Онлайн трансляция

"ГУЛИСТОН" - "БУНЁДКОР"

23.10.2013. Олий лига, 23-тур. Гулистон. "Гулистон" стадиони. Соат 15:30

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Эътиборингиз учун ташаккур!
'
"Бунёдкор" меҳмонда "Гулистон"ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ўз пешқадамлигини янада мустаҳкамлади.
'
Ўйин тугади.
90'
Иккинчи бўлмга 2 дақиқа қўшиб берилди.
89'
Шукур Жумабоевнинг зарбасини Муроджон Зухуров эгаллаб олди.
88'
Хуршид Йўлдошев томонидан оширилган тўпни қабул қилиб олган Мўйдин Мамазулунов чап оёғида дарвоза тўрига аниқ йўллади - 1:3.
87'
Мўйдин Мамазулунов ГОЛ!
87'
Хуршид Йўлдошев томонидан тепилган кучли зарбага озгина аниқлик етишмади.
86'
Пишурнинг голлари сони 18тага етди ва у тўпурарлар пойгасида якка пешқадам бўлиб олди.
87'
Алибобо Раҳматуллаевнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Олександр Пишур кучли зарба билан дарвоза тўриги жойлаб, ҳисобни 0:3 кўринишига келтирди.
85'
Олександр Пишур ГООООООООООООООООООЛ!!!
85'
Бу сафар Саҳоб Жўраев тўпни чиройли тарзда Пишурга етказди. Сашанинг бош билан йўллаган зарбаси яна ноаниқ кўриниш олди.
83'
Шукур Жумабоев Майдонга тушди.
83'
Элёр Жаҳонов Майдонни тарк этди.
81'
Дилшод Жўраев узатган тўпни Пишур дарвозага йўллади. Бироқ Усмонов уни эгаллаб олди.
80'
Алибобо майдонга тушиши биланоқ ўз номига гол ёзиб қўйиши мумкин эди. Лекин унинг зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
79'
Алибобо Раҳматуллаев Майдонга тушди.
79'
Олег Зотеев Майдонни тарк этди.
78'
Константин Боев Майдонга тушди.
78'
Тохир Шамсиддинов Майдонни тарк этди.
74'
Узоқ вақт "қалдирғочлар" тўпни ўз назоратларида ушлаб туришди. Лекин якунда Иброхимов тўпни олдириб қўйди.
70'
Пишур чиройли тарзда очилиб борди, бироқ унга Тўраев тўпни аниқ етказиб бера олмади.
67'
Дилшод Жўраев Майдонга тушди.
67'
Игорь Таран Майдонни тарк этди.
66'
Лутфулла Тўраевнинг ўнг қанотдан узатган тўпини бугунги баҳсда "Бунёдкор" сафидаги 100-учрашувини ўтказаётган Жавлон Иброхимов бир уринишдаёқ дарвоза тўрига жойлаб қўйди.
65'
Жавлон Иброҳимов ГОООООООООООООООООООООЛ!!!
64'
Эҳ, Таран! Бу сафар Игорь Таран чамаси 6 метрлардан дарвозага ноаниқ зарба йўллади.
62'
Яна Таранда имконият. Аммо унинг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза устуни янгинасидан ўтиб кетди.
61'
Шораҳмедова тезлик билан тўпни ўйинга киритди. УНи қабул қилиб олган Зотеев ўзидан-да қулай имкониятда турган Таранга берди. Игорнинг зарбасини Дониёр Усмонов қайтариб қолди.
59'
Олександр Пишур Майдонга тушди.
59'
Анвар Бердиев Майдонни тарк этди.
58'
Саҳоб Жўраев рақиб футболчисига қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.
56'
Хуршид Йўлдошев МАйдонга тушди.
56'
Рустам Қодиров Майдонни тарк этди.
55'
"Гулистон"нинг қарши ҳужуми. Мамазулуновнинг зарбасига озгина аниқлик етишмади.
54'
Алишер Шоғуломов Энди Шоғуломов жавоб тариқасида Шораҳмедовга қўполлик ишлатди ва сариқ карточка ишлаб олди.
52'
Шораҳмедов тўп учун курашда Шоғуломовни йиқитди. Ҳакам жарима зарбаси белгилади. Алишер Шоғуломов эса тезлик билан тўпни дарвозага йўллади. Яхшиямки Зухуров вазиятни назорат қилиб турган эди.
50'
Игорь Таран чамаси 13 метрлар узоқликдан дарвозага кучли зарба йўллади. Усмонов тўпни қўлларининг учлари билан қайтариб қолишга муваффақ бўлди.
49'
Сардор Рашидовнинг жарима зарбасини Сарвар Жўраев қайтаришга эришди.
48'
Миржалол Қурбонов ўз жарима майдончаси яқинида қўпол хатога йўл қўйди. Бироқ бундан Сардор Рашидов фойдалана олмади.
46'
Иккинчи бўлим бошланди!
'
Биринчи бўлим якунланди. Танаффусга жамоалар 0:1 ҳисобида чиқиб кетишмоқда.
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.
43'
Биринчи бўлим охирларида "Гулистон" аъзолари ҳаракатларида жонланишни кузатишимиз мумкин.
40'
"Гулистон"нинг марказий ҳимоячиси Бобуржон Акбаров кўп ҳолларда футболчиларимизга имкон бермаяпти.
37'
Зотеев қанотда туриб Бердиевга тўп оширди. Бироқ Акбаров зарба беришга имкон бермади.
35'
Бобуржон Акбаров чамаси 34 метрлардан жарима зарбаси амалга оширди. Рикошет бўлиб келган тўпни Муроджон Зухуров эгаллаб олди.
32'
Қарши ҳужумда Зотеевга тезлик етишмади.
30'
Олег Зотеев уч футболчи қуршовидан чиқиб кетди ва дарвозага яқинлашиб борди. Аммо унинг якуний зарбасини Усмонов тўсиб қолди.
29'
Рашидов ва Шораҳмедов жуда чиройли ҳаракатлар билан Таранни қулай вазиятга чиқаришди. Аммо у зарба йўллаш ўрнига уни Тўраевга узатиб, қулай вазиятни йўққа чиқарди.
28'
Анвар Бердиев чамаси 37 метрлардан жарима зарбасини амалга оширди. Дарвозабон қийинчилик билан тўпни икки уринишда ушлаб олди.
26'
Шораҳмедов бурчак зарбаси ишлади. Рашидов томонидан оширилган тўпни Бердиев боши билан дарвозага аниқ йўллай олмади.
25'
Акмал Шораҳмедов ўнг қанотда жуда фаол ўйин намойиш этмоқда.
23'
Дониёр Усмонов қаҳрамонлик кўрсатди. Тараннинг яқин масофадан йўллаган зарбасини дарвоза чизиғи устида ушлаб олди.
21'
Ўнг қанотдан Шораҳмедов очилди ва уни пайқаган Таран тўпни дарҳол Акмалга узатди. Шораҳмедовнинг кучли зарбасини эса ҳимоячи қайтариб қолди.
20'
Сарваржон Жўраевнинг тўпни ерга туширмасдан ҳолда йўллаган кучли зарбаси ноаниқ чиқди.
19'
"Бунёдкор" позицион ҳужумга ўтди. Тўраев тўпни Рашидовга узатди. Сардор ўткир бурчак остида дарвозага зарба йўллади. Тўпни дарвозабон қайтарди. Такрорий зарбани йўллашда Зотеев хатоликка йўл қўйди.
17'
Мухлислар хайқириғидан сўнг "Гулистон" аъзолари ҳам анча жонланишди.
16'
Тўраев-Бердиев комбинация бу сафар ҳам гол билан якунланиши мумкин эди. Аммо Бердиев тўпни бош билан йўллашда аниқ ўйнай олмади.
15'
Учрашув жуда қизиқарли ва юқори суръатда давом этмоқда.
13'
Зотеев ўнг қанотдан Рашидовга тўп узатди. Аммо Сардор уни тўхтатмасдан дарвозага йўллай олмади.
12'
Алишер Шоғуломовнинг чамаси 27 метрлардан йўллаган зарбасига озгина аниқлик етишмади.
11'
Бугунги баҳс Жавлон Иброхимовнинг барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда "қалдирғочлар" сафидаги юбилей - 100-учрашуви.
09'
Шоғуломов чиройли пас билан Мамазулуновни бирга-бир вазиятга чиқарди. Аммо Мўйдин "офсайд"да қолган экан!
08'
Мўйдин Мамазулунов тўпни очиқчасига қўли билан ўйнаганлиги учун огоҳлантирилди.
06'
Дарвозабон Дониёр Усмоновнинг олдинга чиқиб кетганини сезган Лутфулла Тўраев олис масофадан тўпни юқоридан дарвозага йўллади. Деярли дарвоза чизиғи устидан Усмонов уни эгаллаб олди.
05'
Сардор Рашидов уч футболчини чиройли алдаб ўтиб, дарвозага зарба йўллади. Бироқ бошқа бир футболчи тўп йўлига тўғаноқ бўлди.
04'
Олег Зотеев Тўп иккинчи бор "Гулистон" дарвозасига бориб тушди. Рашидов оширган тўпни Зотеев чиройли тарзда якунлади. Аммо ён қанот ҳаками байроқчасини кўтариб, ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди.
03'
Лутфулла Тўраевнинг жаримадан узатган тўпини Анвар Бердиев боши билан "Гулистон" дарвозасига жойлаб, ҳисобни очди - 0:1.
03'
Анвар Бердиев ГОООООООООООООООООООООООООЛ!!!
02'
Энди рақиб аъзолари Сардор Рашидовни қўполлик билан тўхтатишди.
01'
"Гулистон" илк ҳужумни ташкил этди ва жарима зарбаси тепиш ҳуқуқига эга бўлди. Сарваржон Жўраев тепган тўпни Муроджон Зухуров қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.
01'
Диққат! Ўйин бошлданди.
'
Жамоалар ўйинни бошлаш учун майдонга чиқиб келишмоқда. "Гулистон" сариқ, "Бунёдкор" оқ, ҳакамлар гуруҳи эса қора либосларда.
'
ҲАКАМЛАР ГУРУҲИ:
Бош ҳакам: Владислав Цейтлин (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Андрей Цапенко (Тошкент вилояти), Хусниддин Шодмонов (Бухоро)
Заҳира ҳаками: Игорь Худойдотов (Тошкент)
Учрашув назоратчиси: Рашид Айтеков (Тошкент)
'
"ГУЛИСТОН" ТАРКИБИ:
24.Дониёр Усмонов
7.Роббимжон Ҳасанов
17.Алишер Шоғуломов
18.Бобуржон Акбаров
19.Рустам Қодиров (сардор)
21.Миржалол Қурбонов
22.Тохир Шамсиддинов
23.Сарваржон Жўраев
25.Элёр Жаҳонов
26.Мўйдин Мамазулунов
28.Илёс Ҳайров

ЗАХИРАДАГИЛАР:
1.Илҳом Жуманов
8.Дилмуҳаммад Худойбердиев
9.Хуршид Йўлдошев
10.Зафаржон Қоракулов
27.КОнстантин Боев
77.Сергей Рекун
88.Шукур Жумабоев

БОШ МУРАББИЙ: Бахтиёр Ашурматов
'
Жамоалар ўйинолди машғулотларини якунлашиб, кийим алмаштириш хонасига кириб кетишди. Учрашув бошланишига саноқли дақиқалар қолди!
'
"БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
25.Муроджон Зухуров
2.Акмал Шораҳмедов
4.Хайрулла Каримов (сардор)
6.Анвар Ғофуров
8.Жавлон Иброхимов
9.Игорь Таран
13.Лутфулла Тўраев
21.Сардор Рашидов
23.Саҳоб Жўраев
29.Анвар Бердиев
33.Олег Зотеев

ЗАХИРАДАГИЛАР:
45.Акбар Тўраев
5.Дилшод Жўраев
7.Марко Блажич
11.Олександр Пишур
14.Алибобо Раҳматуллаев
16.Артём Филипосян
19.Жасур Ҳасанов

БОШ МУРАББИЙ: Миржалол Қосимов
'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
'
"Қалдирғочлар" биринчи бўлиб ўйинолди машғулотига чиқиб келишди. Таркибда бир қатор ўзгаришлар борга ўхшаяпти!
'
Бугун кун давомида Сирдарё вилоятида майин ёмғир ёғиб ўтди. Кеча ёшлар ўртасидаги баҳсда жуда-жуда қаттиқ кўринган майдон, ёмғирдан сўнг анчайин юмшаган.
'
Яна бир неча дақиқалардан сўнг ушбу стадионда олий лига 22-тури доирасидаги "Гулистон" - "Бунёдкор" учрашуви бошланади.
'
Гулистон шаҳридаги "Гулистон" стадионидан репортажимизни бошлаймиз!
'
Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари!