Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - "НЕФТЧИ"

05.06.2014. Олий лига, 11-тур. Тошкент. "Жар" стадиони. Соат 19:00

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Ўйин тугади. Ҳисоб 1:1
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
90'
Муродбек Бобожонов ГОЛ! Бугалодан қайтдан тўпни Бобожонов яқин масофадан дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни тенглаштирди - 1:1.
89'
Носир Отақўзиев зарбасини қийин вазиятда Бугало эгаллаб олишга эришди.
88'
Дилшод Жўраев бир футболчини алдаб ўтиб, дарвозага зарба берди. Ғайратжон Ҳасанов аниқ ўйнади.
86'
Муродбек Бобожонов Майдонга тушди.
86'
Левани Гвазава Майдонни тарк этди.
85'
"Бунёдкор" тезкор қарши ҳужумга ўтди. Дилшод Жўраевнинг зарбаси Жаҳонгир Меҳмоновнинг бошига тегиб майдонни тарк этди.
84'
"Нефтчи"нинг жавоби. Носир Отақўзиев зарбасини деярли дарвоза чизиғи устидан Саҳоб Жўраев қайтарди.
83'
Карлес Кото узатган пасни Темур Аюпов дарвозага йўллаб, ҳисобни очди. Баракалла, Темур!
83'
Темур Аюпов ГООООООООООООООООООООООООЛ!
76'
Карлес Кото Майдонга тушди.
76'
Олег Зотеев Майдонни тарк этди.
73'
Ғайратжон Ҳасанов Учрашув вақтини атайин чўзганлиги учун Ғайратжон Ҳасанов огоҳлантирилди.
73'
Рашидов узатган тўпга яна Пишур боши билан зарба берди. Аммо ноаниқ.
71'
Акмал Шораҳмедов Гвазавага нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун Шораҳмедов огоҳлантирилди.
70'
Пишурнинг бош билан йщллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
68'
Пишур, Зотев ва Рашидов томонидан кетма-кет зарбалар...
67'
Отабек Зокиров Майдонга тушди.
67'
Павел Смоляченко Майдонни тарк этди.
67'
Рашидовнинг паси ва Аюповнинг зарбаси. Бироқ Ғайратжон Ҳасановнинг маҳорати бу сафар ҳам "Нефтчи"ни қутқарди.
65'
Сардор Рашидов Майдонга тушди.
65'
Алибобо Раҳматуллаев Майдонни тарк этди.
63'
Хайрулла Каримов кутилмагандан ҳимоядан туриб ҳужумга қўшилди.
58'
Темур Аюпов Майдонга тушди.
58'
Анвар Бердиев Майдонни тарк этди.
57'
Гвазаванинг олис масофадан йўллаган зарбаси анча юқоридан ўтиб кетди.
54'
Бу сафар Анвар Бердиевнинг ўзи шерикларига ноаниқ пас оширди.
52'
Шораҳмедовнинг ўнг қанотдан оширган тўпига Бердиев етиб келолмади.
50'
"Нефтчи" аъзолари иккинчи бўлимни ҳам ҳимоя чизиғида бошлашди. Ҳозирча улар орқа чизиқда бехато ўйин намойиш этишмоқда.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:0.
45'
Биринчи бўлимга бир дақиқа вақт қўшиб берилди.
39'
Яна Анвар Бердиев зарба берди ва яна Ғайратжон Ҳасанов тўпни эгаллаб олди.
35'
Биринчи бўлим охирлари анчайин асабий тарзда ўтмоқда.
32'
Павел Смоляченко Ҳакам қарорига аралашиб, эътироз билдиргани учун Павел Смоляченко огоҳлантирилди.
30'
Ғайратжон Ҳасановга тасанно! Аввалига Алибобо Раҳматуллаев, кейин Дилшод Жўраевнинг зарбаларини қайтарди.
27'
Зотеевнинг ажойиб тўпини Пишур чиройли тарзда дарвозага йўналтирди. Бу сафар ҳам Ғайратжон Ҳасанов маҳорат кўрсатиб, тўпни қайтарди.
25'
Рақиб жарима майдончасида Анвар Бердиев чалқанча услубда дарвозага зарба берди. Аммо Ғайрат Ҳасанов тўпни эгаллаб олди.
22'
Бердиев рақибдан тўпни олиб қўйиб олдинга ўтди ва тўпни Зотеевга узатди. Бироқ Олег ҳужумчиларга тўп оширишда аниқ ўйнай олмади.
19'
Ҳозирча ҳеч бир футболчи эркин ўйнаётган йўқ. Жамоалар бир-бирларини яхши қўриқлашяпти.
15'
Бердиев рақиб хатосидан унумли фойдаланиб, тўпни Пишурга оширди. Сашанинг зарбаси дарвозага кириб кетаётган паллада Ҳасанов маҳорат кўрсатди.
12'
Саҳоб Жўраев Ҳакам ҳуштаги чалинмаслан жарима зарбасини амалга оширгани учун огоҳлантирилди.
10'
Саҳоб Жўраев жарима зарбасини бурама тарзда бажарди. Аммо тўпни дарвозага тўғрилаб юборадиган футболчи топилмади.
07'
Алибобо Раҳматуллаев ўнг қанотдан тўп оширди. Пишур тўпни ўтказиб юборди, аммо Бердиев бу комбинацияни кутмаган эди.
04'
Мезбонлар илк дақиқаларданоқ бор эътиборларини ҳужумга қаратишмоқда.
03'
Саҳоб Жўраевнинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбаси... Ғайратжон Ҳасанов катта қийинчилик билан тўпни эгаллаб олди.
02'
Зотеев олдинга ўтди. Аммо рақиб аъзолари тўпни ундан олиб қўйишди.
01'
Диққат!!! Ўйин бошланди.
'
Ҳакамлар: Мурод Муҳаммедов (Бекобод), Мўминжон Мажидов,
Расул Фозилов (иккаласи Наманган), Дилшод Каримов (Тошкент)
Учрашув назоратчиси: Булат Галеев (Урганч)
Учрашув комиссари: Фарҳод Магаметов (Тошкент)
'
«НЕФТЧИ»
21.Ғайратжон Ҳасанов (С)
5.Икболжон Бобохонов
7.Александру Оника
9.Павел Смоляченко
14.Вячеслав Пономарёв
18.Жавоҳир Расулов
20.Дилёрбек Эрматов
22.Рўзимбой Аҳмедов
28.Абдуллоҳ Олимов
32.Жаҳонгир Меҳмонов
77.Левани Гвазава
ЗАХИРАДАГИЛАР:
16.Абдужавлон Абдужалилов
4.Жаҳонгир Жиямуродов
11.Носирбек Отакўзиев
13.Александр Клецков
30.Отабек Зокиров
33.Муродбек Бобожонов
70.Иззат Ғаниев
Бош мураббий: Мурод ИСМОИЛОВ
'
«БУНЁДКОР»
1.Павел Бугало
2.Акмал Шораҳмедов
4.Хайрулла Каримов (С)
5.Дилшод Жўраев
6.Анвар Ғофуров
7.Алибобо Раҳматуллаев
10.Анвар Бердиев
11.Олександр Пишур
15.Ислом Иномов
23.Саҳоб Жўраев
33.Олег Зотеев
ЗАХИРАДАГИЛАР:
25.Муроджон Зухуров
14.Воҳид Шодиев
16.Карлес Кото
18.Бобур Акбаров
21.Сардор Рашидов
27.Сардор Собирхўжаев
54.Тимур Аюпов
Бош мураббий: Сергей ЛУШАН
'
Марҳамат жамоалар таркиблари билан танишиб олинг.
'
Яна бир неча дақиқалардан сўнг олий лига 11-тур учрашувини бошлаб берувчи "Бунёдкор" - "Нефтчи" учрашуви старт олади.
'
"Жар" стадионидан ўз репортажимизни бошлаймиз.
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!