Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - "ОЛМАЛИҚ"

27.03.2014. Олий лига, 3-тур. Тошкент. "ЖАР" стадиони. Соат 17:00

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Эътиборингиз учун раҳмат.
'
Ўйин тугади. Ҳисоб 1:1
90'
Иккинчи таймга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.
90'
Рашидов узатган тўпни Шодиев дарвозага тўғрилади. Шомуродов қийинчилик билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
87'
Шерзод Ҳакимов Майдонга тушди.
87'
Зафар Полвонов Майдонни тарк этди.
86'
Зохир Пиримов Симуляция ишлатгани учун огоҳлантирилди.
84'
Сардор Рашидовнинг қанотдан узатган тўпини Олег Зотеев кучли зарба билан дарвозага йўллаб, ҳисобни тенглаштирди - 1:1.
83'
Олег Зотеев ГООООООООООООООООООООЛ!!!
81'
Дилявер Абибуллаев Майдонга тушди.
81'
Диёржон Туропов Майдонни тарк этди.
79'
Шоаҳмедов чамаси 23 метрлардан дарвоза томон зарба берди. Аммо ноаниқ.
77'
Вохид Шодиев Бурчак тўпини Шодиев дарвозага йўллади. Бош ҳакам голни инобатга олди. Аммо қанот ҳаками байроқчасини кўтарди. Тушунарсиз ҳолат!
77'
Зохир Пиримов Майдонга тушди.
77'
Азамат Исроилов Майдонни тарк этди.
75'
Олександр Пишур Майдонга тушди.
75'
Сардор Собирхўжаев Майдонни тарк этди.
73'
"Бунёдкор" ҳужумга ўтяпти. Аммо "Олмалиқ" ҳимоячилари аниқ ўйнашяпти.
70'
Вохид Шодиев Ушбу вазиятда ҳакамдан пенальти сўрагани учун Шодиев огоҳлантирилди.
70'
Рашидов боши билан тўпни Шодиевга ташлаб берди. Воҳид зарба бериш чоғида рақиб аъзоси билан тўқнашиб кетди.
68'
Тезкор ҳужум. Чап қанотдан Рашидов тўпни дарвоза яқинига узатиб берди. Шодиев қулай вазиятда дарвозани ишғол қилолмади.
66'
Қарши ҳужум. Шоаҳмедов чамаси 16 метрлардан дарвоза томон зарба йўллади. Тўп юқоридан ўтиб кетди.
65'
Зотеев-Шораҳмедов ўнг қанотдан чиройли комбинация уюштиришди. Акмалнинг якунловчи зарбаси хавфли чиқди. Бироқ тўп майдон чизиғини кесиб ўтиб кетди.
63'
Хожиакбаров узатган тўпни Шоаҳмедов қулай вазиятда дарвозани ишғол қилолмади.
59'
Рашидовнинг чап қанотдан оширган тўпини қийин вазиятда турган Бердиев дарвозага йўллади. Шомуродов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
56'
Сардор Рашидов Майдонга тушди.
56'
Баҳодир Пардаев Майдонни тарк этди.
55'
Зафар Полвонов ГОЛ! Пенальтини Зафар Полвонов амалга оширди. Тўпни Акбар Тўраев қайтарди. Қайтган тўпни Алимпиевич боши билан дарвозага йўллаб, ҳисобни очди - 0:1.
54'
Полвоновга нисбатан Каримов ўйин қоидаси бузилди ва "Бунёдкор" дарвозасига пенальти белгиланди.
53'
Хайрулла Каримов Энди "Бунёдкор" аъзоси огоҳлантирилди. Шоаҳмедовга нисбатан ўйин қоидасини бузган Каримовга огоҳлантириш кўрсатилди.
52'
Зуаги Шакер Зуаги Зуаги тўпни йўқотиб, Дилшод Жўраевни футболкасидан очиқчасига тортиб қолди ва огоҳлантирилди.
51'
Воҳид Шодиев дарвозага тескари қараб турган ҳолида зарба берди. Афсуски зарбага озгина аниқлик етишмади.
49'
Олег Зотеев Олег Зотеев ўйиндан ташқари ҳолатда гол урди дея баҳоланди. Натижада унинг голи инобатга олинмади.
48'
Олг Зотеев анча олис масофани тўп билан босиб ўтиб, олдинга борди. Бироқ Зуаги Шкер уни чалиб чиқитди.
46'
Дилшод Жўраев Майдонга тушди.
46'
Жавлон Иброҳимов Майдонни тарк этди.
46'
Иккинчи тайм бошланди.
'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:0
45'
Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
42'
Бурчакдан оширилган тўпни Акбар Тўраев хотиржам эгаллаб олди.
41'
Азамат Исроилов ўнг қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди ва Иномов билан тўп учун курашда бурчак тўпи ишлаб олди.
38'
Санжар Шоаҳмедов Сардор Собирхўжаевнинг оёғига тепгани учун огоҳлантирилди.
35'
Пардаев қанотдан тўп оширди. Станоевич тўпни қайтарди. Воҳид Шодиев чамаси 17 метрлардан дарвоза томон боши билан зарба йўллади. Бу сафар Станоевич қийинчилик билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
30'
Олег Зотеев узатган тўпни Шодиев боши билан дарвозага йўллади. Шомуродов тўпни эгаллаб олди.
28'
Вохид Шодиев Шодиев рақиб дарвозасини ишғол қилди, аммо офсайддан!
26'
Шораҳмедов ўнг қанотдан икки футболчини алдаб ўтиб, ҳужумга қўшилди ва жарима майдончасига пас оширди. Шодиевгача тўп етиб бормади.
23'
Олег Зотеев Олег Зотеев қўполлик билан Зуаги Шакерни тўхтатгани учун огоҳлантирилди.
21'
Азамат Исроиловнинг ўнг қанотдан оширган тўпини ушлаб олиш учун Акбар Тўраев ишончли тарзда сакради ва уни эгаллаб олди.
17'
Хожиакбаровнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
15'
Ўйин сураъти у қадар юқори эмас.
11'
Шораҳмедовнинг Бердиев томон тўп ошириши хавфли чиқдию Саросимага тушган Шомуродов тўпни тепиб юборди.
08'
Шоаҳмедов пасидан сўнг Полвонов дарвозага кучли зарба йўллади. Тўп йўлига Анвар Ғофуров тўғаноқ бўлди.
06'
Тўпни "қалдирғочлар" секин-аста ўз назоратларини олишмоқда.
04'
Дарко Станоевич чамаси 30 метрлардан жарима зарбасини дарвоза томон йўллади. Тўп йўл-йўлакай футболчилардан бирига тегиб, ўз йўналишини ўзгартирди. Тўраев қийинчилик билан уни эгаллаб олди.
03'
Пардаевнинг жаримадан оширган айёрона зарбасини "Олмалиқ" ҳимоячилари қайтаришди.
03'
Иномов чап қанотдан олдинга ўтди. Аммо уни рақиб аъзолари қўполлик билан тўхтатиб қолишди.
01'
Диққат, ўйин бошланди!
'
"Бунёдкор" оқ, "Олмалиқ" тўқ кулранг либосда майдонга тушишган.
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишяпти.
'
Жамоалар ўйинолди машғулотларини якунлашиб, кийим алмаштириш хонасига кириб кетишди.
'
ҲАКАМЛАР ГУРУҲИ:
Бош ҳакам: Владислав Цейтлин
Қанот ҳакамлари: Хусниддин Шодмонов (Бухоро), Баҳром Норсафаров (Қарши)
Захира ҳаками: Аброр Жўрахонов (Андижон)
Учрашув назоратчиси: Сандар Нажафалиев (Тошкент)
Учрашув комиссари: Фарҳод Магаметов (Тошкент)
'
“БУНЁДКОР” ТАРКИБИ:
45.Акбар Тўраев
2.Акмал Шораҳмедов
4.Хайрулла Каримов (С)
6.Анвар Ғофуров
8.Жавлон Иброхимов
10.Анвар Бердиев
14.Воҳид Шодиев
15.Ислом Иномов
24.Баҳодир Пардаев
27.Сардор Собирхўжаев
33.Олег Зотеев

ЗАХИРАДАГИЛАР:
25.Муроджон Зухуров
5.Дилшод Жўраев
7.Алибобо Раҳматуллаев
11.Олександр Пишур
21.Сардор Рашидов
23.Саҳоб Жўраев
30.Ҳасан Асқаров

Катта мураббий: Ҳикмат ЭРГАШЕВ
'
“ОЛМАЛИҚ” ТАРКИБИ:
1.Мақсатмурод Шомуродов
3.Шавкатжон Муллажонов (С)
4.Абдуқаҳҳор Хожиакбаров
5.Азамат Исроилов
6.Зуаги Шакир
9.Зафар Полвонов
10.Санжар Шоаҳмедов
15.Обид Жўрабоев
20.Дарко Станоевич
21.Александр Алимпиевич
24.Диёржон Туропов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
16.Умиджон Хонимқулов
2.Тимур Кагиров
7.Достон Абдураҳмонов
11.Зохир Пиримов
18.Дилявер Абибуллаев
19.Шерзод Ҳакимов
23.Сарваржон Жўраев

Бош мураббий: Игорь ШКВИРИН
'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
'
Айни пайтда ҳар иккала жамоа аъзолари ҳам майдонда ўйинолди машғулотларини олиб боришмоқда.
'
Бугун олий лига 3-тури доирасида чемпионат пешқадамлари "Бунёдкор" ва "Олмалиқ" жамоалари куч синашади.
'
"ЖАР" стадионидан ўз репортажимизни бошлаймиз.
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!