Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - "АЛ-НАХДА" (ОМАН)

4 февраль. Дубай. Ўртоқлик учрашуви

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Эътиборингиз учун раҳмат, омон бўлинглар, азизлар!!!
'
Бугунги он-лайн трансляциямизда биз билан бирга бўлганингиз учун ташаккур!
'
"Ал-Нахда"га бугунги назорат беллашуви орқали орттирилган тажриба бу йилги ОФК кубогида албатта қўл келишини тилаб қоламиз. Оманликлар бу сафар гуруҳда "Ал-Райян" (Қатар), "Ал-Риффа" (Баҳрайн) ва "Ал-Виҳдат" (Иордания) клублари билан баҳслашадилар. ОФК кубоги-2010да сенга омад, "Ал-Нахда"!
90'
Шу онларда бугунги назорат учрашуви якун топди. "Бунёдкор" 2008 йилги ОФК кубоги ярим финалчиси "Ал-Нахда"ни муаммосиз енгди - 6:1!!!
88'
Стевица очиқ турган Эдсон Рамосни "кўрди". Тўпни эгаллаб олган Эдсон 20 метрлардан "Ал-Нахда" дарвозаси "тўққизлигини" чиройли тарзда нишонга олди. Ҳисоб 6:1!
87'
Эдсон Рамос ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
86'
У тўпни Ристичга етказди.
86'
Санжар Тўрақулов ҳужум бошлаяпти.
85'
Ўйин янада ҳужумкор тус олди.
83'
Салим Ал-Форси ГОЛ! Сен урмасанг - сенга уришади! "Ал-Нахда" орадаги фарқни қисқартирди. Ўнг қанотдан ошириб берилган пасдан кейин 26-рақамли Салим Ал-Форси Мурод Зуҳуровни доғда қолдирди.
80'
Анвар Солиев Аммо афсус... Пенальтини Анвар Солиев аниқ амалга ошира олмади. Унинг зарбасини чап бурчакдан дарвозабон "олиб чиқди".
79'
Бу вазиятда ўтган мавсумни "Олмалиқ"да ижарада ўтказган ёш Анвар Раҳимов аъло даражада ҳаракат қилди.
79'
Анвар Раҳимов Анвар Раҳимов уч кишини алдаб, Рамос билан "стенка" ўйнаб, рақиб жарима майдончасига ёриб кирди. Раҳимовни ҳимоячилар йиқитишди. Ҳакам ҳақли равишда 11 метрли жарима зарбаси белгилади.
77'
Абдуқаҳҳор Хожиакбаров Майдонга тушди
77'
Жоао Виктор Майдонни тарк этди
77'
Ўйин бошидан бери тўп сураётган ягона футболчимиз Жоао Виктор ҳам майдонни тарк этди. Унинг ўрнини Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров эгаллади.
76'
Умуман, 2009 йилги чемпионатда худди шундай ҳисобда "қалдирғочлар" яна "Шўртан" билан "Сўғдиёна"ни енгишган. "Навбаҳор" эса 6:0 ҳисобида тор-мор этилганди.
74'
Ҳисоб 5:0 бўлишига қарамасдан, "Бунёдкор" фаолликни асло сусайтирмаяпти. Охирги марта 5:0 ҳисобида жамоамиз Фарғонанинг "Нефтчи" клубини чемпионат доирасида ўтган йилнинг октябрь ойида мағлуб этганди.
68'
Чап томондан жамоамиз ҳужуми. Ристич тўпни Анвар Раҳимовга оширди. Сўнг тўп Саломовга келиб тушди. Бироқ 9-рақамли футболчимизнинг 15 метрлардан берган зарбаси аниқ чиқмади.
66'
Тўпни "Бунёдкор" назорат қилишни давом эттирмоқда. Араблар прессинг қўллашдан бошқа илож топишолмаяпти.
63'
Ҳамис Ал-Зааби Майдонга тушди
63'
Фрнасис Майдонни тарк этди
63'
"Ал-Нахда" навбатдаги ўйинчини алмаштирди: 15-рақамдаги нигериялик Франсис ўрнига майдонга 8-рақамда Ҳамис Ал-Зааби туширилди.
62'
"Қалдирғочлар"нинг ҳужумлари тинимсиз давом этяпти.
60'
Жепаровнинг ўрнига - Шавкат Саломов, Исмоиловнинг ўрнига - Санжар Тўрақулов.
60'
Санжар Тўрақулов Майдонга тушди
60'
Анзур Исмоилов Майдонни тарк этди
60'
Шавкат Саломов Майдонга тушди
60'
Сервер Жепаров Майдонни тарк этди
59'
Бизда иккита ўзгариш.
58'
Жепаров тўпни ўнг қанотдаги Эдсон Рамосга оширди. У тўпни олис масофадан "Ал-Нахда" дарвозаси яқинига етказди. Бу ерда эса македониялик ҳужумчимиз бош билан зарбаси орқали "Бунёдкор"нинг учрашувдаги бешинчи голини киритди.
57'
Стевица Ристич ГОООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
56'
Бурчак зарбаси амалга оширилди. Лекин тўпни Ристич дарвозамиздан узоқлаштирди.
56'
Камерунлик Макарги қанотдан тезлик билан ўтиб бориб, Зуҳуров жарима майдончасига тўпни "илди". Бироқ тўпга Бибонинг калласи етмади. Бизнинг дарвозамизга бурчак тўпи.
53'
Оманликлардан 23-рақамли Зоҳид Абдуллони 14-рақамдаги Абдул Азим, 21-рақамли Салим Жумани 11-рақамли Муҳаммад Ҳамад алмаштиришди 2-тайм бошида.
50'
Бибонинг чап тарафдан паси, 2-бўлимда тушган 11-рақамли Муҳаммад Ҳамаднинг зарбаси - ноаниқ.
49'
Араблар ҳам ўткир қарши ҳужум ташкил этишди. 2-рақамли Али жарима майдончамизгача кириб борди. Лекин Гочгулиев чиройли ўйнаб, "подкат"да тўпни рақибдан олиб қўйди.
47'
Учрашувнинг иккинчи қисмини оманликлар бошлашди. Лекин улардан бизнинг футболчилар тезда тўпни олиб қўйдилар. Тўпни эгаллаб олган Стевица Ристич икки рақибини алдаб ўтиб, 16 метрлардан кучли зарба берди. Ҳисоб 4:0!
46'
Стевица Ристич ГООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
46'
2-бўлим бошланди.
'
"Ал-Нахда"да ҳам ўзгаришлар бор. Жумладан, улар дарвозабонни алмаштиришди.
'
Майдонга янги тушганлар: Зуҳуров, Гочгулиев, Каримов, Рамос, Ковалёв, Раҳимов, Солиев ва Ристич.
'
Биринчи бўлимда тўп суришган Жепаров, Жоао Виктор ва Исмоилов таркибда қолишди.
'
Танаффусда Луиз Фелипе Сколари 8та футболчи алмаштирмоқда.
'
Танаффус
45+3'
"Бунёдкор" чап қанотдан яна хавфли ҳужум бошламоқда. Бироқ ҳакам 1-бўлим якунланганини билдирди.
45+2'
Жўраев-Ҳасанов-Денилсон учлигининг комбинацияси. Денилсон тўпни Жасурнинг ўзига қайтарди ва бирдан ўзи очилди. Буни чап қанот ярим ҳимоячимиз дарров кўриб, қулай вазиятдаги Денилсонни тўп билан таъминлади. Ҳужумчининг 13 метрлардан зарбаси ва ҳисоб 3:0!
45+1'
Денилсон ГОООООЛЛЛЛЛ!!!
45'
Жоао Виктор дарвозамизга 25 метрлар масофада камерунлик Макаргини йиқитди. Жаримадан Бибонинг зарбаси мўлжалдан баланд кетди.
45'
Карпенко тўпни ҳаволатиб Денилсонга етказди. Денилсоннинг бош билан зарбасини дарвозабон қайтариб қолди.
44'
Энди Карпенко тўпни аутдан киритди. Кападзега пас ва Карпенконинг ўзи рақиб жарима майдончаси томон қанотдан тезлик билан югуриб борди. Тимур тўпни унга дарҳол қайтарди. Ҳужум давом этяпти.
43'
Жаримани Жепаров бажарди. Тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.
43'
Оманлик футболчилар Ҳасановга нисбатан қўполлик қилишди. Жарима зарбаси.
42'
Энди Кападзенинг ўзи Жепаров билан "стенка" ўйнади ва рақиб жарима майдончасига пас берди. Бироқ тўпга Денилсон салгина етмай қолди.
40'
Яна Денилсонда имконият.
39'
"Бунёдкор" рақиб дарвозаси томон ҳужумлар "ёмғирини" уюштирмоқда.
38'
Денилсон кетма-кет иккинчи марта зафар қучиши мумкин эди. У Кападзе билан "стенка" ўйнаб, 15 метрлардан зарба берди. Аммо озгина ноаниқ.
35'
Жасур Ҳасанов чап қанотдан тезкор рейд уюштирди ва дарвозабон Аҳмад Рашид қўриқлаётган ҳудуд томон пас берди. Тўп Денилсонга келиб тушди. Бразилиялик ҳужумчининг зарбаси аниқ чиқди - 2:0.
34'
Денилсон ГОООООЛЛЛЛЛ!!!
33'
Майдонни 18-рақамли Ҳасан Насиб тарк этмоқда. Уни 29-рақамли Исоқ алмаштирди.
33'
Исоқ Майдонга тушди
33'
Ҳасан Насиб Майдонни тарк этди
32'
Рақибларимиз футболчи алмаштиришмоқда.
30'
"Ал-Нахда"нинг ҳужуми. Ўнг томондан жарима зарбаси. Яна Мансурнинг зарбаси. Лекин бу зарба ҳеч қандай хавф туғдирмади: тўп ҳеч кимга тегмай, майдон ташқарисига чиқиб кетди.
25'
Жепаров Ҳасановни тўп билан таъминлади. Жасур рақиб жарима майдончасига тўпни ҳаволатиб узатди. Денилсон дарвоза томон бош билан зарба берди. Аммо бироз ноаниқ.
22'
7-рақамли Мансур 20 метрлардан зарба берди. Тўпни Игнатий Нестеров ушлаб олди.
21'
Арабларнинг ҳужумида Исмоилов Бибога қарши қўпол ўйнади. Бизнинг дарвозага жарима зарбаси.
19'
Жоао Виктор - Кападзе - Жепаров комбинациясидан сўнг ҳисоб очилди. Сервер 25 метрлардан қойилмақом тарзда оманликлар дарвозасини ишғол этди.
18'
Сервер Жепаров ГООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
17'
Тўпни кўпроқ "Бунёдкор" назорат қилмоқда, устунлик ҳам биз томонда. Аммо "Ал-Нахда" ҳам қарши ҳужумларга ўтиб турибди.
15'
Бурчак тўпи амалга оширилди. Аммо тўпга бош билан зарба берган Бибо бир сония олдин Анвар Ғофуровни туртгани учун, ҳакам бизнинг фойдамизга жарима зарбаси белгилади.
13'
Оман чемпиони бурчак тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлди.
11'
Арабларнинг биринчи ҳужуми хавфли чиқди. Камерунлик Макарги 25 метрлардан кучли зарба берди. Бироқ тўп дарвоза тепасидан ўтиб кетди.
10'
"Қалдирғочлар"нинг ҳужумида оманлик ҳимоячилар тўпни ўз дарвозалари олдидан узоқлаштиришга эришишди.
09'
Жепаров ва Кападзе бир-бирларига тўп узатиб, янги ҳужум бошлашмоқда.
08'
Жепаров билан Ҳасанов жарима зарбасини ўйинга киритишди. Денилсонга пас, бироқ ҳужум маромига етмади.
04'
Тўп Анзур Исмоиловда эди. У Жепаровга пас берди. Сервер тўпни Ҳайдаровга етказди. Жамоамиз ҳужумга ўтмоқда.
03'
"Бунёдкор" тўпни йўқотди дегунча, рақибга прессинг қўлламоқда.
02'
Тўп ҳозирча гоҳ бизда, гоҳ рақибларда бўлиб турибди.
01'
Ҳакамнинг ҳуштаги ва баҳс бошланди.
'
Учрашув бошланмоқда. Тўпни ўйинга биринчи бўлиб "Бунёдкор" футболчилари киритишади.
'
"Ал-Нахда"нинг бошланғич таркибида 3та легионер бор. Улар: Макарги - Камерундан, Бибо - Кот-Д'Ивуардан ва Франсис - Нигериядан.
'
Жорий биринчиликда эса "Ал-Нахда" турнир жадвалида 2-ўринда боряпти. 11-турдан сўнг клуб ҳисобида 20 очко бор. Биринчи поғонадаги "Сувайқ"да - 31 очко.
'
Мухлисларга шуни алоҳида эслатиб ўтиш жоизки, "Ал-Нахда" Оманнинг 2 карра чемпиони саналади. Жамоа миллий чемпионатда 2007 ва 2009 йилларда зафар қучган.
'
"Ал-Нахда" эса учрашувни қуйидаги таркибда бошлайди:

1.Аҳмад Рашид
21.Салим Жума
24.Макарги
23.Зоҳид Абдулло
25.Бибо
15.Франсис
2.Али
18.Ҳасан Насиб
10.Навир
7.Мансур
26.Салим Ал-Форси
'
"Бунёдкор" Оман чемпионига қарши бугун ўйинни қуйидаги таркибда бошлайди:

44.Игнатий Нестеров
6.Анвар Ғофуров
24.Анзур Исмоилов
22.Виктор Карпенко
23.Саҳоб Жўраев
29.Жоао Виктор
7.Азизбек Ҳайдаров
19.Жасур Ҳасанов
30.Сервер Жепаров
18.Тимур Кападзе
11.Денилсон
'
Олис Дубайдан уюштириладиган онлайн трансляциямизни бошлаймиз.
'
"Бунёдкор" ва "Ал-Наҳда" жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.