Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - "ОЛМАЛИҚ"

18.10.2013. Олий лига, 22-тур. Тошкент. "Пахтакор" марказий стадиони. Соат 17:00

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Эътиборингиз учун ташаккур!
'
Шу тариқа, "Бунёдкор" ўз очколари сонини 52тага етказиб, мусобақа жадвалида карвонбошлик қилишда давом этяпти.
'
Ўйин тугади, ҳисоб 2:0!
90'
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
84'
Сардор Собирхўжаев бугун олий лигадаги дебют учрашувини нишонлаяпти!
82'
Сардор Собирхўжаев Майдонга тушди.
82'
Дилшод Жўраев Майдонни тарк этди.
80'
Ўнг қанотдан узатилган тўпни Олег Зотеев чиройли тарзда Бердиевга узатди. Анвар эса бу сафар ҳам осонлик билан дарвозани ишғол қилди - 4:1.
79'
Анвар Бердиев ГООООООООООООООООООООООЛ!!!
76'
Алибобо ўнг қанотда очилган Шораҳмедовга тўпни узатди. Акмал бир уринишдаёқ уни жарима майдончаси томон йўллади. Тўпга баланд сакраган Бердиевни қўллаб-қувватлайдиган футболчи топилмади.
74'
Шариф Мирзаев Майдонга тушди.
74'
Дилявер Абибуллаев Майдонни тарк этди.
74'
Шахбоз Эркинов Майдонга тушди.
74'
Зафар Полвонов Майдонни тарк этди.
74'
Зотеевнинг ажойиб пасидан сўнг Бердиев деярли яккама-якка вазиятга чиқди. У бир футболчини алдаб ўтиб, ўзи учун янада қулай имконият ҳосил қилди. Бироқ Анварнинг якуний зарбаси "ўхшамади".
73'
"Олмалиқ" аъзолари ҳисобни қисқартириш учун олдинга ўтишмоқда. Аммо бунга "Бунёдкор" ҳимоячилари имкон бераётгани йўқ.
69'
Алибобо Раҳматуллаевнинг ўнг қанотдан тўпни дарвоза яқинига узатди. Тўпга биринчи бўлиб Лутфулла Тўраев бош билан зарба берди. Бироқ тўпни Шомуродов қайтарди. Тўпга биринчи бўлиб етиб келган Анвар Бердиев осонлик билан бўш қолган дарвозани аниқ нишонга олди - 3:1.
68'
Анвар Бердиев ГООООООООООООООООООООЛ!!!
67'
Зотеев жуда чиройли тарзда бир футболчини алдаб ўтди ва тўпни Бердиевга узатди. Анвар эса уни ҳимоячиларга олдириб қўйди. Аслида Зотеевнинг ўзи зарба йўлласа бўларди.
65'
Анвар Бердиев Майдонга тушди.
65'
Олександр Пишур Майдонни тарк этди.
63'
Иброхимовнинг супер пасидан сўнг Алибобо Раҳматуллаев жарима майдончасига кириб борди ва тўпни Жўраевга узатди. Дилшод эса Зотеевни излаб топди. Олегнинг кучли зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.
60'
Маъмуржон Абдуллаев Майдонга тушди.
60'
Диёржон Туропов Майдонни тарк этди.
58'
Алибобо Раҳматуллаев Майдонга тушди.
58'
Марко Блажич Майдонни тарк этди.
54'
Саҳоб Жўраев чап қанотда, Жалон Иброхимов эса ўнгда жуда чиройли ўйин кўрсатишди. Айниқса Иброхимов кутилмаган дриблингини намойиш этди.
49'
Лутфулла Тўраев бугун гол уришни жуда-жуда истамоқда. Аммо унинг ўзига ҳозирча бу бахт насиб этмаяпти. Лекин икки голга у ассистентлик қилганини таъкидлаш жоиз.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Биринчи бўлим якунланди. Жамоалар танаффусга 2:1 ҳисобида чиқиб кетишди.
41'
Зотеев чап қанотда жуда тез ўйнаб, дарвозага ўткир бурчакдан яқинлашиб келди ва кучли зарба йўллади. Шомуродов ўз ўрнида бехато ҳаракат қилди.
38'
Тўраев бугунги ўйинда жуда фаол ўйнамоқда.
36'
Пишур бош билан дарвоза соҳасини аниқ пойлади. Аммо дарвозабон аниқ ўйнаб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
34'
Лутфулла Тўраев Ушбу вазият учун ҳакамга эътибор билдирган Лутфулла Тўраев огоҳлантирилди.
33'
Тўраев парашют услубида Блажични қулай вазиятга чиқарди. Бироқ уни тўп учун курашда Станоевич йиқитди. Аммо ҳакам жим!
31'
Блажич қарши ҳужумда фаол ўйнади. Бироқ Пишур томон сўнгги зарбани аниқ етказиб бера олмади.
29'
Лутфулла Тўраев жарима майдончаси ичида ўзига-ўзи қулай вазият яратди ва зарба йўллади. Лекин ноаниқ.
27'
Бу сафар ҳам Лутфулла Тўраев аниқ паси билан Пишурни қулай вазиятга чиқарди. Украиналик ҳужумчи кучли зарба билан дарвозабонни ожиз қолдирди - 2:1
26'
Олександр Пишур ГООООООООООООООООЛ!!!
21'
Лутфулла Тўраевнинг жарима майдончаси ичида чап оёқда йўллаган зарбаси жуда кучли, лекин ноаниқ чиқди.
19'
Бурчакдан оширилган тўпни Пишур боши билан дарвозага йўллади. Бироқ тўп юқорироқдан ўтиб кетди.
18'
Яна Зотеев ва Тўраев комбинацияси. Лутфулла тепган тўпни Шомуродов майдон ташқарисига чиқариб юборди.
15'
Пишур, Тўраев ва Зотеев комбинацияси жуда чиройли бошланди. Лекин уни якунлашга "Олмалиқ" ҳимоячилари имкон беришмади.
14'
Олмалиқликлар "қалдирғочлар"га ноқулай рақиб эканликларини яна бир карра исботлашмоқда.
13'
Ўйин жуда қизиқарли тусда бошланди.
12'
Чамаси 23 метрлар узоқликдан Дилявер Абибуллаев чап оёқда кучли зарба йўллади. Зухуров тўпга ҳар қанча ташланмасин уни қайтариб қололмади.
11'
Дилявер Абибуллаев ГОЛ!
08'
Обид Жўрабоевнинг кучли зарбасини Зухуров катта қийинчилик билан қайтариб қолди.
7'
"Олмалиқ" футболчилари 17 метрдан жарима зарбаси тепиш ҳуқуқига эга бўлишганди. Дарко Станоевичнинг зарбаси жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди.
05'
Тўраев ва Зотеев яна бир бор чиройли ҳужум ташкил этишди. Ҳимоячи ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйишига бир баҳя қолди.
4'
Лутфулла Тўраевдан пас қабул олган Олег Зотеев кучли зарба билан Мақсатмурот Шомуродов қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди - 1:0.
3'
Олег Зотеев ГООООООООООООООООООЛ!!!
01'
Учрашув бошланди!
'
ҲАКАМЛАР ГУРУҲИ:
Бош ҳакам: Валентин Коваленко
Қанот ҳакамлари: Рафаэль Ильясов, Маъмур Саидқосимов
Захира ҳаками: Вилоят Нажафалиев
Учрашув назоратчиси: Раҳим Мўминов
Учрашув комиссари: Владимир Штерн
'
Жамоалар стадионга чиқиб келишмоқда.
'
"ОЛМАЛИҚ" ТАРКИБИ:
1.Мақсатмурот Шомуродов
3.Азамат Исроилов
7.Достон Абдураҳмонов
9.Зафар Полвонов
11.Зохир Пиримов
15.Баҳром Юлдашев
20.Дарко Станоевич (сардор)
23.Шерали Жўраев
24.Диёржон Туропов
55.Обид Жўрабоев
88.Дилявер Абибуллаев

ЗАХИРАДАГИЛАР:
16.КУмиджон Хонимқулов
12.Шариф Мирзаев
17.Маъмуржон Абдуллаев
21.Шахбоз Эркинов
26.Элёр Мамасолиев
43.Азизжон Қурбонов
99.Нодиржон Давлатов

Бош мураббий: Игорь ШКВИРИН
'
25.Муроджон Зухуров
2.Акмал Шораҳмедов
4.Хайрулла Каримов (сардор)
5.Дилшод Жўраев
6.Анвар Ғофуров
7.Марко Блажич
8.Жавлон Иброхимов
11.Олександр Пишур
13.Лутфулла Тўраев
23.Саҳоб Жўраев
33.Олег Зотеев

ЗАХИРАДАГИЛАР:
45.Акбар Тўраев
9.Игорь Таран
14.Алибобо Раҳматуллаев
16.Артём Филипосян
21.Сардор Рашидов
27.Сардор Собирхўжаев
29.Анвар Бердиев

Бош мураббий: Миржалол ҚОСИМОВ
'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
'
Яна бир неча дақиқалардан сўнг "Бунёдкор" ва "Олмалиқ" жамоалари ўртасидаги учрашув бошланади.
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!!!