Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - "ОЛМАЛИҚ"

10.06.2014. Ўзбекистон кубоги, чорак финал. Биринчи учрашув. Тошкент. "Жар" стадиони. Соат 19:00

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Учрашув якунланди. Ҳисоб - 2:2. Жавоб учрашуви 18 июнь куни бўлиб ўтади. Ана шу учрашув Ўзбекистон кубоги ярим финалчисини аниқлаб беради.
90+2'
Шерзод Ҳакимов ГОЛ! Азамат Исроилов ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига узатди. Бу ерда Шерзод Ҳакимов боши билан дарвозани ишғол қилди - 2:2.
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
90'
"Олмалиқ" ҳисобни тенглаштиришга жуда яқин келди. Чамаси 10 метрлар узоқликдан Ҳакимов тепган тўпни Тўраев қайтарди.
88'
Абдуқаҳҳор Хожиакбаров Олдинга ўтиб кетаётган Рашидовни очиқчасига либосидан тортиб йиқитгани учун огоҳлантирилди.
84'
Пас берадиган жойда тўпни шеригига узатмаган Зотеев якунда тўпни йўқотди.
78'
Шораҳмедов оширган тўпдан сўнг Шомуродов қўриқлаётган дарвоза яқинида пала-партишлик юзага келди. Шодиев тўпни дарвозага йўллай олмади.
77'
Азамат Исроилов Майдонга тушди.
77'
Зохир Пиримов Майдонни тарк этди.
75'
Яна Рашидов зарба муаллифи. Бу сафар Шомуродов қийинчилик билан тўпни уриб юборди.
73'
Рашидов икки футболчини алдаб ўтиб, дарвозага зарба берди. Ноаниқ
71'
Стадион суҳандонининг эълон қилишича, "Бунёдкор" - "Олмалиқ" баҳсини 1004 нафар мухлис кузатиб бормоқда.
70'
Шерзод Ҳакимов Майдонга тушди.
70'
Дилявер Абибуллаев Майдонни тарк этди.
65'
Сергей Симоненко Майдонга тушди.
65'
Хайрулла Каримов Майдонни тарк этди.
63'
Алимпиевич чалқанча усулда зарба берди. Ноаниқ.
60'
Туропов-Абибуллаев тандеми бошлаган ҳужумни Шоаҳмедов ажойиб зарба билан якунлади. Тўп Тўраевнинг қўлларидан дарвоза тўсинига тегиб қайтди.
59'
Зотеев узатган тўпни Раҳматуллаев оёғини остки қисми билан дарвозага йўлламоқчи бўлди. Бироқ Шомуродов тўпни эгаллаб олди.
58'
"Жар" стадионидаги улкан монитордаги такрорий лавҳа кўрсатдики, Алибобода умуман офсайд йўқ эди.
57'
Иномов пасидан сўнг Раҳматуллаев жуда яхши вазиятга чиқди. Бироқ ён қанот ҳаками Рўзимов баймоқча кўтариб, ойсайд қайд этди.
55'
Пиримов оширган тўпга Абибуллаев боши билан зарба берди. Аммо ноаниқ.
52'
Рашидов яна фаоллик кўрсатди. Бироқ у хаддан кўп вақт тўпни ўзида олиб юриб, якунда хато қилди.
49'
Шакер Зуаги Дилшод Жўраевга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун Шакер Зуаги огоҳлантирилди.
46'
Жавлон Иброҳимов Майдонга тушди.
46'
Карлес Кото Майдонни тарк этди.
46'
Санжар Шоаҳмедов Майдонга тушди.
46'
Шариф Мирзаев Майдонни тарк этди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 2:1
44'
Иномов пас ошириши билан Раҳматуллаев ҳимоячилар орасидан отилиб чиқди ва деярли дарвозабон билан бир ўзи қолди. Аммо майдонга сирпаниб, вазиятни бой берди.
40'
Обид Жўрабоев ГОЛ! Зохир Пиримов томонидан жаримадан оширилган пасни Обид Жўрабоев боши билан Тўраевнинг устидан тўпга тушириб қўйди.
38'
Рашидов бугун анчайин чаққон ва абжир. Уни тўхтатиб бўлмаяпти.
37'
Рашидов ва Зотеев рақиб аъзоларини чалғитишди ва Сардор дарвозага зарба йўллади. Шомуродов катта қийинчилик билан тўпни қайтарди.
35'
Майдон марказида рақибдан тўпни олиб қўйиб, олдинга борган Рашидов чамаси 24 метрлардан дарвозани аниқ ишғол қилди - 2:0.
34'
Сардор Рашидов ГОООООООООООООООООООООООООЛ!!!
32'
Ўйин анча қизиқарли руҳда давом этмоқда.
27'
Алибобо Раҳматуллаев Майдонга тушди.
27'
Саҳоб Жўраев Майдонни тарк этди.
25'
Харулла Каримов ортидан келаётган рақибини пайқамади. Натижада Абибуллаев яқин масофадан дарвоза томон зарба беришга улгурди. Тўраев ўз ўрнида!
22'
Саҳоб Жўраев оширган тўпга ҳимоячилар қуршовидан отилиб чиққан Воҳид Шодиев боши билан дарвозани ишғол қилди - 1:0. Супергол!
21'
Воҳид Шодиев ГОООООООООООООООООООООООЛ!
18'
Диёр Туропов икки футболчини алдаб ўтиб, дарвозага зарба берди. Аммо зарба кучсиз чиқди.
14'
Акбар Тўраев яна бир карра тўпга чиқишда аниқ ўйнади.
12'
Рашидов ўнг қанотдан жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва аммо якуний тўп оширишда аниқ ўйнай олмади.
10'
"Бунёдкор" жарима майдончаси яқинида кетма-кет хатоликлар юзага ташланди. Тўпга якуний зарбани Абибуллаев берди. Бироз ноаниқ.
07'
"Олмалиқ" вакиллари икки бор қанотдан тўпни дарвоза яқинига тепишди. Ҳар иккала вазиятда ҳам Тўраев яхши ўйнади.
05'
"Бунёдкор" тезкор ҳужумга ўтди. Рашидов оширган тўпга бош билан зарба бериш учун Зотеевнинг озгина бўйи етмади.
03'
Абибуллаев амалга оширган жарима зарбаси жуда-жуда хавфли чиқди.
02'
Шораҳмедов ўнг қанотдан тезлик билан ҳужумга ўтди. Аммо у оширган тўпни Шомуродов эгаллаб олди.
02'
Шариф Мирзаевда дарвозага зарба бериш учун имкон бўлди. Аммо у тепган тўп анча юқоридан ўтиб кетди.
01'
Диққат ўйин бошланди.
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
'
Ҳакамлар: Азиз Асимов, Олим Абдувасилов, Наби Рўзимов, Шерзод
Қосимов (барчаси – Тошкент)
Учрашув назоратчиси: Александр Попов (Тошкент)
'
«ОЛМАЛИҚ» ТАРКИБИ:
1.Мақсатмурод Шомуродов
3.Шавкатжон Муллажонов
4.Абдуқаҳҳор Хожиакбаров
6.Шакер Зуаги
11.Зохир Пиримов
15.Обид Жўрабоев
18.Дилявер Абибуллаев
20.Дарко Станоевич
21.Александр Алимпиевич
24.Диёр Туропов
92.Шариф Мирзаев
ЗАХИРА:
16.Умиджон Хонимқулов
2.Тимур Кагиров
5.Азамат Исроилов
7.Достон Абдураҳмонов
10.Санжар Шоаҳмедов
19.Шерзод Ҳакимов
23.Сарваржон Жўраев
Бош мураббий: Игорь ШКВИРИН
'
«БУНЁДКОР» ТАРКИБИ:
45.Акбар Тўраев
2.Акмал Шораҳмедов
4.Хайрулла Каримов
5.Дилшод Жўраев
6.Анвар Ғофуров
14.Воҳид Шодиев
15.Ислом Иномов
16.Карлес Кото
21.Сардор Рашидов
23.Саҳоб Жўраев
33.Олег Зотеев
ЗАХИРА:
25.Муроджон Зухуров
7.Алибобо Раҳматуллаев
8.Жавлон Иброҳимов
11.Олександр Пишур
27.Сардор Собирхўжаев
40.Сергей Симоненко
54.Тимур Аюпов
Бош мураббий: Сергей ЛУШАН
'
Марҳамат жамоалар таркиблари билан танишиб олинг.
'
Яна бир неча дақиқалардан сўнг "ЖАР" стадионида Ўзбекистон кубоги 1/4 финал биринчи учрашувлари доирасидаги "Бунёдкор" - "Олмалиқ" баҳси бошланади.
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!