Онлайн трансляция

"ОЛМАЛИҚ" - "БУНЁДКОР"

18.06.2014. Ўзбекистон кубоги, чорак финал. Жавоб учрашуви. Олмалиқ. "Олмалиқ" стадиони. Соат 19:00

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Ўйин тугади. "Олмалиқ" - "Бунёдкор" 0:4. "Қалдирғочлар" ярим финалда!
90'
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
87'
Шерзод Ҳакимов яна бир бор 35 метрлар узоқликдан дарвозага зарба йўллади. Бу сафар тўп ноаниқ кетди.
83'
Достонбек Ҳамдамовнинг кучли зарбаси дарвоза тўридан жой олишига бир баҳя қолди. Шомуродов катта қийинчилик билан тўпни уриб юборди.
81'
Шоаҳмедовнинг кучли зарбасини Тўраев қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.
79'
Достонбек Ҳамдамов Майдонга тушди.
79'
Сардор Рашидов Майдонни тарк этди.
78'
Шавкат Муллажонов Жавлон Иброхимовга нисбатан очиқдан очиқ қўпол ўйнаган Шавкат Муллажонов огоҳлантирилди.
73'
Чамаси 35 метрлар узоқликдан Шерзод Ҳакимов кучли зарба йўллади. Тўп тўсинва устун кесишган жойга тегиб қайтди.
71'
Зафар Полвонов Майдонга тушди.
71'
Дилявер Абибуллаев Майдонни тарк этди.
67'
Аюпов дарвозага зарба йўллади. Шомуродов тўпни эгаллаб олди.
65'
Ислом Иномов Майдонга тушди.
65'
Акмал Шораҳмедов Майдонни тарк этди.
64'
Бугун Рашидовни тўхтатиб бўлмаяпти. Ҳозирги вазиятда у учта ўйинчини алдаб, Зотеевга тўп узатди. Олег вазиятдан фойдалана олмади.
63'
Яна Рашидов. Унинг бу сафарги зарбасини Шомуродов майдон ташқарисига чиқариб юборишга эришди.
62'
Зохир Пиримов Майдонга тушди.
62'
Достон Абдураҳмонов Майдонни тарк этди.
60'
Сато уч футболчини алдаб ўтиб, Рашидовни яккама-якка вазиятга чиқарди. Бироқ Муллажонов "подкат" ташлаб, тўпни узоқлаштирди.
57'
Жудаям чиройли ҳаракатлар... Шораҳмедов оширган тўпни аввалига Аюпоа, кейин Пишур дарвозага йўллади. Бирозгина ноаниқ.
55'
Шерзод Ҳакимов Акмал Шораҳмедовга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун Шерзод Ҳакимов огоҳлантирилди.
53'
Бурчакдан оширилган тўпни тиқилинч вазиятда Муллажонов дарвозага йўллади. Акбар Тўраев тўпни эгаллаб олди.
52'
Чамаси 30 метрлардан белгиланган жарима зарбасини Сардор Рашидов қойилмақом тарзда бажариб, "Бунёдкор"ни 0:4 ҳисобида олдинга олиб чиқди.
51'
Сардор Рашидов ГООООООООООООООООООЛ!
51'
Хожиакбаровнинг олис масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
50'
Сатонинг тўп оширишидан сўнг хавфли вазият юзага келди. Шомуродов тўпни муштлари билан уриб юборди.
48'
Шавкатжон Муллажонов очиқчасига Олег Зотеевни юзага уриб, йиқитди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Бунёдкор" ишончли тарзда 3:0 ҳисобида ғалабага эришмоқда.
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.
45'
Воҳид Шодиев жароҳат олган ҳолда майдонни тарк этди.
45'
Абибуллаевнинг зарбасини Тўраев каттай қийинчилик билан қайтарди. Хайрулла Каримов кўкрагига теккан тўп дарвозага кириб кетишига салгина қолди.
44'
Темур Аюпов Майдонга тушди.
44'
Воҳид Шодиев Майдонни тарк этди.
44'
Пишур якка курашда рақибдан устун келиб, тўпни Рашидов томон узатди. Сардор эса тўпни тўхтатмасдан дарвозага чиройли тарзда йўллаб қўйди - 0:3.
43'
Сардор Рашидов ГОООООООООООООООООООЛ!
40'
Бўлим сўнггига келиб кураш анчайин жиддийлашди. Гоҳ у, гоҳ бу жамоа ҳужумга ўтмоқда.
37'
Олим Толибжоновни қарорини тушуниш қийин. Воҳид Шодиевни "Олмалиқ"нинг уч футболчини майдонга қулатди. Бироқ ҳакам ўйинни давом эттириш кераклигини кўрсатди.
36'
"Олмалиқ" футболчилари ўйин бундай жонланишини кутишмагани аниқ. Улар энди анча ҳаракатга тушиб қолишди.
33'
Азамат Исроилов Майдонга тушди.
33'
Шакер Зуаги Майдонни тарк этди.
31'
Жарима зарбасини Пишур амалга оширди. Тўп жонли деворга тегиб қайтди. У такрорий зарба бериш ўрнига тўпни ўзидан-да қулай вазиятда турган Зотеевга берди. Олег эса дарвозанинг олис бурчагини аниқ нишонга олиб, ҳисобни 0:2га оширди.
30'
Олег Зотеев ГОООООООООООООООООООЛ!
30'
Хавфли жарима зарбаси. "Олмалиқ" ҳимоячилари ўз жарима майдончалари яқинида Сатони қўполлик билан йиқитишди.
25'
Акмал Шораҳмедов Тўп учун курашда Шакер Заугига нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун Акмал Шораҳмедов огоҳлантирилди.
25'
Хожиакбаров оширган тўпга Жўрабоев боши билан зарба берди. Акбар Тўраев тўпни эгаллаб олди.
24'
Шораҳмедов тўпни Пишурга узатди. Саша боши билан тўпни Зотеевга қолдирди. Олег дарвозани ишғол қилишга тайёр эди. Бироқ офсайд!
21'
Зуагининг тўп оширишлари ҳам анча хавфли чиқмоқда. Ҳозирги вазиятда биргина паси билан Абибуллаевни деярли бирга-бир вазиятга чиқарди. Тўраев яхши ўйнади.
18'
Учрашув анча қизиқарли ва курашларга бой бўлмоқда.
16'
"Бунёдкор"нинг яна бир ҳужуми. Бу сафар Рашидов икки футболчини алдаб ўтиб, Сатони қулай вазиятга чиқарди. Япониялик футболчини рақиб аъзолари қўполлик билан йиқитишди. Бош ҳака пенальти бермади.
14'
Сардор Рашидов майдон марказида тўпни эгаллаб олиб, ўнг қанот томон югурди уч футболчини ортда қолдирди. Худди Роббен услубида марказ томон кириб дарвозага кучли зарба йўллади. Шомуродов харчанд уринмасин тўпни тўсиб қололмади - 0:1.
13'
Сардор Рашидов ГООООООООООООООООООООООЛ!
11'
Дарко Станоевичнинг чамаси 27 метрлардан йўллаган кучли зарбасини Акбар Тўраев қийинчилик билан қайтарди. Баракалла, Акбар!!!
09'
"Олмалиқ" футболчилари ҳам ҳужумлар қила бошлашди. Ҳужумлар яратишда Зуаги яхши ўйнамоқда.
07'
Абибуллаевнинг ерлатиб узатган пасини Ҳакимов дарвозага йўллади. Зарба ноаниқ чиқди.
05'
"Бунёдкор"нинг асосий таркибида бугун Акромжон Комилов дебют қилмоқда. 1996 йилда таваллуд топган футболчи ҳозирча анча ишончли ўйнамоқда.
03'
Илк дақиқалардан бошлаб "Бунёдкор" тўпни ўзида назорат қилмоқда.
01'
Диққат!!! Ўйин бошланди.
'
Ҳар иккала жамоа аъзолари ўйинолди машғулотларини якунлашиб, кийим алмаштириш хонасига кириб кетишди.
'
ҲАКАМЛАР ГУРУҲИ:
Бош ҳакам: Олим Толибжонов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Алишер Усмонов (Тошкент), Темур Гайнулин (Тошкент)
Захира ҳаками: Абдураҳим Мўминов (Тошкент вилояти)
Учрашув назоратчиси: Вилоят Нажафалиев (Тошкент)
'
"ОЛМАЛИҚ" ТАРКИБИ:
1.Мақсатмурод Шомуродов
3.Шавкат Муллажонов (С)
4.Абдуқаҳҳор Хожиакбаров
6.Шакер Зуаги
7.Достон Абдураҳмонов
10.Санжар Шоаҳмедов
15.Обид Жўрабоев
18.Дилявер Абибуллаев
19.Шерзод Ҳакимов
20.Дарко Станоевич
21.Александр Алимпиевич

ЗАХИРАДАГИЛАР:
16.Умид Хонимқулов
2.Темур Кагиров
5.Азамат Исроилов
9.Зафар Полвонов
11.Зохир Пиримов
22.Иқболжон Акромов
23.Сарваржон Жўраев

Бош мураббий: Игорь ШКВИРИН
'
"БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
45.Акбар Тўраев
2.Акмал Шораҳмедов
4.Хайрулла Каримов (С)
6.Анвар Ғофуров
8.Жавлон Иброхимов
9.Минори Сато
11.Олександр Пишур
14.Воҳид Шодиев
21.Сардор Рашидов
33.Олег Зотеев
48.Акромжон Комилов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
1.Павел Бугало
5.Дилшод Жўраев
10.Анвар Бердиев
15.Ислом Иномов
18.Бобиржон Акбаров
28.Достонбек Ҳамдамов
54.Темур Аюпов

Бош мураббий: Сергей ЛУШАН
'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
'
Яна бир неча дақиқалардан сўнг ушбу аренада Ўзбекистон кубоги-2014, чорак финали, жавоб учрашувлари доирасидаги "Олмалиқ" - "Бунёдкор" учрашуви бошланади.
'
"Олмалиқ" шаҳридаги "Олмалиқ спорт мажмуаси" стадионидан репортажимизни бошлаймиз.
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!