Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - "НАВБАҲОР"

02.05.2014. Олий лига, 7-тур. Тошкент. "ЖАР" стадиони. Соат 18:00

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Он-лайн трансляциямизни кузатиб борганларга миннатдорчилик билдирамиз.
'
Ўйин тугади. Ҳисоб 3:0.
90+2'
Сардор Рашидовнинг бурчакдан оширган тўпини дарвозабон эгаллаб олишди хатоликка йўл қўйди. Ерга сакраган тўпни Пишур осонлик билан дарвозага йўллаб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди - 3:0.
90+2'
Олександр Пишур ГОООООООООООООООООООЛ!
90+1'
Саҳоб Жўраев Майдонга тушди.
90+1'
Воҳид Шодиев Майдонни тарк этди.
90'
Азимжон Аҳмедовдан тўпни олиб қўйган Сардор Рашидов икки футболчини алдаб ўтиб, дарвозани ўнг оёғида аниқ нишонга олди - 2:0.
90'
Сардор Рашидов ГООООООООООООООООООЛ!
86'
Пишур зарба бериш учун ўзига қулай вазият яратди ва тўпни дарвозага йўллади. Яна Рижко тўпни қайтарди.
84'
Шодиев кучли зарбаси билан Рижкони нишонга олди.
78'
Алишер Маҳмудов Майдонга тушди.
78'
Тохир Шамсиддинов Майдонни тарк этди.
76'
Сергей Симоненко АБдумалик Абдуллаевга нисбатан қўполлик ишлатгани учун Симоненко огоҳлантирилди.
75'
Отабек Валижонов Майдонга тушди.
75'
Бахтиёр Ёқубов Майдонни тарк этди.
73'
Абдумалик Абдуллаев ўз тезлиги эвазига Симоненкодан ўтиб кетди ва зарба йўллади. Тўп йўлига бошқа ҳимоячи тўғаноқ бўлди.
70'
Бугунги учрашувни "ЖАР" стадионида 2476 нафар томошабин кузатиб бормоқда.
69'
Алибобо Раҳматуллаев Майдонга тушди.
69'
Олег Зотеев Майдонни тарк этди.
68'
Олег Зотеев Рақибга нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.
67'
Абдумалик Абдуллаев Майдонга тушди.
67'
Мансур Саидов Майдонни тарк этди.
66'
Пишур яна бир бор зарба йўллади. Бу сафар бироз ноаниқ.
62'
Баҳодир Пардаев Майдонга тушди.
62'
Сардор Собирхўжаев Майдонни тарк этди.
61'
Пишур чамаси 35 метрлардан дарвозага зарба берди. Тўп тўсинга тегиб майдонни тарк этди.
59'
Акмал Шораҳмедовнинг ўнг қанотдан ошириб берган пасини Шодиев жуда чиройли тарзда дарвозага йўллади ва учрашувдаги ҳисобни очди.
58'
Вохид Шодиев ГООООООООООООООООЛ!
57'
Акмал Шораҳмедов Энди Шораҳмедов қўполлик билан Бойдедаевни тўхтатиб қолди ва сариқ карточка ишлаб олди.
53'
Илҳом Бойдедаев Акмал Шораҳмедовга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантирилди.
52'
Такрорий зарбани Саидов тепди. Бу сафар Симоненко тўпни қайтарди.
52'
"Навбаҳор"нинг хавфли ҳужуми. Ёқубовнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.
51'
Рашидовнинг кучли зарбаси. Афсус ноаниқ.
49'
Юрий Рижко Ушбу вазиятда Дилшод Жўраевнинг бошига зарба бергани учун огоҳлантирилди.
49'
Дилшод Жўраев ва Юрий Рижко тўқнашиб кетишди. Иккаласи ҳам бошидан жароҳат олди.
48'
Рашидов чап қанотда фаол. Аммо унинг тўп оширишлари аниқ чиқмаяпти.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб очилмади.
45'
Ҳимоячи хатосидан Шодиев фойдаланишга ҳаракат қилди. Аммо унинг зарбасини Рижко тўсиб қолди.
43'
Симоненко хато қилди. Бундан фойдаланган Эркинов қулай вазиятда тўпни дарвозага йўллади. Тўпни сўнгги паллада Ғофуров тепиб юборишга эришди.
40'
Шораҳмедов ўнг қанотдан олдинга ўтди ва тўпни жарима майдончасига узатди. Пишурнинг бош билан йўллаган тўпи дарвоза тўсинига тегиб қайтди.
38'
Хўжаев яна бир бор сейв қилди. Бу сафар Пишурнинг бош билан йўллаган тўпини қайтарди.
37'
Зотеев айёрона ўйнаб, уч футболчидан ўтиб кетди ва дарвозага зарба берди. Аммо Хўжаев бу сафар ҳам дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
33'
Пишурнинг жарима зарбаси жудаям хавфли тус олди. Аммо Хўжаев маҳорат кўрсатиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
30'
Иномов узатган тўпни Зотеев боши билан дарвозага йўллади. Лекин унинг зарбаси ноаниқ чиқди.
24'
Шахбоз Эркиновда ҳисобни очиш учун яхши имконият бўлди. Бироқ унинг зарбаси кучсиз чиқди.
20'
Сардор Рашидов чап қанотдан икки футболчини алдаб ўтиб, Пишурга тўп узатди. Аммо Саша тўпни қабул қилолмади.
18'
"Навбаҳор"нинг хавфли ҳужуми. Аммо Бахтиёр Ёқубов яқин масофадан тўпни дарвозага йўллай олмади
16'
Роббим Ҳасанов Жўраевга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантирилди.
15'
Ўйиннинг 15 дақиқаси ортда қолди. Ҳозирча айтарли вазиятлар кўрмадик.
10'
Шодиевнинг зарбаси.... ноаниқ!
07'
"Бунёдкор" аъзолари тўпни узоқ вақт ўзларида сақлаб туришди ва олдинга ўтишди. Бироқ Иномовнинг бош билан йўллаган зарбасини Хўжаев ушлаб олди.
03'
Ўйиндаги илк хавфли ҳужум. Бойдедаев олдинга ўтди ва тўпни Эркиновга узатди. Шахбознинг зарбасини Тўраев эгаллаб олди.
02'
Дастлабки дақиқаларданоқ "қалдирғочлар" тўпни ўз назоратларида ушлаб туришибди.
01'
Диққат! Ўйин бошланди!
'
Ҳакамлар: Мурод Муҳаммедов (Бекобод), Холмат Мирзааҳмедов
(Тўйтепа), Андрей Снетков (Янгийўл), Суҳроб Саттаров
(Шахрисабз)
Учрашув назоратчиси: Сайфиддин Эрматов (Тошкент)
Учрашув комиссари: Валерий Лёткин (Тошкент)
'
«НАВБАҲОР» ТАРКИБИ:
1.Хуршид Хўжаев
5.Рахматилло Бердимуродов
6.Бахтиёр Ёқубов
7.Мансур Саидов
8.Азимжон Аҳмедов
9.Илҳом Бойдедов (С)
22.Шаҳбоз Эркинов
27.Роббим Ҳасанов
33.Тохир Шамсиддинов
47.Тимур Яфаров
50.Юрий Рижков

ЗАХИРАДАГИЛАР:
24.Дониёржон Усмонов
3.Ботирбек Тўрабоев
10.Алишер Маҳмудов
11.Отабек Валижонов
18.Собир Ҳамидов
23.Абдумалик Абдуллаев
25.Элёр Жаҳонов

Бош мураббий: Бахтиёр АШУРМАТОВ
'
«БУНЁДКОР» ТАРКИБИ:
45.Акбар Тўраев
2.Акмал Шораҳмедов
5.Дилшод Жўраев
6.Анвар Гофуров (С)
11.Олександр Пишур
14.Воҳид Шодиев
15.Ислом Иномов
21.Сардор Рашидов
27.Сардор Собирхўжаев
33.Олег Зотеев
40.Сергей Симоненко

ЗАХИРАДАГИЛАР:
25.Муроджон Зухуров
7.Алибобо Раҳматуллаев
8.Жавлон Иброхимов
10.Анвар Бердиев
16.Карлес Кото
23.Саҳоб Жўраев
24.Баҳодир Пардаев

Бош мураббий в/б: Александр ВОЛКОВ
'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг!
'
Олий лига, 7-тур доирасидаги "Бунёдкор" - "Навбаҳор" учрашуви бошланиш арафасида.