Онлайн трансляция

"МАШЪАЛ" - "БУНЁДКОР"

23.03.2014. Олий лига, 2-тур. Муборак. Б.Вафоев номли стадион. Соат 16:00

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

90+3'
Ўйин тугади. "Бунёдкор" Муборакда "Машъал"ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
90+2'
Ўнг қанотдан Алибобо Раҳматуллаев узатган пасни Вохид Шодиев тўхтатмасдан дарвозага йўллаб, ҳисобни 0:2га оширди.
90+2'
Вохид Шодиев ГОООООООООООООООООЛ!
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
90'
Жаҳонгир Абдумўминов Бугалонин устидан тўпни дарвозага йўлламоқчи бўлди. Аммо Павел аниқ ўйнаб, тўпни эгаллаб олди.
88'
Вохид Шодиевнинг чап оёқда йўллаган кучли зарбасини Носиров қайтаришга эришди.
86'
Зафар Тўраев узатиб берган тўпни Ғиёсжон Комилов дарвозага йўллади. Тўп шундоққина дарвозага кириб кетаётган паллада Бугало маҳорат кўрсатиб, уни қайтариб қолди.
85'
Қаҳрамон Баҳодиров Майдонга тушди.
85'
Жамшид Ҳасанов Майдонни тарк этди.
80'
"Машъал" футболчилари ўтказиб юборилган голдан сўнг бутун жамоа бўлиб ҳужумга эътибор қаратмоқда.
78'
Ихтиёр Тошпўлатов Майдонга тушди.
78'
Мўйдин Мамазулунов Майдонни тарк этди.
76'
"Машъал" дарвозаси олдида юзага келган тиқилинч вазиятда Сардор Собирхўжаев дарвоза томон аниқ зарба йўллаб, "Бунёдкор"ни олдинга олиб чиқди.
75'
Сардор Собирхўжаев ГООООООООООООООООООООЛ!!!
74'
Алибобо Раҳматуллаев Майдонга тушди.
74'
Олег Зотеев Майдонни тарк этди.
73'
Отабек Нарзуллаев Шодиевга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун Нарзуллаев огоҳлантирилди.
72'
Зафар Тўраевнинг чамаси 26 метрлардан йўллаган зарбасига бирозгина аниқлик етишмади.
70'
Жарима майдончаси томон ҳаволатиб оширилаётган паслар ҳеч қандай самара бермаяпти.
66'
Баҳодир Пардаев Майдонга тушди.
66'
Сардор Рашидов Майдонни тарк этди.
65'
"Бунёдкор"нинг қарши ҳужуми. Жўраев ва Рашидов тезлик билан олдинга ўтишди. Аммо Сардор ўнг оёғида тўпни Шодиевга аниқ етказиб беролмади.
63'
Вохид Шодиев Майдонга тушди.
63'
Олександр Пишур Майдонни тарк этди.
59'
Яна Дилшод Жўраевда зарба бериш учун қулай имконият бўлди. Аммо бу сафар ҳам Жўраев зарбаси юқоридан кетди.
55'
Абдумўминов оширган пасни Тўраев боши билан Бугалонинг қарама-қарши томонига йўллади. Салгина ноаниқ.
53'
Ғофуров чап қанотдан олдинга ўтди ва бурчак зарбаси ишлаб олди.
51'
Иномов тепган тўп рақиб аъзосига тегиб қайтди. Такрорий зарбани Дилшод Жўраев тепди. Аммо тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
49'
Собирхўжаев чиройли пас билан Зотеевни олдинга бошлади. Бироқ бу вазиятда Зафар Тўраев уни қўполлик билан тўхтатди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:0
42'
Иномов ўнг қанотда икки марта олдинга жуда аожйиб тарзда ўтди. Уни чалиб чиқитишди.
39'
Рашидов ўткир бурчак остида дарвоза томон тўп тепди. Носиров уни эгаллаб олди.
38'
Ўйин суръати бироз сустлашди.
34'
Пишур чамаси 27 метрлардан дарвозага кучли зарба йўллади. Лекин Носиров тўпни эгаллаб олди.
32'
Собирхўжаев ва Рашидов чиройли комбинация ташкил этишди. Натижада Пишур қулай вазиятга чиқарилди. Аммо Саша тўпга зарба беришни кечиктириб, тўпни олдириб қўйди.
30'
"Бунёдкор"нинг тезкор ҳужуми. Собирхўжаев ва Пишур бир-бирларини тушунишмади.
28'
Жаҳонгир Абдумўминов ўткир бурчак остида зарба йўллади. Бугало тўпни қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.
25'
Ғофуров бу сафар Рашидовни олдинга чорлади. Лекин Сардор тўпни ўзига тўғрилай олмади.
22'
Бердиевда қулай имконият бўлди. Аммо у зарба бераётган паллада майдонга йиқилиб тушди.
19'
Ёмғир тўхтамаяпти, майдон борган сари ёмонлашяпти. Жамоаларнинг ўйини эса қовушмаяпти.
15'
Симоненко олис масофадан Пишур томон тўп узатди. Аммо Олександр тўпни тўхтата олмади.
12'
Сардор Рашидовнинг ўнг қанотдан тепган тўпи дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
11'
Яна Ғофуров чап қанотдан тўп оширди. Бу сафар Пишур боши билан зарба йўллади. Салгина ноаниқ.
09'
Ғофуров чап қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдончаси ичига тўп оширди. Бироқ ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди.
08'
Секин аста "қалдирғочлар" тўп назоратини ўз қўлларига олдилар.
06'
Рашидовнинг жарима зарбасини ҳимоячилар қайтаришди.
05'
Олег Зотеев ўнг қанотдан олдинга ўтди ва уни Абдумўминов қўполлик билан тўхтатди.
03'
Энди Анвар Бердиев жавоб ҳужумини ташкил этди ва зарба йўллади. Бироқ ноаниқ.
02'
Абдумўминов ҳисобни очишга яқин келди. Аммо унинг бош билан йўллаган зарбасини Бугало эгаллаб олди.
01'
Диққат, ўйин бошланди!
'
Жамоа сардорлари - Шерзод Файзиев ва Хайрулла Каримов чемпионат байроғини тантанали равишда юқорига кўтариш учун таклиф этилдилар. Стадионда Ўзбекистон республикаси давлат мадҳияси янграмоқда.
'
Стадион суҳандони томонидан янги мавсум бошланиши шарафига кириш сўзи айтилмоқда.
'
Ҳар иккала жамоа аъзолари ва ҳакамлар гуруҳи ЎзПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда.
'
ҲАКАМЛАР ГУРУҲИ:
Бош ҳакам: Валентин Коваленко
Қанот ҳакамлари: Рафаэль Ильясов, Маъмур Саидқосимов
Захира ҳаками: Дилшод Каримов
Учрашув назоратчиси: Алишер Абдуллаев (барчаси - Тошкент)
'
"МАШЪАЛ" ТАРКИБИ:
30.Ботир Носиров
5.Ғиёсжон Комилов
7.Жаҳонгир Абдумўминов
10.Жамшид Ҳасанов
14.Зафар Тўраев
17.Отабек Нарзуллаев
19.Мирзоҳид Ғофуров
20.Шерзод Файзиев (С)
22.Мирож Ҳамроев
26.Зохир Қўзибоев
80.Мўйдин Мамазулунов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
1.Санжар Қувватов
3.Дилявер Ваниев
6.Қаҳрамон Баҳодиров
9.Ихтиёр Тошпўлатов
23.Отабек Шукуров
25.Элдор Шомуродов
33.Андрей Деркач

Бош мураббий: Александр Хомяков
'
"БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
1.Павел Бугало
4.Хайрулла Каримов (С)
5.Дилшод Жўраев
6.Анвар Ғофуров
10.Анвар Бердиев
11.Олександр Пишур
15.Ислом Иномов
21.Сардор Рашидов
27.Сардор Собирхўжаев
33.Олег Зотеев
40.Сергей Симоненко

ЗАХИРАДАГИЛАР:
45.Акбар Тўраев
2.Акмал Шораҳмедов
7.Алибобо Раҳматуллаев
9.Минори Сато
14.Вохид Шодиев
18.Бобиржон Акбаров
24.Баҳодир Пардаев

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
'
Иккала жамоа аъзолари ҳам ўйинолди машғулотларини бошлаб юборишди.
'
Айни пайтда ҳаво ҳарорати таҳминан 6-8 даража илиқ.
'
Майдоннинг ҳолати ўзи яхши эмас эди. Ёмғирдан кейин жуда ҳам ёмонлашди.
'
Муборак шаҳрида бугун эрта тонгдан ёмғир ёғишни бошлаган ва бу ҳол ҳалигача давом этмоқда!
'
Муборак шаҳридаги Баҳром Вафоев номли стадиондан репортажимизни бошлаймиз.
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!