Онлайн трансляция

"АЛ-ЖАИШ" - "БУНЁДКОР"

23.04.2014. Осиё Чемпионлар лигаси, 6-тур. Доҳа. "Абдуллоҳ бин Ҳалифа" стадиони. Соат 22:15

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
ЎЙИН ТУГАДИ! ЖАМОАМИЗ КЕЙИНГИ БОСҚИЧГА ЙЎЛ ОЛДИ!
90+4'
Захирадан майдонга тушган Сардор Рашидов яқин масофадан тўпни дарвозага йўллади - 1:2.
90+2'
Сардор Рашидов ГООООООООООООООООООООООООООООООЛ!
90'
Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди
86'
Аҳмад Софян огоҳлантирилди
84'
Рашидов бурчак тўпини амалга оширди, ҳакам "Бунёдкор" футболчилари қоида бузишди деб ҳисоблади
81'
Рами Фаёз майдонга тушди
81'
Юсуф Муфта майдонни тарк этди
78'
"Бунёдкор" бор кучи билан ҳужумга ўтди, мезбонлар эса бутун тарк билан ҳимояланишмоқда
77'
Алибобо Раҳматуллаев ошириб берилган тўпга ета олмади, бу вақтда эса Юсуф Муфта яна майдонда ётибди
75'
Дилшод Жўраев майдонга тушди
75'
Сардор Собирхўжаев майдонни тарк этди
74'
Деяб Ал Наби майдонга тушди
74'
Муҳаммад Ал Жабри майдонни тарк этди
72'
Муҳаммад Мунтари ўйиндан ташқари ҳолада қолиб кетди, "Бунёдкор" ҳужумга ўтмоқда
69'
Муҳаммад Жедо майдонга тушди
69'
Нилмар майдонни тарк этди
65'
Алибобо Раҳматуллаев майдонга тушди
65'
Жавлон Иброҳимов майдонни тарк этди
63'
Юсуф Муфта шифокорлар ёрдамидан фойдаланмоқда, ўйинда кичик танаффус
61'
"Ал Жаиш"нинг узоқ вақт давом этган ҳужуми Нилмарнинг ноаниқ ҳаракати туфайли узилиб қолди
54'
Алибобо Раҳматуллаев майдонга тушди
54'
Саҳоб Жўраев майдонни тарк этди
52'
Муҳаммад Мунтари Жарима майдони ичида тўпни эгаллаб олиб бир ҳаракат билан даровзага зарба берди ва ҳисоб тенглашди - 1:1
51'
Хавфли вазият! "Ал Жаиш" ҳисобни очишга яқин эди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди.
49'
Пардаев Али Санад томонидан қўполлик билан тўхтатиб қолинди, Саҳоб Жўраевнинг амалга оширган жарима тўпини ҳимоячилар қайтаришди
47'
Нилмарнинг чамаси 17 метрлардан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+2'
Дастлабки бўлим якунланди. Танаффус
45+1'
Мартинснинг ошириб берган тўпига Мунтари ета олмади!
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
43'
Шораҳмедов тўпни жарима майдонига узатди, Пардаевнинг боши билан йўллаган зарбасидан сўнг тўпни Софян қайтарди
41'
Нилмар ҳозирча ўзининг бор кучини намойиш эта олмаяпти
38'
Симоненко рақибга нисбатан қоидани бузди, хавфли жарима тўпидан сўнг ҳимоячилар тўпни қайтаришди.
37'
Акбар Тўраев!!! Экоконинг жарима майдонига узатган тўпини Нилмар боши билан дарвозага йўллади, Тўраев дарвозага кириб кетаётган тўпни қайтариб юборди.
35'
Экоко дарвозага зарба берди, анча ноаниқ
34'
Саҳоб Жўраев томонидан амалга оширилган жарима тўпидан сўнг Софян тўпга эга чиқди.
32'
Муҳаммад Мунтари хавфли зарба йўллади, бош билан берилган зарбадан сўнг тўп устун ёнидан ўтиб кетди
30'
Экоко узоқ давом этган ҳужумни кучсиз ва аниқ зарба билан тугатди, Тўраев тўпни қайтарди
27'
Олександр Пишур гол урди, аммо ҳакамлар ҳужумчи қоидани бузиб гол урган деб ҳисоблашди ва ҳисоб ўзгармади!
25'
"Ал Жаиш" асосан қанотлар орқали ҳужум ташкил қилишмоқда, ҳимоячилар ҳозирча яхши ўйнашмоқда
22'
Саҳоб Жўраев майдонда ётибди, унга шиофокорлар ёрдам беришди.
20'
Хавфли вазият! Олександр Пишур рақиб жарима майдони ёнида тўпни олиб қўйиб дарвозага зарба берди, ноаниқ
18'
Сергей Симоненко Нилмарни марказда тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди
16'
Али Санад жарима тўпини амалга оширди, ҳимоячиларимиз тўпни қайтаришди
13'
Жарима тўпидан сўнг оширилган тўпни дарвозабон қўлидан чиқариб юборди, Пардаевнинг зарбасини ҳимоячилар қайтаришди, қайтган тўпни Симоненко дарвозага жойлаб қўйди - 0:1.
12'
Сергей Симоненко ГООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ!
9'
Собирхўжаевнинг хатосидан сўнг ташкил этилган қарши ҳужумни Муҳаммад Мунтари ноаниқ зарба билан тугатди
7'
Майдон марказида тўпни эгаллаб олган Нилмар жарима майдонига етиб бориб зарба берди, ноаниқ.
4'
Саҳоб Жўраев иккинчи марта рақиблар томонидан қўполлик билан тўхтатилди. Симоненконинг жарима майдонига оширилган тўпни Зотеев боши билан дарвозага йўллади, ҳимоячилар тўпни қайтаришди
3'
Андерсон Мартинс томонидан амалга оширилган жарима зарбаси анча ноаниқ кетди
2'
Шораҳмедов олдинга ўтиб кетаётган Экокони тўхтатиб қолди, жарима тўпи ёнида Мартинс
1'
Учрашув бошланди!
'
Футболчилар майдонга тушиб келишмоқда.
'
Жамоалар чигалёзди машқларини бажаришмоқда.
'
"АЛ ЖАИШ": 33.Аҳмад Софян, 4.Андерсон Мартинс, 5.Муҳаммад Ал Жабри, 8.Юсуф Муфта, 9.Нилмар, 10.Жирес Кембо Экоко, 17.Сеул Ки КО, 19.Абдураҳмон Исса, 21.Али Санад, 23.Холид Ал Зреики, 29.Муҳаммад Мунтари.
ЗАХИРА: 91.Сауд Муборак, 3.Абдуллоҳ Аиш, 6.Рами Фаёз, 11.Деяб Ал Наби, 15.Абдулқодир Адам, 18.Муҳаммад Жедо, 20.Вагнер Рибейро.
'
"БУНЁДКОР" - 45.Акбар Тўраев, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Хайрулла Каримов, 6.Анвар Ғофуров, 8.Жавлон Иброҳимов, 11.Олександр Пишур, 23.Саҳоб Жўраев, 24.Баҳодир Пардаев, 27.Сардор Собирхўжаев, 33.Олег Зотеев, 40.Сергей Симоненко.
ЗАХИРАДАГИЛАР: 1.Павел Бугало, 5.Дилшод Жўраев, 7.Алибобо Раҳматуллаев, 10.Анвар Бердиев, 21.Сардор Рашидов, 30.Ҳасан Асқаров, 44.Миржамол Қосимов.
'
"Ал Жаиш" - "Бунёдкор" учрашувидан матнли трансляциямизни бошлаймиз!
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!