Онлайн трансляция

"ҚИЗИЛҚУМ" - "БУНЁДКОР"

03.08.2014. Олий лига, 14-тур. Навоий. "Ёшлар" стадиони. Соат 19:00

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Ғалаб муборак, "Бунёдкор" мухлислари!
'
Ўйин тугади, ҳисоб 0:2.
90+3'
"Қизилқум" бутун жамоа бўлиб олдинга ўтиб кетди ва қарши ҳужумда жазоланди. Рашидов тўпни эгаллаб олиб, олдинга ўтди ва Иброхимовни қулай вазиятга чиқарди. Жавлон эса осонлик билан Макосинни доғда қолдириб, ҳисобни 0:2га оширди.
90+3'
Жавлон Иброҳимов ГОООООООООООООООООООООЛ!
90+2'
Шерали Жўраев Шерали Жўраев алмаштирилаётганди. Бироқ у майдонни тарк этиш чоғида Акрамжон Комиловни юзига уриб чиқиб кетаётганди. Буни пайқаган ҳакам унга қизил карточка кўрсатди.
90'
Иккинчи бўлимга 6 дақиқа вақт қўшиб берилди.
90'
"Бунёдкор"нинг жудаям ёш таркиби меҳмонда "Қизилқум"ни мағлубиятга учратишга жуда яқин турибди.
90'
"Бунёдкор" жуда чиройли ҳужум ташкил этди. Ўринбоев-Шораҳмедов комбинациясидан сўнг Акмал тўпни Ҳамдамовга узатди. Достонбек боши билан дарвозани ишғол қилди.
89'
Достонбек Ҳамдамов ГООООООООООООООООООООЛ!
84'
Элдор Бойматов ва Хайрулла Каримов Элдой Бойматовнинг провакацияси натижасида Хайрулла Каримов ҳам қизил карточка олди. Ҳар иккала футболчи майдондан четлатилди.
79'
Рашидов кутилмаганда ҳаводан келаётган тўпни ўнг оёғида тўхтатмасдан дарвозага йўллади. Бирозгина ноаниқ.
75'
Алишер Азизов Майдонга тушди.
75'
Наврўзбек Алимов Майдонни тарк этди.
74'
Рустамовнинг ён чизиқдан ўйинга киритган тўпини Шодмонов боши билан дарвозага йўллади. Тўраев шундоққина дарвоза чизиғи устидан тўпни қайтарди.
72'
Наврўзбек Алимов Ҳакам қарорига эътироз билдиргани учун Наврўзбек Алимов огоҳлантирилди.
70'
Миржалол Қурбонов Майдонга тушди.
70'
Азизбек Усмонов Майдонни тарк этди.
68'
Шерали Жўраев майдонда тиниб тинчимаяпти.
65'
Ҳозирги дақиқаларга келиб "Бунёдкор" таркибида фақат маҳаллий футболчилар ҳаракат қилишмоқда.
64'
Достонбек Ҳамдамов Майдонга тушди.
64'
Минори Сато Майдонни тарк этди.
62'
Элдор Бойматовнинг чамаси 30 метрлардан йўллаган жарима зарбасини Акбар Тўраев дарвозага киришига йўл қўймади.
60'
"Бунёдкор" қарши ҳужумга ўтди. Сато тўпни Рашидовга узатди. Сардор қулай вазиятга чиқди, бироқ у тўпни Ўринбоевга узатишда аниқ ўйнай олмади.
59'
Шерали Жўраевда яна бир имконият. Бу сафар унинг зарбаси йўлига Анвар Ғофуров тўғаноқ бўлди.
57'
Алибобо Раҳматуллаев Майдонга тушди.
57'
Олег Зотеев Майдонни тарк этди.
56'
Забихилло Ўринбоев ва Асқар Мухитдинов Забихилло Ўринбоев ва Асқар Муҳитдинов бир-бирлари билан сўкишишгани учун огоҳлантирилдилар.
51'
Забихилло Ўринбоев Майдонга тушди.
51'
Воҳид Шодиев Майдонни тарк этди.
49'
Шерали Жўраев қарши ҳужумга ўтди ва чап оёғида дарвозага зарба берди. Ноаниқ.
48'
Акмал Рустамовнинг бурчакдан тўпни ўйинга киритишига қойил қолиш керак. 50 метрни кўрдим демаяпти.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб очилгани йўқ - 0:0.
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
35'
Шораҳмедов фаоллигидан сўнг тўп Рашидовга келиб тушди. Сардорнинг зарбасини Макосин эгаллаб олди.
33'
Минори Сатонинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
30'
Георги Квесиашвили Квесиашвили ўйиндан ташқари ҳолатда дарвозани ишғол қилди. Ҳакам голни инобатга олмади. Худдики Рафаэль Ильясовнинг ЖЧ-2010даги ҳолатига ўхшаб кетади.
23'
Шораҳмедовнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Сато ва Шодиев талашиб қолишди. Натижада вазият йўққа чиқарилди.
22'
Учрашув жуда ҳам қизиқарли тарзда давом этмоқда.
20'
"Қизилқум" яна ўткир ҳужумга ўтди. Бу сафар ҳам Алимов имкониятдан фойдалана олмади.
18'
Элдор Бойматов Ҳужумни қўполлик билан тўхтатгани учун Элдор Бойматов огоҳлантирилди.
16'
Алимов чамаси 20 метрлардан боши билан дарвозага зарба берди. Акбар Тўраев катта қийинчилик билан тўпни тўсиб қолди.
14'
"Қизилқум"нинг хавфли ҳужуми. Хавфни бартараф этиш чоғида Ғофуров автогол муаллифига айланиши мумкин эди. Тўраев тўпни ушлаб олди.
11'
Сато Минори ва Акмал Шораҳмедов жуда чиройли комбинация ташкил этишди. Бироқ Акмалнинг якуний зарбаси ўхшамади.
06'
Рашидовнинг зарбаси... Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
05'
Квесиашвили тўп учун курашда Шодиевга нисбатан қўполлик ишлатди. Чамаси 19 метрлардан "Бунёдкор" жарима зарбаси тепади.
03'
Вагаповнинг зарбаси ҳавфли ва кучли чиқди. Тўраев тўпни эгаллаб олди.
01'
Илк дақиқада Рашидов ҳисобни очишга яқин келди. Унинг чамаси 8-9 метрлардан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
'
Диққат, ўйин бошланди!
'
ҲАКАМЛАР ГУРУҲИ:
Владислав ЦЕЙТЛИН, Руслан СЕРАЗЕТДИНОВ, Равиль ШОЯХМЕТОВ (барчаси - Тошкент, Исҳоқ ИБРАГИМОВ (Нукус)
Назоратчис: Владимир ВАЛИЦКИЙ (Тошкент)
'
"ҚИЗИЛҚУМ" ТАРКИБИ:
22.Артём Макосин (С)
4.Алишер Санаев
8.Акмал Рустамов
9.Наврўзбек Алимов
16.Самандар Шодмонов
18.Элдор Бойматов
19.Руслан Вагапов
23.Шерали Жўраев
24.Асқар Муҳиддинов
26.Азизбек Усмонов
50.Георги Квесиашвили

ЗАХИРАДАГИЛАР:
12.Дилшод Ҳамроев
5.Акмал Холиқов
7.Жамшид Шохназаров
11.Алишер Холиқов
14.Файзулло Қамбаров
21.Миржалол Қурбонов
44.Алишер Азизов

Бош мураббий: Юрий ЛУКИН
'
"БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
45.Акбар Тўраев
2.Акмал Шораҳмедов
4.Хайрулла Каримов (С)
6.Анвар Ғофуров
8.Жавлон Иброхимов
9.Минори Сато
14.Воҳид Шодиев
21.Сардор Рашидов
27.Сардор Собирхўжаев
33.Олег Зотеев
48.Акрамжон Комилов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
1.Павел Бугало
3.Шукурали Пўлатов
5.Дилшод Жўраев
7.Алибобо Раҳматуллаев
15.Ислом Иномов
19.Забихилло Ўринбоев
28.Достонбек Ҳамдамов

Бош мураббий: Сергей ЛУШАН
'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
'
Стадион ларзага келди. Чунки "Қизилқум" футболчилари майдонга чиқишди.
'
Энди "қалдирғочлар" майдонга чиқиб келишди ва ўйинолди тайёргарликларини бошлаб юборишди.
'
Владислав Цейтлин бошчилигидаги учрашув ҳакамлари майдонга чиқиб келишиб, машғулотлар олиб боришмоқда.
'
Стадион маъмурияти майдон четидаги югуриш йўлакчасига сув сепилиб, ҳаво ҳароратини анчайин салқинлаштиришга уринишмоқда.
'
Гарчи соат 18:00дан ўтиб бораётган бўлса-да, об-ҳаво ҳарорати анчайин иссиқ.
'
Навоий шаҳридаги "Ёшлар" стадионидан репортажимизни бошлаймиз.
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!