Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - "ҚИЗИЛҚУМ"

29.10.2013. Олий лига, 24-тур. Тошкент. "Пахтакор" марказий стадиони. Соат 16:00

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Эътиборингиз учун раҳмат!
'
Энди "қалдирғочлар"ни олтин медаллардан атиги уч очко ажратиб турибди.
'
Ўйин тугади. Ҳисоб 4:0.
90'
Иккинчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.
89'
Тўраев-Ҳасанов комбинация хавфли тус олаётганди. Бироқ Акмал Холиқов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
87'
Лутфулла Тўраев жуда ўткир бурчак остида дарвоза томон зарба йўллади. Аммо ноаниқ кетди.
84'
"Қалдирғочлар" бир-бирларига тўпни оширишган ҳолда тўпни назорат қилиб туришибди.
82'
Наврўзбек Олимов Жасур Ҳасанов юзига тирсаги билан урганлиги учун огоҳлантирилди.
80'
"Қизилқум" чамаси 22-23 метрлар узоқликдан жарима зарбаси тепди. Алишер Холиқовнинг бош билан йўллаган зарбасини Зухуров эгаллаб олди.
77'
Сардор Рашидов елкаси билан тўпни Таранга тўғрилаб берди. Игорь эса совуққонлик билан Жабборов дарвозасини ишғол қилди - 4:0.
76'
Игорь Таран ГОООООООООООООООООООЛ!!!
72'
Дилшод Жўраев Майдонга тушди.
72'
Марко Блажич Майдонни тарк этди.
70'
Сардор Рашидов бирозгина ҳимоячиларидан илгарилаб кетди. Акс ҳолда "Бунёдкор" тўртинчи голни киритиши мумкин эди.
65'
Игорь Таран Майдонга тушди.
65'
Олександр Пишур Майдонни тарк этди.
60'
Жасур Ҳасанов тўп оширишда аниқ ўйнай олмади.
59'
Жасур Ҳасанов узатган тўпни Тўраев тўхтатмасдан дарвозага тепди. Зарбага озгина аниқлик етишмади.
58'
Яна Олимов дарвоза томон зарба йўллади. Бу сафар у адашди.
57'
Рашидов уч футболчидан чиройли тарзда ўтиб кетди. Аммо у дарвозага зарба беришда кечикди. Натижада тўп йўқотилди.
55'
Майдонга тушиши биланоқ Наврўзбек Олимовда иккита қулай имконият бўлди. Даставвал унинг зарбасини Зухуров қайтарди. Кейинги ҳолатда унинг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.
53'
Наврўзбек Олимов Майдонга тушди.
53'
Алишер Холиқов Майдонни тарк этди.
51'
Тўраев оширган пасни Пишур боши билан дарвозага йўллади. Аммо Эркин Жабборов тўпни эгаллаб олди.
50'
Шерзод Файзуллаев Майдонни тарк этди.
50'
Жамшид Шохназаров Майдонни тарк этди.
48'
Акмал Холиқов тепган тўп жонли деворга тегиб қайтди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
46'
Артём Филипосян Майдонга тушди.
46'
Акмал Шораҳмедов Майдонни тарк этди.
'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 3:0
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
45'
Жасур Ҳасанов тепган тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
43'
Жарима майдончасига ёриб кираётган Акмал Шораҳмедов қўполлик билан тўхтатилди.
41'
Меҳмонларнинг ҳужуми майдон марказигача етиб келмоқда холос.
37'
"Бунёдкор" кетма-кет ҳужум ташкил этяпти. "Қизилқум" эса бунга ҳеч қандай жавоб қайтара олмаяпти.
34'
Яна Блажич қулай имкониятдан фойдалана олмади.
29'
Ўйин тақдири деярли ҳал бўлиб улгурди. "Қизилқум" таслим бўлиб ўйнаётгандек.
27'
Зафар Тўраев Тўп тепилмагунча жонли девордаги жойини тарк этганлиги учун огоҳлантирилди.
27'
"Қалдирғочлар" икки бор кетма-кет жарима зарбалари тепишди. Аммо ҳар иккала сафар тўп жонли деворга тегиб қайтди.
25'
Пишурга тўпни узатиб, кейин ундан тўп қабул қилиб олган Сардор Рашидов ўткир бурчак остида дарвоза томон кучли зарба йўллади. Тўп яқин устунга тегиб, дарвоза тўридан жой эгаллади.
24'
Сардор Рашидов ГООООООООООООООООООООООООООООЛ!
20'
Лутфулла Тўраев томонидан тепилган тўп жонли деворга тегиб қайтди.
19'
Яна Блажич фаоллик кўрсатди. Бу сафар уни жарима майдончаси чизиғи устида қўполлик билан тўхтатиб қолди.
18'
Азизбек Усмонов Майдонни тарк этди.
18'
Сарваржон Холматов Майдонни тарк этди.
18'
Анвар Ғофуровнинг узатган пасини қабул қилиб олган Блажич бу сафар ҳам осонгина гол муаллифига айланди.
17'
Марко Блажич ГООООООООООООООООООЛ!
16'
Сардор Рашидов икки футболчини жуда чиройли тарзда ортда қолдирди. Лекин уни бошқа бир ҳимоячи чалиб йиқитди.
14'
Очиғини айтганда, "Қизилқум" аъзолари пешқадамга ҳеч қандай қаршилик кўрсата олишмаяпти.
13'
Марко Блажич иккинчи бор дарвозани ишғол қилишга яқин эди. Аммо унинг зарбаси ноаниқ кетди.
12'
Хайрулла Каримов тўпни чап қанотда очилган Саҳоб Жўраевга узатди. Саҳоб эса жарима майдончасига кириб келди ва очиқ турган Блажични тўп билан таъминлади. Марко эса осонлик билан бир уринишда тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйди.
11'
Марко Блажич ГОООООООООООООООООООООООЛ!!!
10'
Ҳасановнинг жарима зарбасидан оширган тўпини Эркин Жабборов эгаллаб олди.
08'
Зафар Тўраев олис масофадан Зуҳуров дарвозаси томон зарба йўллади. Лекин ноаниқ!
05'
Саҳоб Жўраев тўпни Пишур томон оширди. Бироқ Сашанинг зарба беришига рақиб аъзолари имкон беришмади.
04'
Меҳмонлар ҳозирча ҳимояланишмоқда.
02'
Илк ҳужумни бунёдкорчилар ташкил этишди. Тўраев фаоллигидан сўнг Рашидов дарвозага кучли зарба йўллади. Ҳимоячилардан қайтган тўпни Саҳоб Жўраев яна дарвоза томон тепди. Бироқ бу сафар ҳам тўп йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди.
01'
Диққат!!! Учрашув бошланди.
'
Учрашувни "қалдирғочлар" бошлаб беришади.
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. "Бунёдкор" кўк, "Қизилқум" оқ либосда. Ҳакамлар гуруҳи эса сариқ кийимларда.
'
ҲАКАМЛАР ГУРУҲИ:
Бош ҳакам: Марат Исмоилов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Андрей Снетков (Янгийўл), Холмат Мирзааҳмедов (Тўйтепа)
Заҳира ҳаками: Шуҳрат Ҳакимов (Шаҳрихон)
Учрашув назоратчиси: Ғайрат Каримов
Учрашув комиссари: Ноил Лутфулин (Тошкент)
'
"ҚИЗИЛҚУМ" ТАРКИБИ:
1.Эркин Жабборов
14.Файзулло Қамбаров
23.Сарваржон Холматов
43.Акмал Холиқов
44.Алишер Холиқов
47.Жамшид Шохназаров
50.Элдор Бойматов
54.Асқаржон Мухиддинов
58.Акмал Рустамов
87.Руслан Санаев (сардор)
90.Зафар Тўраев

ЗАҲИРАДАГИЛАР:
55.Артём Макосин
6.Фаруҳ Ҳайдаров
11.Наврўзбек Олимов
48.Шерзод Файзуллаев
51.Бобуржон Искандаров
53.Хуршиджон Юлдашев
77.Азизбек Усмонов

Бош мураббий: Юрий ЛУКИН
'
“БУНЁДКОР” ТАРКИБИ:
25.Муроджон Зуҳуров
2.Акмал Шораҳмедов
4.Хайрулла Каримов (сардор)
6.Анвар Ғофуров
7.Марко Блажич
8.Жавлон Иброхимов
11.Олександр Пишур
13.Лутфулла Тўраев
19.Жасур Ҳасанов
21.Сардор Рашидов
23.Саҳоб Жўраев

ЗАҲИРАДИГАЛИР:
45.Акбар Тўраев
5.Дилшод Жўраев
9.Игорь Таран
14.Алибобо Раҳматуллаев
16.Артём Филипосян
29.Анвар Бердиев
33.Олег Зотеев

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг
'
Яна бир неча дақиқалардан сўнг олий лига 24-тури доирасидаги "Бунёдкор" - "Қизилқум" учрашуви бошланади.
'
"Пахтакор" марказий стадионидан репортажимизни бошлаймиз!
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!