Онлайн трансляция

ЎЗБЕКИСТОН - ЭРОН

5 сентябрь соат 19:00. Халқаро ўртоқлик учрашуви

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Кейинги онлайн трансляцияларимизда учрашгунча хайр. Барчангизга ташаккур!
'
Ўзбекистон ҳамда Эрон миллий терма жамоалари ўртасида кечган халқаро ўртоқлик учрашувида ҳисоб очилмаган бўлса-да, иккала жамоа ҳам чиройли ўйин кўрсатди. Стадионга ташриф буюришган мухлислар зерикишгани йўқ.
90+3'
Учрашув якунланди. Ҳисоб 0:0
90+3'
Жепаров етказиб берган тўпни Мурзоев дарвозага тўғрилай олмади
90+3'
Азиз Ибрагимовга нисбатан қўпо ўйналди. Жарима зарбаси
90+2'
Жаримадан оширилган тўпни Нестеров муштлари билан уриб юборди
90+1'
Қўшимча вақтда Эрон термаси аъзолари фаоллик кўрсатишмоқда
90'
+3 Учрашувга уч дақиқа қўшиб берилди
90'
Термамизнинг асосий вақтдаги сўнгги ҳужумларидан бири. Азиз Ибрагимов бошлаган ҳужумни Кападзе давом эттирди. Бироқ яна тўпни қабул қилиб олган Ибрагимов хатоликка йўл қўйди
89'
Инобатга олинмаган голлар бўйича ҳисоб 1:1. Аммо ўйиндаги ҳисоб ҳали очилгани йўқ
88'
Жаримадан тўпни Жепаров ажойиб тарзда Ибрагимовга ошириб берди. Азиз эса боши билан тўпни Мурзоевга узатди. Мурзоевдан қатган тўпни Ғофуров дарвозага йўллади. Бироқ Мурзоев дарвозабонга нисбатан қўпол ўйнагани учун гол инобатга олинмади
87'
Мурзоевга нисбатан қўполлик ишлатилди. Жарима зарбаси
85'
Қулай вазиятга чиқиб бораётган эронлик ҳужумчига Виталий Денисов муносиб қаршилик кўрсатиб, тўпни ундан олиб қўйди
84'
Жепаровнинг 22 метрлардан йўллаган кучли зарбаси бирозгина ноаниқ кетди
82'
Эронликлар ҳимояда бехато ўйнашмоқда. Вакилларимизнинг қатор ҳужумларини улар бартараф этишмоқда
81'
Эронликларнинг кам сонли ҳужуми чоғида Араш Бурхони ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди
80'
Анвар Ғофуровга зарба бериш учун имконият беришмади
78'
Саҳоб Жўраев Ҳужумчи ўрнига ҳимоячи, Саҳоб Жўраев майдонга тушди
78'
Александр Гейнрих Учрашув давомида ўртача таассурот қолдирган Гейнрих алмаштирилди
77'
Азиз Ибрагимовнинг чап оёғида йўллаган кучли зарбаси ноаниқ кетди
76'
Жепаров ошириб берган тўпни Кападзе боши билан дарвозага йўллай олмади
75'
Араш Бурхони Ҳимоячи ўрнини ҳужумчи тўлдирди
75'
Алиризо Муҳаммад Ҳимояда тўп сурган футболчи майдонни тарк этди
74'
Бу сафар Азизбек Ҳайдаров узоқ масофадан эронликлар дарвозаси томон кучли зарба йўллади. Аммо ноаниқ
73'
Ибрагимовнинг ўнг қанотдан ошириб берган тўпини рақиб ҳимоячилари майдон ташқарисига чиқариб юборишди. Бурчак тўпи
72'
Эронлик футболчилар Камол Мурзоевга нисбатан қўпо ўйнади. Маълум вақт майдонда чўзилиб ётган Мурзоев кейинчалик ўйинни давом эттириш учун ўрнидан турди
70'
Ўнг қанотдан форслар яна ҳужум ташкил этишди. Бу сафар Анзур Исмоилов жонбозлик кўрсатди
68'
Эронликларнинг навбатдаги ҳужуми чоғида ҳаводан йўналтирилган зарбани Нестеров муштлари билан уриб юборди
67'
Камолиддин Мурзоев Фарҳоднинг ҳужумдаги ўрнини Камол Мурзоев эгаллади
67'
Фарҳод Тожиев Ўйин давомида у қадар яхши таассурот қолдира олмаган Тожиев майдонни тарк этди
66'
Анвар Ғофуров яна ўз омади ни ўзоқ масофадан синаб кўрди. Чамаси 30 метрлардан йўлланган зарба ноаниқ кетди
65'
Фарҳод Тожиев рақибига нисбатан қўпол ўйнаганди. Бироқ Эрматов бу сафар чўнтагига мурожаат қилгани йўқ
63'
Азизбек Ҳайдаров томонидан ташкил этилган ҳужум якунланмай қолди
61'
Зари Шоли Ҳозиргина Эрон терма жамоаси таркибида майдонга тушмирилган Зари Шоли Азиз Ибрагимовнинг юзига очиқчасига урганлиги уцчун қизил карточка билан сийланди
60'
Азиз Ибрагимов томонидан ошириб берилган тўп ҳеч кимга тегмаган ҳолда майдона ташқарисига чиқиб кетди
57'
Зари Шоли Яна бир ҳужумчи майдонга туширилди
57'
Меҳрзод Маданчи Эронликларннинг ҳужум чизиғида тўп сурган ўйинчи майдонни тарк этди
54'
Занди Ферейдун томонидан йўлланган кучли зарба бироз ноаниқ кетди
53'
Гейнрих дарвоза томон 18 метрлардан дарвозага зарба йўллаши мумкин эди. Бироқ Сашанинг ортидан етиб келган эронликлар аъзоси ундан тўпни олиб қўйди
52'
35 метрлар чамасидан белгиланган жарима зарбасини Жепаров ва Гейнрих рақибни чалғитган ҳолда Ғофуровга қолдиришди. Анвар Ғофуровнинг зарбасини эса Эрон термаси дарвозабони Раҳмати жуда қийинчилик билан қайтариб қолди
50'
Анвар Ғофуровнинг ажойиб пасидан кейин Фарҳод Тожиев дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Бироқ Тожиевнинг чап оёғида йўллаган зарбаси дарвозадан анча баланддан ўтиб кетди.
49'
Олдинга бораётган Гейнрихни эронлик ҳимоячилар қўполлик билан тўхтатиб қолишди. Белиганган жарима зарбасини эса терма жамоамиз аъзолари гол билан якунлай олишмади
48'
Анвар Ғофуров томонидан чамаси 35 метрлардан йўлланган жарима зарбаси жуда кучли, бироқ салгина ноаниқ
47'
Иккинчи бўлимни вакилларимиз фаол бошлашди
46'
Фаршид Толиби Ҳимоячи Толиби майдонга туширилди
46'
Муҳаммад Нусрати Одил Аҳмедовни қизил карточка олишида иштирок этган Нусрати майдонни тарк этди
46'
Тимур Кападзе Бугун туғилган кунини нишонлаётган Кападзе майдонга туширилди
46'
Станислав Андреев Чапр қанотда фаол ўйнаган Андреев алмаштирилди
46'
Иккинчи тайм бошланиш арафасида. Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда
45+1'
Биринчи тайм якунланди. Жамоалар танаффусга 0:0 ҳисобида чиқиб кетишди
45'
+1 Биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди
45'
Эронликларнинг тезкор қарши ҳужуми. Бироқ Маъсуд Шожаи Нестеров қўриқлаётган дарвозага зарба беришда аниқ ўйнай олмади
43'
Эрон термасининг бир киши кўп бўлиб ўйнаётгани яққол сезилмоқда
42'
Ҳужумга ўтишган эронликларга вакилларимиз имкон беришмади. Хатто олдинги чизиқда тўп сураётган Александр Гейнрих ҳам ҳитмоячиларимизга ёрдамга етиб келганди
42'
Ҳужумга ўтишган эронликларга вакилларимиз имкон беришмади. Хатто олдинги чизиқда тўп сураётган Александр Ге
41'
Майдонда бир киши кўп бўлиб ҳаракатланаётган Эрон терма жамоаси аъзолари энди тўпни ўзларида кўпроқ ушлаб туришибди
39'
Негадир ўйин асабий давом этмоқда
36'
ГОЛ. Бироқ инобатга олинмади. Чунки Анвар Ғофуровга нисбатан қўполлик имшлатилганди
34'
Одил Аҳмедов Муҳаммад Нурсатига нисбатан ишлатилган қўполлик учун Одил Аҳмедов майдондан четлаштирилди
33'
Жепаров бошлаб берган ҳужумни Гейнрих давом эттирди. Тўп кейинчалик Одил Аҳмедовга келиб тушдию Унинг зарбаси қанчалик хавфли кўриниш олмасин барибир дарвозабон эгаллаб олди
31'
Андреев чап қанотда фаоллик билан тўп сурмоқда. Унинг навбатдаги ҳужуми ҳам анча хавфли кўриниш олди
30'
Гейнрих томонидан ошириб берилган тўпни дарвозабон муштлари билан уриб юборди
29'
Андреевнинг ошириб берган тўпини эронликлар майдон ташқарисига чиқариб юборишди. Бурчак тўпи
28'
Ибрагимов ошириб берган тўпни Тожиев эгаллаб олдинга борди. Бироқ у ўйиндан ташқари ҳолатда эди
27'
Ўйин сурати бироз тушди
25'
Дарвозабоннинг нотўғри позиция танлаганини пайқаган Андреев тўпни дарвозанинг яқин бурчагига йўллади. Бироқ Рахмати ўз вақтида жойига қайтди ва тўпни эгаллаб олди
23'
Азиз Ибрагимов тўпни ён чизиқдан ўйинга киритиб берди. Гейнрихнинг бош билан йўллаган зарбасни эса Меҳди Рахмати эгаллаб олди
21'
Эронликларнинг навбатдаги ҳужуми. Бироқ ўйиндан ташқари ҳолат
20'
Рақибларидан усталик билан тўпни олиб қўйган Жепаров олдинга қараб борди. У тўпни Тожиевга узатди. Фарҳод эса тўпни Гейнрих томон оширди, бироқ Саша вазиятни якунлай олмади
19'
Иккала жамоа ҳам очиқ футбол намойиш этмоқда. Ҳужум кетидан ҳужум
18'
Азиз Ибрагимов тўпни ўзида жуда узоқ вақт ажойиб дриблинг кўрсатган ҳолда ушлаб турди. Бироқ унга олдинга бориш учун эронликлар имкон беришмади
17'
Белгиланган жарима зарбасини Гейнрих амалга оширди. Бироқ тўпга сакраган Анзур Исмоиловга аниқлик етишмади
16'
Жавод Некунам Одил Аҳмедовни қўполлик билан йиқитиб қолгани учун Жавод Некунам огоҳлантирилди
15'
Энди Денисов хато қилди. Бироқ уни хатосини Азиз Ибрагимов тўғрилаб тўпни жарима майдончамизлдан узоқлаштирди.
15'
Анзур Исмоилов тўпни шеригига етказиб беришда хато қилди. Бироқ уни хатосини Одил Аҳмедов тўғрилади
13'
Эронликлар тўпни ўзларида кўпроқ назорат қилишмоқда
12'
Белгиланган бурчак тўпидан эронликлар унумли фойдалана олимади
11'
Жарима зарбасини Игнатий Нестеров қийинчилик билан бўлса-да майдон ташқарисига чиқариб юборди
10'
Хусро Ҳайдари ташкил этган ҳужумни Виталий Денисов қўполлик билан тўхтатиб қолди. Жарима зарбаси
09'
Эронликлар қарши ҳужумдан унумли фойдалана олишолмади. Аниқроғи Анвар Ғофуров тўпни олиб қўйди
08'
Азизбек Ҳайдаров олдинга очилиб бораётган Азиз Ибрагимовга ажойиб тарзда тўп билан таъминлади. Бироқ Ибрагимов тўпни ўзига бўйсундира олмади
07'
Олдинга бораётган Александр Гейнрихни эронлик ҳимоячилар улаб қолишди. Аммо бу вазиятга Равшан Эрматов эътибор бермади ва ўйинни давом эттириш кераклигини кўрсатди
06'
Денисовнинг 22 метрлардан йўллаган кучли зарбасини Хади Оқили қайтариб қолди
04'
Эсса Ҳасафи Нестров билан бирга-бир чиқиб бораётганди. Аммо унга Анзур Исмоилов имкон бермади
03'
Эронликлар олдинги бориди. Бироқ уларнинг ҳужумлари хавфли кўриниш олгани йўқ
01'
Андреев чап оёғида жуда кучли зарба йўллади. Аммо эронлик ҳимоячилар тўп йўлига тўғаноқ бўлишди
01'
Ўйин бошланди. Вакилларимиз олдинга ташланишди
00'
Ўйинни Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари бошлаб беришмоқда.
00'
ЎЗбекистон терма жамоаси оқ, Эрон термаси эса қизил рангли либосларда майдонда ҳаракат қилишади
00'
Иккала давлат мадҳияси тингланди. Энди учрашувни бошлашса ҳам бўлади
00'
Майдонга жамоалар ҳам кириб келишди
00'
Стадионга иккала давлат ва Fair Play (ҳалол ўйин) байроғи олиб кирилди
00'
Жамолар майдонга туиб келишмоқда
00'
ҲАКАМЛАР Бош ҳакам: Равшан ЭРМАТОВ (ФИФА рефериси, Ўзбекистон)
Заҳира ҳакамлари: Абдуҳамидулло РАСУЛОВ, Рафаэль ИЛЬЯСОВ (иккаласи - ФИФА рефери ассистенти, Ўзбекистон)
Захира ҳаками:Валентин КОВАЛЕНКО (ФИФА рефериси, Ўзбекистон)
00'
ЭРОН 1.Меҳди Раҳмати
2.Хусро Ҳайдари
5.Хади Оқили
6.Жавод Никунам
7.Занди Ферейдун
8.Маъсод Шожаи
9.Эсса Ҳасафи
11.Мехрзод Маданчи
15.Алиризо Муҳаммад
20.Муҳаммад Нусрати
23.Иман Мобали

ЗАХИРАДАГИЛАР:
12.Воҳид Толиби
22.Раҳмон Аҳмади
3.Ҳасан Ашжари
4.Жалол Хоссайни
10.Араш Бурхони
14.Фаршид Толиби
16.Фарзад Ашоби
17.Хади Норози
18.Пежман Нури
19.Зари Шоли
25.Хусайн Козими

00'
ЎЗБЕКИСТОН 12.Игнатий Нестеров
2.Анвар Ғофуров
3.Анзур Исмоилов
4.Азиз Ибрагимов
7.Азизбек Ҳайдаров
8.Сервер Жепаров
9.Одил Аҳмедов
10.Фарҳод Тожиев
14.Виталий Денисов
15.Александр Гейнрих
17.Станислав Андреев

ЗАХИРАДАГИЛАР:
1.Темур Жўраев
21.Михаил Наумов
5.Камолиддин Тожиев
6.ВАгиз Галиуллин
11.Анвар Солиев
13.Саҳоб Жўраев
16.Артём Филлипосян
18.Тимур Кападзе
24.Камолиддин Мурзоев
00'
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
00'
Ўзбекистон ҳамда Эрон миллий терма жамоалари ўртасидаги халқаро ўртоқли учрашувидан матнли онлайн трансляция соат 18:30дан эътиборан бошланади.