Онлайн трансляция

"ДИНАМО" - "БУНЁДКОР"

06.04.2014. Олий лига, 4-тур. Самарқанд. "Динамо" стадиони. Соат 16:00

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Ўйин тугади. "Бунёдкор" Самарқандда "Динамо"ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
87'
Баҳодир Пардаев Майдонга тушди.
90'
Ўйинга 5 дақиқа қўшиб берилди
87'
Олександр Пишур Майдонни тарк этди.
89'
Искандар Холмирзаев майдонга тушди
89'
Сирожиддин Сайфиев майдонни тарк этди
79'
Сергей Симоненко Зайниддин Тожиев билан оғзаки тортишгани учун огоҳлантирилди.
74'
Абдулла Набиев Майдонга тушди.
74'
Акмал Бозоров Майдони тарк этди.
71'
Минори Сато Ҳакам қарорига изоҳ билдириб, эътироз изҳор қилган Сато огоҳлантирилди.
72'
Анвар Бердиев Майдонни тарк этди.
67'
Минори Сато Майдонга тушди.
67'
Олег Зотеев Майдонни тарк этди.
65'
Олег Зотеев тўпни узоқ вақт ўзида сақлаб турди ва уни Рашидовга ошириб, ўзи жарима майдончасига кириб борди. Сардор узатган пасни Олег боши билан дарвозага йўллаб, ҳисобни 0:2га оширди.
64'
Олег Зотеев ГОООООООООООООООООЛ!
54'
Комил Шарофутдинов Майдонга тушди.
54'
Акмал Холмуродов Майдонни тарк этди.
53'
Зайниддин Тожиев қарши ҳужумда қулай вазиятга чиқди ва 12 метрлардан дарвозага зарба йўллади. Акбар Тўраев тўпни қийинчилик билан тўсиб қолди.
48'
Анвар Бердиев қулай имкониятдан фойдалана олмади.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:1.
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
45'
Зотев оширган тўпни Пишур чамаси 23 метрлар узоқликдан дарвозага йўллади. Мельничук тўпни эгаллаб олди.
43'
Пишур юртдоши Мельничукни аяди ёки тўпни дарвозага йўллашга маҳорати камлик қилди. Яққол голли вазият эди.
39'
"Қалдирғочлар" бутун жамоа бўлиб чиройли ҳужум ташкил этишди. Якуний зарбани Иброхимов йўллади. Зарбага озгина аниқлик етишмади.
37'
Биринчи бўлим охирларига келиб ўйин суръати бироз тушди.
33'
Рашидов ўнг қанотдан марказга кириб борди ва тўпни Зотеевга узатди. Олегнинг ўнг оёқда йўллаган тўпи ҳимоячига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.
32'
Яна Бобожонов фаоллигидан сўнг хавф юзага келди. Унинг Тожиев томон оширган тўпнини Тўраев муштлари билан қайтарди.
31'
Рашидов ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига узатди. Тўп дарвозабонга тегиб ўз йўналишини ўзгартирди. Чамаси 3 метрлардан Зотеев боши билан дарвозани ишғол қилолмади.
29'
Акбар Тўраевга офарин! Шихов тепган ўта кучли зарбани эгаллаб олди.
27'
Санъат Шиховнинг яқин масофадан тепган тўпини Акбар Тўраев яна бир бор жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.
25'
Азамат Бобожонов чамаси 12 метрлар узоқликдан дарвозага зарба йўллади. Акбар Тўраев ўз реакциясини намойиш қилиб, тўпни қайтарди.
22'
Зотеевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Чамаси 26 метрлар узоқликдан жарима зарбаси белгиланди.
19'
Зотеев уч футболчини алдаб ўтиб, дарвозага кучли зарба йўллади. Тўпни Мельничук эгаллаб олди.
18'
"Қалдирғочлар" ажойиб тарзда жарима зарбасини амалга оширишди. Дилшод Жўраевнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
17'
"Бунёдкор"нинг "Динамо" дарвозаси томон босими давом этмоқда.
15'
Сардор Рашидовнинг бурчакдан оширган тўпини қайтармоқчи бўлган Акмал Холмуродов кутилмаганда тўпни ўз дарвозасига киритиб қўйди - 0:1.
14'
Акмал Холмуродов ГОООООООООООООООООООЛ!!!
11'
"Динамо" чап қанотдан иккинчи хавфли ҳужумини ташкил этди. Бу сафар ҳам Симоненко тўпни қайтарди.
09'
"Динамо"нинг қарши ҳужуми. Тожиевнинг зарба беришига Симоненко йўл қўймади.
07'
Пишур яқин масофадан тўпни дарвозага тўғри йўллай олмади.
05'
Симоненконинг жарима зарбаси жуда кучли бўлди. Тўп жонли деворга тегиб қайтди.
04'
Сардор Рашидовнинг ўнг қанотдан узатган пасини Бердиев дарвозага йўллади. Бирпоқ Мельничук тўпни эгаллаб олди.
02'
Азамат Бобожоновнинг ўнг қанотдан оширган тўпини Санъат Шихов қулай вазиятда дарвозага йўллай олмади.
01'
Илк ҳужумни самарқандликлар ташкил этишди. Аммо самарасиз.
01'
Диққат!!! Ўйин бошланди!
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
'
Стадионда 10 мингдан зиёд мухлислар жонли тўлқин ҳосил қилишмоқда.
'
Бугун "Динамо" сариқ, "Бунёдкор" оқ либосда ҳаракат қилади.
'
"Динамо" стадиони бугун мухлислар билан тўлиб тошса керак. Ҳар ҳолда мухлислар оқими ҳали ҳамон давом этмоқда!
'
ҲАКАМЛАР ТАРКИБИ:
Бош ҳакам: Азиз Асимов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Андрей Снетков (Янгийўл), Файзулло Ҳасанов (Наманган)
Захира ҳаками: Анатолий Рубаков (Тошкент)
Учрашув назоратчиси: Артём Арутюнов (Тошкент)
'
"ДИНАМО" ТАРКИБИ:
27.Андрей Мельничук
4.Асрор Алиқулов (С)
5.Ильдар Маматказин
6.Акмал Бозоров
7.Санъат Шихов
10.Зайниддин Тожиев
16.Акмал Холмуродов
18.Сирожиддий Сайфиев
21.Азамат Бобожонов
22.Алишер Саматов
55.Аваз Агалиев

ЗАХИРАДИГАЛИР:
1.Игорь Михайлов
3.Саддам Боймаматов
12.Искандар Холмирзаев
17.Абдулла Набиев
26.Комил Шарофетдинов
32.Жасур Азимов
95.Фирдавс Абдусалимов

Бош мураббий: Равшан Ҳайдаров
'
"БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
45.Акбар Тўраев
4.Хайрулла Каримов (С)
5.Дилшод Жўраев
8.Жавлон Иброхимов
10.Анвар Бердиев
11.Олександр Пишур
15.Ислом Иномов
21.Сардор Рашидов
23.Саҳоб Жўраев
33.Олег Зотеев
40.Сергей Симоненко

ЗАХИРАДАГИЛАР:
25.Муроджон Зухуров
2.Акмал Шораҳмедов
6.Анвар Ғофуров
9.Минори Сато
14.Воҳид Шодиев
18.Бобиржон Акбаров
24.Баҳодир Пардаев

Катта мураббий: Ҳикмат Эргашев
'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
'
Учрашув маҳаллий вақт билан соат 16:00да бошланади.
'
Бугун ушбу стадионда мезбонлар - "Динамо" жамоаси мамлакат чемпиони "Бунёдкор"ни қабул қилади.
'
Самарқанд шаҳридаги "Динамо" стадионидан репортажимизни бошлаймиз!
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!