узатган пасни қабул қилиб олган Рашидов 16 метрлардан дарвозанинг яқин тўққизлигини нишонга олди - 3:0.
26'
Сардор Рашидов ГОООООООООООООООООЛ!
25'
Рашидовдан навбатдаги супергол! Сардор бу сафар чамаси 26-27 метрлар узоқликдан "Машъал" дарвозани аниқ нишонга олди.
25'
Сардор Рашидов ГОООООООООООООООООЛ!
23'
Узоқ давом этган ҳужумга Акмал Шораҳмедов зарба билан якун берди. Тўпни рақиб ҳимоячилари майдон ташқарисига чиқариб юборишди.
20'
Сардор Рашидов жарима зарбаси тепиш борасида Роналдудан қолишмаслигини ушбу голи орқали намойиш этди.
19'
Чамаси 24 метрлардан белгиланган жарима зарбасини Сардор Рашидов қойилмақом тарзда бажариб, "Бунёдкор"ни олдинга олиб чиқди. Супер гол!
18'
Сардор Рашидов ГОООООООООООООООООООЛ!
16'
"Бунёдкор" ажойиб комбинациялар ташкил этмоқда. Янги футболчи - Бекричнинг ҳаракатлари ҳам таҳсинга лойиқ.
12'
Жаҳонгир Абдумўминов ҳимоячимиздан қочиб кетиб, дарвозага зарба берди. Ноаниқ.
10'
Бурчакдан оширилган тўпга Сирож Ҳамроев боши билан зарба берди. Тўп дарвоза тўсини ёнгинасидан ўтиб кетди.
06'
"Бунёдкор" бугун янада ёшроқ таркиб билан ҳаракат қилмоқда. Жамоанинг таҳминий ўртача ёши 23лар атрофида.
05'
Яна бир зарба. Бу сафар Ўринбоев Бекрични қулай вазиятга чиқарди. Самир тепган тўпни Қувватов қайтарди.
04'
"Қалдирғочлар" жудаям чиройли комбинация ташкил этишди. Якуний зарбани Собирхўжаев йўллади. Салгина ноаниқ.
02'
Андрей Деркачнинг бош билан йўллаган зарбаси жуда хавфли чиқди.
01'
Диққат ўйин бошланди.
'
“БУНЁДКОР” – “МАШЪАЛ”. ҲАКАМЛАР
Бош ҳакам: Азиз АСИМОВ
Қанот ҳакамлари: Тимур ГАЛЕЕВ, Акбар ПЎЛАТОВ
Захира ҳаками: Дилшод КАРИМОВ
Учрашув назоратчиси: Арслон ХОТАМОВ (барчаси – Тошкент)
'
“МАЩЪАЛ” ТАРКИБИ:
1.Санжар Қувватов
5.Ғиёсжон Комилов
20.Шерзод Файзиев (С)
22.Сирож Ҳамроев
8.Аббос Омонов
19.Мирзоҳид Ғофуров
7.Жаҳонгир Абдумўминов
18.Аббос Шодмонов
33.Андрей Деркач
80.Мўйдин Мамазулунов
26.Зохир Қўзибоев
ЗАХИРАДАГИЛАР:
30.Ботир Носиров
10.Жамшид Ҳасанов
3.Дилявер Ваниев
2.Искандар Шайқулов
25.Элдор Шомуродов
23.Отабек Шукуров
14.Зафар Тўраев

Бош мураббий: Александр ХОМЯКОВ
'
“БУНЁДКОР” ТАРКИБИ:
45.Акбар Тўраев
2.Акмал Шораҳмедов (С)
3.Шукурали Пўлатов
8.Жавлон Иброхимов
13.Иван Милошевич
19.Забихилло Ўринбоев
20.Самир Бекрич
21.Сардор Рашидов
27.Сардор Собирхўжаев
28.Достонбек Ҳамдамов
48.Акромжон Комилов
ЗАХИРАДАГИЛАР:
1.Павел Бугало
6.Анвар Ғофуров
7.Алибобо Раҳматуллаев
9.Минори Сато
14.Воҳид Шодиев
15.Ислом Иномов
33.Олег Зотеев

Бош мураббий: Сергей ЛУШАН
'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
'
Яна бир неча дақиқалардан сўнг олий лига 15-тури доирасидаги "Бунёдкор" - "Машъал" учрашуви бошланади.
'
"Жар" стадионидан репортажимизни бошлаймиз.
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!