Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" (Ўзбекиситон) - "АЛ-ФАТҲ" (Саудия Араби

16.04.2014. Осиё Чемпионлар лигаси, 5-тур. Тошкент. "Пахтакор" марказий стадиони. 18:00

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

90+4'
ЎЙИН ТУГАДИ. "Бунёдкор" муҳим ғалабага эришди
90+3'
Нариги ўйинда "Фулад" ютди - 3:1.
90+3'
Миржамол Қосимов майдонга тушди
90+3'
Воҳид Шодиев майдонни тарк этди
90+2'
Абдулраҳмон Ал Доссари огоҳлантиришлар
90'
Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди
90'
Жавлон Иброҳимов огоҳлантирилди
88'
Олег Зотеев огоҳлантирилди
86'
Жавлон Иброҳимов ўнг қанотдан очилаётган Алибобони кўра олди ва тўпни оширди. Алибобо тўпни дарвозанинг яқин тўққизлигига жойлаб қўйди - 3:2!
85'
Алибобо Раҳматуллаев ГООООООООООООООООООООООООЛ. АЛИБОБО! 3:2
83'
Пишурнинг тўп узатишидан сўнг Шодиев ҳисобни тенглаштирди - 2:2.
82'
Воҳид Шодиев ГООООООООООООООООООООЛ. ВОҲИД ШОДИЕВ 2:2
80'
Шораҳмедов майдон марказида рақибга нисбатан қўпол ўйнади
76'
Хайрулла Каримовнинг хатосидан сўнг Ҳамдан Ал Ҳамдан тўпни Акбар Тўраевнинг устидан ташлаб қўйди - 1:2.
76'
Ҳамдан Ал Ҳамдан ГОЛ. Ҳамдан Ал Ҳамдан 1:2
75'
Дилшод Жўраев майдонга тушди
75'
Сардор Собирхўжаев майдонни тарк этди
73'
Алибобо Раҳматуллаев майдонга тушди
73'
Баҳодир Пардаев майдонни тарк этди
71'
Хавфли вазият! Воҳид Шодиев бирга бир вазиятга чиқиб бориб тўпни дарвозабоннинг қўлига ошириб берди!
70'
Бурчак тўпидан сўнг Шодиев дарвозага зарба берди, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди
69'
Ҳимоячиларнинг қўпол хатосидан рақиблар легионери тўпни дарвозага йўллади - 1:1.
69'
Дорис Саломо Дорис Саломо 1:1
63'
Александр Волков захира ўриндиғи ёнида туриб олиб шогирдларига кўрсатмалар бериб турибди.
62'
Зотеевнинг навбатдаги пасидан сўнг Шодиев боши билан дарвозага зарба берди, кучсиз чиққан зарбадан сўнг тўпни посбон эгаллаб олди
60'
Воҳид Шодиев огоҳлантирилди
57'
Шодиев боши билан яна зарба берди, тўпни дарвозабон қайтарди!
54'
Ўйинни Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов стадиондан туриб кузатиб бормоқда.
52'
Меҳмонлар жарима тўпини тепишади. Дарвозагача масофа 20 метр. Элтоннинг тўғри дарвозага йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди, хавфли зарба эди.
51'
Яна бир вазият! Зотеев ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, Воҳид Шодиевнинг берган зарбаси ноаниқ кетди!
50'
Хавфли вазият! Баҳодир Пардаев жамоадошлари бошлаб берган ҳужумни охирига етказа олмади.
49'
Муборак Ал Асмари огоҳлантирилди
49'
Саҳоб Жўраев қанотда тўпни тўхатиш жараёнида оёғини қайириб олди, унга шифокорлар ёрдам беришмоқда
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
46'
Элтон майдонга тушди
46'
Бадр Ал Ҳамис майдонни тарк этди
45+2'
Дастлабки бўлим якунланди. Ҳозирча 1:0
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
45'
Нариги ўйинда ҳисоб ўзгарди. "Фулад" - "Ал Жаиш" 2:1.
43'
Воҳид Шодиевнинг пасидан сўнг Зотеев дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди, тўпни уни устидан ўтказиб ўзига тўғрилаб олди ва чап оёғи билан бўш қолган дарвозани ишғол қилди - 1:0. Ажойиб ҳужум ва ажойиб гол
42'
Олег Зотеев ГООООООООООООООООООООЛ. ОЛЕГ ЗОТЕЕВ 1:0
39'
Дорис Саломонинг зарбаси ноаниқ кетди
36'
"Бунёдкор"нинг қарши ҳужуми ўхшамади. Жавлон Иброҳимов чап қанотдан олдинга ўтди ва тўпни ноаниқ оширди
34'
Зарбаааа! Ноаниқ! Қанотдан ошириб берилган тўпни Воҳид Шодиев боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ!
32'
Хавфли вазият! "Бунёдкор" қулай вазиятдан жарима тўпига эга бўлди. Ошириб берилган тўпни дастлаб Пишур, сўнгра Симоненко дарвозага йўллай олишмади...
29'
Хайрулла Каримов қанотда Ҳамдан Ал Ҳамдан билан тўқнашиб кетди, ҳакам ўйин давом этиши кераклигини кўрсатди
23'
Саҳоб Жўраев фаол ўйнамоқда. Унинг навбатдаги тўп узатишидан сўнг Пишур тўпга улгурмади
21'
Нариги ўйинда ҳисоб ўзгарди. "Фулад" - "Ал Жаиш" 1:1.
20'
Саҳоб Жўраевнинг жарима майдонига ошириб берилган тўпга биринчи бўлиб дарвозабон эга чиқди
19'
Зотеев майдон четида шифокорлар ёрдамини олмоқда
18'
Акбар Тўраев икки вазиятда "Бунёдкор"ни жонига оро кирди
14'
Сардор Собирхўжаев огоҳлантирилди
14'
Бо Шагра Абдулазиз Юсуф майдонга тушди
14'
Жемел Аммар майдонни тарк этди
14'
Абдулраҳмон Ал Доссари жарима майдони ичидан зарба берди, ноаниқ.
12'
Абдулраҳмон Ал Доссари жарима майдони ичидан зарба берди, ноаниқ.
10'
Нариги ўйинда ҳисоб очилди. "Фулад" - "Ал Жаиш" 0:1.
8'
Воҳид Шодиевнинг чап қанотдан оширган тўпини Пишур тўпни тўхтатиб зарба берди, Али Ал Мазяди ўз ўрнида.
6'
Яна бир вазият! Саҳоб Жўраевнинг чап қанотдан ошириб берган тўпини Пишур қулай вазиятдан дарвозага зарба бера олмади!
4'
Хавфли вазият! Жавлон Иброҳимовнинг зарбасидан сўнг тўпни дарвозабон эгаллаб олди.
3'
Сергей Симоненконинг жарима майдонига оширган тўпини Зотеев дарвозага йўллади, дарвозабон ўз ўрнида
2'
Илк дақиқада Бадр Ал Ҳамис Жавлон Иброҳимовга нисбатан қўпол ўйнади
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ!
'
Ҳар иккала жамоа футболчилари чигалёзди машқларини олиб боришмоқда.
'
"БУНЁДКОР": 45.Акбар Тўраев, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Хайрулла Каримов, 8.Жавлон Иброҳимов, 11.Олександр Пишур, 14.Воҳид Шодиев, 23.Саҳоб Жўраев, 24.Баҳодир Пардаев, 27.Сардор Собирхўжаев, 33.Олег Зотеев, 40.Сергей Симоненко.
ЗАХИРАДАГИЛАР: 1.Павел Бугало, 5.Дилшод Жўраев, 6.Анвар Ғофуров, 7.Алибобо Раҳматуллаев, 10.Анвар Бердиев, 30.Ҳасан Асқаров, 44.Миржамол Қосимов.
'
"АЛ ФАТҲ": 12. Али Ал Мазяди, 5.Жемел Аммар, 7.Ҳамдан Ал Ҳамдан, 9.Дорис Саломо, 14.Муҳаммад Ал Феҳаид, 15.Бадр Ал Ҳамис, 16. Мишал Ал Саид, 17.Абдуллоҳ Абдуллоҳ Али, 21.Муҳаммад Ҳайдар, 25.Абдулраҳмон Ал Доссари, 88.Муборак Ал Асмари.
ЗАХИРАДАГИЛАР: 1.Ал Жамаиш, 6.Аҳмад Али, 13.Фаёз Аҳмад, 20.Ал Шаммари Султон Сауд, 32.Бо Шагра Абдулазиз Юсуф, 77. Элтон, 80. Муборак Ал Султон.
'
Рефери: Ко Хюнг Жин
Рефери ассистенти 1: Жеонг Хаэ Санг
Рефери ассистенти 2: Чой Мин Бёнг
Тўртинчи ҳакам: Ким Хи Гон (барчаси – Корея Республикаси)
Ҳакамлар эксперти: Момбени Хидоят (Эрон)
Учрашув комиссари: Рашид Маҳбуб Ал-Досари (Қатар)
'
Учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар ва назоратчилар билан танишинг:
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси ўз майдонида "Ал Фатҳ" клуби билан баҳс олиб боради.