Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - "ДИНАМО" (Москва)

Назорат учрашуви. Дубай. "Жебел Али" мажмуаси майдони. 25.01.2014

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Он-лайн трансляциямизни кузатиб борган барчага ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
'
Ўйин тугади. Ҳисоб очилмади - 0:0
88'
Мирабдуллаев пасидан кейин Шоғуломов қулай вазиятга чиқиб борди ва дарвозага зарба йўллади. Фролов тўпни қайтарди.
86'
Балаж Джуджакнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. Ҳисоб ўзгармади - 0:0
86'
Кевин Курани Шукур Пўлатов тўп учун куршда Курага нисбатан қўполлик ишлатди. Пенальти.
80'
Миржамол Қосимов Майдонга тушди.
80'
Дилшод Жўраев Майдонни тарк этди.
75'
Алишер Шоғуломов Майдонга тушди.
76'
Сардор Рашидов Майдонни тарк этди.
75'
Раҳматуллаев "Динамо"нинг икки футболчисини алдаб ўтиб, Пишурни қулай вазиятга чиқарди. Аммо Саша мувозанатини йўқотиб, йиқилиб тушди.
70'
Жаҳонгир Жиямуродов ва Забихилло Ўринбоев Майдонга тушди.
70'
Акмал Шораҳмедов ва Баҳодир Пардаев Майдонни тарк этди.
69'
Шукур Пўлатов икки футболчини йўл-йўлакай алдаб ўтди ва биргина паси билан Пардаевни дарвозабон билан яккама якка вазиятга чиқарди. Бироқ Баҳодирнинг зарбасини дарвозабон қайтариб қолди.
67'
Флорескунинг ҳатосидан сўнг Раҳматуллаев тўпни эгллаб олди. Бироқ Алибобо яккама-якка вазиятдан фойдалана олмади.
65'
Рашидов ва Раҳматуллаев ўз қанотларида алмаштириб ўйнашмоқда.
63'
Жавлон Мирабдуллаев ҳужумчи Пишур томон ҳаволатиб тўп оширди. Аммо дарвозабон балад сакраб, тўпни эгаллаб олди.
60'
Алибобо Раҳматуллаев чап қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва тўпни ўнг оёғига тўғрилаб, дарвозани ўққа тутди. Зарба бироз юқорироқдан кетди.
59'
Бобиржон Акбаров, Шукурали Пўлатов, Мансур Саидов ва Олександр Пишур Майдонга тушишди.
59'
Хайрулла Каримов, Сергей Симоненко, Жавлон Иброхимов, Анвар Бердиев Майдонни тарк этишди.
58'
Жавлон Мирабдуллаев Майдонга тушди.
58'
Саҳоб Жўраев Майдонни тарк этди.
57'
"Бунёдкор" аъзолари жуда чиройли комбинациялари билан динамочиларни маълум вақт тўпсиз қолдиришди.
56'
Балаж Джуджак Рашидовни чалиб йиқитгани учун огоҳлантирилди.
54'
Рашидов-Бердиев комбинациясидан сўнг Дилшод Жўраев дарвозага зарба йўллади. Лекин ноаниқ.
49'
Сардор Рашидов чап қанотдан тўпни жарима майдончасига оширди. Алибобо Раҳматуллаев боши билан зарба йўллашига озгина бўйи етишмади.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
46'
Акбар Тўраев Майдонга тушди.
46'
Муроджон Зухуров Майдонни тарк этди.
46'
Алибобо Раҳматуллаев Майдонга тушди.
46'
Вохид Шодиев Майдонни тарк этди.
'
“Динамо”:
19.Евгений Фролов
23.Люк Уилкшир
28.Борис Ротенберг
84.Кристофер Самба
21.Георге Флореску
7.Балаж Джуджак
27.Игорь Денисов
61.Моштах Яхуби
14.Анатолий Катрич
93.Андрей Панюков
22.Кевин Кураньи
'
"Динамо" таркиби тўлиқ алмаштирилди.
'
"Бунёдкор" - "Динамо" учрашувининг иккинчи бўлими бошланмоқда.
'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:0
45'
Энди Ионов жарима зарбасини амалга оширди. Зухуров қийинчилик билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
43'
Сардор Рашидов чамаси 30 метрлар узоқликдан жарима зарбасини йўллади. Ерлатиб тепилган тўпни Березовский эгаллаб олди.
42'
Кокорин қарши ҳужумга ўтди ва дарвозамиз томон кучли зарба йўллади. Хайрулла Каримов тўп йўлига тўғаноқ бўлди.
40'
Бугунги баҳсда Саҳоб Жўраев жудаям фаол ҳаракат қилмоқда.
38'
Кокорин чамаси 27 метрлардан жарима зарбасини амалга оширди. Тўп жонли деворга тегиб қайтди.
34'
Саҳоб Жўраев чап қанотдан дарвоза томон зарба йўллади. Березовский бу сафар ҳам тўпни эгаллаб олди.
28'
Рашидов бурчакдан тўп оширди. Ҳимоячилар қайтарган тўпга Шораҳмедов чап оёғида кучли зарба йўллади. Бироз юқорироқдан ўтиб кетди.
28'
Саҳоб Жўраев дарвоза томон кучли зарба йўллади. Ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди.
25'
Рашидов чап қанот икки футболчини алдаб ўтиб, тўпни марказга узатди. Бу ерда Иброхимов тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллади. Березовский қийинчилик билан тўпни эгаллаб олди.
23''
Зухуров ва Симоненко бир-бирларини яхши тушунишмади. Бундан Кокорин ҳам фойдалана олмади.
21'
"Динамо"нинг стардарт вазиятлари анча ҳавфли тус олмоқда.
17'
Нобоа жарима зарбасини жамоадоши билан "девор" услубида ўйнаб, Зухуров қўриқлаётган дарвозага зарба берди. Ноаниқ.
14'
Ионовнинг айёрона ҳаракатини Хайрулла Каримов пайқади ва ундан тўпни олиб қўйди.
12'
Рашидов тезлик билан олдинга ўтди. Аммо Нобоа "подкат" усулида ундан тўпни олиб қўйди.
10'
Ҳозирча кураш асосан майдон марказида кечмоқда.
07'
Симоненко сафга қайтди.
06'
Сардор Рашидов чап қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва тўпни Иброхимовга узатди. Жавлоннинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди.
05'
Саҳоб Жўраев ҳужум бошлади. Бироқ "Динамо" ҳимоячилари тўпни қабул қилиб олган Бердиевга қўполлик билан тўхтатишди.
04'
Сергей Симоненко тўқнашувда жароҳат олди ва майдон ташқарисида унга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда.
03'
Нобоа марказдан ҳужум бошлади. Шораҳмедов Кокоринга имкон бермади ва тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
01'
Ўйин бошланди!
'
“Динамо”:
18.Роман Березовский
4.Дмитрий Живоглядов
6.Леандро Фернандес
13.Владимир Гранат
32.Марко Ломич
99.Алексей Ионов
16.Кристиан Нобоа
8.Артур Юсупов
47.Роман Зобнин
11.Алан Касаев
9.Александр Кокорин
'
“Бунёдкор”:
25.Муроджон Зухуров
2.Акмал Шораҳмедов
4.Хайрулла Каримов (сардор)
5.Дилшод Жўраев
8.Жавлон Иброхимов
10.Анвар Бердиев
14.Вохид Шодиев
16.Сергей Симоненко
21.Сардор Рашидов
23.Саҳоб Жўраев
24.Баҳодир Пардаев
'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
'
Диққат қилинг, Дубайдаги "Жебел Али" мажмуасидан репортажимизни бошлаймиз.