Онлайн трансляция

"ФУЛАД" (Эрон) - "БУНЁДКОР" (Ўзбекистон)

01.04.2014. Осиё Чемпионлар лигаси, 3-тур. Аҳваз. "Ғадир" стадиони. Соат 18:00

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
ЎЙИН ТУГАДИ. "Фулад" - "Бунёдкор" 1:0
90+1'
Ҳасан Асқаров ўнг қанотдан тўпни олдинга оширди, тўп тўғри дарвозабонга борди
90'
Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди
88'
Айюб Калантари майдонга тушди
88'
Ғуломризо Ризои майдонни тарк этди
86'
Леандро Чавес майдонга тушди
86'
Сасан Ансари майдонни тарк этди
83'
Жарима тўпидан сўнг, Рашидов дарвозани нишонга олди. Дарвозабон Макони тўпни қайтарди
82'
Дилшод Жўраев майдонга тушди
82'
Сардор Собирхўжаев майдонни тарк этди
77'
Аюб Вали Боши билан Акбар Тўраев дарвозасини ишғол қилди
76'
Ҳасан Асқаров майдонга тушди
76'
Алибобо Раҳматуллаев майдонни тарк этди
75'
"Фулад" катта куч билан ҳужумда ўйнамоқда. "Бунёдкор" эса қарши ҳужумда
71'
Бахтиёр Раҳмони жарима тўпини амалга оширди, тўпни Акбар Тўраев қайтарди
70'
Сергей Симоненко огоҳлантирилди
68'
Анвар Бердиев майдонга тушди
68'
Воҳид Шодиев майдонни тарк этди
67'
Сасан Ансарининг зарбаси ноаниқ кетди
66'
"Бунёдкор"нинг тезкор қарши ҳужуми охирига етмади...
64'
Бахтиёр Раҳмони боши билан дарвозага зарба берди, тўпни ҳимоячилар қайтаришди
62'
Хавфли вазият! Лусиано жарима майдони ичида тўпни дарвозага йўллади, кучсиз чиққан зарбадан сўнг тўп Акбар Тўраевнинг қўлига келиб тушди
60'
Лусиано Перрейра майдонга тушди
60'
Исмоил Шарифат майдонни тарк этди
55'
Акмал Шораҳмедовнинг 35 метрлардан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди
54'
Соруш Рафининг жарима майдони ичига кириб келиб йўллаган зарбасидан сўнг тўпни Акбар Тўраев ушлаб олди.
51'
Меҳди Бадлунинг 25 метрлардан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди
48'
Яна Зотеев тўпни аутдан жарима майдонига узатди, ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди
48'
Шарифат Алибобони йиқитди, Рашидов ва Шораҳмедовнинг ташкил қилган комбинацияси ўхшамади
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+2'
Дастлабки 45 дақиқада ҳисоб очилмади. Танаффус
45+1'
"Фулад" футболчилар кўп бор қоида бузишмоқда. Бу сафар Зотеев йиқитилди. Рашидовнинг ошириб берган тўпи яна ноаниқ чиқди
45'
Биринчи бўлимга икки дақиқа қўшиб берилди
43'
Биринчи бўлимдаги энг фаол бўлган футболчи бу - Олег Зотеев. Ҳимояда ҳам, ярим ҳимояда ҳам тезкор ҳаракат қилмоқда.
41'
Соруш Рафи ўнг қанотдан олдинга ўтди ва тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
40'
Шодиевни жарима майдони ёнида уч нафар футболчи томонидан йиқитилди, аммо ҳакамлар бу вазиятга эътибор бермади
36'
"Фулад"нинг позицион ҳужумини Зотеев ажойиб ҳаракат билан тўхтатиб қолди.
34'
Рашидов Ризоини йиқитди, жарима тўпидан кейинги ҳаракатлар ўхшамади. Тўп ҳимоячиларимизга тегиб қайтди
32'
Зотеев ўйнаётган чап қанотдан ҳозиргача жуда кўп бор аут отилди
30'
Амалга оширилган зарба ҳеч кимга тегмай майдонни тарк этди, бундай имкониятлардан фойдаланиш керак.
29'
Пишурни яна йиқитишди, бу сафар чамаси 17 метрлардан жарима зарбаси.
26'
Амалга оширилган зарба ўхшамади, такрорий зарба ноаниқ чиқди.
25'
Пишур жарима майдони ёнида ҳимоячилар томонидан йиқитилди. Жарима тўпини меҳмонлар амалга оширишади
23'
"Қалдирғочлар" ҳужумга ўтишди, мезбонларнинг қаттиқ прессинги туфайли Ғофуров тўп оширишда навбатдаги хатога йўл қўйди.
23'
Рашидов тўпни жарима майдонига оширди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Кейинги ҳужумда Зотеев тўп узатишда хато қилди.
22'
Акмал Шораҳмедов ўнг қанотда тўпни олдириб қўйди, мезбонларнинг тезкор қарши ҳужумдан сўнг Ғуломризо Ризои зарба берди, ноаниқ.
21'
Аввалги вазиятда Шодиев зарба берган эди. Майдонда Сасан Ансари ётибди. У шифокорлар билан бирга майдонни тарк этди
20'
"Бунёдкор" тўпни ўзида сақлаб туриб ҳужумга ўтмоқчи бўлди, аммо Ғофуров тўпни олдириб қўйди. Такрорий ҳужумдан сўнг Суша Макони тўпни эгаллаб олди.
19'
Пишурнинг тўхтатиб берган тўпини Сардор Собирхўжаев дарвозага йўллади, тўп анча баланддан ўтиб кетди
17'
Рашидов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди, майдон марказида Воҳид Шодиев шифокорлар ёрдамини олмоқда
15'
Асосан майдон эгалари ҳужум қилишмоқда, бурчак тўпи самарасиз кетди
13'
"Фулад" футболчилари бурчак тўпини амалга оширишди, бироқ ошириб берилган тўп ноаниқ кетди
12'
Бахтиёр Раҳмони томонидан амалга оширилган зарба дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
8'
Исмоил Шарифат майдон марказида қўполлик билан тўхтатиб қолинди
4'
Ўйин тезкор ҳужумлар билан бошланди.
1'
Учрашув бошланди
'
Иккала жамоа ўйинга тайёр
'
Жамоалар майдонга тушиб келишди
'
"Бунёдкор": 45.Акбар Тўраев, 2.Акмал Шораҳмедов, 6.Анвар Ғофуров, 7.Алибобо Раҳматуллаев, 8.Жавлон Иброҳимов, 11.Олександр Пишур, 14.Воҳид Шодиев, 21.Сардор Рашидов, 27.Сардор Собирхўжаев, 33.Олег Зотеев, 40.Сергей Симоненко.

Захира: 25.Муротжон Зуҳуров, 5.Дилшод Жўраев, 10.Анвар Бердиев, 18.Бобиржон Акбаров, 23.Саҳоб Жўраев, 24.Баҳодир Пардаев, 30.Ҳасан Асқаров.
'
"Фулад": 77.Суша Макани, 2.Леандро Подовани, 4.Аюб Вали, 5.Меҳди Бадлу, 7.Соруш Рафи, 8.Исмоил Шарифат, 11.Бахтиёр Раҳмони (сардор), 21.Омид Халеди, 23.Сасан Ансари, 24.Меҳрдад Жамаати, 37.Ғулом Ризо Ризойи.

Захира: 1.Алиризо Салими, 15.Леандро Чавес, 17.Ҳассан Жафари, 20.Айюб Калантари, 27.Соруш Саеди, 29.Лусиано Перрейра, 32.Волид Машай Заде.
'
Жамоалар таркиби билан танишиб олинг:
'
Бош ҳакам: Муҳаммад Абдулкарим Муҳаммад Исмоил Ал Заруни (БАА).
Қанот ҳакамлари: Аҳмад Саид Балуд Ал Шамси (БАА), Юсуф Идрис Ҳасан (Иордания).
Захира ҳаками: Муҳаммад Абдаллаҳ Ал Бааг (Ироқ).
Ўйин комиссари: Манирул Ислам (Бангладеш)
Ҳакамлар эксперти: Али Аҳмад Ал Траифи (Саудия Арабистони)
'
Учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар ва назоратчилар билан танишинг:
'
Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси сафарда Эроннинг "Фулад" клуби билан баҳс олиб боради.
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!