Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - "МЕТАЛЛУРГ"

23.05.2014. Олий лига, 9-тур. Тошкент. "Жар" стадиони. Соат 19:00

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Ўйин тугади. "Бунёдкор" Бекободнинг "Металлург" жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. ҒАЛАБА МУБОРАК!!!
90+1'
Дилшод Жўраевнинг кучли зарбасини Суҳробжон Султонов эгаллаб олди.
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
89'
Олег Зотеев ва Сардор Расулов Зотеев ва Расулов бир-бирларига нисбатан қўпол муносабатда бўлишди. Натижада бош ҳакам иккала ўйинчини ҳам огоҳлантирди.
83'
Карлес Кото Майдонга тушди.
83'
Сардор Собирхўжаев Майдонни тарк этди.
82'
Зотеев гол уришни истаб, дарвоза томон ноаниқ зарба берди. Ваҳоланки, у тўпни шерикларига оширса ҳам бўларди.
80'
Нозимжон Эсонов Майдонга тушди.
80'
Саидкамол Акбаров Майдонни тарк этди.
79'
Рашидов ҳаммасини тўғри бажарди: рақибни алдади, жарима майдончаси томон яқинлашди. Лекин зарба беришга келганда ўнг оёғи панд берди.
76'
Пишур жарима зарбаси тепди. Аммо зарбаси ўхшамади.
74'
Шуҳрат Юлдашев Майдонга тушди.
74'
Суннатилла Мамадалиев Майдонни тарк этди.
70'
Пишур дубль қайд этишга яқин эди. Унинг бош билан йўллаган зарбаси бироз юқорироқдан ўтиб кетди.
68'
Суннатилла Мамадалиев алдамчи ҳаракатлари билан мухлислар олқишига сазовор бўлди.
64'
Ислом Иномов Рақиб футболчисига нисбатан қўпол ўйнаганлиги учун слом Иномов огоҳлантирилди.
63'
Одилов тепган кучли зарбани Бугало қайтаришга эришди. Такрорий зарба йўлига эса Ғофуров тўғаноқ бўлди.
60'
Миртўра Акбаров Майдонга тушди.
60'
Алишер Зиёвутдинов Майдонни тарк этди.
54'
Сардор Рашидов ГООООООООООООООООООООЛ!!! Воҳид Шодиев томонидан узатилган пасни Сардор Рашидов жуда чиройли тарзда дарвозага жойлаб қўйди - 2:0.
52'
Олександр Пишур ГОООООООООООООООООООЛ!!! Захирадан майдонга тушган Раҳматуллаев ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига узатди. Бу ерда Пишур боши билан дарвозани ишғол қилди.
50'
Собирхўжаев рақибдан тўпни олиб қўйди ва ҳужум бошлади. Бироқ ажойиб ҳужум якунланмай қолди.
46'
Алибобо Раҳматуллаев Майдонга тушди.
46'
Бобиржон Акбаров Майдонни тарк этди.
46'
Олександр Пишур Майдонга тушди.
46'
Сато Минори Майдонни тарк этди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:0
43'
Олег Зотеев хавфли ҳужум уюштирди. Тўпни қайтариш чоғида Дониёр Одилов ўз дарвозасини ишғол этишига бир баҳя қолди.
38'
Бекободликлар тўпни ўз назоратларида маълум вақт ушлаб туришди.
34'
37-38 метрлар узоқликдан белгиланган жарима зарбасини Одилов амалга оширди. Тўп бироз юқорироқдан ўтиб кетди.
32'
Сардор Собирхўжаев чиройли пас билан Рашидовни бирга-бир вазиятга чиқарди. Аммо Рашидов тепган тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.
31'
"Бунёдкор" тўрт футболчи бўлиб қарши ҳужумга ўтди. Сато Минори бошлаган ҳужумни Сардор Рашидов давом эттира олмади.
28'
Бобиржон Акбаровнинг чамаси 40 метрлардан йўллаган зарбасига озгина аниқлик етишмади.
25'
Сато Минори икки футболчини алдаб ўтиб, дарвоза томон зарба берди. Аммо у тепган тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
20'
Воҳид Шодиев бугун жуда фаол ўйин кўрсатмоқда.
14'
Ислом Иномов тепган кучли зарба дарвоза тўрига ташқи томондан тегди.
02'
Дилмурод Каримовнинг жаримадан йўллаган кучли зарбаси жудаям хавфли чиқди. Бугалонинг бахтига зарба бироз ноаниқ кетди.
01'
Учрашув бошланди!
'
"МЕТАЛЛУРГ" ТАРКИБИ:
32.Суҳроб Султонов
3.Саидкомил Акбаров
4.Ҳикмат Ҳошимов (С)
6.Дилмурод Каримов
7.Дониёр Одилов
8.Суннатилла Мамадалиев
14.Даврон Каримқулов
15.Алишер Зиёвуддинов
20.Мирғиёс Сулаймонов
21.Сардор Расулов
22.Муроджон Тошматов.

Захира
35.Раҳимжон Раҳмонбердиев
10.Шохназар Норбеков
11.Шухрат Йўлдошев
17.Нозимжон Эсонов
19.Саиджон Абдужабборов
23.Миртўра Акбарво
77.Сардор Соибов

Бош мураббий: Рустам МИРСОДИҚОВ
'
"БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
25.Павел Бугало
4.Хайрулла Каримов (С)
5.Дилшод Жўраев
6.Анвар Ғофуров
9.Сато Минори
14.Воҳид Шодиев
15.Ислом Иномов
18.Бобир Акбаров
21.Сардор Рашидов
27.Сардор Собирхўжаев
33.Олег Зотеев

Захира:
25.Муроджон Зуҳуров
7.Алибобо Раҳматуллаев
10.Анвар Бердиев
11.Олександр Пишур
16.Карлес Кото
24.Баҳодир Пардаев
30.Ҳасан Асқаров

Бош мураббий в/б: Александр ВОЛКОВ
'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
'
Яна бир неча дақиқалардан сўнг "Жар" стадионида 9-турни якунлаб берувчи, "Бунёдкор" - "Металлург" учрашуви бошланади.
'
"Жар" стадионидан репортажимизни бошлаймиз.
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!